Кабинет

Посты канала РАСТАМОЖКА

сначала новые

#2794Текст
Просмотры2 320−56%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 720
4 ч2 320
  1. Через 1 час1 720
  2. Всего сейчас2 320
#2791Фото
Просмотры2 760−47%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 470
3 ч2 370
5 ч2 680
6 ч2 760
  1. Через 1 час1 470
  2. Через 6 часов2 760
  3. Всего сейчас2 760
#2790Текст

Uzum Market 30 ноябрдан бонд омбори орқали савдони бошламоқчи Бонд омборининг асосий енгиллиги шундаки, сотувчи бутун партия учун божхона тўловларини бирданига тўламайди. Масалан, омборга 1 000 дона товар қўйилди, шундан 100 донаси сотилди. Божхона тўловлари шу 100 дона учун тўланади. Қолган 900 дона божхона назорати остида омборда қолади. Сотувчининг айланма маблағи ҳали сотилмаган товарнинг божхона тўловларига боғланиб қолмайди. Харидор учун ҳам айрим импорт товарлари арзонроқ тушиши мумкин. Бу Uzum орқали товарни қайта сотиш учун эмас, шахсий эҳтиёж учун сотиб олаётган жисмоний шахсларга тегишли. Айрим товарлар бўйича божхона тўлови одатдаги импортга нисбатан камроқ чиқса, бу якуний нархда ҳам акс этиши мумкин. Лекин нарх сотувчининг устамаси, омбор ва етказиб бериш харажатларига ҳам боғлиқ. Товар Ўзбекистонда тургани учун буюртмани етказиб бериш ҳам тезроқ бўлиши мумкин. ПҚ–136-сон қарорга кўра, биринчи рўйхатдаги товарлар учун 5 фоизлик ягона божхона тўлови, иккинчи рўйхатдагилар учун 3 фоиз бож ва ҚҚС қўлланади. Бошқа товарлар учун тўловлар умумий тартибда ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг божсиз олиб кириш меъёрлари бу савдога татбиқ этилмайди. Uzum Market ва Wildberries махсус электрон савдо платформалари реестрига киритилган. 30 ноябрь санаси Uzum Market эълонида кўрсатилган. Савдо амалда бошлангани, бонд омборининг манзили ва оператори ҳозирча тасдиқланмаган. 🕊 @rastamoka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 670−30%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 740
3 ч2 550
4 ч3 160
8 ч3 670
  1. Через 1 час1 740
  2. Через 6 часов3 160
  3. Всего сейчас3 670
#2789Текст

Яллама ва Майскийда юк машиналари учун брон лимити оширилди Қозоғистоннинг CarGoRuqsat оператори икки чегара постида юк машиналарини электрон навбатга ёзиш учун қўшимча ўрин ажратилганини эълон қилди. Қонисбаев–Яллама постида, оператор эълонига кўра, 28 ноябрдан 21 декабргача кунлик брон лимити 700 тадан 750 тага оширилади. Қозиғурт–Майский постида 23 ноябрдан 23 декабргача кунлик лимит 500 тадан 530 тага оширилган. Ялламада 50 та қўшимча брон ўрни ажратилиши ҳар куни 50 та кўпроқ фура чегарадан ўтади дегани эмас. Навбат қисқарган-қисқармаганини амалда нечта машина ўтгани ва ҳайдовчилар қанча вақт кутгани кўрсатади. Бугун очилаётган Ғишткўприк–Жибек Жоли пости пиёдалар, енгил автомобиллар ва автобуслар учун мўлжалланган. Навоий–Капланбек орқали фуралар қатнови қачон бошланиши ҳозирча расман тасдиқланмаган. Ташувчилар рейсни режалаштиришда ўз санасига бўш ўрин бор-йўқлигини CarGoRuqsat тизимида текшириб олишлари мумкин. 🕊 @rastamoka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 500−33%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч959
4 ч2 970
7 ч3 500
  1. Через 6 часов3 500
  2. Всего сейчас3 500
#2788Текст
Просмотры3 280−37%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 870
4 ч3 110
6 ч3 280
  1. Через 1 час1 870
  2. Через 6 часов3 280
  3. Всего сейчас3 280
#2787Текст

Иссиқхоналар учун муддат — 1 декабрь. Ускунани божсиз олиб кириш учун қайси ҳужжат асос бўлади? Вазирлар Маҳкамасининг 586-сон қарори Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларидаги иссиқхоналарга тааллуқли. Бу ҳудудларда кўмир, брикет ёки биомасса пеллети ёқадиган хўжаликлар 1 декабргача газ, электр, қуёш ёки геотермал энергияга ўтиши мумкин. Иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқликдан фойдаланишга ҳам рухсат берилган. Қаттиқ ёқилғида ишлашни давом эттирадиган иссиқхона эса қарордаги талабларнинг барчасини бир вақтда бажариши шарт. Жумладан, қозонда ёқилғи узатиш ва ёниш жараёни автоматик бошқарилиши, чанг-газ тозалаш ускунаси ўрнатилиши керак. Мўридан чиқаётган ташламаларни ўлчайдиган тизим маълумотларни Экология қўмитасига узлуксиз узатиб туриши лозим. Онлайн камералар, захира генератори ва ускуналарнинг мувофиқлик сертификатлари ҳам талаб этилади. Божхона масаласи қарорнинг 6-бандида. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга икки ҳафта ичида алоҳида қарор қабул қилиш топширилган. Гап иссиқхона қуриш ёки мавжудини модернизация қилиш учун олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим ускуналарни 2030 йил 1 январгача импорт божидан озод этиш ҳақида кетяпти. Чанг-газ тозалаш ускуналари, энергия тежамкор қозонлар, эмиссия мониторинги тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмлари шулар жумласидан. 25 ноябрь ҳолатига комиссиянинг шу қарорини ҳам, имтиёз қайси ускуналарга татбиқ этилишини кўрсатувчи аниқ рўйхатни ҳам очиқ манбалардан топа олмадик. Иссиқхона эгаларини кўмирни етказиб бериш харажати ҳам ўйлантиряпти. Тадбиркорлардан бирининг айтишича, Қозоғистоннинг «Шубаркўл» кўмири божхонада тоннасига қарийб 40 доллар турса, иссиқхонага етиб боргунча нархи 110 долларга чиқади. Ҳозирча кўмирни темир йўл орқали олиб кириш тартиби амалда. Тадбиркорлар уни Қозоғистондан юк автомобилида тўғридан-тўғри олиб киришга ҳам рухсат сўрагани ҳақида Gazeta.uz хабар берди. 1 декабрга саноқли кун қолди. Бугун фильтр ёки янги қозонга буюртма бераётган тадбиркор шартномани имзолашдан олдин импорт божини харажатига қўшиш-қўшмаслигини билиши керак. Комиссия қарорни қабул қилган бўлса, уни ускуналар рўйхати билан бирга эълон қилиши, Божхона қўмитаси эса имтиёздан фойдаланиш учун қандай ҳужжатлар кераклигини тушунтириши лозим. Қарор ҳали тайёрланаётган бўлса, уни қачон кутиш мумкинлигини айтиш ҳам тадбиркорга қишки харажатини режалаштиришда ёрдам беради. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 400−35%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 410
2 ч2 550
8 ч3 400
  1. Через 1 час1 410
  2. Через 6 часов3 400
  3. Всего сейчас3 400
#2786Текст

Ичимлик ишлаб чиқарувчилар оқ шакар импортига квотани тўхтатиб туришни сўрамоқда 2027 йилдан Ўзбекистонга йилига 300 минг тоннагача оқ шакар олиб кириш учун квота белгиланган. Шундан 100 минг тоннаси ичимликлар саноатига ажратилган. Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (UzBev) маълумотига кўра, биргина корхонанинг йиллик эҳтиёжи бутун соҳага ажратилган квотадан 1,5 баравар кўп. UzBev ҳисобича, Ўзбекистонда йилига 750–770 минг тонна шакар истеъмол қилинади. Демак, импорт квотасидан тўлиқ фойдаланилганда ҳам маҳаллий заводлар бозорга яна 450–470 минг тонна шакар етказиб бериши керак. Ассоциация маълумотига кўра эса, заводлар 2025 йил октябридан буён шакар ишлаб чиқармаган. Бу истеъмолчига қандай таъсир қилиши мумкин? UzBevнинг ўртача сценарийсига кўра, декабрь ёки январда шакар нархи 15–28 фоизга ошиши мумкин. Шакар қимматлашса, ичимлик ва қандолат маҳсулотларининг таннархи ҳам ошади. Ассоциация чекловнинг иқтисодий оқибатлари баҳолангунча квотани қўллашни тўхтатиб туришни сўрамоқда. Шунингдек, корхоналар квотани қандай мезонлар асосида олиши ва маҳаллий заводларга қанча хомашё етказиб бериш кафолатлангани ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни таклиф қилган. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 410−35%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 730
2 ч2 640
8 ч3 410
  1. Через 1 час1 730
  2. Через 6 часов3 410
  3. Всего сейчас3 410
#2785Текст
Просмотры5 320+2%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
14 ч3 660
24 ч5 320
  1. Через 24 часа5 320
  2. Всего сейчас5 320
#2784Текст
Просмотры3 840−27%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#2783Текст
Просмотры4 350−17%к среднему
Пересылки—
Реакции40
Комментарии—
#2782Фото

Бождан озодларга 1 фоиз бож. Муҳокама саҳифаси эса очилмаяпти 2027 йилги солиқ ва бюджет сиёсатига оид қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси порталига жойланган. Унда Божхона кодексининг 297-моддасига янги иккинчи қисм қўшиш таклиф этилган. Унга кўра, Президент фармонлари ва қарорлари билан божхона божидан тўлиқ озод қилинган юридик ва жисмоний шахслар товарнинг божхона қийматидан 1 фоиз миқдорида бож тўлайди. Таклиф шу таҳрирда қабул қилинса, божхона қиймати 500 минг долларлик ускунани шу имтиёз асосида олиб кираётган тадбиркор 5 минг доллар эквивалентида бож тўлайди. Демак, «тўлиқ озод» деган имтиёзга таяниб шартнома тузган тадбиркор сметасига яна бир қатор қўшади. Айни пайтда, Президентнинг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон фармонининг 11-бандига кўра, кичик ва ўрта бизнес зиммасига янги мажбурият юклайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга 2028 йил 1 январга қадар мораторий амал қилади. Фармонда фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш, инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш бўйича истиснолар бор. Лойиҳанинг сақланган матнида 1 фоизлик бож шу истиснолардан қайси бирига таяниши кўрсатилмаган. ПФ-50-сон фармон Ҳаммасидан қизиғи, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, лекин порталдаги саҳифа очилмаяпти. Тадбиркор қанча қўшимча бож тўлашини ҳисоблаб кўриши мумкин. Фикр билдириш учун эса аввал саҳифа очилиши керак. Лойиҳа саҳифаси 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры4 840−7%к среднему
Пересылки—
Реакции30
Комментарии—
#2781Текст

Озон қатламини бузувчи моддалар ва улар билан боғлиқ товарлар бўйича рухсатнома рўйхати янгиланди Вазирлар Маҳкамасининг 629-сон қарори билан 19 ноябрдан таркибида озон қатламини бузувчи моддалар бўлган, импорт ва экспорти рухсатнома асосида амалга ошириладиган товарлар рўйхати янги таҳрирда баён қилинди. Ўзгаришлар совитиш ускуналари, кондиционерлар, кўчма ўт ўчиргичлар ва айрим кимёвий моддаларга тааллуқли. Совитиш ускуналари ва кондиционерларнинг тегишли позицияларига 8418 69 000 2 ва 8418 69 000 3 кодлари қўшилди. Кўчма ўт ўчиргичлар 8424 10 000 1 ва 8424 10 000 9 кодлари билан кўрсатилди. Айрим кимёвий аралашмалар бўйича 3824 позициясидаги эски кодлар ўрнига 3827 позициясидаги кодлар киритилди. Озон қатламини бузувчи моддалардан бири бўлган бромли метилнинг коди 2903 39 110 0дан 2903 61 000 0га алмаштирилди. Рўйхатга алоҳида товар сифатида олиб кириладиган R-32 (2903 42 000 0) ва R-134a (2903 45 000 0) каби хладагентлар ҳам киритилди. Бу икки модда озон қатламини бузмайди, аммо янги рўйхатда уларнинг кодлари алоҳида кўрсатилган. Тайёр кондиционер бўйича рухсатнома талаби ускунанинг ТИФ ТН коди ва хладагент таркиби асосида баҳоланади. Товар таркибида озон қатламини бузувчи модда бўлмаса, нима бўлади? Бундай товарлар учун рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги хулоса аввал ҳам берилган. Бу қоида 2018 йилдаги 17-сон қарорнинг 2024 йилда ўз кучини йўқотган 3-иловасида бор эди. Энди қоида амалдаги рухсатнома паспортига киритилди. Хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари тақдим этади. Озон қатламини бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Божхона қўмитаси билан биргаликда назорат қилади. Экология қўмитаси ариза ва инвойсдаги маълумотларни текшириш учун экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органидан аризачи иштирокисиз қўшимча маълумот олиши мумкин. Шу қарордаги бошқа ўзгаришлар: - Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини олиб чиқиш учун инспекция хулосасига Давлат хизматлари маркази орқали ҳам ариза бериш мумкин. - Товарнинг ташқи беғараз кўмакка тегишлилиги ҳақида солиқ ва божхона расмийлаштируви учун бериладиган хулоса pmi.miit.uz платформасидаги ҳужжатлар асосида тайёрланади. - Фуқаро Ўзбекистондан чиққан ва мамлакатга киргани ҳақидаги ўзига тегишли маълумотномани бепул, реал вақт режимида олиши белгиланди. - Темир йўл ҳаракат таркиби, инфратузилма объектлари ва дарё кемаларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари маркази орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 ноябрдаги 629-сон қарори 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры5 310+2%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#2779Видео
Просмотры6 530+25%к среднему
Пересылки—
Реакции50
Комментарии—
#2778Файл

Йўловчи декларацияси энди автоматик расмийлаштирилиши мумкин. Телефон олиб кирганлар учун нима ўзгаради? 18 ноябрдан божхонанинг ахборот тизими электрон йўловчи декларациясини ходим иштирокисиз қабул қилиши, рўйхатга олиши ва расмийлаштириши мумкин. Илгари расмийлаштирилганини божхона ходими электрон имзоси билан тасдиқларди. Энди автоматик тартибда бу белгини тизимнинг ўзи қўяди. Божхона қўмитасининг 16-сон қарори, Йўриқноманинг 13 ва 16-бандлари Бунинг учун икки шарт бир вақтда бажарилиши керак: - Декларацияда олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган ёхуд чекланган товарлар, шунингдек, ёзма декларацияланиши шарт бўлган нақд миллий ёки чет эл валютаси ҳақида маълумот бўлмаслиги керак. - Божхонанинг хавфни бошқариш тизими декларацияни паст хавфли деб баҳолаши керак. Телефон олиб кирсангиз-чи? Хориждан ўзингиз учун янги телефон олиб кирсангиз, қиймати божсиз меъёр доирасида бўлса ҳам, унинг IMEI-кодларини йўловчи декларациясида кўрсатасиз. Юқоридаги икки шарт бажарилса, телефон кўрсатилган декларация ҳам автоматик расмийлаштирилиши мумкин. Шундан кейин телефоннинг IMEI-кодларини UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш учун алоҳида мурожаат қиласиз. Вазирлар Маҳкамасининг 778-сон қарори билан тасдиқланган низом, 29 ва 29¹-бандлар Агар IMEI-код ўзгартирилганига шубҳа туғилса, 11 ноябрдаги матбуот анжуманида тушунтирилган тартибга кўра, Тошкент халқаро аэропортида божхона ходими текширув учун UZIMEI вакилига мурожаат қилади. Матбуот анжумани тафсилотлари. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры6 250+20%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#2777Текст
Просмотры6 180+18%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#2776Текст

Янги Тошкент ва «Ширин» массивидаги лойиҳалар учун божхона имтиёзи: кимга, нимага ва қанча миқдорда? Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон фармони билан Янги Тошкент шаҳри ва Самарқанд шаҳридаги «Ширин» массивида махсус ҳуқуқий режим талабларига жавоб берадиган шаҳарсозлик лойиҳалари учун божхона божидан имтиёз белгиланди. Имтиёз қайси лойиҳаларга берилади? Умумий қоида бўйича, қиймати камида 50 млн доллар бўлган, фармоннинг 2-иловасидаги тоифаларга кирувчи лойиҳаларга. Булар — меҳмонхоналар, савдо ва бизнес марказлари, тиббиёт ва таълим муассасалари, кўнгилочар парклар, спорт ва маданият объектлари, инфратузилма объектлари ҳамда баландлиги камида 200 метр бўлган осмонўпар бинолар. Лойиҳа дирекция томонидан битта лот сифатида реализация қилинган ерда жойлашиши керак. Савдо, туризм ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларида етакчи халқаро брендларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишув ҳам талаб этилади. Лойиҳани молиялаштиришда бюджет маблағларидан фойдаланилмаслиги шарт, фармонда белгиланган истиснолар бундан мустасно. Айрим меҳмонхона лойиҳалари учун 50 млн долларлик талабдан истисно, «Ширин» массиви учун эса инвестиция суммаларига камайтирувчи коэффициент белгиланган. Кимлар ва қандай товарлар учун бож тўламайди? Инвесторлар, пудратчилар ва субпудратчилар инвестиция битимида белгиланган қурилиш даврида ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган: — қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар; — бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар; — қурилиш материаллари ва металл конструкциялар; — мебель ва жиҳозлар учун божхона божидан озод қилинади. Бу норма импорт ҚҚСи ва божхона йиғимидан озод қилишни назарда тутмайди. Имтиёзли импортнинг лимити қанча? Умумий қоида бўйича, божсиз олиб кириладиган товарларнинг жами қиймати инвестиция битимидаги сумманинг: — 100 млн долларгача бўлган лойиҳаларда — 30 фоизидан; — 100–500 млн долларлик лойиҳаларда — 50 фоизидан; — 500 млн доллардан ортиқ лойиҳаларда — 70 фоизидан ошмаслиги керак. Масалан, умумий қоида қўлланадиган 80 млн долларлик лойиҳа учун лимит — 24 млн доллар. Божхонада имтиёзни қўллашга нима асос бўлади? Дирекция инвестиция битими ҳақидаги маълумотларни ахборот тизими орқали божхона органларига юборади. Шу маълумотлар битимда кўрсатилган юридик шахсларга белгиланган лимит доирасида имтиёздан фойдаланиш учун асос бўлади. Лимит ошиб кетса нима бўлади? Объектни топширишда имтиёзли импорт қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари билан тасдиқланган инвестиция суммасига нисбатан қайта текширилади. Лимитдан ошган қисм бўйича, чегарадан ўтиш санасига кўра охирги олиб кирилган товарлар учун божхона божи тўланганидан кейингина объект фойдаланишга қабул қилинади. Фармон 2035 йил 1 январгача қурилишга рухсат берилган объектларга татбиқ этилади. Имтиёзли товарлар рўйхатини шакллантириш эса 2026 йил 31 декабргача топширилган. Демак, имтиёздан фойдаланишда лойиҳанинг махсус режимга мувофиқлиги, инвестиция битимида импорт қилувчининг кўрсатилгани ва товарлар қийматининг лимитдан ошмаслиги асосий аҳамиятга эга. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры6 790+30%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#2775Текст

Айрим товарлар экспортида рухсатнома бекор қилинди, ярим тайёр заргарлик буюмлари учун эса хулоса олиш белгиланди. 2026 йил 13 ноябрдаги ЎРҚ–1190-сон Қонун билан экспортчилар ва божхона расмийлаштируви иштирокчилари учун қуйидаги ўзгаришлар киритилди. Президент ва Ҳукумат қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома бериш тартиби бекор қилинди. Тегишли рухсатнома «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг рўйхатидан чиқарилди. Бу ўзгариш айнан шу рухсатномага тааллуқли. Қимматбаҳо металлардан ясалган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун буюмнинг ушбу тоифага мансублиги тўғрисида хулоса олиш белгиланди. Хулосани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси беради. Шунингдек, божхона имтиёзларини қўллаш тартибига оид ўзгартишларни назарда тутган 2008 йил 7 апрелдаги ЎРҚ–143-сон Қонун ўз кучини йўқотган деб топилди. Бу барча божхона имтиёзлари бекор қилинди дегани эмас — ҳужжат муқаддимасида амалий аҳамиятини йўқотган нормаларни қонунчиликдан чиқариш назарда тутилган. Қонун 2026 йил 14 ноябрдан кучга кирган. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры4 660−11%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#2774Текст

Солиқдаги ортиқча ҚҚСни импортдаги ҚҚС учун ишлатиш тартиби тасдиқланди Солиқ ҳисобварағида ҚҚСдан ортиқча тўлови бор импортчилар учун муҳим ҳужжат қабул қилинди. Адлия вазирлигида 3966-сон билан рўйхатдан ўтказилган низом 2027 йил 1 январдан кучга киради. Мазмуни оддий: корхона солиқ ҳисобварағидаги ортиқча ҚҚСни божхонада импорт учун ҳисобланган ҚҚСни тўлашга йўналтириши мумкин. Бу тартиб қуйидагиларга қўлланилади: ▪️ йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси маъмурчилигидаги корхоналарга; ▪️ ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва бутловчи қисмлар импорт қилувчи электротехника саноати корхоналарига; ▪️ барқарорлик рейтинги «БББ» ва ундан юқори тадбиркорларга — ушбу тоифа бўйича давлат корхоналари ва давлат улуши 50 фоиз ҳамда ундан ортиқ юридик шахслар мустасно; ▪️ хавф даражаси паст ва ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига. Қандай фойдаланилади? Божхона юк декларациясининг 47-графаси «ТУ» устунида «ВЗ» коди кўрсатилади. Шундан сўнг божхона ва солиқ ахборот тизимлари ортиқча тўловни реал вақтда текширади, тасдиқланган сумма бўйича ўзаро ҳисобга олиш далолатномаси автоматик шаклланади. Лекин чекловлар бор. Солиқ хавфи суммаси ёки солиқ қарзи мавжуд бўлса, тегишли сумма ҳисобга олишга йўналтирилмайди, қолган қисмидан фойдаланиш мумкин. Йирик солиқ тўловчиларнинг тўлов муддати ўзгартирилган қарзлари учун истисно белгиланган. Солиқ назорати тадбирлари ўтказилаётган даврда эса ўзаро ҳисобга олиш амалга оширилмайди. Маблағ фақат импорт ҚҚСига йўналтирилади. Божхона божи, акциз ёки йиғимларни бу ҳисобдан тўлаб бўлмайди. Импортёрлар учун амалий аҳамияти — солиқ ҳисобварағида ортиқча маблағ турган пайтда импорт ҚҚСи учун қўшимча айланма маблағ ажратиш эҳтиёжини камайтиради. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры5 310+2%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#2773Текст

Электромобиль олмоқчи бўлган одамдан келажакдаги экология учун пул олиб, бугун уни бензин ёки газда юришда қолдириш — ғалати экологик сиёсат. Юқоридаги фикрни қўллаб-қувватлаймиз. Божхона амалиёти нуқтаи назаридан битта жиҳатни қўшмоқчимиз: тўловнинг номи «бож» бўлмаслиги унинг бозорга таъсирини ўзгартирмайди. Харидор учун барибир — утилизация йиғими ҳам автомобилни олишга кетадиган харажат. Йиғимни оширишга асос бўлган 52-сон қарорда мақсад аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини молиялаштириш деб белгиланган. Демак, жамоатчиликка шу мақсад бўйича ҳисобот ҳам керак: қанча пул тушди, қаерга сарфланди, қандай қувватлар яратилди ва битта батареяни утилизация қилишнинг ҳисобланган харажати қанча? Экологик харажат билан йиғим миқдори ўртасидаги боғлиқлик очиқ кўрсатилиши керак. Акс ҳолда, фуқаро экология учун тўлаяптими ёки бозорга кириш тўсиғи учунми — буни қандай ажратсин? Батареяларни қайта ишлаш масаласи бор, уни ечиш керак. Лекин бу вазифани электромобиль харидини қимматлаштириш ҳисобига ҳал қилиш қанчалик тўғри? Ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчининг батареяни қайтариб қабул қилиш масъулияти, қайта ишлаш тизими ва уни молиялаштиришнинг асосланган механизми ишлаб чиқилиши лозим. Бизнинг позициямиз: электромобиллар учун амалдаги утилизация йиғимини бекор қилиш керак. Ҳукумат эса батареяларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича харажатлари очиқ, натижаси ўлчанадиган тизимни таклиф қилсин. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры6 360+22%к среднему
Пересылки—
Реакции95
Комментарии—
#2772Текст

Электромобиллар учун утилизация йиғими бекор қилиниши керак Ўзбекистон ёқилғи энергетикаси жуда оғир ва мураккаб трансформацияни бошдан кечирмоқда. Бирин-кетин асосий ёқилғи маҳсулотларга (бензин, пропан, керосин, дизель) аввал импортга қарамлик шаклланди ва энди тобора чуқурлашиб бормоқда. Табиий газ бўйича импортга қарамлик 25%дан ошмоқда ва бу борада ҳам бизни янги-янги ваъдаларга қарамай, ёрқин истиқбол кутиб тургани йўқ (кеча оқшомдан тонггача Қорақалпоғистондан водийгача бўлган метан заправкалар фаолияти бир муддат чекланди, бу ҳали ҳарорат нолга тушмаган ҳолатда). Шундай экан, 5 миллиондан ортиқ автотранспорт воситаларининг катта қисмини қисқа муддатда электромобилларга ўтказиш бу Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласи. Афсуски, бу трансформация қанақадир пулхўр тўдалар манфаатлари учун, сунъий монополия ва нобож чекловлар туфайли кечикмоқда, ҳатто қурбон берилмоқда — оқибатларни била туриб, ўз оёғимизга ўзимиз болта урмоқдамиз. Нима қардош Тожикистонда очкўз пулхўрлар йўқми? Тўймас чўнтаклар йўқми? Бор, керак бўлса, биздан бадтар. Лекин қардошлар тор манфаатларни четга суриб, ёппасига электромобилларга ўтиш миллий ўзини ўзи асраш масаласи эканини англай олишдику. Қўшниларимиз электромобилларни нафақат божлардан, бошқа турли кўринишдаги йиғим ва ҳатто ҚҚСдан ҳам 10 йилга озод қилишган. Кўрдикки, қардошлар босқинчи моховларнинг миннатли, қурол кўриладиган ва қиммат ёқилғисига қарамликдан оқилона қутилишди ва қутулишмоқда (айниқса бу шу ёзда билинди). Нега биз шундай қила олмаймиз? ҚҚС майли, осмондан олиб қўшилган ва рақобатни ўлдириш учун киритилган утилизация йиғимини бекор қилишдан ким ютқазади? Битта очофат чайқовчими фақат? Лекин давлат, халқ, иқтисодиёт ютадику. Миллий энергобардошлигимиз ошадику. Давлат раҳбари тинимсиз такрорлаётган Ўз ғояси эмасми шу? Тасаввур қилинг, ўнминглаб, керак бўлса юзминглаб ўзбекистонликлар ўз хоҳиши ва интилиши билан электромобилларга ўтишмоқчи, лекин на бунга мутаносиб ва арзон таклиф бор (бориям Хитойдагидан 2 карра қиммат), боз устига, отнинг калласидек аждарҳо утилизация йиғими ўрнатилган. Депутат ва сенаторлардан ёруғлик кутиш қийин (вазирликлардан эса умуман бу таклиф чиқмайди, фарқи йўқ энергетиками ё иқтисодий блок). Шунинг учун Ўзбекистон жамоатчилиги —истеъмолчилардан тортиб соғлом бизнесгача ва бефарқ бўлмаган ОАВларни электромобиллар учун утилизация йиғимини бекор қилишни сўрашга чақираман. Бу ишни ўзимиз қилмасак, кимдир келиб, биз учун қилиб бермайди. Bakiroo 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры8 940+71%к среднему
Пересылки—
Реакции116
Комментарии—
#2771Видео
Просмотры6 080+16%к среднему
Пересылки—
Реакции58
Комментарии—
#2770Текст

Халқаро юк ташувларида «е-CMR» тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда Муҳокамага қўйилган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 июнга қадар халқаро автомобиль ташувлари учун товар-транспорт юк хатларини электрон расмийлаштириш имконини берувчи «е-CMR» ахборот тизими ишга туширилади. Миллий ташувчилар ҳамда юкларни экспорт қилувчи тадбиркорлар расмийлаштирилган халқаро юк хатларини ушбу тизимга киритиб бориши белгиланмоқда. Тизимдаги маълумотлар рухсатномалар бериш учун асос ҳужжат сифатида қўлланади. Маълумотлар реал вақт режимида Божхона ва Солиқ қўмиталарига узатилади. Божхона эса чегара орқали ҳаракатланаётган, расмийлаштирилган автотранспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни Транспорт назорати инспекциясига тақдим этади. Тизимда техник носозлик ёки профилактика ишлари бўлганда, расмийлаштирилган халқаро юк хати нусхасини илова қилиб, рухсатнома олиш имконияти сақланади. Лойиҳада қарорнинг 2027 йил 1 июлдан кучга кириши назарда тутилган. Ҳозирча бу — лойиҳа, амалдаги янги талаб эмас. 🕊 @rastamojka_uz

Открыть в Telegram
Просмотры6 450+23%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#2769Фото

Переслано из Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

Сўнгги 2 кун ичида божхона соҳасида қабул қилинган қарор жамоатчиликда қизғин муҳокамага, очиғини айтганда, эътирозларга ҳам сабаб бўлди. Буни кўриб турибмиз, ўқияпмиз, эшитяпмиз. Матбуот хизмати раҳбари сифатида бир нарсани очиқ айтмоқчиман: матбуот хизмати қарор қабул қилмайди ва уни муҳокама ҳам қилмайди. Бизнинг вазифамиз бошқа: қарор нима ҳақида эканини, нега қабул қилинганини ва идоранинг позициясини жамоатчиликка аниқ, тушунарли ва ўз вақтида етказиш. Бундай вазиятда энг осон йўл жим туриш ва шов-шув босилишини кутиш эди. Биз бу йўлни танламадик. 24 соат ичида видеобаёнот бердик ҳамда матбуот анжумани ўтказиб, журналистларнинг саволларига юзма-юз жавоб бердик. Айтганларимиз ҳаммага ҳам ёқмаслигини билардик. Лекин тезкор ахборот мақтов эшитиш учун берилмайди. Расмий маълумот кечикса, унинг ўрнини миш-миш ва тахминлар эгаллайди. Одамлар қарорга рози бўлмаслиги мумкин, бу уларнинг ҳаққи. Аммо улар ҳақиқий вазият аслида қандай эканлигини расмий манбадан, аниқ билиши керак. Менимча, давлат идораси Матбуот хизматининг фаолияти фақат ижобий хабарларни тарқатиш ёки идора фаолиятини ёритишдан иборат эмас. Энг муҳими, мураккаб ва баҳсли вазиятларда ҳам жамоатчилик билан мулоқотдан қочмаслик, ахборотни яширмаслик ва ўз вақтида муносабат билдиришдир. Биз айнан шу тамойилга амал қилишга ҳаракат қилдик ва бунда раҳбарият қўллаб-қувватлади, ички коммуникацияда ҳам барча ёнимизда турди. Чунки жамоатчилик билан ишлаш — фақат қулай пайтда эмас, саволлар кўпайган, эътирозлар билдирилган вазиятда ҳам масъулиятни ҳис қилиш демакдир. Танқидни ҳам, саволларни ҳам ўқияпмиз ва жавоб беришда давом этамиз.

Открыть в Telegram
Просмотры5 360+3%к среднему
Пересылки—
Реакции59
Комментарии—
#2766Текст
Просмотры7 390+41%к среднему
Пересылки—
Реакции50
Комментарии—