Forwarded from Zarifboy Ibodullayev
Bunday Fanlar akademiyasi bizga kerakmi? Facebook | Instagram | Telegram
Open in TelegramForwarded from Zarifboy Ibodullayev
Bunday Fanlar akademiyasi bizga kerakmi? Facebook | Instagram | Telegram
Open in TelegramForwarded from Uzdiplomat | Расмий канал
🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 1,107 |
| 14 h | 1,638 |
| 26 h | 1,818 |
| 29 h | 1,861 |
| 68 h | 2,330 |
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг устувор йўналишларини таъкидлади У ўз нутқини болалар манфаатларига алоҳида эътибор қаратаётгани учун Франция ва Президент Эммануэль Макронга миннатдорлик билдириш билан бошлади. Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида болалар фаровонлигини таъминлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларига айланганини таъкидлади. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 1,238 |
| 15 h | 1,714 |
| 27 h | 2,073 |
| 54 h | 2,283 |
| 79 h | 2,368 |
5 миллион тоннадан ортиғи керакмасми? Пахтакорларимизнинг 5 миллион тоннадан ортиқ ҳосил кўтариб, мамлакат тарихида рекорд ўрнатгани барчамизни хурсанд қилди. Яхши гумондамизки, қўшиб ёзиш, сохтакорлик иллатларига барҳам берилган. Бироқ хушхабарлар асносида таъбни хира қиладиган маълумотлар ҳам учраб туради. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидан тасвирга олинган мана бу лавҳада қийғос очилган пахта ҳосили йиғиштириб олинмаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидича, ёмғирли кунлар бошланган 11 ноябрда ҳам ҳосилга қўл урилмаган. Катта эҳтимол билан йирик харажатлар эвазига бунёд қилинган ҳосил класстерга керак эмасдек. Ғалабадан сармаст Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ҳолатга эътибор берадими-йўқми, билмайман, аммо биноларни одамлари билан бузиб ташлашга буйруқ берадиган Бухоро вилояти ҳокимини бу ҳол ташвишлантираётгани йўқ. Афсуски, ўтган йили ҳам бундай кўнгилсиз ҳолатларга дуч келгандик.
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 8 h | 1,839 |
| 32 h | 4,498 |
| 69 h | 5,091 |
| 72 h | 5,135 |
Forwarded from Ilyos Safarov
Qoʻshnilar vatandoshlarini urushdan qaytarmoqda: Oʻzbekistonga nima xalaqit beryapti? Video yuzasiga tirkalgan sarlavhani bejiz "Siyosiy iroda" deya nomlamadim. Har holda quyida misol keltiradiganim bir necha holatlar va dastur davomida gaplashganimiz Oʻzbekiston kontekstidagi muammoli vaziyatni bundan yaxshiroq ifodalovchi tushuncha boʻlmasa kerak. Birinchi holat: Qirgʻiziston aldov yoʻli bilan Ukraina urushiga jalb etilgan fuqarosini qaytarishni Rossiyadan talab qildi. Shunday talab ilgari surilgan notani Qirgʻizistonning Moskvadagi elchixonasi Rossiya Tashqi ishlar vazirligiga yo'lladi, deya xabar qildi Qirgʻiziston Tashqi ishlar vazirligi. Ikkinchi holat: shu yilning oktyabr oyida Qozogʻiston Tashqi ishlar vazirligi Rossiya rasmiylari bilan muzokaralar olib borgan, Rossiya Mudofaa vazirligi bilan shartnoma imzolashga majburlangan 13 nafar Qozogʻiston fuqarosini vataniga qaytargan edi. Bundan avval shuningdek, Gana, Bangladesh, Shri-Lanka, Hindiston kabi mamlakatlar hukumatlari ham Rossiya bilan shunga oʻxshash kelishuvlarni imzolagan va unga koʻra, endi Rossiya bu davlatlar fuqarolarini Ukrainadagi urushga va umuman armiyasiga yollay olmaydi. Eʼtibor bering, yuqoridagi shu shu barcha holatlarda ham gap xalqaro darajadagi munosabatlar va aniq harakatlar haqida ketyapti. Turli hukumatlar "fuqaromiz aldangan, majburlangan" deya Rossiya hukumati oldiga dangal talab qoʻyyapti va natijaga erishyapti. Xoʻsh, yuzlab va hatto urushga aloqador turli roʻyxatlarda minglab fuqarosi borligi aytilayotgan Oʻzbekistonning bu vaziyatdagi harakatlarini qanday baholash mumkin, hukumat baholashga arzirli nimadir qilyaptimi oʻzi? Unga Rossiya bilan oʻz fuqarolarini urushga va umuman Rossiya armiyasiga yollanmasligi boʻyicha kelishuv imzolashiga nima halaqit beradi? Nega bizda bu mavzuda na ochiq gapiriladi, na tushuntirish olib boriladi va na aniq bayonotlar bor? Mavzu atrofidagi shu va boshqa muhim savollarni siyosatshunos Farhod Tolipov va Migratsiya masalalari boʻyicha huquqshunos Botirjon Shermuhammad bilan birga tahlil qildik. 📹👉 https://www.youtube.com/watch?v=fRhrmtlQ9PA @haqiqatdailyos
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 9 h | 1,770 |
| 34 h | 2,576 |
| 70 h | 2,848 |
Қумсоат: жазони ижро этиш департаменти раҳбариятига жиноят ёзила бошлади Шахсни суд қарорисиз қамоқда сақлаш жиноят. У озодликдан маҳрум қилиш жазоси ёки эҳтиёт чораси сифатидаги қамоқ даврини ўтаб бўлган бўлса, қонуний тартибда дарҳол озод қилиниши керак. Бу Ўзбекистон Республикаси эътироф этган халқаро норматив ҳужжатларда ҳам, мамлакатнинг янги Конституцияси ва қонун ҳужжатларида ўз аксини топган. Бундай норамтивни бажармаслик ёки шахснинг эркини чеклашга оид инцидентга арзигулик жавоб топиб беролмаслик жиноятдир. Бу жиноят Конституция, уни қабул қилган халқ эрки ва иродасига қарши қонунбузарликдир. Адвокат Руслан Муҳаммадиевнинг ёзишича, унинг ҳимояси остидаги маҳкум С.А.га нисбатан жазо муддати 8 ноябрь соат 16.00 да битган, аммо уни қамоқдан чиқаришмаяпти. Демак, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти маъсулларига нисбатан кеча соат 16.00 дан бери жиноят ёзила бошлади. Шахсан ЖИЭД раҳбари, полковник Азизхон Умархоновни ҳурмат қиламан. Бу одам амалдорлигидан ташқари ҳуқуқшунослик доктори, соҳадаги етук олимлардан биридир. Шу боисдан бу шахс бундай қонунбузарликдан, яъни С.А.га нисбатан қамоқда сақлаш ҳақидаги ЖИБ Тошкент шаҳар Миробод тумани суди илтимосномани рад қилганидан бехабар деган яхши гумондаман. Жаноблар, қумсоат Сизнинг зарарингизга ишламоқда, огоҳ бўлинг!
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 1,776 |
| 14 h | 2,437 |
| 26 h | 2,701 |
| 75 h | 3,771 |
Блогер Дилдора Боймуродова озодликка чиқди! Бу ҳақда унинг қизи Камола маълум қилди. ЖИБ Навоий вилояти судининг ҳукми билан 4 йиллик қамоқ жазосини ўтаган Дилдора Боймуродова душанба куни уйига қайтган. “Онам Дилдора Боймуродова телефон орқали хабар беришларича, қамоқда бўлган даврида ёзган 15 га яқин шеър дафтарларини ўзи билан олиб чиқишларига тўсқинлик қилишмоқда. Қамоқхона раҳбарияти ходимлари онамга: «Бермаймиз, олиб чиқиб кетолмайсан», деяётган экан” деди Камола. “Бу дафтарларда нима бор? Инсоннинг қалбидан чиққан шеърлар, йиллар давомидаги ўй-кечинмалари, ижодий меҳнати бор. Бу онамнинг шахсий мулки ва ижодий мероси эмасми? Инсон жазосини ўтади. Озодликка чиқади. Аммо онамнинг ёзган шеърлари, қалбида туғилган сатрлари қамоқхона деворлари ортида қолиши керакми?” деб ёзди қиз.
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 2,069 |
| 15 h | 3,816 |
| 27 h | 5,241 |
| 76 h | 6,875 |
Эмла, тест қил, лекин мол-мулкини текширма Давлат хизматчилари коррупцияга мойиллик бўйича тестдан ўтказилармиш. Яъни давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлиги ҳар уч йилда бир марта диагностика қилинаркан. Янги ишга қабул қилинганлар ҳамда коррупция хавфи юқори ва ўрта бўлган лавозимларга тайинланганлар ҳам тестдан ўтаркан. Бу ҳақда қатор нашрлар ёзиб ётибди. Натижалар 600 баллик тизимда баҳоланиб, ходимлар барқарорлик даражасига кўра тўрт тоифага ажратилади: юқори, ўрта, ўртадан паст ва паст. Тест натижасига қараб ходимга қайси даражадаги коррупция хавфи мавжуд лавозимларда ишлаш тавсия этилиши белгиланармиш. Қоидаларни бузганларнинг натижаси бекор қилиниб, улар диагностикадан ўтмаган ҳисобланаркан. Қандай инқилобий қадам! Аммо амалдорларнинг мол-мулкларини декларациялашга оид туя гўштини еган қонунни кучга киритайлик, ишламасаям майда-чуйда коррупционерларнинг пайтавасига қурт тушарди, деган мард йўқ. Хуллас, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмла, тестдан ўтказ - ўғирлаганини текширмасанг бўлди!
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 10 h | 1,974 |
| 34 h | 3,265 |
| 71 h | 3,700 |
Hours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 28 h | 2,698 |
| 76 h | 3,729 |
Дўстлик тумани ҳокими президентга дўстми? Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қонун устивор - жазо муқаррар” дейди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси: “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” дейди. Аммо Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишевга бу гапларнинг дахли ҳам йўқ, қиймати ҳам йўқ. 2021 йилдан бери туманга раҳбарлик қилиб келаётган бу жаноб давлат ерларини ноқонуний тақсимлаш, нотўғри қарорлар асосида ерларни ўзгаларга тортиқ қилиш асносида ўнлаб қонунбузарликлар қилишдан чарчамади, аммо прокуратура, маъмурий судлар унинг ғайриқонуний қарорларини бекор қилишдан толиқди. Қўлимиздаги ўнлаб суд қарорларида Дарвишевнинг ер ажратиш тўғрисидаги фармойишлари бекор қилингани, ҳокимлик бир неча миллион сўмлик давлат божлари тўлагани акс этган маълумотлар бор. Давлатга ўзининг қонунбузарликлари билан шунча зарар етказган бу ҳоким кимга ишонмоқда? Унинг суянчиғи ким, нега унинг қонунбузарликларидан кўз юмилмоқда? Ҳали судга етиб келмаган яна қанча сохта қарорлар бор? Жамоатчилик-чи, нега бир ножинснинг беҳаё видеоларини эринмай муҳокама қилади, ҳукуматдан уни жазолашни сўрайди-ю, сурункали қонунбузар ҳоким ҳақидаги ёзувларга бефарқ. Аслида энг катта фожиамиз шу эмасми? Жамоатчилик фаоли сифатида Дарвишевнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини, Президент Администрацияси ва Бош прокуратураси томонидан шаффоф текширувлар ўтказилишини талаб қиламан. Ер - умуммиллий бойлигимизни истаганича тасарруф этаётган шахс Ватанга, миллатга дўст эмас. Ахир, ноқонуний ер ажратилиши ортидан қанча бюджет, солиқ ва бошқа мажбурий тушумларга зарар етади. Иккита диний калимани такрорлаган оддий фуқаро Конституциявий тузумга кўпроқ тажовуз қиладими, ҳар куни ғайри конституциявий қарорлар чиқарган ҳокимми?..
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 28 h | 2,684 |
| 76 h | 3,698 |
Ҳуқуқ ва қонун ўлди, биродарлар! Сурхондарё вилояти ҳокимига қўнғироқ қилиб, юқори мартабали комил инсоннинг номидан фойдаланган шоввоз 3,1 йилга озодликдан маҳрум қилинибди. Мен бу шахснинг ҳатто кимлигини ҳам билмайман: экоқўмитада департамент директори экан. Демак, Ўзбекистондаги ички бошқарув ва конъюктурани яхши билади. Тарқатилган расмий хабарда бу шахснинг товламачилик ва ҳокимиятга бўйсунмасликда айблангани айтилади. Аммо воқеалар баёнига кўра, йигит вилоят ҳокимига “Администрациядан Комилман, тадбиркорнинг фалон муаммосини ҳал қилиб беринг!” деган. Шу жиноят учун 3,1 йил, боз устига судланувчи хатти-ҳаракатларига ёпишмаган моддалар билан айбланибди. Модда мазмунига қаралса, Сурхондарё ҳокими комил инсоннинг таҳдидидан калавасининг учини йўқотиб қўйиши, мураккаб аҳволда қолиши лозим эди. Бу борада Generallisimus канали яхши пост қолдирибди! *** Экология қўмитаси департамент директори иши бўйича ЖИНОЯТ ТАРКИБИ БОРМИ? ⚖️ Чилонзор туман суди 2026 йил 2 ноябрда И.Д.ни ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) ва 219-моддаси 2-қисми билан айбли деб топиб, 3 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилди. Лекин ҳукмнинг ўзида келтирилган далиллар бу айбловга жиддий савол туғдиради. ❓ 1. Товламачиликда таҳдид қани? Товламачилик мажбурлашга асосланади: жабрланувчи қўрқитилади ёки иложсиз аҳволга солинади. Ҳукмда эса судланувчи ҳокимга «амалий ёрдам керак» деб илтимос қилгани ёзилган. Ҳеч қандай таҳдид, огоҳлантириш ёки оқибат ҳақида гап бўлмаган. ❓ 2. Қайси мулк талаб қилинган? Кўп қаватли уй қуришга рухсат бериш маъмурий қарордир. Бу ҳокимнинг шахсий мулки ёки мулкий ҳуқуқи эмас. Ҳокимнинг ўзи эса ҳеч қандай мулкий зарар кўрмаган. ❓ 3. Ғаразли мақсад исботланганми? Гувоҳнинг кўрсатувига кўра, судланувчи бу ишдан ҳеч қандай манфаат олмаган. Пул ҳақида ҳам гап бўлмаган. Ғаразли мақсад товламачиликнинг мажбурий белгиси бўлгани учун у исботланмаса, таркиб ҳам бўлмайди. ❓ 4. Ҳоким мажбур бўлганми? Ҳукмга кўра, ҳоким суҳбатнинг ўзидаёқ рад жавобини берган ва тадбиркорга бошқа ер ажратишни таклиф қилган. Унинг иродасига таъсир ўтмаган. Қонунга хилоф ҳаракат ҳам содир этилмаган. Илтимосни рад этиш мумкин бўлган ҳолатни мажбурлаш деб бўлмайди. 💡 Хулоса Юқори мансабдор номидан ўзини таништириш ахлоқий жиҳатдан қораланиши мумкин. Аммо ҳимоя нуқтаи назарича, таҳдид, мулкий талаб, ғаразли мақсад ва мажбурлаш оқибати бўлмаган ҳолатда товламачилик ҳам, 219-модда бўйича жиноят ҳам таркиб топиши мумкинми? Очиғи, мен ўқиган Жиноят кодексида бошқача ёзилганди ёки адашяпманми? Тағинам катталар билгучи! @u_generalissimus
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 33 h | 3,021 |
| 69 h | 3,531 |
Коррупцияга қарши чиқмаганингиз маъқул, ишсиз қоласиз Uzdiplomatнинг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупциянинг олдини олиш ва қарши кураш бўлими собиқ бошлиғи Бахтиёр Хажиханов 2,5 йилдан бери қўлида ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори борлигига қарамай ишга тиклана олмай юрган экан. “2024 йил 8 февралдаги ижро варақасида уни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупциянинг олдини олиш ва қарши кураш бўлими бошлиғи лавозимига тиклаш белгиланган” дейилади хабарда. Аммо МИБнинг сўровларига вазирлик 2026 йил 23 октябрда жавоб бериб, раҳбарият хизмат сафарида, тўйда-азада, маълумотлар тўпланмоқда, ўрганиш давом этмоқда, каби кулгили жавоблар бериб юрган экан. Меҳнат қонунчилигига кўра, ишга тиклаш масаласидаги суд қарори чиққан пайтдан бошлаб дарҳол кучга киради, бунга вазир тугул Бош вазирнинг ҳам дахл қилишга ҳаққи йўқ. Менимча, бу вазирликда коррупцияга қарши курашадиган ходимга жой бўлмаса керак. Фаолиятга халал бериб, олди-бердиларга тўғоноқ бўладиган ходимнинг нима кераги бор. Ҳукумат портфелидаги 5 йилда 6 та вазир кўрган бу идорага коррупцияга қарши курашувчи одам ҳечам фойда келтирмайди. Газини босинг, Яп-янги вазир, офарин, тасанно. Хизмат сафарларида юраверганингиз маъқул!
Open in TelegramСудга тушдинг - ўтга тушдинг!.. Ҳақиқат синмайди, фақат эгилади, букилади, холос, дейишади, бекор гап, у шундай синадики, қирсиллагани бутун оламни тутиб кетади. Адвокат дўстим 90-йиллардан бери фермерликнинг нонини еб келаётган довруқли тадбиркорнинг ишини Олий судда ҳимоя қилаётганини айтиб: “Олий суд барибир олий суд-да, ишимизни жуда адолатли кўряпти. Қуйи инстанциялар ин қилиб қўйган экан. Ҳокимият вакиллари питирчилаб қолди. Бизнес-омбудсман ҳам ёнимда. Ҳатто шартноманинг асл нусхасини ҳам сўрашмапти-я самарқандлик судьялар…” деганди. Мирзиёев Самарқандга ҳокимлик қилган кезлари унинг назарига тушган фермер, унинг 700 бошли наслли қорамоли ва сут фермаси жойи самарқандлик уддабуронлар дом қуриши учун керак бўлиб қолибди. Иқтисодий судга мурожаат қилишиб, фермерни йиқитишга бел боғлашган. Судлар домнинг дарагини эшитганми-йўқми билмайман, лекин асл ҳужжатларсиз даъво аризани иш юритувига қабул қилиб, бонусига даъвони қаноатлантириб ҳам беришибди. Фермер эса Олий суддан умид қилиб, адвокат дўстим орқали Тошкентгача келган. Судлов ҳайъати раиси билан шахсан учрашмоқчимиз, деб мақтанганди. Адвокатнинг кайфиятини авайлаганим учун ўша куни “Олий суднинг найрангларига ишонма, булар тузук бўлса, пастдагилар ҳам бироз адолатли бўларди, балиқ бошидан…” дегим келмаганди. Мана бугун адвокатнинг тарвузи қўлтиғидан тушибди. Бағрини зах ерга бериб ёзган постини “Халқ назорати” телеграмм каналида ўқиб қолдим - энди ерини бой берган фермер 700 та қорамолини қаерда ўтлатади, деб ёзибди. Тунов куни Олий судга борганимда унинг ҳовлисида куз бўлишига қарамай кўклам нафаси уфуриб, ўтлар ўсиб ётганди. Дўстимга: “Фермерга айтинг, молларини шу ерга олиб келсин…” дегим келди-ю, айтишга иймандим. Устимдан куляпти, деб ўйламасин, дедим. Аммо фикримда жон бор - адолатни таъминлай олмайдиган ҳар қандай идоранинг ҳовлиси ўтлоқдан бошқа нарсага ярамайди, деган фикрда собитман.
Open in TelegramЎзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти Ички ишлар вазирлиги нега “Айбсизлик презиумпцияси”га амал қилмади?.. 2026 йил 9 октябрь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ИИВнинг 9 ойлик фаолият якунлари ва устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Вазир ўринбосари Рамазон Ашропов бошчилигидаги раҳбарлар иштирок этган бу тадбирда соҳанинг асосий ҳисоботлари кўриб чиқилди. Аммо тадбирнинг катта қисмида блогер, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти аъзоси Сирожиддин Адилов масаласи муҳокама қилинди. Гўё, бу тақдимотга вазирлик мутасаддилари алоҳида тайёрланиб келган, катта экранда жабрланувчиларнинг махсус чиқишлари намойиш этилди. Ҳолбуки, ҳали Сирожиддин Адиловга нисбатан суд ҳукми кучга кирмаган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айбсизлик презиумпцияси қоидаларига амал қилинса, блогерни оммавий сазойи қилиш қонунга зид эди. ЖИБ Жиззах валояти Мирзачўл тумани судининг Адиловга нисбатан чиқарилган ҳукмида айрим жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тасдиқланмагани боис жабрланувчиларнинг баъзилари жабрланувчилар сафидан чиқарилган, бу масалада Адилов оқланган эди. Шунга қарамай катта экранда жабрланувчиларнинг мурожаатлари намойиш этилди ва Ички ишлар вазирлиги ўзаларининг инкор қилишларига қарамай бу ишда манфаатдор эканини билдириб қўйишди. Шундан сўнг ИИВнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича масъуллари махсус кўрсатувлар уюштириб, яна айбсизлик презиумпцияси қоидаларини бузишди. Суд ҳукми ижрога киргани, Адиловнинг жазо муддатини ўташ Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги манзил колонияга белгиланганига бир неча кун бўлганига қарамай ҳали ҳам у Ховосдаги қамоқхонада ушлаб турилибди. Бундай қонунбузарликдан нима мақсад кўзланган буниб билмайман, аммо Ўзбекистон халқи эрки ва иродасини ифода этувчи Конституция талаблари бузилиб келмоқда. Бу ҳақда ЖИБ Жиззах вилояти судига киритган кассация аризамизда маълум қилганмиз. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг матбуот хизмати журналистларда “журналистик текширув” ва “журналистик суриштирув” ваколати йўқлиги ҳақида ўзларининг мутлақо субъектив ва қонунга асосланмаган фикрларини жамоатчиликка сингдириб келмоқда. Ҳолбуки, бу ваколат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўз аксини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва бошқа мутасадди органлардан бу борада тушунтириш беришларини сўраймиз. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир гуруҳ амалдорларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилишни режалаштирганмиз. Бу ҳақда жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 04.11.2026 йил, Тошкент
Open in TelegramForwarded from А
Акс-садо! ------------- ЧЕГАРАНИНГ ЭГАСИ БОРМИ?.. ———————————————— Бундай хавф-хатарли "бомба" нинг чегарадан назоратсиз ўтгазгани учун божхонадан бир гуруҳ маъсул ходимлар ва жойларда бемплол сотувга чиқарилгани маҳалий солиқ идоралари, маҳалла еттилиги ва улар ишини етарлича назорат қилмаган ғўддайган прокурор истеъфога кетиши керак эмасми? Яқиндагина Хитойдан юздан ортиқ ишлатилган пахта териш машиналариниг қоши-кўзини бўяб, янги машина сифатила божхонадан ўтказиб, 8 милон долларга фермерларга сотиб юборган муттаҳамлар фош этилди! Қалбакки фармацевтика маҳсулотлари учун божхона гўё эгасиз карвонсарой! Божхона устидан яна бир божхона қуриш керакми? "Чегара" деган чегаралр нимани англатади? Хуллас, халқ саломатлиги, давлат хавфсизлигини таъминлашга қаратилгпн бир қатор идоралар устидан дарҳол жиноий иш қўзғатилиши шарт! Акс ҳолда, биз хуқуқий- демократик,энг муҳими ижтимоий давлат бўла олмаймиз!.. Шароф Убайдуллаев. Фаҳрий журналист. 3.Х1.2026 й.
Open in TelegramСудьялар дахлсизлиги устиворми ёки коррупцияга қарши кураш?! Бу жумбоқ худди “Товуқ олдин пайдо бўлганми, тухум?” дегандек гап. Жамият тараққиётида ҳар икки омилнинг ўрни муҳим: коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий оқибатларини ажрим қилиш учун албатта одил ва мустақил судлов керак!.. Бу хусусда нега ёзяпман? Шу йилнинг 8-9 октябрь кунлари Бухоро вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг ҳудудий бошқармалари коррупцияга қарши тадбир ўткпзиб, шаҳар суди раисининг хизмат хонасидан 50 000 АҚШ доллари топганди. Шундан сўнг Судьялар Олий кенгаши ишга судьянинг дахли йўқлиги борасида хабар қилди. Бухоролик манбаларимнинг хабар қилишича, юқори билан келишилмай қилинган мазкур операциядан сўнг ДХХнинг Бухоро вилояти раҳбари дохил 6 нафар ҳодими ишдан олинган. Департамент тезкор вакилларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Тадбир давомида қўлга олинган адвокат иши Бош прокуратурага ўтказилган, ҳозирча ваколати тугаган суд раиси дахлсиз турибди. Агар тизим судьялар дахлсизлигига аввалбошдан устивор масала сифатида қараганида бундан шубҳасиз хурсанд бўлган бўлардим. Тегишли рухсатсиз қўлга олиш операцияси ўтказганларни ҳам оқламайман, аммо исталган одамда тезкор операция учун юқоридан рухсат сўралса, маълумотнинг тезкорлиги қайда қолади, деган савол пайдо бўлади. Албатта, расмий идораларнинг шундай катта инцидент бўйича жамоатчиликка етарлича изоҳ бермаслиги катта муаммо. Судлов тизими раҳбарларининг бундай вазиятларда маъсулиятдан қочишига кўникиб ҳам қолдик, аммо ёпиғлиқ қозон ёпиқлигича қолиши мумкин эмас-да!..
Open in TelegramTaftish.uz ва ДХХ ходимлари иши аппеляция судида кўрила бошлади Бугун Taftish.uz таҳририятининг 5 нафар, ДХХнинг 4 нафар ходимлари устидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида аппеляция мажлислари бошланди. Қуйи инстанция судида 4,1 йилдан 11,6 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилинган бу шахслар туҳмат, ҳақорат, товламачилик, фирибгарлик сингари моддалар билан айбланган. Жиноят иши ёпиқ суд мажлисларида кўрилмоқда. Судланувчиларнинг Аллоҳ мушкулини осон қилсин!
Open in TelegramДХХ мулозимларининг иши суд муҳокамасига юборилди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинган ДХХ раисининг ўринбосари Ғайратилла Ёзиевга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига юборилди. Жиноят иши доирасида Хизматнинг бир неча юқори мартабали мулозимлари коррупциявий жиноятларда айбланган. Ишнинг менга дахлдор қисми - бу гуруҳ таркибидаги айрим шахслар менинг маъмурий тартибда Ҳарбий прокуратура томонидан жавобгарликка тортилишимга сабаб бўлишган. Мен уларнинг устидан жабрланувчи сифатида мурожаат қилмадим, қилмоқчи ҳам эмасман. Улар тизимнинг инструментлари сифатида шу ишни қилишган, уларга шу кунда даъвоим йўқ. Худо мушкулини осон қилсин! Аммо жиноят барибир жазосиз қолмайди. Ҳар ким фаолияти учун уйидан ишга йўл оларкан, аввало иймон, виждон чиғириғи орқали ўзини тафтиш қилсин. Қонунларнинг бош мақсади кишиларни жазолаш эмас, балки уларнинг виждонан халққа хизмат қилишини тартига солиш ва давлат сиёсатини амалга оширишдир. Зобитлар иши ёпиқ суд мажлисларида кўрилади. Мен ҳарбий суд судьяларини процессуал тартибларга амал қилиш, қонунда белгиланган меъёрларга риоя этиш, инсонпарварлик ва гуманизм тамойилларига содиқ қолишга чақираман. Зотан, инсон ҳуқуқларининг бош мақсади ана шу тамойиллардир.
Open in TelegramForwarded from Advokat Abdullayev | Rasmiy
Жамоат ҳимоячиси: қонунда йўқ шарт қаердан пайдо бўлди? "Эзгулик" жамияти вакилининг судда жамоат ҳимоячиси сифатида қатнашишига рад жавоби берилибди. Расмий изоҳда бу судланувчи мазкур ташкилотга аъзо эмаслиги билан тушунтирилган. Лекин ЖПКнинг 42-моддасида "фақат ўз аъзосини ҳимоя қилиши мумкин" деган шарт йўқ. Унда жамоат бирлашмалари судга жамоат ҳимоячиси сифатида ўз вакилларини юбориши мумкинлиги, вакилни йиғилиш кўрсатиши ва йиғилиш қарори судга тақдим этилиши белгиланган. Расмий муносабатда "Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонуннинг 15-моддасига таянилган. Ҳа, унда ташкилот ўз аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилиши кўрсатилган. Аммо шу модданинг ўзида бошқа қонунларда берилган ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги айтилган. ЖПКнинг 42-моддаси шундай ваколатни беряпти-ку! Қолаверса, ЖПКнинг 1-моддасига кўра, жиноят ишларини юритиш тартиби айнан шу Кодекс билан белгиланади ва барча судлар учун мажбурийдир. "Ўз аъзосини ҳимоя қилишга ҳақли" дегани "аъзо бўлмаганни ҳимоя қилиш тақиқланган" дегани эмас. Қолаверса, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддасида фуқаронинг ташкилотга аъзолиги ёки аъзо эмаслиги унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашга асос бўлмаслиги белгиланган. Расмий изоҳда бу масалада амалиёт ҳар хил экани ҳам тан олинган. Агар қонунни тушунишда ноаниқлик бўлса, Конституциянинг 20-моддаси уни инсон фойдасига талқин қилишни талаб этади. Нега энди бу ноаниқлик ҳимоя имкониятини чеклаш ҳисобига ҳал қилиниши керак? Суд таркиби алмашгани ҳақидаги важ ҳам асосий саволга жавоб бермайди. Янги таркиб илтимосномани қайта кўриши мумкин. Аммо қайта кўриш имконияти қонунда йўқ шартни қўшиш ҳуқуқи дегани эмас. "Суд ҳужжатига фақат юқори суд баҳо беради", деган фикрни ҳам аниқ айтиш керак. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш тегишли суднинг ваколати. Лекин унинг ҳуқуқий асосларини муҳокама қилиш, савол бериш ва танқид қилиш мумкин. Конституциянинг 33-моддаси фикр ва сўз эркинлигини кафолатлайди. Албатта, вакилнинг ваколати ва йиғилиш қарори текширилиши керак. Ҳужжатларни кўрмасдан муайян ажримни қатъий ноқонуний деб айтмаймиз. Аммо саволимиз аниқ. Судланувчи ташкилот аъзоси бўлиши шартлиги процессуал кодекснинг қаерида ёзилган? Жавоб айнан шу саволга берилса, баҳс ҳам ойдинлашади. @Advokat_Abdullayev
Open in TelegramҚаршида 21 яшар қиз муваффақиятсиз жарроҳлик муолажаси туфайли вафот этди Қашқадарё вилояти кўп тармоқли шифохонасида 2005 йилда туғилган қиз бурун жарроҳлик амалиётидан сўнг оламдан ўтди. Қизнинг отаси Учқун аканинг айтишича, қиз шу йил Қарши Давлат Университетининг филология факультетини битирган, мустақил ҳаётга энди қадам қўйган, ёндош касалликлари бўлмаган соппа-соғлом қиз эди. “Бурун соҳасида гипофез деган касаллик бўларкан. Шуни операция қиламиз, дейишди. Тошкентдан малакали врач келган, дейишди. Афсуски, соппа-соғлом қизимнинг ўлигини беришди. Бу ердаги шифохонада беморларга муносабатдан ҳайратдаман. Ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ. Не орзу-умидлар билан тарбиялаётгандим. Экспертизага рухсат бермадим, шикоят ёзишдан мақсадим бошқалар бу қассобларнинг қўлига тушмасин” деди Учқун ака. Маълум бўлишича, тошкентлик малакали мутахассисларнинг қўлида жарроҳлик амалиётидан чиққан яна бир беморнинг аҳволи оғир экан, худо шифо берсин. Шифокорнинг исмини очиқлаш, уни ўзим билмаган ҳолда ноҳақ айблаб қўйиш фикридан йироқдаман. Аммо бизда оддийгина ЛОР хасталикларидан кишиларнинг шу замонда кўп ўлаётгани ачинарли. Марҳума қизгина блогер ёки таниқли шахс бўлганида эҳтимол унинг оддийгина хасталикдан ўлиб кетгани жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тилга кирарди. Афсус, узоқ бир қишлоқнинг оддийгина қизи тиббиётимиз ноқислигидан ўлиб кетди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳам айбдорларга нисбатан бирор чора кўришига ишонмайман. Жойинг фирдавсъул аъло бўлсин, сингилжон!
Open in TelegramСамимий юртдошларимиз туризмга кичик инвестиция киритди Бугун вьетнамлик сайёҳнинг Андижондаги саргузаштлари ижтимоий тармоқ муҳокамаларига чиқаркан, самимий ва меҳмондўст юртдошларимизнинг туризм соҳасига кичик инвестиция киритишганидан ёш бола каби шодландим. Муҳтарам сайёҳимизга бир ширакайф юртдошимиз хиралик қилибди. Мусофирда юрган, ҳаётда бизнинг ўлкаларни кўрмаган сайёҳ нималарга дуч келдим, деб қўрқиб кетган. Натижада туризм полицияси, Туризм қўмитасидаги ўртоқлар дарров чора кўришиб, меҳмоннинг ҳуқуқларини тиклашган, ширакайф ватандошимизга чора кўришган. Бу албатта яхши, мени тўлқинлантиргани одамларнинг дарҳол меҳмонга оқибат кўрсатгани, торт ва бошқа егуликлар тортиқ қилишиб, унинг шикаста кўнглини кўтаришга уринишганидир. Полиция, Туризм қўмиталари ҳамма жойда бор. Улар ўзларининг мажбуриятларини озми-кўпми бажаришади, аммо соддадил халқ, меҳмондўст одамлар ҳамма ерда ҳам учрайвермайди. Шу боисдан оддий торт билан туризм салоҳиятимизни юксалтираётган кишиларга раҳмат дегим келади. Вьетнамлик сайёҳ полиция ва расмийларнинг мажбуриятини бажарганини эсласа эслар, аммо одамларнинг меҳрибончилигини унутмайди. Сафарларим давомида вьетнамлик сайёҳнинг ҳолига ўхшаш вазиятга тушган одам сифатида айтаманки, кишиларнинг меҳрибонлиги, софдиллиги сарҳад билмайди. Шундай кишилар кўп бўлсин!
Open in TelegramОлий суд процессуал тартибда ишлайдими ёки сиёсий тамойиллар?.. Шу йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ўтказилган пресс-конференцияда раис ўринбосари Шуҳрат Полвонов журналистларнинг ҳиссиётли саволларига муносабат билдириб, судларнинг сиёсат билан ҳисоблашмаслиги, у процессуал тартибларга амал қилиши ҳақида айтганди. Шу гап амалда бор гапми, дея Олий суднинг тафтиш инстанциясида кўрилган маъмурий ишда қатнашдим. Атай бордим, чунки Олий суднинг процессуал талабларга амал қилмаслигини билардим. Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2025 йил 1 июлдаги қарори билан Яров Анваржон Аминжонович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддасининг 1-қисми ва 135-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб ҳамда 15.000.000 сўм миқдорда маъмурий жарима жазосига тортилган. Суд қарори кассация судида ҳам ўзгармаган. Аммо рулда спиртли ичиб, ҳаракатланиш билан ҳуқуқбузарлик содир этишда айбланган Яровга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси қонунга хилоф равишда тўлдирилган. Холислар йўқ, ҳуқуқбузарнинг ўзи баённома билан таништирилмаган, кассация судининг бўлиб ўтганидан судланувчи ва унинг адвокатининг хабари ҳам йўқ. ЙПХ ходими унинг мастлик даражасини аниқлашда ишлатган алкотестер мосламаси тегишли тартибда стандартлардан ўтмаган. Ҳатто бу мослама давлат реестрида ҳам мавжуд эмас. Ходимда боди камера йўқ. Процессуал тартибга кўра, бундай маъмурий иш ҳуқуқий яроқсиз ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг қилмишини ўзининг иқрорлигигина ифодаламайди. Шунга қарамай Олий суд судьяси Собиржон Эргашев қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдирди. Сўнгги пайтда йўл ҳаракати хавфсизлигини таколомиллаштириш борасидаги сиёсатни кўряпмиз. Жазолар кучайтирилди, тизим ислоҳ қилинмоқда. Буни олқишлаймиз, аммо Олий суд қарорлар қабул қилишда ана шу сиёсий тамойилга кўр-кўрона амал қилиб, процессуал қонунчиликни оёғости қилаётган бўлса, бу фожиа. Одил судловнинг устивор вазифаси, аввало, қонунни тўғри қўллаш, сўнг адолат ва ҳоказо, ЙПХ ходимининг кетини ёпиш эмас!..
Open in TelegramИтоаткорликдан ижодкорликка… Киноиндустрия давлат монополиясида қолиши мумкин эмас. Чунки кино, театр, умуман, ижодий фаолият моҳияти билан эркинликни талаб этади. Давлат оддий кинобозордаги бир харидор бўлиб қолсагина мақсадга мувофиқдир. Шунда киносаноатда ривожланиш, рақобат пайдо бўлади. Бизда ҳам жаҳон меъёрлари даражасидаги фильмлар яратилади. Албатта, бу мураккаб жараён. Тадрижий ўзгаришлар осонликча кечмайди, аммо ўзгаришларнинг дебочаси муаммони тан ола билиш ва тўғри қадам ташлашдир. Бугун Президентнинг кино саноати истиқболлари ҳақидаги гапларини зўр қизиқиш билан тингладим. Фильмсевар, киноишқибоз сифатида бу масала мен учун жуда муҳимдир. Президент кинони давлат монополиясидан чиқариб, хусусий секторга бериш ҳақида гапираркан, бу яхши ниятни олқишламоқ керак. Бошқа соҳаларда ҳам хусусий секторни рақобатчи сифатида тан олмоқ мақсадга мувофиқ. Бошқарувнинг Маданият вазирлигига ўтказилиши ҳозирча шартли, кинода ҳақиқий рақобат ва ижодкорлик муҳити шаклланса, ҳеч қандай вазирлик бошқарувига эҳтиёж қолмайди. Кино саноати давлатнинг тарғибот машинаси эмас, шунингдек, бошқа ижодий бирлашмаларни ҳам монополиядан чиқармоқ керак. Ҳақиқий ижод эркинликда туғилади, давлатнинг вазифаси ана шу муҳитни ярата олишдир. Президентнинг бугунги чиқишини шундай таъбир қилдим.
Open in TelegramForwarded from Rasul Kusherbayev
❗️”Участкавой” масаласида саволлар очиқ қолмоқда Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида профилактика инспектори вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилгани ва қизнинг калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу бўйича суд ҳужжати мавжуд. Кейин бу хабарлар ўчди… Қизиғи, суд ҳужжатига кўра, Қуйичирчиқ туманидаги “участкавой” 2025 йили мактаб ўқувчиси бўлган қизни “хизмат уйи”га олиб келиб, ишқий муносабатда бўлаётганда хотини келиб қолиб, қизни уриб тан жароҳати етказади. Оқибатда “участкавой”ни хотини ЖКнинг 109 моддаси 1-қисми билан айбли деб топилади. Шу билан ишлар тамом… Аммо “бузуқ ходим”ни ўзига қандай чора кўрилди? Қиз ўз кўрсатмасида ходим уни қўрқитиб жинсий зўравонлик қилиб келганини айтмоқда. Нега буни прокуратура ва суд текширмади? Ёки қиз тухмат қилмоқдами? ИИВ ўринбосари айтганидек, қонун ҳамма учун тенг бўлиши керак. Айниқса, гап вояга етмаган қизнинг ҳуқуқлари ҳақида кетаётганда. Умид қиламизки, бошқалар кўз юмаётган бу ишга бола ҳуқуқлари бўйича масъуллар кўз юмишмайди. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramИчки ишлар тизими: байрам баҳонасида соҳага бирров назар Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, шубҳасиз, ички ишлар тизимининг ўрни катта. Эртага бу соҳа вакилларининг касб байрамидир, шу муносабат билан Gazeta.uz студиясида соҳага бирров назар ташладик. Осойишталик посбонларини профессионал касб байрамлари билан яна бир карра қутлаймиз. Уларнинг заҳматли фаолияти омманинг доимий назари ва муҳокамасида бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Эринмасангиз, ютубга бирров кўриб, кўрсатувни томоша қилинг. Муҳокамаларга қўшилинг, фикрларингизни изоҳларда қолдиринг. Ўзимни айтолмайман-у, сиёсатшунос Ҳамид Содиқнинг бу борадаги фикрлари, соҳани ислоҳ қилишдаги мушоҳадалари ҳақиқатан таҳсинга лойиқ. Линкни изоҳда қолдираман, асосий матн орасига қўшсангиз, тармоқлардаги ўзаро рақобатга кўра, фейсбук кўрсатувни оммалаштирмасликка ҳаракат қиларкан. https://youtu.be/dpgck81havY?si=Bduy3kR2irpY7Trc
Open in TelegramГлобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади? Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти — WHO Director-General’s Award 2026 билан тақдирланди. Бу қандай мукофот? WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти. У 2019 йилда ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус томонидан таъсис этилган. Лауреатларни шахсан ЖССТ Бош директори танлайди. Ушбу мукофот глобал соғлиқни сақлаш соҳасида алоҳида етакчилик кўрсатиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда аниқ натижаларга эришган шахсларга берилади. Мукофот ҳар йили чекланган сондаги шахсларга тақдим этилади. Масалан, 2024 йилда уч нафар, 2025 йилда икки нафар лауреат ушбу мукофотга лойиқ кўрилган. Улар орасида Нобель мукофоти совриндорлари, амалдаги ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва таниқли олимлар бор. Хусусан, Барбадос Бош вазири Миа Моттли, физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари Каталин Карико ва Дрю Вайсман, глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги таниқли олим Питер Пиот, Гарвард профессори Пол Фармер каби дунёга машҳур шахслар ҳам ушбу мукофот билан тақдирланган. Миа Моттли — иқлим ўзгариши ва унинг инсон саломатлигига таъсири масалаларидаги етакчилиги, шунингдек, микробларга қарши препаратларга чидамлиликка қарши кураш бўйича Глобал етакчилар гуруҳи раиси сифатидаги фаолияти учун 2024 йилда тақдирланган. Каталин Карико ва Дрю Вайсман — COVID-19га қарши мРНК вакциналарини яратишга йўл очган илмий тадқиқотлари ва ушбу технологияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2024 йилда мукофотланган. Уларнинг кашфиётлари пандемия даврида самарали мРНК вакциналарини ишлаб чиқишда ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Карико ва Вайсман 2023 йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофотига ҳам сазовор бўлган. Питер Пиот — глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўп йиллик фаолияти ва жамоат саломатлигига қўшган улкан ҳиссаси учун 2023 йилда тақдирланган. У Эбола вирусининг илк кашф этилиши ва биринчи эпидемияни жиловлаш ишларида иштирок этган, кейинчалик ОИВ/ОИТСга қарши глобал курашда етакчи рол ўйнаган. Пол Фармер — дунёнинг энг кам таъминланган аҳоли қатламларига сифатли тиббий ёрдамни етказиш, соғлиқни сақлашда тенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий тенгсизлик масалаларидаги кўп йиллик фаолияти учун 2022 йилда вафотидан сўнг тақдирланган. У Гарвард тиббиёт мактабининг Глобал саломатлик ва ижтимоий тиббиёт департаменти раҳбари ҳамда кам таъминланган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи Partners In Health халқаро ташкилоти ҳаммуассиси бўлган. Зироат Мирзиёеванинг болалар онкологияси бўйича тиббий ёрдам тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги, шунингдек, ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари суриш борасидаги фаолияти эса алоҳида эътироф этилди. “Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус. ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижаларнинг глобал миқёсдаги эътирофи бўлди.
Open in TelegramForwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Қаҳрамонжон Олимов илк бор изоҳ берди: «Мен жабрланувчиман, барча сохта айбловларни рад этаман» Қаҳрамонжон Олимов ўзининг юридик вакили — FEDIDA ASSOCIES орқали баёнот бериб, сўнгги 18 ой давомида ўзи ва оиласи турли ҳужумларга дуч келганини билдирди. Унинг таъкидлашича, 2025 йил 24 июнь куни Парижда ўғирлаб кетилган, икки кун давомида ноқонуний ушлаб турилган ва озодликка чиқиши учун товон пули тўлашга мажбурланган. «2025 йил 24 июнь куни Парижда мени ўғирлаб кетишди. Икки кун давомида ноқонуний равишда ушлаб туришди, қийноққа солишди ва озодликка чиқишим учун товон пули тўлашга мажбур қилишди», — дейди Олимов ўз баёнотида. Унинг маълум қилишича, Франция полицияси олиб борган тергов натижасида беш киши ҳибсга олинган ва судга қадар қамоқда сақланмоқда. Яна икки кишига нисбатан суд назорати чоралари қўлланилган. Олимовнинг сўзларига кўра, айбланувчиларни гаров эвазига озод қилиш ҳақидаги илтимосномалар рад этилган. Интерпол билан боғлиқ вазият ҳам баёнотнинг муҳим қисми бўлди. Олимов Ўзбекистон томонидан Интерполнинг халқаро қидирувга оид қизил билдиришномаси чиқарилганини, унда эса уни одам ўғирлашда айблашганини айтмоқда. «Мени одам ўғирлашда айблашмоқда, ҳолбуки, бу жиноятнинг ўзидан мен жабрланувчи бўлганман. Мазкур қизил билдиришнома ҳозирда Интерпол веб-сайтидан олиб ташланган», — деб таъкидлаган у. Олимов ўзига қўйилган барча айбловларни рад этиб, судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганини билдирган. Шунингдек, унинг айтишича, сўнгги воқеалардан кейин ўзи ва бизнесларига қарши иқтисодий, ҳуқуқий ҳамда обрўсига путур етказишга қаратилган ҳаракатлар давом этган. «Франция ва Ўзбекистон суд тизимларига тўлиқ ишонаман ҳамда бу жиноятларга алоқадор шахслар қилмишлари учун жавоб беришларига қатъий ишонаман», — дейди Олимов. Ушбу воқеалар Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига таъсир қилиши мумкинлигини ҳам таъкидлаб, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар учун очиқ муҳит яратиш муҳимлигини қайд этган. Олимов билан боғлиқ ҳолат тергов ва суд органлари томонидан ҳар томонлама холис ўрганиб чиқилиши керак. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги учун ҳам муҳим. 👉 @r_kusherbayev
Open in Telegram