Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: "Жами офият зикр ва итоатдадир, барча бало (мусибат, қийинчилик) ғафлат ва мухолифликдадир, бутун шифо эса Аллоҳга инобат ва тавбададир", деди. «Тазкира» асаридан. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramПосты канала Islom.shosh.uz | Расмий канали
УЙДА НАМОЗХОНА ҚИЛИШ ❓САВОЛ: Уйда битта хонани намозхона қилиб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни билмоқ лозимки, динимизда уйнинг қаерида бўлса ҳам намоз ўқишга рухсат этилган, муҳими ўша жой пок бўлса, кифоя. Лекин кимдир уй ичида бирор хонани намозхона қилиб қўймоқчи бўлса, бунга шаръий тақиқ йўқ. Намозхона қилинган хонани уйнинг бошқа жойларига қараганда янада озода ва хушбўй сақлашга эътибор бериш керак бўлади. Намоз ўқиладиган жойларни озода сақлашга тарғиб келган ҳадисларни шарҳлай туриб, аллома Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагилар айтганлар: بتنظيفها وتطييبها عن الأقذار؛ لأن لها حرمة لأجل إقامة الصلاة فيها، ولتشبهها بالمساجد المطلقة “(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиладиган жойларни) ифлосликлардан пок ва хушбўй сақлашга (буюрдилар), чунки унда намоз ўқилиши сабабли ва умумий масжидларга ўхшаб қолгани учун ўша жой ҳурматли бўлади (“Шарҳи Абу Довуд лил-Айний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramABDULAZIZ QORINING POKISTONDA BO’LIB O’TGAN XALQARO QUR’ON MUSOBAQASIDAGI TILOVATI Shayx Alijon qori rasmiy sahifalari👇 Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Открыть в Telegram#Muslim_podcast 📱🗣BUGUN KIMGA MUHTOJSIZ❓ 🎙 Ekspert: Isroiljon domla Ismoiljonov – Toshkent shahar “Oq uy” masjidi imom-xatibi. 🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring! 📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 12-noyabrdagi 03-07/8847-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Открыть в TelegramИсмоил ибн Абу Увайс роҳимаҳуллоҳ айтдилар: Агар бирор нарсани ёд олмоқчи бўлсанг ухлагинда, эрта саҳар пайти туриб уни ёдлашга бошла, шунда иншааллоҳ, ёдлаган нарсангни асло унутмайсан. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “... Ва яна бир бандага Аллоҳ мол берган, лекин илм бермаган. У илмсизлиги туфайли молини нотўғри йўлларга сарфлайди, Раббисидан қўрқмайди, қариндошлик ришталарини боғламайди ва унда Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмайди. Бу энг ёмон даражадир...» Имом Термизий ривояти. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramБақара сурасининг фойдаларидан «Сабр ва намоз билан ёрдам сўранглар», Бақара сураси, 45-оят. Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло барча ибодатлар орасидан намозни алоҳида зикр қилди. Бу эса унинг зикрини улуғлаш ва аҳамиятини таъкидлаш учундир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор ташвишли ишга дуч келсалар, намозга шошилардилар. У зот Билолга: “Эй Билол, намоз билан бизга ором бағишла!” дер эдилар». Бошқа ибодатларни эмас, айнан намозни алоҳида зикр қилинишининг сабаби шуки, дунё — синов ва машаққатлар диёридир. Бундай ҳаётда биз сабрга муҳтожмиз. Шу боис Аллоҳ таоло бизга сабрни истасак, уни намоздан топишимизни кўрсатди. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramСАВДОЛАШИШ СУННАТМИ? ❓САВОЛ: Бирор нарса сотиб олаётганда нархни тушириш учун савдолашиш, тортишишни “Пайғамбар алайҳиссалом қилганлар, бу суннат амал”, дейилади. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Олди-сотдида савдолашиш мумкин, аммо суннат эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромлар билан савдолашганлари бор. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ҳолдан тойиб қолган туясига миниб кетаётган эди, ҳатто уни (ўз ҳолига) қўйиб юбормоқчи ҳам бўлди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар-да, ҳаққимга дуо қилиб, туяни туртдилар. Туя илгари ҳеч юрмаган юриш билан юриб кетди. Сўнг у зот: “Уни менга бир уқияга сот”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. У зот яна: “Уни менга сот”, дедилар. Мен уни уйимгача миниб бориш шарти билан бир уқияга сотдим. Манзилга етгач, туяни у зотнинг ҳузурларига олиб бордим, у зот менга пулини нақд қилиб бердилар. Кейин қайтган эдим, “Сен мени туянгни олиш учун нархини тушириб, савдолашди деб ўйладингми? Туянгни ҳам, дирҳамларингни ҳам ол, у сенга (ҳадя) бўлсин”, деб ортимдан одам юбордилар” (Имом Муслим ривояти). Шуни билиш лозимки, баъзи ҳолларда ҳадисларда бирор амалнинг зикр қилиниши унинг суннат эканлигига далолат қилса, айрим ўринларда ундан фақатгина ўша ишнинг жоиз экани собит бўлади. Шунга кўра, нархни тушириш мақсадида савдолашиш амали ҳам гарчи ҳадисда зикр қилинган бўлса-да, бундан фақат унинг жоиз эканлиги келиб чиқади; шунчаки ҳадисда зикри келгани учунгина уни мустақил суннат деб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в Telegram#xabar #fatvo #anjuman #istanbul Муфтий ҳазратнинг фатво анжуманидаги нутқлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Открыть в TelegramМударрис (ўқитувчи) ҳар қачон дарс беришни бошлашидан аввал «Табарокаллазий биядиҳил мулк» (Мулк сураси), «Ихлос» сураси, «Муаввизатайн» (Фалақ ва Нас суралари) ҳамда «Фотиҳатул китоб» (Фотиҳа сураси)ни ўқиши лозим. Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramИмом Шофеий роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ҳар бир инсон тонг оттираркан, уни саккиз нарса талаб қилади: Аллоҳ таоло ундан фарзни талаб қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан суннатни талаб қиладилар. Замон (давр) ўз тасарруфлари (ўзгаришлари) билан талаб қилади. Аёл ва фарзандлар (оила) ўз ризқларини талаб қиладилар. Ҳафаза фаришталари тилидан чиқаётган нарсани талаб қиладилар. Шайтон маъсият билан талаб қилади. Нафс шаҳватлар билан талаб қилади. Ўлим фариштаси унинг жонни олишни талаб қилади. Аллоҳим! Ўзинг осон қилгандан бошқа нарса осон эмас. Сен хоҳласанг, маҳзунликни ҳам осон қилиб қўясан». Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в Telegram#Видео 🕌 ОНА ТИЛИНИ АСРАБ ҚОЛГАН БУЮКЛАР 🕌 ✅ Асл тилда гаплашишга ҳаракат қилайлик! ✅ Мукаммал тил деган эдилар Навоий❗️ ✅ Навоийни англаш учун инсон умри етадими? Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов 📲Улашинг | @MuslimShosh
Открыть в TelegramИбн Қудома Мақдисий раҳимаҳуллоҳ: «Ким солиҳ йўлидан бошқа йўлдан юрса, уни ҳалокатга олиб боради. Ким суннатдан четга чиқса, жаннат йўлидан адашибди». Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramФОТИҲА СУРАСИДАГИ “НЕЪМАТ БЕРИЛГАН ЗОТЛАР” ❓САВОЛ: Фотиҳа сурасида “Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин)”, дейилган. Неъмат берилганлар кимлар эканини айтиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Оятдаги “неъмат берилган зотлар”дан кимлар назарда тутилгани ҳақида муфассирлар якдил фикр билдирмаганлар. Айрим муфассирлар улар Аҳли сунна вал жамоа деган бўлсалар, яна бир тоифа муфассирлар Мусо ва Исо алайҳимассаломга ҳақ ила эргашганлар, яъни уларнинг шариати насх (бекор) бўлгунча бўлган даврдаги иймонли кимсалар дейишган. Бошқа муфассирлар мазкур оятдаги “неъмат берилган зотлар”ни Нисо сурасининг 69-оятида очиқланган дейишган: “Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари (ҳамроҳлари) қандай ҳам яхши!” Яъни неъмат берилган зотлар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар, дейишган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramHAMYURTIMIZ POKISTONDAGI XALQARO QUR’ON MUSOBAQASIGA YO‘L OLDI 2026-yil noyabr oyida Pokistonda bo‘lib o‘tadigan nufuzli Xalqaro Qur’on musobaqasida O‘zbekiston sha’nini himoya qilish uchun “Qur’on va tajvidni o‘rgatish” bo‘limi xodimi Abdulaziz qori Supiyev safarga jo‘nab ketdi. Bugun, 2026-yil 22-noyabr kuni Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroportida O’zbekiston musulmonlari idorasining mas’ul xodimlari hamyurtimizni samimiy tilaklar bilan kuzatib, musobaqada muvaffaqiyatlar tilab duoi xayr qildilar. Abdulaziz qori musobaqaning tilovat va maqom yo‘nalishida Kalomullohni go‘zal tajvid va ohang bilan tilovat qilib, yurtimiz sharafini munosib himoya qiladi, inshaalloh. Alloh taolo Abdulaziz qorining tilini ravon, xotirasini mustahkam qilsin va ushbu ulug‘ maydonda ulkan zafarlar ato etsin! https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramБолаларга сингдиришимиз керак бўлган энг муҳим қадриятлардан бири шуки, қийналган ва ёрдамга муҳтож инсонни кўрсак, унга бефарқ бўлмаслигимиз керак. Яхшиликни кейинга қолдирмаслик ҳам муҳим, чунки ўз вақтида кўрсатилган ёрдам инсон учун янада қадрли ва аҳамиятли бўлади. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramАбу Дардо розияллоҳу анҳу деди: “Аллоҳ таоло мендан биргина намозимни қабул қилганини билишим мен учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра севимлироқдир. Чунки, Аллоҳ таоло: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилади» (Моида сураси, 27 оят), деган”. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramЯъқуб алайҳиссалом ўғилларига қандай қилиб икки узрни баён қилган эди? Уларнинг бири: «Уни олиб кетишингиз албатта, мени маҳзун қилади», деган сўзи эди. Чунки у Юсуф алайҳиссаломдан ҳатто бир соат ҳам айрилиққа чидай олмас эди. Иккинчиси эса уни бўридан хавфсирашлари эди. Бу ҳақда у: «Сиз ундан ғофил қолганингизда, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эди. (Юсуф сураси, 13 – оят) Шунда ўғиллари бу икки узрдан бирига жавоб бериб, иккинчисига эътибор ҳам қаратмадилар. Улар дедилар: «Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиён кўрувчилардан эканмиз-да?!», Юсуф сураси, 14 – оят. Нима учун улар иккинчи узрга жавоб бермадилар? Чунки Яъқуб алайҳиссаломнинг Юсуфга бўлган кучли муҳаббати, уни бошқа фарзандларидан алоҳида ажратиб кўрсатиши ва ундан айрилишга тоқат қила олмаслиги ўғилларининг ғашига тегар, уларни ранжитар эди. Шу боис улар бу ҳақда гап очмасликни маъқул кўрдилар ва уни жавобсиз қолдирдилар. Манба: @arabicuz Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramИбн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг етакчилари ва уларга эргашганлар суннатларни худди фарзларни маҳкам тутганлари каби маҳкам тутардилар, амал қилардилар. Шунингдек, савобларини ғанимат билишда уларнинг ўртасини ажратмас эдилар”. “Фатҳул Борий”дан. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в TelegramБолаларга тушунтирингки, болам: "Яширинча яхшилик қил, Аллоҳ кўриб турибди." Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Открыть в Telegram