Кабинет

Chinor masjidi

Андижон шаҳридаги Чинор жоме масжидининг расмий саҳифаси Мурожаат учун: @Chinormasjidi_bot ru: @Chinor_Ru eng: @Chinor_En Бошқа тармоқларда: https://uadd.me/Chinormasjidi

Юзернейм
@chinormasjidi
Категория
Религия
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики11 381
Просмотров на пост, 7 дн.2 358за 7 дней
ERR20,72 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
22 нояб. 2026 г.3 370
23 нояб. 2026 г.3 905
24 нояб. 2026 г.2 720
25 нояб. 2026 г.2 177
26 нояб. 2026 г.1 378

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01
    Просмотры4,04 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  2. 02

    #xabar #fatvo #anjuman #istanbbul 🌙 ИСТАНБУЛДА ФАТВО КЕНГАШЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МАСЛАҲАТ ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ    🗣Бугун, 2026 йил 23 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркия Диёнат ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусида Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши ўз ишини бошлади. ✅Ушбу нуфузли халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий — Идора ҳузуридаги Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. 🌍 Анжуманда БАА Фатво кенгаши вакиллари, Яман вақф ва иршод вазири Туркий Абдуллоҳ Али ал-Вадеий, Фаластин Олий суд кенгаши раиси, бош қозиси Маҳмуд Сидқий Абдурраҳмон Ал-Ҳаббош, Сурия муфтийси, Фатво кенгаши раиси Усома Ар-Рифоий, Ливан муфтийси Муҳаммад Абдуллатиф Дариён каби вазирлар, муфтийлар, фатво кенгашлари раҳбарлари ҳамда таниқли уламолар қатнашмоқда. 📖 Йиғилишнинг тантанали очилиш маросими “Аё София” жоме масжиди имом-хатиби Бунямин Тўпчу ўғлунинг Қуръони карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш кириш сўзи билан иштирокчиларни қутлади. 🤝 Ушбу халқаро маслаҳат йиғилиши ахборот хуружлари ва турли ғоявий таҳдидлар кучайган бугунги глобал шароитда Ислом умматининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда юзага келаётган фатво тарқоқлиги ва илмсизликка асосланган чалкаш фикрларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

    Фото
    Просмотры3,77 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  3. 03

    #xabar #anjuman #istanbbul 🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИСТАНБУЛДАГИ ХАЛҚАРО ФАТВО АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТАДИ 📍Туркия Диёнат ишлари бошқармаси томонидан Истанбул шаҳрида «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусида Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши ўтказилади. 2026 йил 23–26 ноябрь кунлари мазкур нуфузли анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий — Идора ҳузуридаги Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация қатнашади. 🌍 Халқаро йиғинда дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакати — жумладан, БАА, Қатар, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Малайзия, Мавритания, Босния ва Герцеговина, Черногория, Хорватия, Болгария, Ирландия ҳамда МДҲ давлатларидан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, фатво кенгашлари раҳбарлари ва етук исломшунос олимлар иштирок этадилар. ⏺Анжуман кун тартибидан уммат бирлигини мустаҳкамлашда фатво идораларининг ўрни, жамоавий ижтиҳодни ривожлантириш, ахборот асридаги сунъий интеллект ва рақамли дунё шароитида фатво бериш масъулияти ҳамда фатво ишлаб чиқишда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш каби муҳим йўналишлар ўрин олган. 💬 Шунингдек, оила институтини асраш, ёш авлод тарбияси, замонавий ақидавий ва ғоявий таҳдидларга қарши курашишга оид долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

    Фото
    Просмотры3,37 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры2,72 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—

Новые посты

#11815Видео
Просмотры82−97%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#11812Текст

НАМОЗДА РУКУЪДАН ОЛДИН ВА КЕЙИН ҚЎЛ КЎТАРИШ МАСАЛАСИ. Илмий-маърифий раддия рукни Баъзи кишилар намозда рукуъга кетаётганда ва рукуъдан турганда қўл кўтармайдиган мусулмонларни суннатга амал қилмаяпти, деб айблайдилар. Ҳолбуки, бу масала фиқҳий ихтилофли масалалардан бўлиб, Ҳанафий мазҳабида қўлларни фақат намоз бошидаги такбири таҳримада кўтариш суннат саналади. 1. Қуръони каримдаги асос. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинглар ва Расулга итоат қилинглар». (Нисо сураси, 59-оят). Мусулмон киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиши лозим. Аммо суннатни тушуниш ва ривоятлар орасидан таржиҳ қилишда мужтаҳид уламоларнинг ижтиҳодлари мавжуд. 2. Ҳанафий мазҳабининг далили. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: أَلَا أُصَلِّي بِكُمْ صَلَاةَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ فَصَلَّى فَلَمْ يَرْفَعْ يَدَيْهِ إِلَّا مَرَّةً «Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини ўқиб кўрсатайми?» дедилар. Сўнг намоз ўқидилар ва қўлларини фақат бир марта кўтардилар. (Имом Термизий, 257-ҳадис; Имом Абу Довуд, 748-ҳадис). Имом Термизий бу ҳадисни ҳасан деб баҳолаганлар. Шунингдек, бу амал Суфён Саврий ва Куфа уламоларининг қараши бўлганини ҳам зикр қилганлар. Ҳанафий уламолари ушбу ривоят ва саҳобалардан келган бошқа асарларни, ровийларнинг фиқҳий билимларини ҳамда ривоятлар орасидаги таржиҳни ўрганиб, қўлни фақат намоз бошида кўтаришни афзал деб қабул қилганлар. 3. Бошқа ҳадислар ҳам борми? Албатта, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъга кетаётганда ва рукуъдан турганда ҳам қўлларини кўтарганлари ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор. Бу ривоятларга таяниб, бошқа мазҳаб уламолари рукуъ олдидан ва кейин қўл кўтаришни суннат деб билганлар. Демак, бу масалада уламолар ўртасида далилларни тушуниш ва таржиҳ қилиш борасида ихтилоф бор. Ҳанафий мазҳаби ҳам ўз далилларига таянган ҳолда муайян хулосага келган. ХУЛОСА: Ҳанафий мазҳабига амал қилиб, намозда қўлларни фақат такбири таҳримада кўтарган кишини суннатга қарши чиқди, деб айблаш нотўғридир. Аксини қилаётганлар эса фитнага сабабчи бўлмасин. Зеро мазҳабга эргашиш суннат йўлидир. Намознинг бундай фиқҳий масалалари мусулмонлар ўртасида адоват ва низо келтириб чиқармаслиги керак. Ихтилофли масалаларда илм билан сўзлайлик, биродарликни эса асрайлик! Абдураҳмон домла Артиқов Андижон шаҳар «Чинор» жоме масжиди имом-хатиби

Открыть в Telegram
Просмотры1 790−24%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#11811Видео
Просмотры2 230−5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#11809Видео
Просмотры2 240−5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#11797Фото

Переслано из Muslim.uz

#xabar #fatvo #anjuman #istanbbul 🌙 ИСТАНБУЛДА ФАТВО КЕНГАШЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МАСЛАҲАТ ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ    🗣Бугун, 2026 йил 23 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркия Диёнат ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусида Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши ўз ишини бошлади. ✅Ушбу нуфузли халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий — Идора ҳузуридаги Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. 🌍 Анжуманда БАА Фатво кенгаши вакиллари, Яман вақф ва иршод вазири Туркий Абдуллоҳ Али ал-Вадеий, Фаластин Олий суд кенгаши раиси, бош қозиси Маҳмуд Сидқий Абдурраҳмон Ал-Ҳаббош, Сурия муфтийси, Фатво кенгаши раиси Усома Ар-Рифоий, Ливан муфтийси Муҳаммад Абдуллатиф Дариён каби вазирлар, муфтийлар, фатво кенгашлари раҳбарлари ҳамда таниқли уламолар қатнашмоқда. 📖 Йиғилишнинг тантанали очилиш маросими “Аё София” жоме масжиди имом-хатиби Бунямин Тўпчу ўғлунинг Қуръони карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш кириш сўзи билан иштирокчиларни қутлади. 🤝 Ушбу халқаро маслаҳат йиғилиши ахборот хуружлари ва турли ғоявий таҳдидлар кучайган бугунги глобал шароитда Ислом умматининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда юзага келаётган фатво тарқоқлиги ва илмсизликка асосланган чалкаш фикрларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Открыть в Telegram
Просмотры3 770+60%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—

Все посты

Связи