قال علي بن أبي طالب كرم الله وجهه: "كُل مُتوقّعٍ آت". مُنتظر الفرح سيحصل عليه، وصاحب اليقين ستتحقّق أمنياته ، مُسيء الظن سينال ظنّه؛ فتوقع ما تتمنى لتحصل عليه . Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: «Кутилган ҳар бир нарса албатта келади». Хурсандчиликни кутган киши унга эришади, қатъий ишонч эгасининг орзулари рўёбга чиқади. Ёмон гумонда бўлган киши эса, ўша гумонига ярашасини олади. Шундай экан, етишишни истаган нарсангизни кутинг (яхши гумонда бўлинг), унга албатта эришасиз. https://t.me/komillikuz
Открыть в Telegram
Муҳаммад Зариф /шахсий канал
📜🖋Muhammad Zarif Muhammad Olim — maqolalar; — ulamolar hayotiga oid maʼlumotlar; — kitoblardan iqtiboslar; — ulug‘larning hikmatli so‘zlari; — fikr-mulohazalar.
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 30 окт. 2026 г. | 995 |
| 31 окт. 2026 г. | 1 150 |
| 1 нояб. 2026 г. | 1 260 |
| 3 нояб. 2026 г. | 1 090 |
| 5 нояб. 2026 г. | 1 510 |
| 6 нояб. 2026 г. | 1 130 |
| 9 нояб. 2026 г. | 1 080 |
| 10 нояб. 2026 г. | 1 190 |
| 16 нояб. 2026 г. | 1 100 |
| 17 нояб. 2026 г. | 998 |
| 20 нояб. 2026 г. | 860 |
| 23 нояб. 2026 г. | 637 |
| 27 нояб. 2026 г. | 360 |
| 28 нояб. 2026 г. | 312 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры1,51 тыс.Пересылки—Реакции20Комментарии—
- 02Просмотры1,26 тыс.Пересылки—Реакции19Комментарии—
- 03Просмотры1,19 тыс.Пересылки—Реакции20Комментарии—
- 04Просмотры1,15 тыс.Пересылки—Реакции25Комментарии—
Новые посты
#уламолар НАМАНГАН АЛЛОМАЛАРИ Алоуддин Косоний Ҳусомиддин Ахсикатий раҳимаҳумаллоҳ ҳаёти ва илмий мероси ҳақида қисқача маълумот "Ҳилолнашр" китоб дўконининг Наманган шаҳридаги филиалида бўлган тадбирдан лавҳа https://t.me/komillikuz
Открыть в Telegramإذا أردتَ لقلبكَ أن يهدأ كثيرًا ، رسِّخ فيه فكرةَ أنَّ الأمورَ كلَّها بيدِ اللّٰه ، فلا داعي للخوفِ ... "Қалбинг хотиржам бўлишини истасанг, барча ишлар Аллоҳнинг қўлида эканлигини қалбингда мустаҳкам ўрнаштир — шунда қўрқувга ўрин қолмайди." https://t.me/komillikuz
Открыть в Telegramالناجح ليس من لم يسقط، بل من سقط فنهض، ومن تعثّر فابتسم، وأكمل الطريق. "Муваффақиятга эришган инсон — ҳеч қачон йиқилмаган эмас, балки йиқилиб, яна қайта турган, қоқилса-да, табассум қилган ҳолда йўлини давом эттирган кишидир". Инсон ҳаёти давомида турли синовларга, муваффақиятсизликларга ва кутилмаган тўсиқларга дуч келади. Баъзан қилган меҳнати самара бермайди, баъзан ишонган кишилари панд бериб кўнглини қолдиради, баъзан эса эришмоқчи бўлган мақсадидан анча узоқда эканини ҳис қилади. Аммо буларнинг ҳеч бири инсоннинг мағлуб бўлганини англатмайди. Чунки ҳаётдаги энг катта ютуқ — ҳеч қачон йиқилмаслик эмас, балки йиқилганда тушкунликка берилмаслик, хатолардан сабоқ чиқариш ва яна ҳаракатни давом эттиришдир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, инсоннинг муваффақияти фақат манзилга етиб боргани билан эмас, балки шу йўлда қандай сабр, матонат ва ирода кўрсатгани билан ҳам ўлчанади. Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz
Открыть в Telegram#xотира Ёрқинжон домла раҳимаҳуллоҳ олим ва ориф эдилар. 🎤Алишер Назар https://t.me/komillikuz
Открыть в Telegram#вирд #вазифа #зикр Талабанинг кундалик вирд вазифалари (доимий бажариб юрадиган зикр, тасбеҳ, таҳлил, салавот каби амаллар) бўлиши шарт. Агар шундай бўлмаса, унинг кўчадаги оддий авомдан нима фарқи қолади. Унинг Қуръондан ўқийдиган кундалик вазифаси, зикридан иборат вазифаси, Расулуллоҳ ﷺ га салавот айтиш вазифаси ва бошқа зикрлари бўлсин, буни куни давомига тақсим қилсин. Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал — оз бўлса ҳам, давомли бажариладиганидир». Шу ҳадис сабабли тасаввуф аҳли авродларни тарк этишга фарзларни тарк этишдек қарайдилар. (Мазҳариддин Зайдоний, «Ал Мафотиҳ фи шарҳил Масобиҳ», 2/278). Салафи солиҳлар ва тасаввуф уламоларининг авродлар ҳақидаги ҳикматли сўзларига қаранг: Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Кимнинг кундалик вирди бўлмаса, унинг вориди (қалбига келадиган илоҳий файзи) ҳам бўлмайди». Имом Аҳмад айтадилар: «Кимнинг кундалик вирди бўлиб, кейин уни тарк этса, ибодат лаззатидан маҳрум бўлиб қолишидан қўрқаман». Имом Абул Ҳасан Шозилий айтадилар: «Кимнинг вирди бўлмаса, унга ворид ҳам бўлмайди. Кимга ворид бўлмаса, унинг қалбига илоҳий файз ҳам тушмайди». Имом Шаъроний айтадилар: «Муродингга етган бўлсанг ҳам, авродларингни давом эттир». Яна айтадилар: «Уламолар иттифоқ қилганларки, бирор мурид ўз вирдини тарк этса, ўша куниёқ унга келадиган илоҳий мадад ҳам узилади». Имом Жунайд айтадилар: «Кимнинг вирди бўлмаса, унинг маймундан нима фарқи қолади». (من ليس له ورد، فهو قرد) Шайх Иброҳим Дасуқий айтадилар: «Бирор мурид ўз вирдини тарк этса, Аллоҳ ўша куни ундан Ўз мададини узади. Чунки унинг мадади вирди орқали келади». Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ворид фақат вирд туфайли ҳосил бўлади». Шайх Абу Толиб айтадилар: «Авродларни мунтазам адо этиш мўминларнинг ахлоқи ва обидларнинг йўлидир. У иймоннинг зиёдаси ва ишончнинг аломатидир». Имом Ғаззолий айтадилар: «Авродлардан кўзланган мақсад қалбни поклаш ва уни маънавий кирликлардан тозалашдир». Имом Заҳабий айтадилар: «Содиқ киши сўзлаш, ейиш, ухлаш ва одамлар билан аралашишни камайтириб, авродларни, тавозеъни ва ўлимни эслашни кўпайтириши ҳамда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтиши лозим». Имом Ҳаддод айтадилар: «Авродлар қалб ҳозирлиги билан адо этилсагина таъсир қилади, давомийлик билан бажарилсагина фойда беради». Устоз Абу Али Даққоқ айтадилар: «Воридлар авродлар сабабидандир. Зоҳирида вирди бўлмаган кишининг ботинида ҳам вориди бўлмайди». Яна айтилади: «Авродларни адо этиш ортидан воридлар, албатта, ҳосил бўлади. Баъзиларга у қуёш каби равшан намоён бўлади, бошқалардан эса қуёшни булут тўсгандек яширин қолади. Бу улардаги нуқсон сабабли эмас, балки қалблари бунга тўла тайёр бўлиши учун кечиктирилади». «Кимнинг вирди бўлмаса, унинг вориди ҳам бўлмайди». «Вирдингдан узилсанг, ворид ҳам сендан узилади». «Маънавий нурларнинг мадади авродлар миқдорига қараб бўлади». «Авродларни мунтазам адо этган кишидан қалбий касалликлар узоқлашади». «Воридлар авродларнинг мевасидир. Зоҳирида вирди бўлмаган кишининг ботинида ҳам вориди бўлмайди». «Вирдни фақат жоҳил киши арзимас санайди». «Қалбда унинг самарасини кўрмоқчи бўлсанг, авродларни мунтазам адо эт». «Кимнинг авродлари кўп бўлса, қалб сирлари шунчалик мусаффо бўлади». «Авродлар адо этилгачгина, воридлар келади». «Бу дунёда вирди бўлмаган кишининг охиратда ҳам вориди бўлмайди». «Кимнинг зикрлари бўлмаса, у ҳақиқий зикр аҳлидан эмас». «Зикрларни адо этишга бел боғла, нурларни қалбларга тушириш эса Аллоҳнинг ихтиёридадир». «Вирдинг миқдори қандай бўлса, сенга бериладиган маънавий улуш ҳам шунга яраша бўлади». Вирд ва вориднинг фарқи: - Вирд бандадан Аллоҳга кўтарилгани - Ворид Аллоҳдан бандага туширилгани ©Хушнудбек ХолМуҳаммад
Открыть в Telegram#илм #ибрат СИНОВЛАРГА САБР, МЕҲНАТ-МАШАҚҚАТНИНГ МУКОФОТИ «РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ КЎРДИМ» Каналга уланиш https://t.me/komillikuz
Открыть в Telegram#тавсия ХАТМИ ҚУРЪОН БАРАКАСИ Мавлоно шайх Мустафо Надвий ҳафизаҳуллоҳ суҳбатларидан бирида ажойиб бир сўз айтган эдилар: «Киши бирор талаб-эҳтиёжи бўлса, қалбига ниятини астойдил тугиб, ихлос билан Қуръони Каримни хатм қилсин. Сўнгра хатмдан кейин Аллоҳ таолога илтижо қилиб, яна ўз истагини сўрасин. Шунда Қуръон хатмонасининг баракотидан дуолари ижобат бўлади. Бунга бир мисол: Абул Фараж ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен уйланганимдан кейин узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Фарзанд кўриш ниятида астойдил Қуръонни хатм қилгандим. Хатмдан кейин дуо қилиб, Аллоҳдан сўрагандим. Кейинги ўн йилда Аллоҳ таоло менга беш ўғил ва беш қиз фарзанд ато қилди». https://t.me/komillikuz
Открыть в Telegram#ҳикмат السعادة ليست مرتبطة بالفقر أو الغنى ، السعادة هي أن تفرح بأقل الأشياء التي تملكها كن بسيطاً تكن سعيداً «Бахт камбағаллик ёки бойликка боғлиқ эмас. Ҳақиқий бахт — қўлингизда бор камгина нарсалардан ҳам қувона олишдир. Оддий бўлинг, шунда бахтли бўласиз». Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz
Открыть в Telegram#ахлоқ Ихлос ва риё Ихлос билан амал қилувчи кишини "мухлис" деб номланади. Мухлис қандай киши эканлигини сўралганда ҳукамолардан бири шундай деган: “Мухлис шундай кишики, ёмонликларини қандай беркитса, яхшилик савобларини ҳам шундай беркитади ва уни кишилар мақташини сира хоҳламайди”. Риё амални фақат бировлар кўриши ва мақташи учун қилишдир. Риё билан амал қилган киши гўёки чўнтагини тошга тўлдириб бозорга чиққан киши кабидир. Кўрганлар уни "Ҳў-ҳў буни қаранг!!" дейдилар-у, лекин у бирор нарса харид қила олмайди. Асарларда келади: “Аллоҳ таоло қиёмат кунида бир гуруҳ одамларни жаннатга олиб боришни амр қилар экан. Улар жаннатга яқинлашганларида жаннатнинг хушбўй ҳидлари димоғларига урилиб, жаннатнинг ичидаги гўзал манзараларни кўришгач, Аллоҳ уларни ортларига қайтаришни ва дўзах томон олиб боришни амр қилар экан. Шунда улар Аллоҳ таолога арзланиб, "Эй Парвардигор, нега бундай қилдинг?" дер эканлар. Аллоҳ таоло: "Сизлар нима қилган бўлсангиз, мен ҳам шуни қилдим”, дер экан. Яъни, сизлар у дунёда амални менга кўрсатиб, қалбингизда эса бошқаларга атаган эдингиз. Мен ҳам сизларга жаннатни кўрсатдим, лекин уни бошқаларга атаб қўйганман, жаннат мухлис бандаларим учундир” дер экан. Улуғлар бисотидан Каналга уланиш https://t.me/komillikuz
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Hasanxon Yahyo Abdulmajid | Rasmiy@hasanxondomlauzРелигия61,1 тыс.
"Ustoz Muhammad Sodiq hazratlari" nomidagi jome masjidi@ezgumaqsadРелигия1,06 тыс.
SAIDOBOD️.UZ@saidobod_uzРелигия1,04 тыс.
«ASOS» qizlar maktabi@asosqizlarmaktabiРелигия1,1 тыс.
Храм во имя св. Александра Невского г. Ташкент@hram_botkinoРелигия1,1 тыс.
Xitob.uz@xitobuzРелигия1,12 тыс.
Taskin_uz@taskin_uzРелигия1,12 тыс.
Sayyid.uz@sayyiduzРелигия1,14 тыс.
Кого упоминает
Hasanxon Yahyo Abdulmajid | Rasmiy@hasanxondomlauz1 упоминание
Hilol Nashr@hilolnashr1 упоминание