Account

Posts of Islom.shosh.uz | Расмий канали

newest first

#36833Text
Views68−66%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36832Text

УЙДА НАМОЗХОНА ҚИЛИШ ❓САВОЛ: Уйда битта хонани намозхона қилиб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни билмоқ лозимки, динимизда уйнинг қаерида бўлса ҳам намоз ўқишга рухсат этилган, муҳими ўша жой пок бўлса, кифоя. Лекин кимдир уй ичида бирор хонани намозхона қилиб қўймоқчи бўлса, бунга шаръий тақиқ йўқ. Намозхона қилинган хонани уйнинг бошқа жойларига қараганда янада озода ва хушбўй сақлашга эътибор бериш керак бўлади. Намоз ўқиладиган жойларни озода сақлашга тарғиб келган ҳадисларни шарҳлай туриб, аллома Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагилар айтганлар: بتنظيفها وتطييبها عن الأقذار؛ لأن لها حرمة لأجل إقامة الصلاة فيها، ولتشبهها بالمساجد المطلقة “(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиладиган жойларни) ифлосликлардан пок ва хушбўй сақлашга (буюрдилар), чунки унда намоз ўқилиши сабабли ва умумий масжидларга ўхшаб қолгани учун ўша жой ҳурматли бўлади (“Шарҳи Абу Довуд лил-Айний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Open in Telegram
Views121−40%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36829Video
Views142−30%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36828Text
Views179−12%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36827Text
Views190−6%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#36826Text
Views196−3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36825Text

САВДОЛАШИШ СУННАТМИ? ❓САВОЛ: Бирор нарса сотиб олаётганда нархни тушириш учун савдолашиш, тортишишни “Пайғамбар алайҳиссалом қилганлар, бу суннат амал”, дейилади. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Олди-сотдида савдолашиш мумкин, аммо суннат эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромлар билан савдолашганлари бор. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ҳолдан тойиб қолган туясига миниб кетаётган эди, ҳатто уни (ўз ҳолига) қўйиб юбормоқчи ҳам бўлди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар-да, ҳаққимга дуо қилиб, туяни туртдилар. Туя илгари ҳеч юрмаган юриш билан юриб кетди. Сўнг у зот: “Уни менга бир уқияга сот”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. У зот яна: “Уни менга сот”, дедилар. Мен уни уйимгача миниб бориш шарти билан бир уқияга сотдим. Манзилга етгач, туяни у зотнинг ҳузурларига олиб бордим, у зот менга пулини нақд қилиб бердилар. Кейин қайтган эдим, “Сен мени туянгни олиш учун нархини тушириб, савдолашди деб ўйладингми? Туянгни ҳам, дирҳамларингни ҳам ол, у сенга (ҳадя) бўлсин”, деб ортимдан одам юбордилар” (Имом Муслим ривояти). Шуни билиш лозимки, баъзи ҳолларда ҳадисларда бирор амалнинг зикр қилиниши унинг суннат эканлигига далолат қилса, айрим ўринларда ундан фақатгина ўша ишнинг жоиз экани собит бўлади. Шунга кўра, нархни тушириш мақсадида савдолашиш амали ҳам гарчи ҳадисда зикр қилинган бўлса-да, бундан фақат унинг жоиз эканлиги келиб чиқади; шунчаки ҳадисда зикри келгани учунгина уни мустақил суннат деб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Open in Telegram
Views212+4%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#36823Text
Views191−6%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36822Text
Views209+3%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#36821Video
Views180−11%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36819Text

ФОТИҲА СУРАСИДАГИ “НЕЪМАТ БЕРИЛГАН ЗОТЛАР” ❓САВОЛ: Фотиҳа сурасида “Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин)”, дейилган. Неъмат берилганлар кимлар эканини айтиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Оятдаги “неъмат берилган зотлар”дан кимлар назарда тутилгани ҳақида муфассирлар якдил фикр билдирмаганлар. Айрим муфассирлар улар Аҳли сунна вал жамоа деган бўлсалар, яна бир тоифа муфассирлар Мусо ва Исо алайҳимассаломга ҳақ ила эргашганлар, яъни уларнинг шариати насх (бекор) бўлгунча бўлган даврдаги иймонли кимсалар дейишган. Бошқа муфассирлар мазкур оятдаги “неъмат берилган зотлар”ни Нисо сурасининг 69-оятида очиқланган дейишган: “Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари (ҳамроҳлари) қандай ҳам яхши!” Яъни неъмат берилган зотлар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар, дейишган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Open in Telegram
Views210+3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36818Photo
Views383+89%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#36817Text
Views209+3%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#36816Text
Views227+12%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#36815Text

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига қандай қилиб икки узрни баён қилган эди? Уларнинг бири: «Уни олиб кетишингиз албатта, мени маҳзун қилади», деган сўзи эди. Чунки у Юсуф алайҳиссаломдан ҳатто бир соат ҳам айрилиққа чидай олмас эди. Иккинчиси эса уни бўридан хавфсирашлари эди. Бу ҳақда у: «Сиз ундан ғофил қолганингизда, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эди. (Юсуф сураси, 13 – оят) Шунда ўғиллари бу икки узрдан бирига жавоб бериб, иккинчисига эътибор ҳам қаратмадилар. Улар дедилар: «Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиён кўрувчилардан эканмиз-да?!», Юсуф сураси, 14 – оят. Нима учун улар иккинчи узрга жавоб бермадилар? Чунки Яъқуб алайҳиссаломнинг Юсуфга бўлган кучли муҳаббати, уни бошқа фарзандларидан алоҳида ажратиб кўрсатиши ва ундан айрилишга тоқат қила олмаслиги ўғилларининг ғашига тегар, уларни ранжитар эди. Шу боис улар бу ҳақда гап очмасликни маъқул кўрдилар ва уни жавобсиз қолдирдилар. Манба: @arabicuz Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Open in Telegram
Views242+19%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36814Text
Views230+13%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—