Account
Islom.shosh.uz | Расмий канали

Islom.shosh.uz | Расмий канали

Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали Telegram https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg Facebookbagi manzilimiz: https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Username
@shoshuz
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,377
Avg views per post, 7d203last 7 days
ERR14.73%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 22, 2026245
Nov 23, 2026258
Nov 24, 2026189
Nov 25, 2026200
Nov 26, 202694

Most viewed this month

  1. 01
    Views383
    Forwards—
    Reactions6
    Comments—
  2. 02
    Views278
    Forwards—
    Reactions1
    Comments—
  3. 03
    Views245
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  4. 04

    Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига қандай қилиб икки узрни баён қилган эди? Уларнинг бири: «Уни олиб кетишингиз албатта, мени маҳзун қилади», деган сўзи эди. Чунки у Юсуф алайҳиссаломдан ҳатто бир соат ҳам айрилиққа чидай олмас эди. Иккинчиси эса уни бўридан хавфсирашлари эди. Бу ҳақда у: «Сиз ундан ғофил қолганингизда, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эди. (Юсуф сураси, 13 – оят) Шунда ўғиллари бу икки узрдан бирига жавоб бериб, иккинчисига эътибор ҳам қаратмадилар. Улар дедилар: «Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиён кўрувчилардан эканмиз-да?!», Юсуф сураси, 14 – оят. Нима учун улар иккинчи узрга жавоб бермадилар? Чунки Яъқуб алайҳиссаломнинг Юсуфга бўлган кучли муҳаббати, уни бошқа фарзандларидан алоҳида ажратиб кўрсатиши ва ундан айрилишга тоқат қила олмаслиги ўғилларининг ғашига тегар, уларни ранжитар эди. Шу боис улар бу ҳақда гап очмасликни маъқул кўрдилар ва уни жавобсиз қолдирдилар. Манба: @arabicuz Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

    Text
    Views242
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#36833Text
Views68−66%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36832Text

УЙДА НАМОЗХОНА ҚИЛИШ ❓САВОЛ: Уйда битта хонани намозхона қилиб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни билмоқ лозимки, динимизда уйнинг қаерида бўлса ҳам намоз ўқишга рухсат этилган, муҳими ўша жой пок бўлса, кифоя. Лекин кимдир уй ичида бирор хонани намозхона қилиб қўймоқчи бўлса, бунга шаръий тақиқ йўқ. Намозхона қилинган хонани уйнинг бошқа жойларига қараганда янада озода ва хушбўй сақлашга эътибор бериш керак бўлади. Намоз ўқиладиган жойларни озода сақлашга тарғиб келган ҳадисларни шарҳлай туриб, аллома Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагилар айтганлар: بتنظيفها وتطييبها عن الأقذار؛ لأن لها حرمة لأجل إقامة الصلاة فيها، ولتشبهها بالمساجد المطلقة “(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиладиган жойларни) ифлосликлардан пок ва хушбўй сақлашга (буюрдилар), чунки унда намоз ўқилиши сабабли ва умумий масжидларга ўхшаб қолгани учун ўша жой ҳурматли бўлади (“Шарҳи Абу Довуд лил-Айний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Open in Telegram
Views121−40%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36829Video
Views142−30%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36828Text
Views179−12%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36827Text
Views190−6%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#36826Text
Views196−3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#36825Text

САВДОЛАШИШ СУННАТМИ? ❓САВОЛ: Бирор нарса сотиб олаётганда нархни тушириш учун савдолашиш, тортишишни “Пайғамбар алайҳиссалом қилганлар, бу суннат амал”, дейилади. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Олди-сотдида савдолашиш мумкин, аммо суннат эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромлар билан савдолашганлари бор. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ҳолдан тойиб қолган туясига миниб кетаётган эди, ҳатто уни (ўз ҳолига) қўйиб юбормоқчи ҳам бўлди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар-да, ҳаққимга дуо қилиб, туяни туртдилар. Туя илгари ҳеч юрмаган юриш билан юриб кетди. Сўнг у зот: “Уни менга бир уқияга сот”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. У зот яна: “Уни менга сот”, дедилар. Мен уни уйимгача миниб бориш шарти билан бир уқияга сотдим. Манзилга етгач, туяни у зотнинг ҳузурларига олиб бордим, у зот менга пулини нақд қилиб бердилар. Кейин қайтган эдим, “Сен мени туянгни олиш учун нархини тушириб, савдолашди деб ўйладингми? Туянгни ҳам, дирҳамларингни ҳам ол, у сенга (ҳадя) бўлсин”, деб ортимдан одам юбордилар” (Имом Муслим ривояти). Шуни билиш лозимки, баъзи ҳолларда ҳадисларда бирор амалнинг зикр қилиниши унинг суннат эканлигига далолат қилса, айрим ўринларда ундан фақатгина ўша ишнинг жоиз экани собит бўлади. Шунга кўра, нархни тушириш мақсадида савдолашиш амали ҳам гарчи ҳадисда зикр қилинган бўлса-да, бундан фақат унинг жоиз эканлиги келиб чиқади; шунчаки ҳадисда зикри келгани учунгина уни мустақил суннат деб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Open in Telegram
Views212+4%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#36823Text
Views191−6%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—

All posts

Connections