Account
Журналистика.уз

Журналистика.уз

Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали Админ билан боғланиш: @NOZIMATASH

Username
@jurnalistikauzbek
Category
News and media
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers3,409
Avg views per post, 7d1,336−15.6% vs prev 7d
ERR39.18%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 2, 20261,700
Nov 3, 20262,185
Nov 7, 20264,670
Nov 9, 20261,930
Nov 11, 20262,500
Nov 12, 20261,340
Nov 13, 20261,580
Nov 14, 20261,990
Nov 16, 20261,670
Nov 20, 20261,653
Nov 21, 20261,180
Nov 23, 20261,120
Nov 24, 2026754

Most viewed this month

  1. 01

    Эрксевар адиб Одил Ёқубов таваллудининг 100 йиллиги нишонланади Ўзбек адабиётида ҳақиқат, адолат ва инсон эркини дадил ҳимоя қилган забардаст ижодкор, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий хотира кечаси ўтказилади. Одил Ёқубов нафақат буюк адиб, балки жамият дардларини кўтарган, эркин фикр ва ҳақиқатни қадрлаган жасоратли публицист ҳам эди. Одил аканинг ҳали совет ҳукумати қудрати бор вақтида, яъни 1989 йил 16 июнь куни энг юқори минбардан туриб қилган тарихий нутқининг ўзи ҳам қанчалик уйғоқ қалбли, жасоратли, жўмард инсон бўлганликларини кўрсатади. Унинг ижоди бугунги журналистлар учун ҳам ибрат мактабидир. 📅 11 ноябрь, соат 14:00 📍 Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри Манзил: Тошкент шаҳри, Маҳмуджон Ғофуров кўчаси, 187-уй. Тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда. Ҳақиқатни айтишдан чўчимаган адиб хотирасига бағишланган кечага журналистлар ва барча адабиёт ихлосмандлари таклиф этилади. ✔️Постга СССРни титратган ўша тарихий нутқни илова қилдим. @jurnalistikauzbek

    Video
    Views4.67K
    Forwards—
    Reactions14
    Comments—
  2. 02
    Views2.5K
    Forwards—
    Reactions35
    Comments—
  3. 03

    Бугун Дилфуза Собирова ва Назокат Абдуқундузова (Назокат Азим) вазирликдаги лавозимларидан кетганликларини маълум қилишди. Тўғриси, бу хабарни ўқиб, улар билан ишлаган йилларимни эсладим. Иккаласи ҳам ўз ишининг ҳақиқий профессионаллари. Улар матбуот котиби бўлиб ишлаган даврда бирор марта саволим жавобсиз қолганини эслолмайман. Кечаю кундуз, иш вақти бўладими, дам олиш куними — доим алоқада эдилар. Журналистнинг мурожаатига бефарқ қарашмасди. Яна бир жиҳат, мен иштирок этган энг яхши, мазмунли матбуот анжуманларидан бир нечтаси айнан шу икки вазирликда ўтган. Тадбирларга биринчи раҳбарларни жалб қилишар, журналистлар билан очиқ мулоқотни таъминлашга ҳаракат қилишарди. Заллар журналистларга тўла ўтган. Матбуот котибининг вазифаси фақат пресс-релиз тарқатиш эмаслигини улар ўз фаолияти билан кўрсата олди. Бугун уларнинг лавозимдан кетганига бир томондан афсусландим. Чунки давлат идораларида бундай профессионал, журналистни тушунадиган матбуот котиблари кўп бўлишини истайман. Аммо иккинчи томондан хурсандман. Сабаби, иккаласи ҳам истеъдодли ижодкорлар. Дилфуза Собирова — «Хазина», «Шуҳрат васвасаси», «Гўшанга алангаси», «Қайнона кундалиги» каби асарлар муаллифи. Унинг ҳикояси асосида «Ягонам» бадиий фильми ҳам суратга олинган. Қатор хорижий асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Назокат Азим эса «Қаҳвахўр қизлар» китоби муаллифи, моҳир таржимон ва сценарийнавис. У Гўзал Яхинанинг «Зулайҳо кўзини очяпти» романини ўзбек китобхонига етказган. «Орзулар фасли» ва «Дугонажонлар» телесериаллари сценарийларини ёзган. Бир сўз билан айтганда, ҳар иккиси матбуот котиблигига ижоддан келган, қалами бор журналистлар. Менимча, энди уларда ижодга қайтиш, янги асарлар ёзиш учун кўпроқ вақт ва имконият пайдо бўлади. Балки яқин орада уларнинг янги китобларини ҳам ўқирмиз. Лавозим инсоннинг бир даврдаги фаолияти, ижод эса унинг умрлик мероси. Дилфуза опа, Назокат опа, сизларга янги босқичда ҳам омад тилайман! Матбуот котиби сифатида журналистларга қилган яхши муомалангиз, очиқлигингиз ва профессионал муносабатингиз учун катта раҳмат. Энди сизлардан янги ва яхши асарлар кутамиз! @jurnalistikauzbek

    Photo
    Views2.47K
    Forwards—
    Reactions45
    Comments—
  4. 04

    Энергетика вазирлиги қиш муаммолари бошланиши фонида матбуот котибини тайинлади У ОАВ билан ишламаган халқаро муносабатлар мутахассиси Энергетика вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Диёра Икромжон қизи Абдуваҳобова тайинланди. У 2017–2022 йилларда Пекин чет тиллар университетида халқаро муносабатлар, дипломатия ва ҳуқуқшунослик йўналишларида таҳсил олган. 2023–2026 йилларда Тошкент иссиқлик марказининг инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Жумладан, Тошкентдаги биринчи йирик қувватли когенерация электр станциясини барпо этиш лойиҳасига раҳбарлик қилган. Эътиборлиси, янги матбуот котибининг расмий таржимаи ҳолида журналистика, ахборот хизмати ёки ОАВ билан ишлаш бўйича тажрибаси ҳақида маълумот келтирилмаган. Унинг таржимаи холи ўз соҳасида халқаро таълим олганини билдиради. Бизни танқидлар билан ишлаш эса бутунлай бошқа масала. Яна вақт кўрсатади. Асосийси журналистика дипломатия эмаслигини ва бизга асосийси очиқлик кераклигини устувор билса бўлди. Янги матбуот котиби энергетика тизими учун энг мураккаб давр — қиш мавсуми арафасида иш бошламоқда. Айнан шу даврда электр ва газ таъминотидаги узилишлар, метан шохобчалари фаолиятидаги чекловлар журналистлар ва жамоатчиликнинг энг кўп саволларига сабаб бўлади. Энергетика соҳасини ичидан биладиган мутахассиснинг журналистлар билан ишлаш, танқидий саволларга жавоб бериш ва инқирозли коммуникацияни бошқариш маҳоратини, эҳтимол, шу қишнинг ўзиёқ синовдан ўтказади. Зеро, энергетикада нафақат электр ва газ, балки ахборот таъминотида ҳам узилишлар бўлмаслиги муҳим. Янги матбуот котибига омад тилаймиз! Қуйидаги маълумотни эса кўрмаса ҳам бўлади, ёпиб қўя қоламан➡️ Биргина Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини 2025/2026 ўқув йилида 910 нафар мутахассис тамомлаган: Бакалавриат — 814 нафар; Магистратура — 96 нафар. Бундан ташқари, 12 дан ортиқ олий таълим муассасаларида ҳам журналистика, ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишларида минглаган кадрлар тайёрланади. @jurnalistikauzbek

    Photo
    Views2.01K
    Forwards—
    Reactions37
    Comments—

Latest posts

#3625Text
Views754−58%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#3624Photo
Views1,120−38%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#3623Photo

Forwarded from Uzdiplomat | Расмий канал

🔴 «Суратни ўзингиз оммалаштириб, журналистга ундан фойдаланишни тақиқлаш нотўғри» Ижтимоий тармоқда очиқ эълон қилинган фотосуратлардан журналистлар фойдаланишини чеклаш нотўғри. Бундай фикрни 20 ноябрь куни Олмаотада ўтган InternetCA–2026 — «Марказий Осиёда интернет соҳасининг ривожланиши» XVII форумида қозоғистонлик медиаҳуқуқшунос Гульмира Биржанова билдирди. «Ҳуқуқий медиа-марказ» жамоат фондининг Media Qoldau юридик хизмати раҳбарига кўра, сурати оммалашишини истамаган инсон уни ёпиқ аккаунтда сақлаши мумкин. Аммо ўзи очиқ эълон қилган суратдан журналист фойдаланишини тақиқлаш асосли эмас. «Эълон қилинишини хоҳламасангиз, ёпиқ аккаунтга жойланг. Лекин “мен жойлайман, сизлар эса бундан фойдаланманг” деб журналистларга шарт қўйишни тўғри деб ҳисобламайман», — деди Биржанова. Батафсил Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views1,180−35%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#3622Text

МАҚОЛА ЎЧИРТИРАДИГАН АМАЛДОРЛАР ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ? Биз демократияни хоҳлаймиз, сўз эркинлиги истаймиз. Амалдорлар халқни эшитсин, эътирозларга қулоқ солсин, деб талаб қиламиз. Аммо ўзимиз қанчалик демократик фикрлаймиз? Жамиятимизда, айниқса, юқори қатлам вакилларида танқидга тоқатсизлик, салгина эътироз эшитилиши биланоқ тизимни ҳимоя қилишга отланиш, дарров раддия бериш одати бор. Танқидни тўғри қабул қилиш, унга босиқлик билан муносабат билдириш маданияти аксарият раҳбарларда шаклланмаган. Мен буни шунчаки уларнинг феъл-атворидаги қусур деб ҳисобламайман. Назаримда, бунинг илдизи тарбиямиз ва ижтимоий тафаккуримизга кўп жиҳатдан боғлиқ. Чунки болалигимиздан «каттанинг гапи икки қилинмайди», «устозга эътироз билдириш одобсизлик», «катталарга гап қайтарма» деган қолиплар билан улғаямиз. Оқибатда болада мустақил ва танқидий фикрлаш ўрнига бўйсуниш, маъқуллаш ва сукут сақлаш кўникмаси шаклланади. Шу тариқа, эътироз билдириш онгимизда оддий фикр алмашиш эмас, балки ҳурматсизлик ва хавф-хатар сифатида муҳрланади... Танқидга кескин ва асабий муносабат билдирадиган, «ноқулай» мақолаю кўрсатувларни битта қўнғироқ билан ўчиртириб, журналистларни хушламайдиган амалдорлар ҳам, катта эҳтимол билан, болалигида айтган гапи учун кўп дакки эшитган, таҳқирланган ва «ўчир овозингни!» деб гапиртирилмаган болалар бўлса ажаб эмас! Шундай экан, ўзимизга бугуноқ савол берайлик: фарзандларимизга уйда, мактабда ўз норозилигини очиқ айтиш, катталарнинг фикрига қўшилмаслик, савол бериш имконини беряпмизми? Уларнинг эътирозини эшитишга қанчалик тайёрмиз? Амалдорларнинг танқиддан қочишидан ранжиймиз-у, ўз оиламизда фарзандимиз ёки яқинларимизнинг эътирозини тоқат билан тинглаб, хотиржам хулоса чиқара оламизми? Қачонки ўзимиз танқидни эшитишни, хатомизни тан олишни, бизга қўшилмаган одамни душман деб билмасликни ўргансак, шунда жамият ҳам ўзгара бошлайди. Балки сизнинг болангиз ёки ўқувчингиз эртага катта курсига ўтирар? Шундай экан, бугундан уни ўз фикрини айтгани учун уришманг. Зеро, бугун ўз фикрини айта олган бола, келажакда бошқаларни ҳам фикрига тоқат қила олади! Мафтуна Каримова, журналист @jurnalistikauzbek

Open in Telegram
Views1,240−32%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#3621Photo

📢 Миллий статистика қўмитаси Медиа марказига ишга таклиф қилмоқда Қуйидаги йўналишларда мутахассислар керак: 🔹 Бош мутахассис — ижтимоий тармоқларни юритиш, контент тайёрлаш, ОАВ билан ҳамкорлик ва камера олдида ишлаш. Журналистика ёки яқин соҳада олий маълумот, медиа соҳасида тажриба, ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот талаб этилади. 🔹 Оператор-монтажчи — тасвирга олиш ва видеомонтаж. Камида 2 йиллик тажриба, Adobe Premiere Pro, After Effects ҳамда Canon ва Sony камераларида профессионал ишлаш кўникмаси зарур. 🔹 AI ва motion-графика мутахассиси — сунъий интеллект ёрдамида визуал контент, анимация ва 3D роликлар яратиш. After Effects, Blender ва генератив AI воситаларида амалий тажриба талаб қилинади. Шароитлар: замонавий техника ва дастурлар, йирик медиа лойиҳаларда иштирок этиш ва касбий ривожланиш имконияти. 🧳 Иш ҳақи суҳбатда келишилади. 📩 Резюме ва портфолиони ушбу Telegram ботга юборинг! @jurnalistikauzbek

Open in Telegram
Views1,710−6%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#3620Photo

Энергетика вазирлиги қиш муаммолари бошланиши фонида матбуот котибини тайинлади У ОАВ билан ишламаган халқаро муносабатлар мутахассиси Энергетика вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Диёра Икромжон қизи Абдуваҳобова тайинланди. У 2017–2022 йилларда Пекин чет тиллар университетида халқаро муносабатлар, дипломатия ва ҳуқуқшунослик йўналишларида таҳсил олган. 2023–2026 йилларда Тошкент иссиқлик марказининг инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Жумладан, Тошкентдаги биринчи йирик қувватли когенерация электр станциясини барпо этиш лойиҳасига раҳбарлик қилган. Эътиборлиси, янги матбуот котибининг расмий таржимаи ҳолида журналистика, ахборот хизмати ёки ОАВ билан ишлаш бўйича тажрибаси ҳақида маълумот келтирилмаган. Унинг таржимаи холи ўз соҳасида халқаро таълим олганини билдиради. Бизни танқидлар билан ишлаш эса бутунлай бошқа масала. Яна вақт кўрсатади. Асосийси журналистика дипломатия эмаслигини ва бизга асосийси очиқлик кераклигини устувор билса бўлди. Янги матбуот котиби энергетика тизими учун энг мураккаб давр — қиш мавсуми арафасида иш бошламоқда. Айнан шу даврда электр ва газ таъминотидаги узилишлар, метан шохобчалари фаолиятидаги чекловлар журналистлар ва жамоатчиликнинг энг кўп саволларига сабаб бўлади. Энергетика соҳасини ичидан биладиган мутахассиснинг журналистлар билан ишлаш, танқидий саволларга жавоб бериш ва инқирозли коммуникацияни бошқариш маҳоратини, эҳтимол, шу қишнинг ўзиёқ синовдан ўтказади. Зеро, энергетикада нафақат электр ва газ, балки ахборот таъминотида ҳам узилишлар бўлмаслиги муҳим. Янги матбуот котибига омад тилаймиз! Қуйидаги маълумотни эса кўрмаса ҳам бўлади, ёпиб қўя қоламан➡️ Биргина Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини 2025/2026 ўқув йилида 910 нафар мутахассис тамомлаган: Бакалавриат — 814 нафар; Магистратура — 96 нафар. Бундан ташқари, 12 дан ортиқ олий таълим муассасаларида ҳам журналистика, ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишларида минглаган кадрлар тайёрланади. @jurnalistikauzbek

Open in Telegram
Views2,010+11%vs avg
Forwards—
Reactions37
Comments—
#3619Video
Views1,670−8%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#3618Video

☄️Журналистлар билан тез-тез баҳслашиб келган Шоҳрух Ғиёсов ИИВ матбуот котиблигидан кетгани айтилмоқда Ички ишлар вазирлигининг журналистлар ва блогерлар билан муносабатларда бир неча бор баҳсларга сабаб бўлган матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар тарқалди. «Дарё» нашри ўз манбаларига таяниб, Ғиёсов ИИВ матбуот котиби вазифасидан олинганини маълум қилди. Манбанинг таъкидлашича, унинг кейинги фаолияти ички ишлар тизими билан боғлиқ бўлмайди. Қизиғи, мазкур хабар 13 ноябрь куни Kun.uz нашри билан Ғиёсов ўртасида навбатдаги ахборот можароси юзага келганидан кейин тарқалди. Kun.uz автосалонлар билан боғлиқ фирибгарлик иши бўйича суриштирув эълон қилган, Ғиёсов эса журналистларни материални бир томонлама ёритиш ва шов-шув кўтаришда айблаган. Бунга жавобан таҳририят матбуот котиби билан ёзишмаларни очиқлаб, унинг муносабатини танқид қилди. Uzdiplomat ҳам кеча Шоҳрух Ғиёсовнинг матбуот эркинлиги бўйича Сенат ишчи гуруҳи таркибига киритилганига эътибор қаратган эди. Нашр журналистларга «Тошингни тер» китобини ўқишни тавсия қилган, уларни судга босим ўтказишда айблаган амалдорнинг энди журналистларга нисбатан таҳдид ва тазйиқларни ўрганувчи гуруҳда иштирок этишини савол остига олганди. Ғиёсов 2019 йил 10 октябрдан буён ИИВ матбуот котиби лавозимида ишлаб келаётганди. Унгача вазирликнинг Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилда бошлаган. Матбуот котибининг асосий вазифаси журналистлар билан баҳслашиш эмас, балки жамоатчиликни қизиқтирган саволларга ўз вақтида, аниқ ва холис ахборот беришдир. Ҳозирча ИИВ Ғиёсовнинг лавозимдан озод этилганини расман тасдиқлагани ҳақида маълумот йўқ. @jurnalistikauzbek

Open in Telegram
Views1,990+10%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#3617Video

Forwarded from Uzdiplomat | Расмий канал

🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views1,440−21%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
#3616Video

Матбуот хизматлари журналистика ўрнини эгаллаяптими? — Ҳуқуқий журналистика кенгашида муҳим масалалар кўтарилди Бугун, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган Ҳуқуқий журналистика кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этяпмиз. Муҳокамалар анча қизғин. Журналистлар гонорарларидан солиқ ундиришни бекор қилиш, соҳага оид қонунчиликни қайта кўриб чиқиш, журналистларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш каби қатор муҳим таклифлар илгари сурилди. Бугун деярли барча вазирлик ва идораларнинг ўз видеоконтенти, бошловчилари, ҳатто телестудиялари бор. Улар тайёрлаган материаллар телеканаллар ва бошқа ОАВга узатилади. Йиғилишда бундай материалларнинг ҳаддан ташқари узунлиги, таҳририй ишлов етишмаслиги, баъзан бирёқлама ахборот тақдим этилиши қайд этилди. Давлат идоралари ўз фаолиятини ёритиши табиий. Аммо ахборот хизмати тайёрлаган материал журналистик маҳсулотнинг ўрнини босмаслиги керак. Ахборот хизмати — маълумот манбаи. Журналист эса уни текширади, таҳлил қилади, соддалаштиради ва жамоатчилик манфаатидан келиб чиқиб тақдим этади. Бу икки вазифа ўртасидаги чегара йўқолмаслиги зарур. Йиғилишда яна бир қатор оғриқли масалалар ҳам кўтарилди: — журналистлар ва блогерларга, жумладан, уларнинг шахсий саҳифаларидаги фикрлари юзасидан босим ўтказилиши ҳақидаги мурожаатлар; — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан журналистлар ўртасида юзага келаётган зиддиятлар; — ОАВга дахлдор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда журналистларнинг иштирокини таъминлаш; — парламент қуйи палатаси ва Сенатнинг журналистлар учун очиқлигини кучайтириш, депутатларга бевосита савол бериш имкониятини яратиш; — расмий сайтларда эълон қилинган айрим ҳуқуқий маълумотларнинг кейинчалик ўчириб ташланиши билан боғлиқ ҳолатлар. Ички ишлар органлари масъуллари билан алоҳида очиқ мулоқот ташкил этиш, мавжуд муаммоларни бевосита муҳокама қилиш таклифи ҳам билдирилди. Хуллас бугунги йиғилиш жуда жонли ўтаяпти, видеони кўриб ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин. Менимча, бу кенгашнинг энг муҳим вазифаси журналистларнинг муаммоларини шунчаки эшитиш эмас, уларни қонунчилик ва амалий қарорлар даражасида ҳал этишга эришиш. Чунки журналистикага фақат ҳуқуқий ҳимоя эмас, таҳририй мустақиллик, ахборот олиш эркинлиги, иқтисодий енгилликлар ва давлат идоралари билан тенг ҳуқуқли мулоқот ҳам керак. Сиз нима деб ўйлайсиз, давлат идораларининг ўз медиаконтентини кўпайтириши мустақил журналистикага ёрдам беряптими ёки унинг майдонини торайтиряптими? @jurnalistikauzbek

Open in Telegram
Views1,720−5%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—

All posts

Connections