Эркак касалхона томида ўроққа ўхшаш буюм ушлаб, бир неча соат беморларни кузатиб тургани учун қўлга олинди. Леон Гиллеспи Лондондаги Ysbyty Glan Clwyd касалхонасининг томига чиқиб олган. У қоп-қора кийимда ва ўроққа ўхшаш буюм билан турган. Уни кўрган кўпчилик ҳақиқий Ўлим фариштаси деб ўйлаган. Эркак томда қарийб 50 дақиқа бўлган. Вазият шу қадар одамларни қўрқитганки, воқеа жойига бир вақтнинг ўзида полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келган. Судда эса Гиллеспи кутилмаган изоҳ берган: унинг айтишича, у ўзини Ўлим фариштаси эмас, балки қора қарға қилиб кўрсатмоқчи бўлган. Оқибатда у жамоат тартибини бузганликда айбини тан олган ва 200 фунт стерлинг жарима тўлаган. Унинг назарида, ҳеч кимга зарари йўқ оддий костюм бошқалар учун касалхонада ҳеч ким кутмаган қўрқинчли томошага айланган. Сиз касалхона томида қора кийимли азроилни кўрсангиз, нима деб ўйлардингиз? https://t.me/daydi2021
Открыть в Telegram
Дайди ўқ
‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 12 нояб. 2026 г. | 8 215 |
| 13 нояб. 2026 г. | 10 385 |
| 14 нояб. 2026 г. | 8 370 |
| 16 нояб. 2026 г. | 8 925 |
| 17 нояб. 2026 г. | 6 580 |
| 18 нояб. 2026 г. | 9 440 |
| 19 нояб. 2026 г. | 7 570 |
| 20 нояб. 2026 г. | 7 230 |
| 21 нояб. 2026 г. | 10 500 |
| 23 нояб. 2026 г. | 5 113 |
| 25 нояб. 2026 г. | 4 523 |
| 26 нояб. 2026 г. | 3 135 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры12,2 тыс.Пересылки—Реакции135Комментарии—
- 02Просмотры10,5 тыс.Пересылки—Реакции111Комментарии—
- 03Просмотры9,44 тыс.Пересылки—Реакции74Комментарии—
- 04Просмотры9,29 тыс.Пересылки—Реакции186Комментарии—
Новые посты
40 дан ортиқ тилда сўзлаша оладиган Япониялик блогер YUJI BELEZA Ўзбекистонга келибди У айни пайтда қарийб 9 миллион фаол обуначиларга эга дунёдаги машҳур блогер ҳисобланади. Қайсидир мамлакатга борса, ўзи билан бирга миллионлаб одамларни ҳам ўша мамлакатга онлайн саёҳатга етаклайди. https://t.me/daydi2021
Открыть в TelegramВовчикларни кўрганлармиз, Варақасини ёққанлармиз. Радикалларни фош этиб, Экстримистни кўрсатганмиз 😂 https://t.me/daydi2021
Открыть в TelegramНон ва дастурхонни ҳурмати фақат Ўзбекистонда ! 1930-йилларда Ўзбекистондан Афғонистонга кўчиб кетган ўзбеклар ҳақидаги бир китобда Қобул кўчаларида нонлар сочилиб, от тезагига аралашиб кетгани, одамлар уларни оёқости қилиб юргани ҳақида ёзилган. Ўша китоб муаллифи, Қобулда ўзбеклар кўпайгач, шаҳар маданиятлаша бошлаганини ёзиб қолдирган. Афғонистон ўзини исломий давлат деб билади. Лекин давлатнинг номи, толибларнинг диний мақсади ва афғон жамиятининг тўлиқ шаръий тартиб-таомил билан яшаши аҳолисини маданиятли қила олмаяпти. Бизда ҳам бирозгина динни жилови қуйиб юборилса, ҳамма ёғни яктак-иштон кийганла босиб кетиб, Ҳар 2 та вояга етмаган қиздан биттаси бобоси тенги чолдан фарзанд туға бошларди. Яхши ҳамки биз демократик давлатда яшаймиз. Иш бн ўқиш билан чет элларга чиқамиз, дунё кўрамиз ва маданиятимизни бойитамиз. Дунёвийликни ҳам динни ҳам ўртасини ушлаймиз. Яъни золотая середина бизда. Орангизда 90 йилларда пайдо бўлган тақво ошхона, сомсохона ва қассобхоналарни кўрганлар бордир. Ўша пайтлар динга керагидан ортиқ ғамхўрлик қилингани сабаб, нималар бўлиб кетганини эслатиш шартмасдир. Аммо бугун таомдан битта тук чиқса СЭС борми, Солиқ борми, ички ишларгами бирма-бир шикоят қила оламиз. Хуллас, Давлатни исломий деб аташ осон. Аммо исломий қадриятларга муносиб жамият қуриш бошқа масала. https://t.me/daydi2021
Открыть в TelegramҲеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайдиган диний ва дунёвий жиноятни қаранг ! Йўқчиликдан деманг, молдек еганидан семириб ётибди. Қийинчиликдан деманг кийган кийими ва бошидаги очкисига оддий ўқитувчининг пули етмайди. Кимнидир онаси ёки опасидир қуй индама ҳам деманг зеро тийинни тийин йиғиб савдо қилаётган тадбиркор ҳам кимнингдир боласи, кимнидир отаси ёки онаси. Шунчаки ақлни ишга солинг ҳижобли кўпайди дегани диндор кўпайди дегани эмас… @daydi2021
Открыть в TelegramХижобашкаларни эплаб бўмаяпти-ю 😂 Жинсий муносабат эр-хотин ёки севишган жуфтликнинг ўзигагина хос бўлган шахсий масала. Унга ташқаридан аралашиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Эрли хотинларга қандай тўнқайишни ўргатгунча, одоб билан ҳаёни, ибо билан иффатни, ҳурмат ва иззатни ўргатсанг ўласанми тасқара 🤬 https://t.me/daydi2021
Открыть в TelegramҲаётда алданмаган одам йўқ! Ҳаётда алданмаган инсоннинг ўзи йўқ. Энг зўр уддабурон, онасининг сутини пишириб ичадиганлар ҳам алданишади. Чунки алдов ҳар доим ҳам аҳмоқни изламайди. Баъзан у энг ақлли одамнинг ишончини нишонга олади. Лекин энг осон алданадиганлар кимлар биласизларми ? Алданаётганини сезмайдиганлар. Бугун одамлар бир-бирини пулга, муҳаббатга, мансабга ва тиккасига алдайди. Аммо бу алдовлар маиший алдовлар холос. Энг ишонарли алдов шундай бўладики, одам уни алдов деб эмас, ҳақиқат деб қабул қилади. Ҳатто уни ҳимоя қилиш учун жонини беришга тайёр бўлади. Айниқса Диндорлар бу масалада алоҳида ўринда туришади. Чунки улар ҳеч қачон ўз эътиқодини танлаб туғилмайди. Улар шунчаки шу эътиқод ичида туғилишади. Болалигидан миясига сингдирилган нарсаларни ҳақиқат деб қабул қилишган. Ва йиллар ўтиб, шу ишончни ўзининг шахсий кашфиёти деб ўйлай бошлашади. Энг қизиғи, уларга баъзи оддий саволларни бериш мумкин эмаслиги жиддий уқтирилади. Масалан, Худони ўзи қаердан пайдо бўлган? Нега айнан шу дин ҳақ? Нега бошқаси эмас? Нега мен бошқа юртда туғилганимда, бошқа Худога, бошқа китобга, бошқа пайғамбарга ишонишим мумкин эди? Бошқа динларга ишонмасам нега кофир бўлишим керак ? Бу саволларни беришнинг ўзи гуноҳ дейишади. Шу сабаб Инсон ишонаётган эътиқодни ўзи текшириб кўрмайди. Ёки унга ишонишни ўргатган одамларга ишониб, бошини эгиб яшайверади. Аммо шундай бир савол борки, уни ҳар бир инсон ўзи эътиқод қиладиган диннинг энг кучли вакилларига бериши керак. Балки сизни динингиз ҳақ диндир. Балки сизнинг илоҳингиз ҳақиқатан ҳам ягона илоҳдир. Лекин сиз буни қаердан биласиз ? Бу савол ҳеч кимни диндан чиқармайди. Лекин инсонни қайсидир эътиқодга кўр-кўрона ишонишдан чиқариши мумкин. https://t.me/daydi2021
Открыть в TelegramУмрачилар олиб келган хурмони еманглар Саудия арабистонида ҳар куни минглаб тонна консерваланган хурмо сотилади. Умрачилар олиб келаётган хурмолар антисанитар шароитда мигрантлар томонидан, хусусан Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш каби санитар маданият нольга тенг давлатлардан келган ишчилар томонидан қўлда қадоқланади. Манови видеодаги ҳолат хурмо устига шакар қиёми солинаётганини кўрсатади, бу қандли диабет бўлмаган одамни ҳам касал қилади. https://t.me/daydi2021
Открыть в TelegramШундай қўшиқлар борки, биринчи марта эшитишинг биланоқ, беихтиёр қўшилиб куйлай бошлайсан. Исломда ҳам шундай ҳикматли ўгитлар борки, уларни эшитиб, мусулмон бўлиб туғилганинг учун Аллоҳга беҳад ҳамдлар айтишни истайсан. Ҳар бир қўшиқ диндан чиқармас, ҳар бир ўгит динга чорламас. Тафаккур қилиш эса чекланмаган. https://t.me/daydi2021
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
QUBO.UZ@qubouzРелигия11,2 тыс.
🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴@dilimga_yaqinimРелигия11,3 тыс.- Chinor masjidi@chinormasjidiРелигия11,4 тыс.
"Haj" va "Umra" Markazi | Rasmiy@hajumrauzРелигия11,5 тыс.
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita@dinqumitaРелигия10,7 тыс.
Ҳадис ва Ҳаёт@hadis_va_hayot24Религия11,7 тыс.
BASTOMIY.UZ@bastomiy_uzРелигия11,8 тыс.- Mumina.uz@muminauzРелигия12 тыс.