قال علي بن أبي طالب كرم الله وجهه: "كُل مُتوقّعٍ آت". مُنتظر الفرح سيحصل عليه، وصاحب اليقين ستتحقّق أمنياته ، مُسيء الظن سينال ظنّه؛ فتوقع ما تتمنى لتحصل عليه . Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: «Кутилган ҳар бир нарса албатта келади». Хурсандчиликни кутган киши унга эришади, қатъий ишонч эгасининг орзулари рўёбга чиқади. Ёмон гумонда бўлган киши эса, ўша гумонига ярашасини олади. Шундай экан, етишишни истаган нарсангизни кутинг (яхши гумонда бўлинг), унга албатта эришасиз. https://t.me/komillikuz
Open in TelegramPosts of Муҳаммад Зариф /шахсий канал
#уламолар НАМАНГАН АЛЛОМАЛАРИ Алоуддин Косоний Ҳусомиддин Ахсикатий раҳимаҳумаллоҳ ҳаёти ва илмий мероси ҳақида қисқача маълумот "Ҳилолнашр" китоб дўконининг Наманган шаҳридаги филиалида бўлган тадбирдан лавҳа https://t.me/komillikuz
Open in Telegramإذا أردتَ لقلبكَ أن يهدأ كثيرًا ، رسِّخ فيه فكرةَ أنَّ الأمورَ كلَّها بيدِ اللّٰه ، فلا داعي للخوفِ ... "Қалбинг хотиржам бўлишини истасанг, барча ишлар Аллоҳнинг қўлида эканлигини қалбингда мустаҳкам ўрнаштир — шунда қўрқувга ўрин қолмайди." https://t.me/komillikuz
Open in Telegramالناجح ليس من لم يسقط، بل من سقط فنهض، ومن تعثّر فابتسم، وأكمل الطريق. "Муваффақиятга эришган инсон — ҳеч қачон йиқилмаган эмас, балки йиқилиб, яна қайта турган, қоқилса-да, табассум қилган ҳолда йўлини давом эттирган кишидир". Инсон ҳаёти давомида турли синовларга, муваффақиятсизликларга ва кутилмаган тўсиқларга дуч келади. Баъзан қилган меҳнати самара бермайди, баъзан ишонган кишилари панд бериб кўнглини қолдиради, баъзан эса эришмоқчи бўлган мақсадидан анча узоқда эканини ҳис қилади. Аммо буларнинг ҳеч бири инсоннинг мағлуб бўлганини англатмайди. Чунки ҳаётдаги энг катта ютуқ — ҳеч қачон йиқилмаслик эмас, балки йиқилганда тушкунликка берилмаслик, хатолардан сабоқ чиқариш ва яна ҳаракатни давом эттиришдир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, инсоннинг муваффақияти фақат манзилга етиб боргани билан эмас, балки шу йўлда қандай сабр, матонат ва ирода кўрсатгани билан ҳам ўлчанади. Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#xотира Ёрқинжон домла раҳимаҳуллоҳ олим ва ориф эдилар. 🎤Алишер Назар https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#вирд #вазифа #зикр Талабанинг кундалик вирд вазифалари (доимий бажариб юрадиган зикр, тасбеҳ, таҳлил, салавот каби амаллар) бўлиши шарт. Агар шундай бўлмаса, унинг кўчадаги оддий авомдан нима фарқи қолади. Унинг Қуръондан ўқийдиган кундалик вазифаси, зикридан иборат вазифаси, Расулуллоҳ ﷺ га салавот айтиш вазифаси ва бошқа зикрлари бўлсин, буни куни давомига тақсим қилсин. Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал — оз бўлса ҳам, давомли бажариладиганидир». Шу ҳадис сабабли тасаввуф аҳли авродларни тарк этишга фарзларни тарк этишдек қарайдилар. (Мазҳариддин Зайдоний, «Ал Мафотиҳ фи шарҳил Масобиҳ», 2/278). Салафи солиҳлар ва тасаввуф уламоларининг авродлар ҳақидаги ҳикматли сўзларига қаранг: Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Кимнинг кундалик вирди бўлмаса, унинг вориди (қалбига келадиган илоҳий файзи) ҳам бўлмайди». Имом Аҳмад айтадилар: «Кимнинг кундалик вирди бўлиб, кейин уни тарк этса, ибодат лаззатидан маҳрум бўлиб қолишидан қўрқаман». Имом Абул Ҳасан Шозилий айтадилар: «Кимнинг вирди бўлмаса, унга ворид ҳам бўлмайди. Кимга ворид бўлмаса, унинг қалбига илоҳий файз ҳам тушмайди». Имом Шаъроний айтадилар: «Муродингга етган бўлсанг ҳам, авродларингни давом эттир». Яна айтадилар: «Уламолар иттифоқ қилганларки, бирор мурид ўз вирдини тарк этса, ўша куниёқ унга келадиган илоҳий мадад ҳам узилади». Имом Жунайд айтадилар: «Кимнинг вирди бўлмаса, унинг маймундан нима фарқи қолади». (من ليس له ورد، فهو قرد) Шайх Иброҳим Дасуқий айтадилар: «Бирор мурид ўз вирдини тарк этса, Аллоҳ ўша куни ундан Ўз мададини узади. Чунки унинг мадади вирди орқали келади». Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ворид фақат вирд туфайли ҳосил бўлади». Шайх Абу Толиб айтадилар: «Авродларни мунтазам адо этиш мўминларнинг ахлоқи ва обидларнинг йўлидир. У иймоннинг зиёдаси ва ишончнинг аломатидир». Имом Ғаззолий айтадилар: «Авродлардан кўзланган мақсад қалбни поклаш ва уни маънавий кирликлардан тозалашдир». Имом Заҳабий айтадилар: «Содиқ киши сўзлаш, ейиш, ухлаш ва одамлар билан аралашишни камайтириб, авродларни, тавозеъни ва ўлимни эслашни кўпайтириши ҳамда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтиши лозим». Имом Ҳаддод айтадилар: «Авродлар қалб ҳозирлиги билан адо этилсагина таъсир қилади, давомийлик билан бажарилсагина фойда беради». Устоз Абу Али Даққоқ айтадилар: «Воридлар авродлар сабабидандир. Зоҳирида вирди бўлмаган кишининг ботинида ҳам вориди бўлмайди». Яна айтилади: «Авродларни адо этиш ортидан воридлар, албатта, ҳосил бўлади. Баъзиларга у қуёш каби равшан намоён бўлади, бошқалардан эса қуёшни булут тўсгандек яширин қолади. Бу улардаги нуқсон сабабли эмас, балки қалблари бунга тўла тайёр бўлиши учун кечиктирилади». «Кимнинг вирди бўлмаса, унинг вориди ҳам бўлмайди». «Вирдингдан узилсанг, ворид ҳам сендан узилади». «Маънавий нурларнинг мадади авродлар миқдорига қараб бўлади». «Авродларни мунтазам адо этган кишидан қалбий касалликлар узоқлашади». «Воридлар авродларнинг мевасидир. Зоҳирида вирди бўлмаган кишининг ботинида ҳам вориди бўлмайди». «Вирдни фақат жоҳил киши арзимас санайди». «Қалбда унинг самарасини кўрмоқчи бўлсанг, авродларни мунтазам адо эт». «Кимнинг авродлари кўп бўлса, қалб сирлари шунчалик мусаффо бўлади». «Авродлар адо этилгачгина, воридлар келади». «Бу дунёда вирди бўлмаган кишининг охиратда ҳам вориди бўлмайди». «Кимнинг зикрлари бўлмаса, у ҳақиқий зикр аҳлидан эмас». «Зикрларни адо этишга бел боғла, нурларни қалбларга тушириш эса Аллоҳнинг ихтиёридадир». «Вирдинг миқдори қандай бўлса, сенга бериладиган маънавий улуш ҳам шунга яраша бўлади». Вирд ва вориднинг фарқи: - Вирд бандадан Аллоҳга кўтарилгани - Ворид Аллоҳдан бандага туширилгани ©Хушнудбек ХолМуҳаммад
Open in Telegram#илм #ибрат СИНОВЛАРГА САБР, МЕҲНАТ-МАШАҚҚАТНИНГ МУКОФОТИ «РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ КЎРДИМ» Каналга уланиш https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#тавсия ХАТМИ ҚУРЪОН БАРАКАСИ Мавлоно шайх Мустафо Надвий ҳафизаҳуллоҳ суҳбатларидан бирида ажойиб бир сўз айтган эдилар: «Киши бирор талаб-эҳтиёжи бўлса, қалбига ниятини астойдил тугиб, ихлос билан Қуръони Каримни хатм қилсин. Сўнгра хатмдан кейин Аллоҳ таолога илтижо қилиб, яна ўз истагини сўрасин. Шунда Қуръон хатмонасининг баракотидан дуолари ижобат бўлади. Бунга бир мисол: Абул Фараж ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен уйланганимдан кейин узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Фарзанд кўриш ниятида астойдил Қуръонни хатм қилгандим. Хатмдан кейин дуо қилиб, Аллоҳдан сўрагандим. Кейинги ўн йилда Аллоҳ таоло менга беш ўғил ва беш қиз фарзанд ато қилди». https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#ҳикмат السعادة ليست مرتبطة بالفقر أو الغنى ، السعادة هي أن تفرح بأقل الأشياء التي تملكها كن بسيطاً تكن سعيداً «Бахт камбағаллик ёки бойликка боғлиқ эмас. Ҳақиқий бахт — қўлингизда бор камгина нарсалардан ҳам қувона олишдир. Оддий бўлинг, шунда бахтли бўласиз». Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#ахлоқ Ихлос ва риё Ихлос билан амал қилувчи кишини "мухлис" деб номланади. Мухлис қандай киши эканлигини сўралганда ҳукамолардан бири шундай деган: “Мухлис шундай кишики, ёмонликларини қандай беркитса, яхшилик савобларини ҳам шундай беркитади ва уни кишилар мақташини сира хоҳламайди”. Риё амални фақат бировлар кўриши ва мақташи учун қилишдир. Риё билан амал қилган киши гўёки чўнтагини тошга тўлдириб бозорга чиққан киши кабидир. Кўрганлар уни "Ҳў-ҳў буни қаранг!!" дейдилар-у, лекин у бирор нарса харид қила олмайди. Асарларда келади: “Аллоҳ таоло қиёмат кунида бир гуруҳ одамларни жаннатга олиб боришни амр қилар экан. Улар жаннатга яқинлашганларида жаннатнинг хушбўй ҳидлари димоғларига урилиб, жаннатнинг ичидаги гўзал манзараларни кўришгач, Аллоҳ уларни ортларига қайтаришни ва дўзах томон олиб боришни амр қилар экан. Шунда улар Аллоҳ таолога арзланиб, "Эй Парвардигор, нега бундай қилдинг?" дер эканлар. Аллоҳ таоло: "Сизлар нима қилган бўлсангиз, мен ҳам шуни қилдим”, дер экан. Яъни, сизлар у дунёда амални менга кўрсатиб, қалбингизда эса бошқаларга атаган эдингиз. Мен ҳам сизларга жаннатни кўрсатдим, лекин уни бошқаларга атаб қўйганман, жаннат мухлис бандаларим учундир” дер экан. Улуғлар бисотидан Каналга уланиш https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#ҳикмат «Худодан қўрқиб йиғлаган осий, ибодати билан фахрланган обиддан яхшироқдир». Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ https://t.me/komillikuz
Open in TelegramNega bolalar kitob oʻqimayapti? Qurʼoni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid ☎️Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: 😎Telegram 😎Instagram 😎YouTube
Open in Telegram#ҳикмат إذا اجتمَع في إنسان قوّة الدّين وخفّة الظّل قِيل لهُ: ادخل من أي أبواب القلب شِئت. «Агар бир инсонда диннинг қуввати ва хуш табиатли, очиқ чеҳралилик жам бўлса, унга: “Қалб эшикларидан қайси бирини истасанг, ундан киравер!” — дейилади». Бу ҳикматдаги икки ибора маъноси: 1. قُوَّةُ الدِّينِ диннинг қуввати Бу — эътиқодда мустаҳкам бўлиш, ҳақдан оғишмаслик, ҳалол-ҳаромни ажратиш, ибодат ва ахлоқда собит туришдир. Динда мустаҳкам киши бошқаларнинг розилиги учун ҳақдан оғмайди. 2. خِفَّةُ الظِّلِّ хушчақчақлик ва кенг феълли. Бу суҳбати ёқимли, ҳазил-мутойибаси ўринли, хушфеъл ва одамларни малоллантирмайдиган кишилар сифатидир. Бундай инсоннинг ёнида зерикиш нималигини билмайсиз, ўзингизни эркин ҳис қиласиз. Унинг жиддийлиги қўполликка, тақводорлиги эса кибрга айланмайди. Бир эътибор қилсангиз динимизга хизматда қоим, халқимиз қалбидан жо олган уламоларимизда айнан шу икки хислат мужассам. Аллоҳ таоло барчамизга шундай хислатни насиб этсин! Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#китобхонлик Наманган шаҳрида АИЖ ОИЛАСИ @aij_life номли китобхонлар жамоаси бор. Бу жамоа ҳар ҳафта учрашиб, ҳафта мобайнида ўқиган китобларини муҳокама қилиб, ўзаро фикр алмашадилар. Анча вақтдан бери мазкур китобхонлар билан учрашув ўтказишни режа қилардик, насиба бугун экан, иншааллоҳ. Агар сиз ҳам ушбу учрашувда қатнашишни истасангиз, соат 14:00 да ЛСЛ мактабига ташриф буюришингиз мумкин! Манзил: Наманган шаҳри, ЛСЛ мактаби Мўлжал: Сардоба бозори, Мегаполис рўпарасида
Open in TelegramForwarded from Huzur
Аллоҳ таоло Ўз динига хизмат қилишни ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бу — улкан масъулият ва омонатдир. Анвар Аҳмад устоз билан сафарда бўлганимда, менга янги бошлаётган фалоиятимиз борасида бир ибратли насиҳат қилган эдилар. «Агар сиз бирор компания ёки завод очсангиз, албатта, унинг раҳбарлигига адолатли ва ҳалол инсонни тайинлайсиз. Молиявий ишларга эса бировнинг ҳақидан қўрқадиган, ҳақдорликни биладиган, омонатга хиёнат қилмайдиган инсонни қўясиз. Тўғрими? Агар ана шу ходимларингиз сизга хиёнат қилса, сизни алдаса ёки омонатга хиёнат қилса, нима қиласиз? Уни жазолайсиз, керак бўлса, судга берасиз, охир-оқибат ишдан бўшатасиз. Энди бир ўйлаб кўринг: гап оддий тижорат ёки дунёвий манфаатлар ҳақида эмас, балки Аллоҳнинг динига хизмат қилиш ҳақида бўлса-чи? Дин хизмати — энг улуғ омонатлардан биридир. Инсон дин хизматига киришар экан, унинг зиммасига нафақат илм ва амал, балки ихлос, ҳалоллик, адолат ва масъулият ҳам юкланади. Агар бир инсон дин хизмати орқали ўзининг шахсий манфаатларини кўзлай бошласа, динни моддий бойлик, мансаб, обрў-эътибор ёки бошқа дунёвий мақсадларга эришиш воситасига айлантирса, Аллоҳ бу бандадан сатрни кўтаради, ва бошқалар олдида шарманда қилади. Чунки дин — шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиладиган восита эмас. Дин хизмати инсондан, энг аввало, самимий ният ва холис ихлосни талаб қилади. Шунинг учун ҳам дин хизматида бўлган инсон ўз ниятини доимо текшириб туриши, нафсидан эҳтиёт бўлиши ва зиммасидаги омонатни асраб-авайлаши лозим. Зеро, дин хизмати — обрў орттириш эмас, масъулиятни зиммага олишдир. Мансаб эмас, омонатдир. Дунёвий манфаат эмас, холис ният ва ихлос талаб қиладиган йўлдир. Устознинг ўша сафарда айтган насиҳатлари менга бир ҳақиқатни англатган эди: Ислом дини даъво қилинган жойда ният ва ихлосга янада кўпроқ эътибор бериш, ўз нафсидан янада қаттиқроқ ҳисоб сўраш керак. Аллоҳ таоло барчамизни ниятларимизда холис, амалларимизда содиқ, зиммамиздаги омонатларга вафодор бандаларидан қилсин. Динига хизмат қилишни насиб этса, бу хизматда ихлос ва истиқоматни ҳам насиб айласин. Омин
Open in Telegram#ибрат Азҳар университетида ақида ва фалсафа фанларидан дарс берувчи устоз доктор Жамол Афифий ҳафизаҳуллоҳнинг ИЛМ ЙЎЛИДАГИ МАШАҚҚАТЛАРИ Каналга уланиш 👇 https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#ибрат Мисрлик олим шайх Абдуллоҳ Иззуддин Азҳарий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар; "Нақшбандия тариқати пешволаридан устозим Мавлоно Абу Сулаймон Мустафо Надвий ҳафизаҳуллоҳнинг машойихларидан бири шайх Муҳаммад Юсуф Сиддиқий раҳимаҳуллоҳ туғилган пайтларида оналари у кишини эмизиш вақтида ўзларига Қуръони Каримни хатмини вазифа қилиб олган экан. Ҳар сафар чақалоқнинг қорни очқаса, уни Қуръон ўқиб эмизиб, шу тарзда бир неча марта хатм қилган экан. Онанинг Қуръонга муҳаббати, ихлоси ва фарзандига эътибори сабаб Муҳаммад Юсуф Сиддиқий улғайгач, забардас аллома бўлиб етишган эканлар". Бу ҳолат катта умидлар билан фарзанд ўстираётган барча оналар учун ибратдир. Агар оналар чақалоғи олдида телефон ўйнаш, мусиқа эшитиш ўрнига илоҳий Каломни ўқиб сингдирсалар албатта оятлар фарзандларининг руҳияти, жисмига таъсир қилади. Илк кунларданоқ гўдакнинг қалбига Қуръонга муҳаббат уруғи қадалади. Бу эса чақалоқнинг келажакда қори, олим бўлиб етишишига сабаб бўлади. Она имкон қадар чақалоғини доим таҳорат билан эмизгани афзал. Мабодо таҳорат қилишга имкон бўлмаса, бетаҳорат ҳолатда эмизаётганда ҳам ёддан Қуръон тиловат қилиш жоиз. Ғусл вожиб бўлган пайтда эса, Қуръон мусҳафини ушлаш ва тиловат қилиш мумкин эмас. Бундай пайтда зикр ва дуо билан эмизади. Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#Иқтибос ⚡️يهاجمك إبليسُ في ٣ أوقات الفراغ، الغضب، الإنجاز فاملأ الفراغَ واكتم الغضبَ واعترف بفضل الله في كل إنجاز. таржима: Шайтон сизга уч ҳолатда ҳужум қилади: — Бекорчиликда, — Ғазабланганингизда, — Муваффақиятга эришганингизда. Шундай экан, бўш вақтингизни фойдали ишлар билан тўлдиринг, ғазабингизни жиловланг ва ҳар бир ютуғингизда Аллоҳнинг фазлу марҳаматини эътироф этинг! * * * Инсон модомики тирик экан шайтон унга душманлик қилиш, йўлдан оздиришдан тўхтамайди. Шайтон учун энг қулай пайт ушбу уч фурсатдир. Чунки бекорчилик инсонни ғафлатга, ғазаб хатога, ютуқ эса кибрга етаклаши мумкин. Демак, шу пайтда кўпроқ огоҳ бўлинг, шайтон алдаб, адаштириб қўймасин! Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz
Open in Telegram#китобдан РИЗО Ризо (барча нарса Аллоҳдан эканига рози бўлиш, борига қаноат қилиш) қалбда сакинат, унинг тинчланиши, роҳат, омонлик, хотиржамлик, яхши яшаш, сурур ва кушойишни қарор топтиради. *** Ризо қалбни алдов, нуқсон, адоват, ғазаб, эътироз, нолиш, малолланиш, ўкинч ва ранждан саломат қилади. *** Ким Аллоҳдан рози бўлса, Аллоҳ унинг қалбини нур, иймон, яқийн (аниқ ишонч), муҳаббат, қаноат, ризо, бойлик, омонлик, Ўзига қайтиш ҳамда итоатга тўлдиради. "Ҳақиқий саодат" Доктор Оиз Қарний Каналга уланиш https://t.me/komillikuz
Open in Telegram🇺🇿 21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун Бугун она тилимизга давлат тили мақоми берилганига 37 йил тўлди. @hilolnashr
Open in Telegram#Ибрат НОГИРОНЛИГИ БОР КИШИЛАР— ХАЗИНА 1) Бемор, ногиронлиги бор кишиларга самимий эътибор, ихлос билан хизмат қилинса, кўп ажр-савобга эга бўлинади. 2) Уларнинг кўпчилигида ўзига хос қобилият, иқтидор бўлади. Агар уларни қўллаб қувватланса, ўз иқтидорини юзага чиқариб, жамият ривожига муносиб ҳисса қўша олади. Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz
Open in Telegram