Кабинет

Посты канала Дайди ўқ

сначала новые

#3737Фото

Эркак касалхона томида ўроққа ўхшаш буюм ушлаб, бир неча соат беморларни кузатиб тургани учун қўлга олинди. Леон Гиллеспи Лондондаги Ysbyty Glan Clwyd касалхонасининг томига чиқиб олган. У қоп-қора кийимда ва ўроққа ўхшаш буюм билан турган. Уни кўрган кўпчилик ҳақиқий Ўлим фариштаси деб ўйлаган. Эркак томда қарийб 50 дақиқа бўлган. Вазият шу қадар одамларни қўрқитганки, воқеа жойига бир вақтнинг ўзида полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келган. Судда эса Гиллеспи кутилмаган изоҳ берган: унинг айтишича, у ўзини Ўлим фариштаси эмас, балки қора қарға қилиб кўрсатмоқчи бўлган. Оқибатда у жамоат тартибини бузганликда айбини тан олган ва 200 фунт стерлинг жарима тўлаган. Унинг назарида, ҳеч кимга зарари йўқ оддий костюм бошқалар учун касалхонада ҳеч ким кутмаган қўрқинчли томошага айланган. Сиз касалхона томида қора кийимли азроилни кўрсангиз, нима деб ўйлардингиз? https://t.me/daydi2021

Открыть в Telegram
Просмотры2 140−69%к среднему
Пересылки—
Реакции72
Комментарии—
#3736Видео
Просмотры4 130−41%к среднему
Пересылки—
Реакции127
Комментарии—
#3734Видео

Нон ва дастурхонни ҳурмати фақат Ўзбекистонда ! 1930-йилларда Ўзбекистондан Афғонистонга кўчиб кетган ўзбеклар ҳақидаги бир китобда Қобул кўчаларида нонлар сочилиб, от тезагига аралашиб кетгани, одамлар уларни оёқости қилиб юргани ҳақида ёзилган. Ўша китоб муаллифи, Қобулда ўзбеклар кўпайгач, шаҳар маданиятлаша бошлаганини ёзиб қолдирган. Афғонистон ўзини исломий давлат деб билади. Лекин давлатнинг номи, толибларнинг диний мақсади ва афғон жамиятининг тўлиқ шаръий тартиб-таомил билан яшаши аҳолисини маданиятли қила олмаяпти. Бизда ҳам бирозгина динни жилови қуйиб юборилса, ҳамма ёғни яктак-иштон кийганла босиб кетиб, Ҳар 2 та вояга етмаган қиздан биттаси бобоси тенги чолдан фарзанд туға бошларди. Яхши ҳамки биз демократик давлатда яшаймиз. Иш бн ўқиш билан чет элларга чиқамиз, дунё кўрамиз ва маданиятимизни бойитамиз. Дунёвийликни ҳам динни ҳам ўртасини ушлаймиз. Яъни золотая середина бизда. Орангизда 90 йилларда пайдо бўлган тақво ошхона, сомсохона ва қассобхоналарни кўрганлар бордир. Ўша пайтлар динга керагидан ортиқ ғамхўрлик қилингани сабаб, нималар бўлиб кетганини эслатиш шартмасдир. Аммо бугун таомдан битта тук чиқса СЭС борми, Солиқ борми, ички ишларгами бирма-бир шикоят қила оламиз. Хуллас, Давлатни исломий деб аташ осон. Аммо исломий қадриятларга муносиб жамият қуриш бошқа масала. https://t.me/daydi2021

Открыть в Telegram
Просмотры5 090−27%к среднему
Пересылки—
Реакции130
Комментарии—
#3733Видео
Просмотры4 600−34%к среднему
Пересылки—
Реакции140
Комментарии—
#3732Видео
Просмотры4 380−37%к среднему
Пересылки—
Реакции141
Комментарии—
#3731Фото

Ҳаётда алданмаган одам йўқ! Ҳаётда алданмаган инсоннинг ўзи йўқ. Энг зўр уддабурон, онасининг сутини пишириб ичадиганлар ҳам алданишади. Чунки алдов ҳар доим ҳам аҳмоқни изламайди. Баъзан у энг ақлли одамнинг ишончини нишонга олади. Лекин энг осон алданадиганлар кимлар биласизларми ? Алданаётганини сезмайдиганлар. Бугун одамлар бир-бирини пулга, муҳаббатга, мансабга ва тиккасига алдайди. Аммо бу алдовлар маиший алдовлар холос. Энг ишонарли алдов шундай бўладики, одам уни алдов деб эмас, ҳақиқат деб қабул қилади. Ҳатто уни ҳимоя қилиш учун жонини беришга тайёр бўлади. Айниқса Диндорлар бу масалада алоҳида ўринда туришади. Чунки улар ҳеч қачон ўз эътиқодини танлаб туғилмайди. Улар шунчаки шу эътиқод ичида туғилишади. Болалигидан миясига сингдирилган нарсаларни ҳақиқат деб қабул қилишган. Ва йиллар ўтиб, шу ишончни ўзининг шахсий кашфиёти деб ўйлай бошлашади. Энг қизиғи, уларга баъзи оддий саволларни бериш мумкин эмаслиги жиддий уқтирилади. Масалан, Худони ўзи қаердан пайдо бўлган? Нега айнан шу дин ҳақ? Нега бошқаси эмас? Нега мен бошқа юртда туғилганимда, бошқа Худога, бошқа китобга, бошқа пайғамбарга ишонишим мумкин эди? Бошқа динларга ишонмасам нега кофир бўлишим керак ? Бу саволларни беришнинг ўзи гуноҳ дейишади. Шу сабаб Инсон ишонаётган эътиқодни ўзи текшириб кўрмайди. Ёки унга ишонишни ўргатган одамларга ишониб, бошини эгиб яшайверади. Аммо шундай бир савол борки, уни ҳар бир инсон ўзи эътиқод қиладиган диннинг энг кучли вакилларига бериши керак. Балки сизни динингиз ҳақ диндир. Балки сизнинг илоҳингиз ҳақиқатан ҳам ягона илоҳдир. Лекин сиз буни қаердан биласиз ? Бу савол ҳеч кимни диндан чиқармайди. Лекин инсонни қайсидир эътиқодга кўр-кўрона ишонишдан чиқариши мумкин. https://t.me/daydi2021

Открыть в Telegram
Просмотры4 490−36%к среднему
Пересылки—
Реакции76
Комментарии—
#3729Видео
Просмотры10 500+50%к среднему
Пересылки—
Реакции111
Комментарии—
#3728Видео
Просмотры7 230+3%к среднему
Пересылки—
Реакции111
Комментарии—
#3727Фото

АБУ МУСЛИМ - АДҲАМ ОТАЖОНОВ 50 ЁШИДА ВАФОТ ЭТИБДИ Ижтимоий тармоқларда Абу Муслим тахаллуси билан танилган Адҳам Отажоновнинг 50 ёшида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. У Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирдларидан бири бўлиб, устозининг диний-маърифий меросини интернет орқали тарғиб қилишда фаол иштирок этган. islom.uz ва бошқа бир қатор маърифий сайтлар фаолиятида ҳам унинг меҳнати катта бўлган. Адҳам Отажонов миллати поляк бўлиб, ўзбек оиласида тарбия топган, ўзбек тили ва маданиятига меҳр қўйган инсон эди. Унинг ҳаёти, қарашлари ва фаолияти ҳақида «Америка овози», «Озодлик» ва BBC ўзбек хизмати каби халқаро медиа ҳам материаллар тайёрлаган. Тошкентда ташкил этган «Абу Муслим бешбармоғи» эса кўплаб зиёлилар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва ҳожакаларнинг севимли масканига айланган эди. Аллоҳ раҳматига олсин. Яқинларига сабр тилаймиз. https://t.me/daydi2021

Открыть в Telegram
Просмотры7 570+8%к среднему
Пересылки—
Реакции90
Комментарии—
#3726Видео

Байроғимиз қаерда ҳилпираса, ўша ерда Ўзбекистон бор! 🇺🇿 🇺🇿 Айни кунларда Ўзбекистон байроғи дунёнинг 71 та давлатида ҳилпираб турибди. У альпинистларимиз томонидан дунёнинг энг баланд нуқтаси Эверест чўққисига, шунингдек, Шимолий ва Жанубий қутбларга ҳам ўрнатилган. Бундан ташқари, космонавт Солижон Шарипов томонидан коинотга ҳам олиб чиқилган. Мустақиллик эълон қилинганидан сўнг давлат рамзларини яратиш бўйича махсус комиссия тузилиб, умумхалқ танлови эълон қилинди. Танловга рассомлар, олимлар ва оддий фуқаролар томонидан 200 дан ортиқ эскиз тақдим этилди. Дастлабки вариантларда Амир Темур салтанати байроқлари, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлиги туғлари, шунингдек, Ҳумо қуши тасвирлари туширилган намуналар кўриб чиқилган. Махсус экспертлар гуруҳи икки босқичли саралашдан сўнг энг мукаммал деб топилган вариантни Олий Кенгаш муҳокамасига киритди. Якуний тасдиқланган лойиҳанинг бош муаллифи Ўзбекистон халқ рассоми, санъат арбоби Жавлон Умарбеков бошчилигидаги ижодий гуруҳ (шунингдек, рассом А.Қосимов ва бошқа мутахассислар иштирокида) ҳисобланади. Ранглар ва рамзлар • Мовий — куч-қудрат, тинчлик ва барқарорлик; • Оқ — поклик, беғуборлик; • Яшил — яшариш ва янгиланиш, она табиат, қадриятлар; • Қизил чизиқлар — томиримиздаги аждодлар қони, мангулик нишонаси; • 12 юлдуз — қадимги йилномамиз билан боғлиқ. Рангларни танлашда барибир тарихий анъаналарга суянилган: Амир Темур давлати байроғи мовий, Қўқон хонлиги байроғи яшил рангда бўлган. Ўлчами Байроқ 250×125 см. Учала эн бир хил кенгликда, ҳар бири 40 см, оқ эннинг четларидаги қизил ҳошиялар эса 2,5 см. Нисбати 1:2. Энг биринчи байроқ қаерда сақланади? 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгаш сессиясида расман қабул қилинган ва илк бор давлатчилигимиз рамзи сифатида тақдим этилган оригинал (биринчи) байроқ бугунги кунда Ўзбекистон тарихи давлат музейининг махсус фондида бебаҳо тарихий экспонат сифатида авайлаб сақланмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб ватанпарварлик руҳини юксалтириш мақсадида Тошкент (Халқлар дўстлиги майдонида 65 метр), Урганч (66 метр), Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Наманган ва Термиз каби 15 дан ортиқ йирик шаҳарларда улкан байроқ устунлари ўрнатилган. Қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартиришларга кўра, байроқдан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилди — эндиликда ҳар бир фуқаро унга ҳурмат сақлаган ҳолда уй-жойларида, тадбирларда ва кийимларда тасвиридан фойдаланиши мумкин. Расмий равишда эса Давлат байроғи тасвири туширилган фарқловчи белгилар давлат органлари ва тузилмаларнинг махсус хизмат кийимлари (формалари) ва жиҳозларида қўлланилади. https://t.me/daydi2021

Открыть в Telegram
Просмотры9 440+35%к среднему
Пересылки—
Реакции74
Комментарии—
#3724Видео

Оиламиз беш кишидан иборат эди ва фақат Адам ишлаб, рўзғоримизни тебратардилар. Бизга нима керак бўлса, имконлари етганча олиб беришга ҳаракат қилардилар. Онам эса адамни аяганларидан продукталани тежаб-тежаб ишлатардилар. Бир куни адамга жалоба қилганман. Ада колбасани кўп егим келади, колбасага туйишни хоҳлайман деганман. Адам сразу магазинга чиқиб кетиб, битта палка колбасани қарзга олиб чиққанлар. Ойим сағал динга берилган аёл эдила. - Ҳамма колбасада чўчқа гўшти бор, болага ҳаром едирманг, қайтариб обориб беринг деб тўполон қиганла. Ўшанда роса пушаймон еганман. Йиғлаганман ёлворганман, ҳамма ейди-ю, не шунақасиз, илтимос ҳеч бўмаса бир бўлак еволий, кейин опчиқадила деб. Ўшанда ойимниям, колбаса ҳаром дейдиган жамики одамзотни ҳам ёмон кўриб қолгандим… Қаттиқ хафа бўлдим. Ҳатто онам билан гаплашмий юрдим. 3-4 кун ўтгач Адам ишдан келганларида мани бағрларига босиб, - юр қизим ойинг гапирвуради, колбаса ейиш гуноҳ бўлса ўша гуноҳи манга урсин, лекин сан хафа бўмагин асалим деб, Кийимларини ҳам алмаштирмай, ман билан ташқарига чиқиб кетдилар. Дўконга чиқиб, битта яхши колбаса ва битта бухонка нон олдила. Ташқарига чиққач қўллари бн нонниям колбасариям бўлаклаб — Мана, қизим, колбасангни еб ол, — дедилар. Қандай хурсанд бўлганимни айтмайсизми! Колбасани тишлаб-тишлаб, иштаҳа билан еганман. Отамнинг чарчаб келиб, яна дўконга чиқиб кетганлари хаёлимга ҳам келмаган. У пулни топиш учун қанча меҳнат қилганлари ҳақида ўйламаганманам. Мен учун ўша куни колбаса муҳим эди, холос 🤦🏻‍♀️ Йиллар ўтди. Ўзим ҳам она бўлдим. Бугун уч нафар фарзандим бор. Рўзғор деган нарсанинг нима эканини, пул топиш қанчалик қийинлигини, болангиз бир нарса сўраганда имкониятингиз етмаса, юрагингиз қандай оғришини энди тушуняпман. Онамни ҳам энди тушундим. У киши зиқна эмас эканлар. Фақат адамни колбасага ортиқча пуллари йўқлигини ўйлаб, ҳаром деб олдирмасликка ҳаракат қилган эканлар. Ҳозир колбаса сотиб олиш ва ейиш муаммо эмас. Аммо ўша ёшлигимдаги бир палка колбасани лаззатини ололмаяпман. Кўз олдимга отамнинг ишдан чарчаб келганлари, қизининг кўнгли қолмасин деб яна дўконга чиқиб кетганлари келади. Қанийди, ўша кунларни яна бир марта яшаш мумкин бўлса… Қанийди, отам эшикдан кириб келсалар-у, мен яна ўша болалигимга қайтиб, бўйинларидан қучсам. Бу сафар колбаса сўрамасдим. Фақат бағирларига бошимни қўйиб: «Дадажон, мен сизларни жуда яхши кўраман. Борингизга шукр», дердим. Лекин энди кеч… Ҳозир дўконларда чиройли қилиб терилган колбасаларни кўрсам, ўша кунлар ёдимга тушади. Баъзан ўзим ҳам билмай, кўзимга ёш келади. Чунки болалигимда мен учун ҳатто гуноҳни ҳам буйнига олиб кетган отам, аслида, менга ўз меҳрини бериб кетган эканлар. Ота-онанинг қадрини борларида билиш керак экан. Чунки улар кетганидан кейин дунёнинг энг қиммат нарсаларини олиб беришга қурбингиз етади, аммо бир марта бўлса ҳам уларнинг олдига олиб боришга имконингиз етмайди… Адажон, жойингиз жаннатда бўлсин. Сиз олиб келган ўша колбасанинг таъми ҳамон ёдимда… ❤️ https://t.me/daydi2021

Открыть в Telegram
Просмотры8 560+22%к среднему
Пересылки—
Реакции205
Комментарии—
#3723Видео
Просмотры9 290+33%к среднему
Пересылки—
Реакции186
Комментарии—
#3722Видео
Просмотры8 370+20%к среднему
Пересылки—
Реакции152
Комментарии—
#3721Видео

МАСЖИД АТРОФИДАН ҲЕЧ НАРСА СОТИБ ОЛМАНГ ! Бугун жума куни масжидлар атрофида, турли хил маҳсулотлар сотиладиган кун. Намозхонлар жумадан чиқиб, аҳли оиласини хурсанд қилиш учун турли ширинликлар, нон ёки егуликлар сотиб олишади. Аммо кўпчилик, масжид атрофида савдо-сотиқ қилаётган каззобларнинг! ғирт антисанитар шароитда тайёрланган маҳсулотларни сотишини фаҳмламайди. Ўтган йили Шайҳонтоҳур туманида жойлашган бир масжид ёнидан кукуруз сотиб олган одам, уйига бориб болаларига берса ичидан 2 та ўлик сичқон чиққан. Аммо ҳожака слишком диндорлиги сабаб, кейинги жумада сотувчини огоҳлантирибди холос. Тўғри жума муборак кундир, намозни жамоат бўлиб ўқишни қанақадир бонуслари бордир, лекин бу дегани айнан ўша куни ҳаммани ҳалол деб уйлашга сабаб эмасда. Бу жирканч савдо-сотиққа солиқчи билан СЭС дагиларни кўз юмиши қачонгача давом этади ? https://t.me/daydi2021

Открыть в Telegram
Просмотры12 200+74%к среднему
Пересылки—
Реакции135
Комментарии—
#3720Видео
Просмотры8 570+22%к среднему
Пересылки—
Реакции115
Комментарии—
#3719Превью ссылки

🥷 Қарши шаҳрида виртуал макондаги радикал тарғибот фош этилди! 👾 Бугунги кунда турли ёт ғояларнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилиши, айниқса, ёшларнинг онги ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ғоялар таъсирига тушган шахслар экстремистик кучлар сафига жалб этилиши, жамиятдаги тинчлик ва барқарорликка рахна солувчи ҳаракатларга қўшилиб қолиши мумкин. Шу боис интернет тармоғида тарқатилаётган турли мазмундаги ахборотларга нисбатан ҳушёр ва огоҳ бўлиш, ёшларни бундай хавфлардан ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. ❗️⛔️ Хусусан, республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари Қарши шаҳрида яшовчи, 2006 й.т. фуқаро томонидан “Telegram” мессенжерида ташкил этилган “виртуал гуруҳ” фаолиятига чек қўйишди. 🖐 Аниқланишича, мазкур шахс дастлаб ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик оқимлар ёлловчиларининг таъсирига тушган. ⬛️ Сўнгра 1980 ва 2007 йиллар оралиғида туғилган 13 нафар аъзодан иборат гуруҳ тузиб, унда радикал ғояларни тарғиб қилган, шунингдек, “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материалларни тарқатган. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш тадбирлари олиб борилмоқда. https://t.me/daydi2021

Открыть в Telegram
Просмотры8 160+17%к среднему
Пересылки—
Реакции51
Комментарии—
#3718Фото
Просмотры8 270+18%к среднему
Пересылки—
Реакции233
Комментарии—