Account
SAIDOBOD️.UZ

SAIDOBOD️.UZ

Ushbu Saxifa Bag'dod tumani Samarqand qishlog'i SAIDOBOD jome' masjidining Rasmiy Kanali Bosh Imom-Xatibi Murodjon Domla 👇 +998917422573 Qurilish Bo‘yicha Takliflar 👇 ADMINISTRATOR 👇 @Azizxon_Musaxonov 👇 +998916847594 @SAIDOBOD_BOT

Username
@saidobod_uz
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,044
Avg views per post, 7d234last 7 days
ERR22.37%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 24, 2026263
Nov 25, 2026217
Nov 26, 2026204
Nov 27, 2026299
Nov 28, 2026162

Most viewed this month

  1. 01
    Views402
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  2. 02
    Views372
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03
    Views362
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  4. 04
    Views333
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#24455Link preview

ЁШ БОЛАНИНГ НАФАҚАСИ ❓ 2303-САВОЛ: Икки ёшли болам бор. Бобоси унга катта миқдорда пул ҳадя қилдилар. Энди боламнинг таъминоти шу пулдан бўладими ёки ўз ёнимдан сарфлашим керакми? Бу пулни боланинг ўзи учун ишлатишим мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Агар ёш боланинг ўз моли бўлса, унинг таъминоти шу молдан қопланади ва отага ўз маблағидан сарфлаш вожиб бўлмайди. Шунга кўра, саволда айтилган ҳолатда ота фарзандига ҳадя қилинган пулни унинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва дори-дармони каби эҳтиёжлари учун меъёрида сарфлаши мумкин. Агар ота бу харажатларни ўз ҳисобидан қопласа, фарзандига эҳсон қилган бўлади. Бироқ чинакам муҳтожлик бўлмаса, ота бу пулни ўзининг ёки оиланинг бошқа эҳтиёжларига ишлата олмайди. Болага ҳадя қилинган пул тўлиқ унинг мулкига айланади. Бу ҳукм ҳадя қилувчи пулни аниқ болага атаган ҳолатга тегишли. Агар у аслида ота-онага атаб, болани баҳона қилган бўлса, ҳукм бошқача бўлади. Бунда ҳадя қилувчининг нияти ва вазият эътиборга олинади. Боланинг пулини сарфлашда ота унинг валийси ва омонатдори ҳисобланади. Шунинг учун бу пул фақат боланинг манфаатига, яъни таоми, кийими, турар жойи, даволаниши, тарбияси ва таълимига меъёрида, исрофсиз сарфланади. Ота бу пулдан бировга ҳадя қила олмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views246+5%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h69
3 h136
9 h246
  1. After 1 hour69
  2. Total to date246
#24454Video
Views216−7%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h61
3 h117
9 h216
  1. After 1 hour61
  2. Total to date216
#24453Link preview

ҚОН ТЕККАН ДАСТРЎМОЛ БИЛАН ЎҚИЛГАН НАМОЗ ❓ 2302-САВОЛ: Дастрўмолимга қон теккан эди, чўнтагимда турган ҳолда намоз ўқибман, намозим дуруст бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай вазиятда дастрўмолга теккан қоннинг миқдорига қараб ҳукм турлича бўлади. Агар қон миқдори кафтнинг чуқурчаси (дирҳам) ҳажмида ёки ундан оз бўлса, ўқилган намоз дуруст ҳисобланади. Агар бундан кўп бўлса, мазкур намозни қайта ўқиш лозим бўлади. “Фатавои Оламгирийя” да шунга ўхшаш масала зикр қилинган: رَجُلٌ صَلَّى وَفِي كُمِّهِ قَارُورَةٌ فِيهَا بَوْلٌ لَا تَجُوزُ الصَّلَاةُ سَوَاءٌ كَانَتْ مُمْتَلِئَةً أَوْ لَمْ تَكُنْ “Намозхон енгининг ичида бавл бўлган идиш билан намоз ўқиса, шиша тўла бўладими, тўла бўлмайдими, намоз дуруст бўлмайди”. Қон кафтнинг чуқурчаси миқдорида ёки ундан кам бўлган тақдирда ҳам, унинг борлигини билиб туриб, ўша нарса билан намоз ўқиш макруҳдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views192−18%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h56
3 h107
9 h192
  1. After 1 hour56
  2. Total to date192
#24450Link preview

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал

ҚАРЗ БЕРГАНДА ГАРОВ ОЛИШ ❓ 2301-САВОЛ: Яқин дўстим мендан тез-тез қарз сўраб туради, лекин аввалги қарзларини вақтида қайтармасдан, муддатини чўзиб юборган ҳолатлар бўлган. Энди у яна қарз сўраса, қарзимни ҳимоя қилиш мақсадида унга шундай шарт қўймоқчиман: “Телефонингни гаров (залог) сифатида қўясан, агар қарзни айтилган вақтда қайтара олмасанг, ўша телефон менга ўтади. Шунга рози бўлсанг, қарз бераман”. Қарз эвазига телефонни гаровга олиш жоизми? Агар қарз вақтида қайтарилмаса, гаровдаги телефонни олдиндан келишилган шу шарт асосида ўзимда олиб қолишим мумкинми ёки уни сотиб, қарзимни олиб, ортиқчасини эгасига қайтаришим керакми? Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қарз эвазига телефонни гаровга олиш жоиз. Аммо “Муддатида бермасанг, телефон меники бўлади”, деган шарт нотўғри (бекор) бўлиб, унга амал қилинмайди. Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Зуҳрийдан ривоят қилинади: “Жоҳилият даврида одамлар гаров олишар ва “Фалон вақтгача қарзни тўламасанг, бу нарса гаров олувчининг мулки бўлади”, деб шарт қўйишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Гаров (эгасидан) ажратиб олинмайди”, деган сўзлари билан буни бекор қилдилар” (“Ал-Мабсут” китоби). Қарз муддатида қайтарилмаса, телефон ўз-ўзидан қарз берувчининг мулкига ўтмайди, балки аввалгидек эгасининг мулки бўлиб, гаров сифатида тураверади. Агар у қарз учун сотилса, пулидан қарз ундирилади, ортгани эгасига қайтарилади, етмаса, қолган қисми қарздорнинг зиммасида қолади. Бироқ гаров олувчи гаровдаги нарсани эгасининг рухсатисиз сота олмайди. Шунинг учун муддат келиб, дўстингиз қарзни тўламаса, қуйидагича йўл тутилади: дўстингиз телефонни сизга адолатли нархда сотади ва унинг нархи қарзга ҳисобланади. Нарх қарздан ортиқ бўлса, фарқини дўстингизга қайтарасиз, кам бўлса, қолган қарз унинг зиммасида қолади. Гаровни гаров олувчининг ўзига сотилса, савдо дуруст бўлиб, нарса гаровдан чиқади. Лекин бу олди-сотди олдиндан шарт қилинмайди, балки муддат келгандан кейин янги келишув сифатида тузилади. Гаров олинаётган пайтнинг ўзида дўстингиз сизни ёки иккалангиз ишонган бошқа бир кишини муддат келганда телефонни сотишга вакил қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views161−31%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
12 h104
26 h161
  1. After 24 hours161
  2. Total to date161
#24449Video
Views162−31%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
12 h95
26 h162
  1. After 24 hours162
  2. Total to date162
#24447Photo
Views402+72%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—

All posts

Connections