Кабинет
РАСТАМОЖКА

РАСТАМОЖКА

Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар... Телефон калькулятордан фойдаланиш учун: @TelefonCalcBot Автокалькулятордан фойдаланиш учун: @rastamojka_uz_avto_bot

Юзернейм
@rastamojka_uz
Категория
Транспорт
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики15 330
Просмотров на пост, 7 дн.4 227−32,2% к пред. 7 дн.
ERR27,58 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
11 нояб. 2026 г.7 197
12 нояб. 2026 г.5 963
13 нояб. 2026 г.7 650
16 нояб. 2026 г.5 735
19 нояб. 2026 г.6 250
20 нояб. 2026 г.5 517
23 нояб. 2026 г.4 840
24 нояб. 2026 г.4 503
25 нояб. 2026 г.3 180

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    Электромобиллар учун утилизация йиғими бекор қилиниши керак Ўзбекистон ёқилғи энергетикаси жуда оғир ва мураккаб трансформацияни бошдан кечирмоқда. Бирин-кетин асосий ёқилғи маҳсулотларга (бензин, пропан, керосин, дизель) аввал импортга қарамлик шаклланди ва энди тобора чуқурлашиб бормоқда. Табиий газ бўйича импортга қарамлик 25%дан ошмоқда ва бу борада ҳам бизни янги-янги ваъдаларга қарамай, ёрқин истиқбол кутиб тургани йўқ (кеча оқшомдан тонггача Қорақалпоғистондан водийгача бўлган метан заправкалар фаолияти бир муддат чекланди, бу ҳали ҳарорат нолга тушмаган ҳолатда). Шундай экан, 5 миллиондан ортиқ автотранспорт воситаларининг катта қисмини қисқа муддатда электромобилларга ўтказиш бу Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласи. Афсуски, бу трансформация қанақадир пулхўр тўдалар манфаатлари учун, сунъий монополия ва нобож чекловлар туфайли кечикмоқда, ҳатто қурбон берилмоқда — оқибатларни била туриб, ўз оёғимизга ўзимиз болта урмоқдамиз. Нима қардош Тожикистонда очкўз пулхўрлар йўқми? Тўймас чўнтаклар йўқми? Бор, керак бўлса, биздан бадтар. Лекин қардошлар тор манфаатларни четга суриб, ёппасига электромобилларга ўтиш миллий ўзини ўзи асраш масаласи эканини англай олишдику. Қўшниларимиз электромобилларни нафақат божлардан, бошқа турли кўринишдаги йиғим ва ҳатто ҚҚСдан ҳам 10 йилга озод қилишган. Кўрдикки, қардошлар босқинчи моховларнинг миннатли, қурол кўриладиган ва қиммат ёқилғисига қарамликдан оқилона қутилишди ва қутулишмоқда (айниқса бу шу ёзда билинди). Нега биз шундай қила олмаймиз? ҚҚС майли, осмондан олиб қўшилган ва рақобатни ўлдириш учун киритилган утилизация йиғимини бекор қилишдан ким ютқазади? Битта очофат чайқовчими фақат? Лекин давлат, халқ, иқтисодиёт ютадику. Миллий энергобардошлигимиз ошадику. Давлат раҳбари тинимсиз такрорлаётган Ўз ғояси эмасми шу? Тасаввур қилинг, ўнминглаб, керак бўлса юзминглаб ўзбекистонликлар ўз хоҳиши ва интилиши билан электромобилларга ўтишмоқчи, лекин на бунга мутаносиб ва арзон таклиф бор (бориям Хитойдагидан 2 карра қиммат), боз устига, отнинг калласидек аждарҳо утилизация йиғими ўрнатилган. Депутат ва сенаторлардан ёруғлик кутиш қийин (вазирликлардан эса умуман бу таклиф чиқмайди, фарқи йўқ энергетиками ё иқтисодий блок). Шунинг учун Ўзбекистон жамоатчилиги —истеъмолчилардан тортиб соғлом бизнесгача ва бефарқ бўлмаган ОАВларни электромобиллар учун утилизация йиғимини бекор қилишни сўрашга чақираман. Бу ишни ўзимиз қилмасак, кимдир келиб, биз учун қилиб бермайди. Bakiroo 🕊 @rastamojka_uz

    Текст
    Просмотры8,94 тыс.
    Пересылки—
    Реакции116
    Комментарии—
  2. 02
    Просмотры7,85 тыс.
    Пересылки—
    Реакции40
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры7,39 тыс.
    Пересылки—
    Реакции50
    Комментарии—
  4. 04

    Янги Тошкент ва «Ширин» массивидаги лойиҳалар учун божхона имтиёзи: кимга, нимага ва қанча миқдорда? Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон фармони билан Янги Тошкент шаҳри ва Самарқанд шаҳридаги «Ширин» массивида махсус ҳуқуқий режим талабларига жавоб берадиган шаҳарсозлик лойиҳалари учун божхона божидан имтиёз белгиланди. Имтиёз қайси лойиҳаларга берилади? Умумий қоида бўйича, қиймати камида 50 млн доллар бўлган, фармоннинг 2-иловасидаги тоифаларга кирувчи лойиҳаларга. Булар — меҳмонхоналар, савдо ва бизнес марказлари, тиббиёт ва таълим муассасалари, кўнгилочар парклар, спорт ва маданият объектлари, инфратузилма объектлари ҳамда баландлиги камида 200 метр бўлган осмонўпар бинолар. Лойиҳа дирекция томонидан битта лот сифатида реализация қилинган ерда жойлашиши керак. Савдо, туризм ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларида етакчи халқаро брендларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишув ҳам талаб этилади. Лойиҳани молиялаштиришда бюджет маблағларидан фойдаланилмаслиги шарт, фармонда белгиланган истиснолар бундан мустасно. Айрим меҳмонхона лойиҳалари учун 50 млн долларлик талабдан истисно, «Ширин» массиви учун эса инвестиция суммаларига камайтирувчи коэффициент белгиланган. Кимлар ва қандай товарлар учун бож тўламайди? Инвесторлар, пудратчилар ва субпудратчилар инвестиция битимида белгиланган қурилиш даврида ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган: — қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар; — бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар; — қурилиш материаллари ва металл конструкциялар; — мебель ва жиҳозлар учун божхона божидан озод қилинади. Бу норма импорт ҚҚСи ва божхона йиғимидан озод қилишни назарда тутмайди. Имтиёзли импортнинг лимити қанча? Умумий қоида бўйича, божсиз олиб кириладиган товарларнинг жами қиймати инвестиция битимидаги сумманинг: — 100 млн долларгача бўлган лойиҳаларда — 30 фоизидан; — 100–500 млн долларлик лойиҳаларда — 50 фоизидан; — 500 млн доллардан ортиқ лойиҳаларда — 70 фоизидан ошмаслиги керак. Масалан, умумий қоида қўлланадиган 80 млн долларлик лойиҳа учун лимит — 24 млн доллар. Божхонада имтиёзни қўллашга нима асос бўлади? Дирекция инвестиция битими ҳақидаги маълумотларни ахборот тизими орқали божхона органларига юборади. Шу маълумотлар битимда кўрсатилган юридик шахсларга белгиланган лимит доирасида имтиёздан фойдаланиш учун асос бўлади. Лимит ошиб кетса нима бўлади? Объектни топширишда имтиёзли импорт қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари билан тасдиқланган инвестиция суммасига нисбатан қайта текширилади. Лимитдан ошган қисм бўйича, чегарадан ўтиш санасига кўра охирги олиб кирилган товарлар учун божхона божи тўланганидан кейингина объект фойдаланишга қабул қилинади. Фармон 2035 йил 1 январгача қурилишга рухсат берилган объектларга татбиқ этилади. Имтиёзли товарлар рўйхатини шакллантириш эса 2026 йил 31 декабргача топширилган. Демак, имтиёздан фойдаланишда лойиҳанинг махсус режимга мувофиқлиги, инвестиция битимида импорт қилувчининг кўрсатилгани ва товарлар қийматининг лимитдан ошмаслиги асосий аҳамиятга эга. 🕊 @rastamojka_uz

    Текст
    Просмотры6,79 тыс.
    Пересылки—
    Реакции9
    Комментарии—

Новые посты

#2794Текст
Просмотры2 320−56%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 720
4 ч2 320
  1. Через 1 час1 720
  2. Всего сейчас2 320
#2791Фото
Просмотры2 760−47%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 470
3 ч2 370
5 ч2 680
6 ч2 760
  1. Через 1 час1 470
  2. Через 6 часов2 760
  3. Всего сейчас2 760
#2790Текст

Uzum Market 30 ноябрдан бонд омбори орқали савдони бошламоқчи Бонд омборининг асосий енгиллиги шундаки, сотувчи бутун партия учун божхона тўловларини бирданига тўламайди. Масалан, омборга 1 000 дона товар қўйилди, шундан 100 донаси сотилди. Божхона тўловлари шу 100 дона учун тўланади. Қолган 900 дона божхона назорати остида омборда қолади. Сотувчининг айланма маблағи ҳали сотилмаган товарнинг божхона тўловларига боғланиб қолмайди. Харидор учун ҳам айрим импорт товарлари арзонроқ тушиши мумкин. Бу Uzum орқали товарни қайта сотиш учун эмас, шахсий эҳтиёж учун сотиб олаётган жисмоний шахсларга тегишли. Айрим товарлар бўйича божхона тўлови одатдаги импортга нисбатан камроқ чиқса, бу якуний нархда ҳам акс этиши мумкин. Лекин нарх сотувчининг устамаси, омбор ва етказиб бериш харажатларига ҳам боғлиқ. Товар Ўзбекистонда тургани учун буюртмани етказиб бериш ҳам тезроқ бўлиши мумкин. ПҚ–136-сон қарорга кўра, биринчи рўйхатдаги товарлар учун 5 фоизлик ягона божхона тўлови, иккинчи рўйхатдагилар учун 3 фоиз бож ва ҚҚС қўлланади. Бошқа товарлар учун тўловлар умумий тартибда ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг божсиз олиб кириш меъёрлари бу савдога татбиқ этилмайди. Uzum Market ва Wildberries махсус электрон савдо платформалари реестрига киритилган. 30 ноябрь санаси Uzum Market эълонида кўрсатилган. Савдо амалда бошлангани, бонд омборининг манзили ва оператори ҳозирча тасдиқланмаган. 🕊 @rastamoka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 670−30%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 740
3 ч2 550
4 ч3 160
8 ч3 670
  1. Через 1 час1 740
  2. Через 6 часов3 160
  3. Всего сейчас3 670
#2789Текст

Яллама ва Майскийда юк машиналари учун брон лимити оширилди Қозоғистоннинг CarGoRuqsat оператори икки чегара постида юк машиналарини электрон навбатга ёзиш учун қўшимча ўрин ажратилганини эълон қилди. Қонисбаев–Яллама постида, оператор эълонига кўра, 28 ноябрдан 21 декабргача кунлик брон лимити 700 тадан 750 тага оширилади. Қозиғурт–Майский постида 23 ноябрдан 23 декабргача кунлик лимит 500 тадан 530 тага оширилган. Ялламада 50 та қўшимча брон ўрни ажратилиши ҳар куни 50 та кўпроқ фура чегарадан ўтади дегани эмас. Навбат қисқарган-қисқармаганини амалда нечта машина ўтгани ва ҳайдовчилар қанча вақт кутгани кўрсатади. Бугун очилаётган Ғишткўприк–Жибек Жоли пости пиёдалар, енгил автомобиллар ва автобуслар учун мўлжалланган. Навоий–Капланбек орқали фуралар қатнови қачон бошланиши ҳозирча расман тасдиқланмаган. Ташувчилар рейсни режалаштиришда ўз санасига бўш ўрин бор-йўқлигини CarGoRuqsat тизимида текшириб олишлари мумкин. 🕊 @rastamoka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 500−33%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч959
4 ч2 970
7 ч3 500
  1. Через 6 часов3 500
  2. Всего сейчас3 500
#2788Текст
Просмотры3 280−37%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 870
4 ч3 110
6 ч3 280
  1. Через 1 час1 870
  2. Через 6 часов3 280
  3. Всего сейчас3 280
#2787Текст

Иссиқхоналар учун муддат — 1 декабрь. Ускунани божсиз олиб кириш учун қайси ҳужжат асос бўлади? Вазирлар Маҳкамасининг 586-сон қарори Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларидаги иссиқхоналарга тааллуқли. Бу ҳудудларда кўмир, брикет ёки биомасса пеллети ёқадиган хўжаликлар 1 декабргача газ, электр, қуёш ёки геотермал энергияга ўтиши мумкин. Иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқликдан фойдаланишга ҳам рухсат берилган. Қаттиқ ёқилғида ишлашни давом эттирадиган иссиқхона эса қарордаги талабларнинг барчасини бир вақтда бажариши шарт. Жумладан, қозонда ёқилғи узатиш ва ёниш жараёни автоматик бошқарилиши, чанг-газ тозалаш ускунаси ўрнатилиши керак. Мўридан чиқаётган ташламаларни ўлчайдиган тизим маълумотларни Экология қўмитасига узлуксиз узатиб туриши лозим. Онлайн камералар, захира генератори ва ускуналарнинг мувофиқлик сертификатлари ҳам талаб этилади. Божхона масаласи қарорнинг 6-бандида. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга икки ҳафта ичида алоҳида қарор қабул қилиш топширилган. Гап иссиқхона қуриш ёки мавжудини модернизация қилиш учун олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим ускуналарни 2030 йил 1 январгача импорт божидан озод этиш ҳақида кетяпти. Чанг-газ тозалаш ускуналари, энергия тежамкор қозонлар, эмиссия мониторинги тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмлари шулар жумласидан. 25 ноябрь ҳолатига комиссиянинг шу қарорини ҳам, имтиёз қайси ускуналарга татбиқ этилишини кўрсатувчи аниқ рўйхатни ҳам очиқ манбалардан топа олмадик. Иссиқхона эгаларини кўмирни етказиб бериш харажати ҳам ўйлантиряпти. Тадбиркорлардан бирининг айтишича, Қозоғистоннинг «Шубаркўл» кўмири божхонада тоннасига қарийб 40 доллар турса, иссиқхонага етиб боргунча нархи 110 долларга чиқади. Ҳозирча кўмирни темир йўл орқали олиб кириш тартиби амалда. Тадбиркорлар уни Қозоғистондан юк автомобилида тўғридан-тўғри олиб киришга ҳам рухсат сўрагани ҳақида Gazeta.uz хабар берди. 1 декабрга саноқли кун қолди. Бугун фильтр ёки янги қозонга буюртма бераётган тадбиркор шартномани имзолашдан олдин импорт божини харажатига қўшиш-қўшмаслигини билиши керак. Комиссия қарорни қабул қилган бўлса, уни ускуналар рўйхати билан бирга эълон қилиши, Божхона қўмитаси эса имтиёздан фойдаланиш учун қандай ҳужжатлар кераклигини тушунтириши лозим. Қарор ҳали тайёрланаётган бўлса, уни қачон кутиш мумкинлигини айтиш ҳам тадбиркорга қишки харажатини режалаштиришда ёрдам беради. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 400−35%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 410
2 ч2 550
8 ч3 400
  1. Через 1 час1 410
  2. Через 6 часов3 400
  3. Всего сейчас3 400
#2786Текст

Ичимлик ишлаб чиқарувчилар оқ шакар импортига квотани тўхтатиб туришни сўрамоқда 2027 йилдан Ўзбекистонга йилига 300 минг тоннагача оқ шакар олиб кириш учун квота белгиланган. Шундан 100 минг тоннаси ичимликлар саноатига ажратилган. Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (UzBev) маълумотига кўра, биргина корхонанинг йиллик эҳтиёжи бутун соҳага ажратилган квотадан 1,5 баравар кўп. UzBev ҳисобича, Ўзбекистонда йилига 750–770 минг тонна шакар истеъмол қилинади. Демак, импорт квотасидан тўлиқ фойдаланилганда ҳам маҳаллий заводлар бозорга яна 450–470 минг тонна шакар етказиб бериши керак. Ассоциация маълумотига кўра эса, заводлар 2025 йил октябридан буён шакар ишлаб чиқармаган. Бу истеъмолчига қандай таъсир қилиши мумкин? UzBevнинг ўртача сценарийсига кўра, декабрь ёки январда шакар нархи 15–28 фоизга ошиши мумкин. Шакар қимматлашса, ичимлик ва қандолат маҳсулотларининг таннархи ҳам ошади. Ассоциация чекловнинг иқтисодий оқибатлари баҳолангунча квотани қўллашни тўхтатиб туришни сўрамоқда. Шунингдек, корхоналар квотани қандай мезонлар асосида олиши ва маҳаллий заводларга қанча хомашё етказиб бериш кафолатлангани ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни таклиф қилган. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 410−35%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 730
2 ч2 640
8 ч3 410
  1. Через 1 час1 730
  2. Через 6 часов3 410
  3. Всего сейчас3 410
#2785Текст
Просмотры5 320+2%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
14 ч3 660
24 ч5 320
  1. Через 24 часа5 320
  2. Всего сейчас5 320
#2784Текст
Просмотры3 840−27%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#2783Текст
Просмотры4 350−17%к среднему
Пересылки—
Реакции40
Комментарии—

Все посты

Связи