Кабинет
bakiroo

Кто упоминает bakiroo

Кто упоминал или репостил

Последние упоминания

  1. 01
    Times.uzTimes.uz@times_officialuz,
    Просмотры6,54 тыс.
    Пересылки45
    Реакции83
    Комментарии5
  2. 02
    ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ@xalqnazorati,

    Нега газлашмаган ҳудудларда 350 кВт.соатлик базавий меъёр автомат ишга туширилмади? Ўзбек амалдорлари ўзларининг манфаатига келганда қоидаларни дарҳол ишга туширишади. Халқнинг ҳаққига келганда эса ҳар доим сансалорлик ёки отангга бор - онангга бор. Бугун 21 ноябрь. Лекин табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлар учун белгиланган 350 кВт.соатлик базавий меъёр ишга туширилмаган. Андижондан Қашқадарёгача, Намангандан Самарқандгача газсиз ҳудудларда яшовчи истеъмолчилар, 350 кВт.соатлик базавий меъёрдан фойдаланиш учун улар ҲЭТга бориб, «туя эмасликларини» исботлашлари керак эканлигидан ёзғиришмоқда. Ўзбекистонда газлашмаган камида 4 миллион уй хўжалиги бор. ҲЭТдаги жаноблар учун энди шу 4 миллион қоракўз хат ҳужжат - ариза қилиб, электр идораси остонасида ялиниши керакми? Ҳукумат ҳужжатида аниқ-тиниқ ёзиб қўйилмаганмиди, газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган абонентлар рўйхати Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таклифлари асосида вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланади, деб? Ҳужжат имзоланганига 3 ҳафтадан ошди? Қани рўйхат? Нега ҲЭТдагилар абонентларнинг қонуний талабларини бажармаяпти? Нега газсиз абонентлар ҲЭТ базасига шу пайтгача киритилмаган (чиқинди абонентларини шессекендда киритгандинглар-ку)? Ҳужжатда абонентлар сарсон бўлсин, улар газга уланмагани ёки гази йўқлиги исботласин, дейилмаган эдику. Ҳокимият, ҲЭТ ва Ҳудудгаз рўйхатни келиша олмаётган бўлса, бу сизларнинг муаммоингиз — Конституциянинг 20- моддасини ўқинглар. Сизларнинг ҳаракатингиз ё ҳаркатсизлигингиздан истеъмолчилар жабр чекмаслиги керак. Агар шу тартибнинг ўрнига халқдан жарима ё яна бирон янги тўлов ундириш белгиланганида ҳам шунақа чўзиб ўтиришармиди бу қорни тўқлар?

    Текступоминание
    Просмотры6,87 тыс.
    Пересылки—
    Реакции57
    Комментарии—
  3. 03
    platforma.uzplatforma.uz@platformauzb,

    Газлашмаган ҳудудларда 350 кВт.соатлик базавий меъёр автомат ишга туширилмаган Табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин ҳудудлар учун белгиланган 350 кВт.соатлик базавий меъёр ҳалигача ишга туширилмаган. Газсиз ҳудудларда яшовчи истеъмолчилар 350 кВт.соатлик базавий меъёрдан фойдаланиш учун улар ҲЭТга бориб, ўзларини исботлашлари кераклиги айтилмоқда. Ўзбекистонда газлашмаган камида 4 миллион уй хўжалиги бор. Энди шу 4 миллион одам хат-ҳужжат қилиб, ялиниши керакми? Ҳукумат ҳужжатида аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган, газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган абонентлар рўйхати Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таклифлари асосида вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланади, деб? Ҳужжат имзоланганига 3 ҳафтадан ошди? Қани рўйхат? Нега ҲЭТдагилар абонентларнинг қонуний талабларини бажармаяпти? Нега газсиз абонентлар ҲЭТ базасига шу пайтгача киритилмаган? @platformauzb

    Текстизменёнупоминание
    Просмотры12,3 тыс.
    Пересылки52
    Реакции—
    Комментарии—
  4. 04
    ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАРТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР@turkiyadagi_uzbeklar,

    Эсда тутинг: 65 граммгача заргарлик буюмларини (олтин) олиб кириш меъёри бекор қилиб юборилган UzIMEI балоси билан овора бўлиб, бир йил аввал киритилган яна битта чекловга кўпчилик эътибор бераётгани йўқ. 2025 йил 3 майгача амалда бўлган Президент қарорига кўра, умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кирилиши учун алоҳида норма белгиланган эди. Кейин, 2025 йил 1 майдан кучга кирган "2-3 қонуни" дея шармандали ном олган ҳужжат қабул қилингач, мазкур норма барча норматив ҳужжатлардан чиқариб юборилган. Яъни, ҳозирда қонун ҳарфига кўра, Ўзбекистонга агар аэропортдан кирсангиз, 8-9 граммдан ортиқ (қиймати 1 000 долларгача), автомобил йўлидан кирсангиз эса, 2-3 граммдан ортиқ (300 долларгача) олтин (заргарлик) буюмларига 30%лик бож тўлашингиз керак бўлади. Ҳаттоки бу буюмлар аввалбошдан ўзингизга тегишли бўлса ҳам ва мабодо Ўзбекистондан чиқишингизда декларация қилинмаган бўлса. Амалда божхоначилар олтин буюмлар олиб кириш билан боғлиқ ҳолатларга телефонга ёпишгандек муносабатда бўлмаётганининг эҳтимолий сабаби, олтин борасида UzIMEI каби аждарҳо ўлпончи хўжа йўқ. Олтин буюмларини худди телефон каби рўйхатга олиб ё ўчириб қўйиш мумкин бўлганида, балки қилишарди. Лекин хурсанд бўлишга шошилманг, тез орада заргарлик буюмлари учун рақамли маркировкалаш жорий этилиши мумкин. Ана ундан кейин сўров-талаблар кескинлашишини кутса бўлади. Ҳозирча, мабодо тилла буюмларингиз билан четга чиқмоқчи бўлсангиз, қайтишда муаммо бўлмаслиги учун декларациялаб, кейин чиқишни унутманг.

    Текступоминаниерепост
    Просмотры5,67 тыс.
    Пересылки38
    Реакции—
    Комментарии9
  5. 05
    Uzb_MeteoUzb_Meteo@uzb_meteo,
    Просмотры5,61 тыс.
    Пересылки3
    Реакции13
    Комментарии6
  6. 06
    РАСТАМОЖКАРАСТАМОЖКА@rastamojka_uz,

    Электромобиллар учун утилизация йиғими бекор қилиниши керак Ўзбекистон ёқилғи энергетикаси жуда оғир ва мураккаб трансформацияни бошдан кечирмоқда. Бирин-кетин асосий ёқилғи маҳсулотларга (бензин, пропан, керосин, дизель) аввал импортга қарамлик шаклланди ва энди тобора чуқурлашиб бормоқда. Табиий газ бўйича импортга қарамлик 25%дан ошмоқда ва бу борада ҳам бизни янги-янги ваъдаларга қарамай, ёрқин истиқбол кутиб тургани йўқ (кеча оқшомдан тонггача Қорақалпоғистондан водийгача бўлган метан заправкалар фаолияти бир муддат чекланди, бу ҳали ҳарорат нолга тушмаган ҳолатда). Шундай экан, 5 миллиондан ортиқ автотранспорт воситаларининг катта қисмини қисқа муддатда электромобилларга ўтказиш бу Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласи. Афсуски, бу трансформация қанақадир пулхўр тўдалар манфаатлари учун, сунъий монополия ва нобож чекловлар туфайли кечикмоқда, ҳатто қурбон берилмоқда — оқибатларни била туриб, ўз оёғимизга ўзимиз болта урмоқдамиз. Нима қардош Тожикистонда очкўз пулхўрлар йўқми? Тўймас чўнтаклар йўқми? Бор, керак бўлса, биздан бадтар. Лекин қардошлар тор манфаатларни четга суриб, ёппасига электромобилларга ўтиш миллий ўзини ўзи асраш масаласи эканини англай олишдику. Қўшниларимиз электромобилларни нафақат божлардан, бошқа турли кўринишдаги йиғим ва ҳатто ҚҚСдан ҳам 10 йилга озод қилишган. Кўрдикки, қардошлар босқинчи моховларнинг миннатли, қурол кўриладиган ва қиммат ёқилғисига қарамликдан оқилона қутилишди ва қутулишмоқда (айниқса бу шу ёзда билинди). Нега биз шундай қила олмаймиз? ҚҚС майли, осмондан олиб қўшилган ва рақобатни ўлдириш учун киритилган утилизация йиғимини бекор қилишдан ким ютқазади? Битта очофат чайқовчими фақат? Лекин давлат, халқ, иқтисодиёт ютадику. Миллий энергобардошлигимиз ошадику. Давлат раҳбари тинимсиз такрорлаётган Ўз ғояси эмасми шу? Тасаввур қилинг, ўнминглаб, керак бўлса юзминглаб ўзбекистонликлар ўз хоҳиши ва интилиши билан электромобилларга ўтишмоқчи, лекин на бунга мутаносиб ва арзон таклиф бор (бориям Хитойдагидан 2 карра қиммат), боз устига, отнинг калласидек аждарҳо утилизация йиғими ўрнатилган. Депутат ва сенаторлардан ёруғлик кутиш қийин (вазирликлардан эса умуман бу таклиф чиқмайди, фарқи йўқ энергетиками ё иқтисодий блок). Шунинг учун Ўзбекистон жамоатчилиги —истеъмолчилардан тортиб соғлом бизнесгача ва бефарқ бўлмаган ОАВларни электромобиллар учун утилизация йиғимини бекор қилишни сўрашга чақираман. Бу ишни ўзимиз қилмасак, кимдир келиб, биз учун қилиб бермайди. Bakiroo 🕊 @rastamojka_uz

    Текступоминание
    Просмотры8,94 тыс.
    Пересылки—
    Реакции116
    Комментарии—
  7. 07
    Uzb_MeteoUzb_Meteo@uzb_meteo,

    Ўзимиз учун ўзимиз ҳаракат қилишимиз керак. Иқтисодчи О. Бакиров тўғри ёзяпти: "ўтган йиллардаги каби истеъмолчилар ва ҳайдовчилар ўзларига ўзлари ёрдам ва маълумот беришлари мумкин. Яқин ҳудуддаги метан заправкалар ишлаётган ё ишламаётгани тўғрисида GAZYOQ.UZ ёки @gazyoqbot платформасида хабар қолдиринг. Бу орқали ўзингизга ҳам, бошқа фойдаланувчиларга ҳам, айниқса, куз-қишки умрини навбатларда ўтказаётган ҳайдовчиларга ахборий кўмак берган ва вақтини тежаган бўласиз". P/S: Энергетика вазирлиги жойларда совуқлик тўлқини (қани энди, бу муҳит совуқлик тўлқини категориясига мос тушса) сабаб 'метан газ заправкалари чекловларини жойлардаги ҳокимлик ҳал қилади' деган маънодаги изоҳидан сўнг жойларда турли иқтисодий муаммоларга рўбаро келмаслик, ҳайдовчилар ва бошқаларнинг 21 асрдаги энг ноёб вақти, асабларини асраш учун ишончли маълумотлар керак. Ўзимиз учун ўзимиз ҳаракат қилишимиз керак.

    Превью ссылкиизменёнупоминание
    Просмотры7,48 тыс.
    Пересылки25
    Реакции28
    Комментарии4
  8. 08
    Iqtisodchi KundaligiIqtisodchi Kundaligi@iqtisodchi_kundaligi,

    "Маҳаллийлаштирилган" банкоматлар неча карра қиммат бўлади? Банкоматлар ишлаб чиқаришни "маҳаллийлаштирилиши" режалари ўзбек банк тизими ва банклари учун унча ёқимли бўлмаган истиқболларни яратади. 30 йилдирки қайсидир импорт маҳсулотнинг, айниқса технологик маҳсулотнинг маъмурий тарзда, давлат кўмаги ва имтиёзлари билан "маҳаллийлаштирилиши" истеъмолчилар учун ҳам, қолган бизнес учун ҳам рақобатнинг сунъий ўлдирилиши, божларнинг оширилиши, нобож тўсиқларнинг қўйилиши ва табиийки нархларнинг кескин ошиши оқибатларини ҳосил қилиб келади. Афсуски, кечадан буён ўйлаб, қидириб, биронта истисно бўлган мисолни топа олмадим. Автомобилми, электромобилми, қурилиш ва махсус техникаларми, маиший техниками, счетчикларми, фарқи йўқ, якунда барча тажрибалар истеъмолчи жазоланиши ва бир тўп олигарх тўдаларнинг бебилиска бойиши билан якун топган. Келинг, банкоматларнинг "маҳаллийлаштирилиши" билан воқелик қандай кечиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўрайлик. Аввало "маҳаллийлаштириш" ташаббусини кўрсатган гуруҳ учун (одатда, бу ўзи йирик импортчи ёки тақсимловчи бўлади) алоҳида солиқ ва имтиёзлари яратилади ёки улар қайсидир имтиёзлар кафолатланган махсус иқтисодий зонага киритилади. Иккинчи босқичда банкоматлар ва ёндош қурилмалар учун импорт божлари кескин оширилади (ҳозирда 5%) ёки нобож тўсиқлар ўрнатилади (дастёр Техник тартиб солиш агентлиги доим бунга шай). Айни дамда "маҳаллийлаштирувчи" тўда бож тўламасдан (эҳтиёт қисмлар дея кўрсатиб) банкоматларни импорт қилишда давом этади (монополист чайқовчилар тарафидан BYD, Chevrolet, Volkswagen авто ва электромобиллари "маҳаллий" дейилиб, божсиз импорт қилингани сингари). Учинчи босқичда, "маҳаллийлаштирувчи" тўда манфаатлари учун маъмурий таъсир чоралари ишга туширилади. Аждарҳо божлар, нобож тўсиқларга ҳам қарамай, банкоматларни мустақил импорт қилаётган банклар жазолана бошланади (ҳамма воситалар арбоблар қўлидаку). Каррасига қиммат "маҳаллий" бакноматларни сотиш бўйича режа графиклар тасдиқланади ва банкларга мажбурий тартибда ўтказилади. Тўртинчи босқичда "маҳаллийлаштирувчилар" субсидияхўр ва бюджетхўрга айланишади. "Маҳаллийлаштирилган" банкоматларни сотиб олиш учун бюджетдан арзон ресурслар ва ҳатто субсидиялар ажратилади (кабинетда ўтирганлар ва маҳаллийлаштирувчилар манфаатлари чатишиб кетади бу босқичда). Йўқ, бўлиши мумкинмас, деманг. Автомобиллар билан шу воқелар бўлмадими? Электромобиллар биланчи? Лифт ва эскалаторлар билан-чи? Счетчилар билан-чи? Маиший техникалар билан-чи? "Маҳаллийлаштириш" абсурдининг боши бор. Охири йўқ.

    Превью ссылкиупоминаниерепост
    Просмотры6,16 тыс.
    Пересылки17
    Реакции80
    Комментарии—
  9. 09
    Iqtisodchi KundaligiIqtisodchi Kundaligi@iqtisodchi_kundaligi,
    Просмотры8,5 тыс.
    Пересылки17
    Реакции139
    Комментарии—
  10. 10
    Rasul KusherbayevRasul KusherbayevПодтверждён@r_kusherbayev,

    ❗️Шакар импорти квоталанса, бюджет 65 миллион доллар йўқотиши мумкин Ўзбекистонда шакар импортига квота жорий этиш ташаббуси жиддий иқтисодий саволларни келтириб чиқармоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, импортнинг қисқариши давлат бюджетига катта миқдорда божхона тушумлари йўқотилишига олиб келиши мумкин. Ҳисоб-китобда импорт йилига 500 минг тоннага қисқариши ва шакарнинг бир тоннаси 650 доллардан баҳоланиши асос қилиб олинган. Шу сценарий бўйича бюджетнинг импорт божидан йўқотиши 65 миллион долларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчиларга кредит муддатларини узайтириш, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш ва солиқ имтиёзлари бериш ҳам назарда тутилгани айтилмоқда. Бу чораларнинг бюджетга умумий таъсири қанча бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Энг муҳими, шакар нархи ошса, ундан хомашё сифатида фойдаланадиган ичимликлар, қандолатчилик ва бошқа озиқ-овқат корхоналарининг харажатлари ҳам ортиши мумкин. Бу эса якуний маҳсулотлар нархига таъсир қилиши эҳтимолини юзага келтиради. Асосий саволлар очиқ қолмоқда: — импортни чеклашдан давлат ва истеъмолчилар нима ютади?; — маҳаллий заводларга берилаётган имтиёзларнинг самарадорлиги қандай баҳоланади?; — қарорнинг бюджет, рақобат ва бозор нархларига таъсири бўйича очиқ ҳисоб-китоблар эълон қилинадими? Агар қарор ҳақиқатан ҳам катта иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин бўлса, унинг асослари ва оқибатлари жамоатчиликка тушунтирилиши керак. Маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш давлат манфаатлари, эркин рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳисобидан бўлмаслиги лозим. Шу боис, қарорнинг иқтисодий асослари, бюджетга таъсири ва рақобат муҳитига оқибатлари ваколатли органлар томонидан очиқ таҳлил қилиниши муҳим. 👉 @r_kusherbayev

    Текступоминание
    Просмотры23,3 тыс.
    Пересылки64
    Реакции166
    Комментарии—
  11. 11
    Rasul KusherbayevRasul KusherbayevПодтверждён@r_kusherbayev,

    UzIMEI ва CRPT Turon, Yandex ва Wildberries яна йўқ Қатор монополистлар ва ҳатто эксклюзив ҳуқуқ эгалари яна жамоат аҳамиятига эга компаниялар рўйхатига киритилмаган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига киритилган хўжалик субъектлари сонини 425тадан 449тага етказган. Рўйхатга янги қўшилиб қолганлар асосан иккинчи белги бўйича — тўлов тизим операторлари ҳисобланишади. Шунингдек, иккита йирик суғурта компанияси — KAFOLAT SUG`URTA АЖ ва ASIA INSURANCE АЖ акциядорлик жамияти ўлароқ, ANGREN SHAKAR МЧЖ ва HAVAS FOOD МЧЖ 6- белги, йириклик кўлами (оборот ёки активлари 1 млн БҲМдан юқори) ўлароқ рўйхатга тушган. Лекин неча йилдирки, ўзбекистонликларни очиқчасига қақшатаётган, ҳалигача эксклюзив ҳуқуқ эгаси деб топилмаган — UzIMEI (оператори Information Technology Center) ва ҳеч тўймас маркировка қироли яна (CRPT TURON) йўқ. Масалан, UzIMEI операторининг Gazeta’га иқрорига кўра, 2023 йилда — 509,5 млрд сўм, 2024 йилда — 606,7 млрд сўм, 2025 йил — 694 млрд сўм тушум олган (оператор МЧЖ — молиявий маълумотларини расман очиламайди). Нима учун UzIMEI реестрга тушмаган? Ё кўз юмиб туриш топширилганми? Агар кимгадир, кимлардагидир алоҳида истисно бўлса, кимларнидир ё қудратидан ё кадр орқасидаги соясидан қўрқиладиган бўлса нима кераги бор, бундай реестр юритишни? Худди шунақа, нега бутун бошли рақамли секторларимизни қўшқўллаб топшириб қўйганимиз ва қанчалик даражада аянчли қарамлигимизни энди англаганимиз сабабчиси Yandex йўқ рўйхатда? Нега почтамизни орқаваротдан яширин қарорлар ва ёлғон баёнотлар силсиласида қўлга киритган Wildberries йўқ? Манба

    Превью ссылкиупоминание
    Просмотры27,1 тыс.
    Пересылки46
    Реакции225
    Комментарии—

Кого упоминает канал