Account
Дайди ўқ

Дайди ўқ

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Username
@daydi2021
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers11,178
Avg views per post, 7d5,291−40% vs prev 7d
ERR47.33%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 12, 20268,215
Nov 13, 202610,385
Nov 14, 20268,370
Nov 16, 20268,925
Nov 17, 20266,580
Nov 18, 20269,440
Nov 19, 20267,570
Nov 20, 20267,230
Nov 21, 202610,500
Nov 23, 20265,113
Nov 25, 20264,523
Nov 26, 20263,135

Most viewed this month

  1. 01

    МАСЖИД АТРОФИДАН ҲЕЧ НАРСА СОТИБ ОЛМАНГ ! Бугун жума куни масжидлар атрофида, турли хил маҳсулотлар сотиладиган кун. Намозхонлар жумадан чиқиб, аҳли оиласини хурсанд қилиш учун турли ширинликлар, нон ёки егуликлар сотиб олишади. Аммо кўпчилик, масжид атрофида савдо-сотиқ қилаётган каззобларнинг! ғирт антисанитар шароитда тайёрланган маҳсулотларни сотишини фаҳмламайди. Ўтган йили Шайҳонтоҳур туманида жойлашган бир масжид ёнидан кукуруз сотиб олган одам, уйига бориб болаларига берса ичидан 2 та ўлик сичқон чиққан. Аммо ҳожака слишком диндорлиги сабаб, кейинги жумада сотувчини огоҳлантирибди холос. Тўғри жума муборак кундир, намозни жамоат бўлиб ўқишни қанақадир бонуслари бордир, лекин бу дегани айнан ўша куни ҳаммани ҳалол деб уйлашга сабаб эмасда. Бу жирканч савдо-сотиққа солиқчи билан СЭС дагиларни кўз юмиши қачонгача давом этади ? https://t.me/daydi2021

    Video
    Views12.2K
    Forwards—
    Reactions135
    Comments—
  2. 02
    Views10.5K
    Forwards—
    Reactions111
    Comments—
  3. 03

    Байроғимиз қаерда ҳилпираса, ўша ерда Ўзбекистон бор! 🇺🇿 🇺🇿 Айни кунларда Ўзбекистон байроғи дунёнинг 71 та давлатида ҳилпираб турибди. У альпинистларимиз томонидан дунёнинг энг баланд нуқтаси Эверест чўққисига, шунингдек, Шимолий ва Жанубий қутбларга ҳам ўрнатилган. Бундан ташқари, космонавт Солижон Шарипов томонидан коинотга ҳам олиб чиқилган. Мустақиллик эълон қилинганидан сўнг давлат рамзларини яратиш бўйича махсус комиссия тузилиб, умумхалқ танлови эълон қилинди. Танловга рассомлар, олимлар ва оддий фуқаролар томонидан 200 дан ортиқ эскиз тақдим этилди. Дастлабки вариантларда Амир Темур салтанати байроқлари, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлиги туғлари, шунингдек, Ҳумо қуши тасвирлари туширилган намуналар кўриб чиқилган. Махсус экспертлар гуруҳи икки босқичли саралашдан сўнг энг мукаммал деб топилган вариантни Олий Кенгаш муҳокамасига киритди. Якуний тасдиқланган лойиҳанинг бош муаллифи Ўзбекистон халқ рассоми, санъат арбоби Жавлон Умарбеков бошчилигидаги ижодий гуруҳ (шунингдек, рассом А.Қосимов ва бошқа мутахассислар иштирокида) ҳисобланади. Ранглар ва рамзлар • Мовий — куч-қудрат, тинчлик ва барқарорлик; • Оқ — поклик, беғуборлик; • Яшил — яшариш ва янгиланиш, она табиат, қадриятлар; • Қизил чизиқлар — томиримиздаги аждодлар қони, мангулик нишонаси; • 12 юлдуз — қадимги йилномамиз билан боғлиқ. Рангларни танлашда барибир тарихий анъаналарга суянилган: Амир Темур давлати байроғи мовий, Қўқон хонлиги байроғи яшил рангда бўлган. Ўлчами Байроқ 250×125 см. Учала эн бир хил кенгликда, ҳар бири 40 см, оқ эннинг четларидаги қизил ҳошиялар эса 2,5 см. Нисбати 1:2. Энг биринчи байроқ қаерда сақланади? 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгаш сессиясида расман қабул қилинган ва илк бор давлатчилигимиз рамзи сифатида тақдим этилган оригинал (биринчи) байроқ бугунги кунда Ўзбекистон тарихи давлат музейининг махсус фондида бебаҳо тарихий экспонат сифатида авайлаб сақланмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб ватанпарварлик руҳини юксалтириш мақсадида Тошкент (Халқлар дўстлиги майдонида 65 метр), Урганч (66 метр), Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Наманган ва Термиз каби 15 дан ортиқ йирик шаҳарларда улкан байроқ устунлари ўрнатилган. Қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартиришларга кўра, байроқдан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилди — эндиликда ҳар бир фуқаро унга ҳурмат сақлаган ҳолда уй-жойларида, тадбирларда ва кийимларда тасвиридан фойдаланиши мумкин. Расмий равишда эса Давлат байроғи тасвири туширилган фарқловчи белгилар давлат органлари ва тузилмаларнинг махсус хизмат кийимлари (формалари) ва жиҳозларида қўлланилади. https://t.me/daydi2021

    Video
    Views9.44K
    Forwards—
    Reactions74
    Comments—
  4. 04
    Views9.29K
    Forwards—
    Reactions186
    Comments—

Latest posts

#3737Photo

Эркак касалхона томида ўроққа ўхшаш буюм ушлаб, бир неча соат беморларни кузатиб тургани учун қўлга олинди. Леон Гиллеспи Лондондаги Ysbyty Glan Clwyd касалхонасининг томига чиқиб олган. У қоп-қора кийимда ва ўроққа ўхшаш буюм билан турган. Уни кўрган кўпчилик ҳақиқий Ўлим фариштаси деб ўйлаган. Эркак томда қарийб 50 дақиқа бўлган. Вазият шу қадар одамларни қўрқитганки, воқеа жойига бир вақтнинг ўзида полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келган. Судда эса Гиллеспи кутилмаган изоҳ берган: унинг айтишича, у ўзини Ўлим фариштаси эмас, балки қора қарға қилиб кўрсатмоқчи бўлган. Оқибатда у жамоат тартибини бузганликда айбини тан олган ва 200 фунт стерлинг жарима тўлаган. Унинг назарида, ҳеч кимга зарари йўқ оддий костюм бошқалар учун касалхонада ҳеч ким кутмаган қўрқинчли томошага айланган. Сиз касалхона томида қора кийимли азроилни кўрсангиз, нима деб ўйлардингиз? https://t.me/daydi2021

Open in Telegram
Views2,140−69%vs avg
Forwards—
Reactions72
Comments—
#3736Video
Views4,130−41%vs avg
Forwards—
Reactions127
Comments—
#3734Video

Нон ва дастурхонни ҳурмати фақат Ўзбекистонда ! 1930-йилларда Ўзбекистондан Афғонистонга кўчиб кетган ўзбеклар ҳақидаги бир китобда Қобул кўчаларида нонлар сочилиб, от тезагига аралашиб кетгани, одамлар уларни оёқости қилиб юргани ҳақида ёзилган. Ўша китоб муаллифи, Қобулда ўзбеклар кўпайгач, шаҳар маданиятлаша бошлаганини ёзиб қолдирган. Афғонистон ўзини исломий давлат деб билади. Лекин давлатнинг номи, толибларнинг диний мақсади ва афғон жамиятининг тўлиқ шаръий тартиб-таомил билан яшаши аҳолисини маданиятли қила олмаяпти. Бизда ҳам бирозгина динни жилови қуйиб юборилса, ҳамма ёғни яктак-иштон кийганла босиб кетиб, Ҳар 2 та вояга етмаган қиздан биттаси бобоси тенги чолдан фарзанд туға бошларди. Яхши ҳамки биз демократик давлатда яшаймиз. Иш бн ўқиш билан чет элларга чиқамиз, дунё кўрамиз ва маданиятимизни бойитамиз. Дунёвийликни ҳам динни ҳам ўртасини ушлаймиз. Яъни золотая середина бизда. Орангизда 90 йилларда пайдо бўлган тақво ошхона, сомсохона ва қассобхоналарни кўрганлар бордир. Ўша пайтлар динга керагидан ортиқ ғамхўрлик қилингани сабаб, нималар бўлиб кетганини эслатиш шартмасдир. Аммо бугун таомдан битта тук чиқса СЭС борми, Солиқ борми, ички ишларгами бирма-бир шикоят қила оламиз. Хуллас, Давлатни исломий деб аташ осон. Аммо исломий қадриятларга муносиб жамият қуриш бошқа масала. https://t.me/daydi2021

Open in Telegram
Views5,090−27%vs avg
Forwards—
Reactions130
Comments—
#3733Video
Views4,600−34%vs avg
Forwards—
Reactions140
Comments—
#3732Video
Views4,380−37%vs avg
Forwards—
Reactions141
Comments—
#3731Photo

Ҳаётда алданмаган одам йўқ! Ҳаётда алданмаган инсоннинг ўзи йўқ. Энг зўр уддабурон, онасининг сутини пишириб ичадиганлар ҳам алданишади. Чунки алдов ҳар доим ҳам аҳмоқни изламайди. Баъзан у энг ақлли одамнинг ишончини нишонга олади. Лекин энг осон алданадиганлар кимлар биласизларми ? Алданаётганини сезмайдиганлар. Бугун одамлар бир-бирини пулга, муҳаббатга, мансабга ва тиккасига алдайди. Аммо бу алдовлар маиший алдовлар холос. Энг ишонарли алдов шундай бўладики, одам уни алдов деб эмас, ҳақиқат деб қабул қилади. Ҳатто уни ҳимоя қилиш учун жонини беришга тайёр бўлади. Айниқса Диндорлар бу масалада алоҳида ўринда туришади. Чунки улар ҳеч қачон ўз эътиқодини танлаб туғилмайди. Улар шунчаки шу эътиқод ичида туғилишади. Болалигидан миясига сингдирилган нарсаларни ҳақиқат деб қабул қилишган. Ва йиллар ўтиб, шу ишончни ўзининг шахсий кашфиёти деб ўйлай бошлашади. Энг қизиғи, уларга баъзи оддий саволларни бериш мумкин эмаслиги жиддий уқтирилади. Масалан, Худони ўзи қаердан пайдо бўлган? Нега айнан шу дин ҳақ? Нега бошқаси эмас? Нега мен бошқа юртда туғилганимда, бошқа Худога, бошқа китобга, бошқа пайғамбарга ишонишим мумкин эди? Бошқа динларга ишонмасам нега кофир бўлишим керак ? Бу саволларни беришнинг ўзи гуноҳ дейишади. Шу сабаб Инсон ишонаётган эътиқодни ўзи текшириб кўрмайди. Ёки унга ишонишни ўргатган одамларга ишониб, бошини эгиб яшайверади. Аммо шундай бир савол борки, уни ҳар бир инсон ўзи эътиқод қиладиган диннинг энг кучли вакилларига бериши керак. Балки сизни динингиз ҳақ диндир. Балки сизнинг илоҳингиз ҳақиқатан ҳам ягона илоҳдир. Лекин сиз буни қаердан биласиз ? Бу савол ҳеч кимни диндан чиқармайди. Лекин инсонни қайсидир эътиқодга кўр-кўрона ишонишдан чиқариши мумкин. https://t.me/daydi2021

Open in Telegram
Views4,490−36%vs avg
Forwards—
Reactions76
Comments—
#3729Video
Views10,500+50%vs avg
Forwards—
Reactions111
Comments—
#3728Video
Views7,230+3%vs avg
Forwards—
Reactions111
Comments—

All posts

Connections