Account
«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали

«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали

Расмий саҳифа! Ушбу тарихий журнал 1931 йилдан чиқа бошлаган. Журнал ОАК эътироф этган нашрларнинг 10.00.02 “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича рўйхатига киритилган.

Username
@sharqyulduzijurnali
Category
Art
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,276
Avg views per post, 7d268−73.8% vs prev 7d
ERR20.96%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 28, 20261,281
Nov 3, 2026716
Nov 6, 2026767
Nov 7, 2026714
Nov 9, 2026765
Nov 13, 2026431
Nov 14, 20261,610
Nov 23, 2026297
Nov 24, 2026238

Most viewed this month

  1. 01

    Бир пайтлар беш юз минг, етти юз минг нусхада чиққан “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти” журналлари тиражи бугун икки минг, уч минг, тўрт мингдан ошмайди. “Шарқ юлдузи” журналида ҳар йили ўнлаб роман, ҳикоялар, адабий мақолалар чиқади. Лекин ҳеч кимга қалам ҳақи берилмайди. Чунки, иложи йўқ. Обуна йўқ. Ўн мингдан ортиқ мактаб, олийгоҳлар бор, ўн мингдан ортиқ Маҳалла бор. Ҳаммасининг кутубхонаси бор. Ўзбекистонда замонавий адабиёт билан таништирувчи, қарийб юз йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Шарқ юлдузи” мана шу мактабларга, Маҳаллалар кутубхонасига обуна қилинса бўлади. Лекин уларга (аввалги вазирларга) юз мартадан ортиқ қилган мурожаатларимиз ҳавога учиб кетган. Безбет бўлиб илтимосномаларимизни рад этишган. Кўзларини ўлик қўйдек лўқ қилиб тураверишган. Ўзбек адабиёти керак эмас уларга. Гўё, жадид бобомиз Абдулҳамид Чўлпоннинг “Адабиёт ўлса миллат ўлади” деган сўзи у маҳлуқларга тааллуқли эмасдек. (Ҳозирги вазирлар адабиёт ўлишига йўл қўймасалар керак деган умиддамиз.) Ахир бундан ортиқ ноҳақлик бўлмаса керак. Битта майнавоз қилган бесавод кўрсатуви учун ойига юз миллион олади, юзлаб ёзувчилар йиллаб ёзган асарлари учун бир тийин олмайди. Шу тўғрими? Маънавиятимиз, қадриятларимиз, адабиётимиз паймол бўлиши мана шу ерда бошланмаяптими? Қизларимиз чет элларда хору зор юришлари йигит бошимизга номус эмасми? Айтинг, қачон буюк миллат бўлиб шаклланамиз? Қачон маънавиятимиз тикланади? Муҳаммад Исмоил Бизни кузатиб боринг: Telegram|  Facebook | web-sayt

    Link preview
    Views1.73K
    Forwards—
    Reactions24
    Comments—
  2. 02

    Бош муҳарриримиз номларига шоира қиздан қуйидагича хат келибди: “Ассалому алайкум, азиз устозим, яхшимисиз? "Шарқ юлдузи” журналининг сонини кўпайтиришга имконим етганча молиявий кўмак бермоқчимен. Бунинг учун журнал ҳисоб рақамини берурмисиз? Асли топармон-тутармон эмасман, аммо адабиётимиз кўзгуси учун озгина ҳиссам қўшилганидан хурсанд бўламан. Миллат ойдинларининг манфаати йўлида сиз билан биргамиз. Ва виждонан айтурманки, бу борада "Шарқ юлдузи" ўз вазифасини энг авло ўтаётганлар сафида...”. Албатта, бу тарзда ҳомийлик олиш – тағинам у “топармон-тутармон эмас...” одам томонидан қилинса – журналимиз обрўйи учун маъқул эмас. Бироқ миллатнинг Қалбини, Тилини, Тафаккурини сақлаб қолишдаги асосий таянчлардан бири – “Шарқ юлдузи”нинг обунаси борасида ҳаммамиз ўз ҳиссамизни қўшсак, қандай соз бўларди.

    Photo
    Views1.61K
    Forwards—
    Reactions45
    Comments—
  3. 03

    Яқинда бир ҳамқишлоғимиз набирасини етаклаб келди. Бола ўзбекча билмайди, корейсча гапиради. Эна ўз зурриёди нима деяётганини тушунмай лол. Айтишича ишсиз эри, ичиб ичиб икки қизи билан уни кўчага ҳайдабди. Аёл у қилибди, бу қилибди, сарсон саргордон, хору-зор Қўйлиқдаги кўприк остига келибди. Бир неча йил мардикорлик қилибди. Корейс куёв чиққан экан, тил пил ҳеч нарса билмасада шартта эрга тегиб Кореяга жўнабди. Ўша ёқда икки қизини икки корейсга бериб, совуқ юртнинг об ҳавоси ёқмай ўзи юртга қайтибди. Ёлғиз яшабди. Қизининг эрлари болага ўзбекча ўргатишни таъқиқлаб қўйибди. Болалар энасини кўришга келибди-ю, бир оғиз ўзбекча билмайди. Аёл шу неварасини етаклаб бизникига келган экан. Мана ўзбек аёлини нима аҳволга солдик. Бу биз учун фожеа эмасми? Ҳар бир ўзбек аёли миллат ҳимоясида эмасми? Унинг дарбадар, сарсон юришидан оримиз келмайдими? Ўзбек боласи ўзбекчани билмаслиги миллат қудрати заифлашиб бораётганимиздан дарак эмасми? Бугун Ўзбекистонда мана шундай фожеа рўй бериб турган пайтда қайсидир шаллақи юз миллион ойлик оламан деб шанғиллаши уят эмасми? Маънавиятимизнинг ўлгани эмасми? Бир оғайним бор будини сарфлаб қизини Америкага ўқишга жўнатганди. Яқинда қизидан хат келди. Эрга тегаётган экан. Тўй қачон деб сўрасак, тўй икки йилдан кейин экан. Келин куёв икки йил бирга яшашар экан. Бир бирлари билан обдон синаб бўлишгандан кейин, тўй экан. Ё фалак! Никоҳдан олдин йигит ва қиз бир бирининг қўлини ушлаши зинога кирадику! Ота боболаримиз янгалар иштирокида келин куёвни бир марта учраштиришган. Ҳатто ёлғиз учрашишларига рухсат беришмаган. Урф одатларимиз, ўзбекчилигимиз, маънавий қадриятларимиз қаёққа йўқолди? Нега ўзлигимизни унутган миллатга айландик. Нега ўзбек қизи шу шартга рози? Нега уялмай отасидан рухсат сўраяпти? Нега ўзбек қизини бизга ёт, ёввойи ғоялар таъсирига, номаҳрамлар қучоғига ташлаб қўйдик? Яқинда Америкадан инглиз тили ўқитувчиси келди. У дарс берадиган мактабга олиб бордик. Синфга киришимиз билан болалар одоб юзасидан дув ўрнидан туриб, баралла “Ассалому алайкум муҳтарам устоз!” дейишди. Ўқитувчи қўрқиб кетди. Нима деяпти, нега бундай қилаяпти деб бизни саволга тутди. Болаларнинг салом беришини мутлақо таъқиқлади. Устига устак, қалам қоғоз ҳам керакмас, ҳеч нарса ёзманглар, мен дарс ўтаман, тингласаларинг бўлди. Келиб кетиш ҳам ихтиёрий. Ким ҳохласа дарсимга келсин, ҳохламаса келмасин деди. Мана биз ойига тўрт минг доллар бериб ёллаган ўқитувчининг аянчли аҳволи. Ахир бизга ота боболаримиз катталарни кўрсанг албатта салом бер деб ўргатишган-ку? Энди ажнабийдан одоб аҳлоқни ўрганамизми? Маънавиятимиз шу аҳволга келдими? Тошкентда бир эмас, бир қанча университетлар, мактаблар, таълим даргоҳлари тўла тўкис инглизча фаолият юритади. Ўзбек тили ўқитилмайди эмас, умуман ўзбекча гапирилмайди бу даргоҳларда. Ҳамма дарслар фақат инглизча. Ўзбек тилидан мутлақо юз ўгирилган бу масканларда. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани унутилган, таъсири йўқ, алоқаси йўқ уларга. Биз бу даргоҳларга эътибор қаратмаймиз. Қайсидир масхарабоз юз миллион ойлик олганига маҳлиёмиз. Аслида унинг кўрсатувлари миллиард миллиард маънавиятимизга зиён келтираётгани, болаларимизни бузаётгани билан ишимиз йўқ. Бошқалар ҳам мана шундай миллион миллион олаяпти, деб ўйлаймиз. Ёзувчи шоирлар 35-40 йилдан буён ўз ёзган асарларига қалам олаётгани йўқ. Ёзувчи бир йил, икки йил ўтириб роман, қисса, ҳикоя, достон, шеър ёзади, нашр қилади, аммо бир тийин қалам ҳаққи олмайди. Саид Аҳмад “Шарқ” матбаа концернида уч том асари чиқиб, уч почка сигаретга етадиган қалам ҳақи олдим деб, алам билан интервъю берганди. Аҳвол устоз Саид Аҳмад замонидан бери ўзгаргани йўқ. Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг бир қанча китоблари чиқди. Нашриёт кассаси олдида соатлаб кутгани эсимдан чиқмайди. Кассир йигит озгина пул бердида аламдан ўзи йиғлаб юборди. Акажон, қани иложи бўлса, жонимни берардим, деди тиз чўкиб. Мана биз улуғларимизни, маънавият дарғаларимизни қандай аҳволга солдик. Вазият ҳали ҳамон ўзгаргани йўқ. Ўша ўша. Абдулла Ориповга муносабат шундайки, қолганларга ур калтак. Роман ёзсанг ҳам, эпопея ёзсанг ҳам шаптоли қоқи йўқ.

    Text
    Views1.5K
    Forwards—
    Reactions16
    Comments—
  4. 04
    Views767
    Forwards—
    Reactions16
    Comments—

Latest posts

#3549Photo
Views297−65%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3548Photo

Бош муҳарриримиз номларига шоира қиздан қуйидагича хат келибди: “Ассалому алайкум, азиз устозим, яхшимисиз? "Шарқ юлдузи” журналининг сонини кўпайтиришга имконим етганча молиявий кўмак бермоқчимен. Бунинг учун журнал ҳисоб рақамини берурмисиз? Асли топармон-тутармон эмасман, аммо адабиётимиз кўзгуси учун озгина ҳиссам қўшилганидан хурсанд бўламан. Миллат ойдинларининг манфаати йўлида сиз билан биргамиз. Ва виждонан айтурманки, бу борада "Шарқ юлдузи" ўз вазифасини энг авло ўтаётганлар сафида...”. Албатта, бу тарзда ҳомийлик олиш – тағинам у “топармон-тутармон эмас...” одам томонидан қилинса – журналимиз обрўйи учун маъқул эмас. Бироқ миллатнинг Қалбини, Тилини, Тафаккурини сақлаб қолишдаги асосий таянчлардан бири – “Шарқ юлдузи”нинг обунаси борасида ҳаммамиз ўз ҳиссамизни қўшсак, қандай соз бўларди.

Open in Telegram
Views1,610+91%vs avg
Forwards—
Reactions45
Comments—
#3543Photo
Views714−15%vs avg
Forwards—
Reactions18
Comments—
#3542Video
Views767−9%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#3540Photo
Views674−20%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#3539Link preview

Бир пайтлар беш юз минг, етти юз минг нусхада чиққан “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти” журналлари тиражи бугун икки минг, уч минг, тўрт мингдан ошмайди. “Шарқ юлдузи” журналида ҳар йили ўнлаб роман, ҳикоялар, адабий мақолалар чиқади. Лекин ҳеч кимга қалам ҳақи берилмайди. Чунки, иложи йўқ. Обуна йўқ. Ўн мингдан ортиқ мактаб, олийгоҳлар бор, ўн мингдан ортиқ Маҳалла бор. Ҳаммасининг кутубхонаси бор. Ўзбекистонда замонавий адабиёт билан таништирувчи, қарийб юз йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Шарқ юлдузи” мана шу мактабларга, Маҳаллалар кутубхонасига обуна қилинса бўлади. Лекин уларга (аввалги вазирларга) юз мартадан ортиқ қилган мурожаатларимиз ҳавога учиб кетган. Безбет бўлиб илтимосномаларимизни рад этишган. Кўзларини ўлик қўйдек лўқ қилиб тураверишган. Ўзбек адабиёти керак эмас уларга. Гўё, жадид бобомиз Абдулҳамид Чўлпоннинг “Адабиёт ўлса миллат ўлади” деган сўзи у маҳлуқларга тааллуқли эмасдек. (Ҳозирги вазирлар адабиёт ўлишига йўл қўймасалар керак деган умиддамиз.) Ахир бундан ортиқ ноҳақлик бўлмаса керак. Битта майнавоз қилган бесавод кўрсатуви учун ойига юз миллион олади, юзлаб ёзувчилар йиллаб ёзган асарлари учун бир тийин олмайди. Шу тўғрими? Маънавиятимиз, қадриятларимиз, адабиётимиз паймол бўлиши мана шу ерда бошланмаяптими? Қизларимиз чет элларда хору зор юришлари йигит бошимизга номус эмасми? Айтинг, қачон буюк миллат бўлиб шаклланамиз? Қачон маънавиятимиз тикланади? Муҳаммад Исмоил Бизни кузатиб боринг: Telegram|  Facebook | web-sayt

Open in Telegram
Views1,730+106%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—

All posts

Connections