Ассалому алайкум, қадрли обуначилар! 👨🏻💻 "СЕКТОР" Telegram канали эгасининг аккаунти фирибгарлар томонидан эгаллаб олинганлиги сабабли, канал фаолияти вақтинча тўхтатиб турилади. ⚙️ Айни пайтда аккаунтни қайта тиклаш ва унга кириш имкониятини қайтариш бўйича зарур чораларни кўрилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Яқин вақтлар ичида канал фаолияти қайта тикланади. Ҳурмат билан, «СЕКТОР» канали жамоаси.
Open in Telegram
СЕКТОР
СЕКТОР - халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеалар ҳақида Админ ➡️ @nerazzurri8080
Latest posts
🇹🇷⛰ Сайёҳлар орасида машҳур бўлган Туркиянинг Каппадокия минтақасида қоя қулаб тушди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор Йирик тош бўлаклари очиқ осмон остидаги музейига кириш жойида қулаган. Вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин, жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган. СЕКТОР | ЧАТ
Open in Telegram🇺🇿🇹🇷 Амалий ташриф билан Анқара шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёев Туркиядаги ватандошларимиз билан мулоқот қилди. СЕКТОР | ЧАТ
Open in Telegram🔥🚢 Исроилнинг "ZIM" юк ташиш компаниясига тегишли бўлган юк кемаси Қора денгизда камида учта денгиз дрони ҳужумидан сўнг чўкиб кетди Ҳужум Калиакра бурнидан 17 денгиз мили (31,5 километр) узоқликда, Болгариянинг эксклюзив иқтисодий ҳудуди чегарасида содир бўлган. Кема Хайфа портини тарк этиб, Руминиянинг Констанца портига қараб кетаётган эди. Кема литий-ионли аккумуляторлар, коррозияли суюқликлар ва кислоталар ҳамда мудофаа саноатига оид бир қатор бошқа материалларни ташиётган бўлган. СЕКТОР | ЧАТ
Open in Telegram🇱🇧🇮🇱 Ливанда Исроилни бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилишга чақиришди Петиция 1955 йилдан бери амал қилиб келаётган Исроил ва Исроил товарларини бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилишга чақиради. Ушбу ташаббусни кўп йиллардан бери АҚШда яшаб келаётган ливанлик журналист Бриджит Габриэл ҳамда «Демократияни қўллаб-кувватлаш бўйича Америка-Яқин Шарқ коалицияси» НОТ раҳбари Том Харб билдиришди. СЕКТОР | ЧАТ
Open in Telegram🇦🇺Австралияликларга фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ҳамда консерваланган озиқ-овқат ва идишлардаги сув захирасини яратиш тавсия этилмоқда 📰 Yahoo News Australia СЕКТОР | ЧАТ
Open in Telegram🇺🇸 АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Яқин Шарқдан учиб ўтаётган F-16 қирувчи самолётнинг расмини намойиш қилди. СЕКТОР | ЧАТ
Open in Telegram🇪🇺«Шимолий оқим» (Северный поток) ҳатто уруш тугаганидан кейин ҳам қайта ишламайди — Еврокомиссия Брюссель Россия ва АҚШнинг лойиҳани қайта тиклашга бўлган биргаликдаги уринишига қарши чиқмоқда, деб баёнот берди ЕК расмий вакили Паула Пинью. Унинг сўзларига кўра, Евроиттифоқда Россиядан газ импортини тўлиқ тақиқловчи қатъий қонунчилик амал қилмоқда ва европалик расмийлар Европада ёнилғи нархи сезиларли даражада ошганига қарамай, бу қоидаларни ўзгартиришни режалаштирмаяпти. СЕКТОР | ЧАТ
Open in Telegram🇨🇭🇰🇵 Швейцария Пхеньянда янги дипломатик ваколатхона очилишини ва КХДР билан тўғридан-тўғри ҳамда доимий алоқа ўрнатилганини эълон қилди СЕКТОР | ЧАТ
Open in Telegram🇰🇵🚀 Шимолий Корея 12 та баллистик ракета учирди Бу Пхеньян томонидан 12 октябрда ўтказилган синовлардан сўнг деярли икки ҳафта ичида амалга оширилган биринчи ракета учирилишидир. Ўшанда қуролланишнинг асосий компонентини такомиллаштиришга қаратилган тактик баллистик ракеталар синовдан ўтказилгани таъкидланган эди. СЕКТОР | ЧАТ
Open in TelegramConnections
Similar channels
Buvayda tuman hokimligi| rasmiy kanali@buvaydaaxborotxizmatiNews and media9.17K
Ilyos Safarov@haqiqatdailyosNews and media9.17K
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali🇺🇿@zangiota_tumani_hokimligiNews and media9.2K
OQDARYO.UZ | Rasmiy kanal@oqdaryo_axborot_xizmatiNews and media9.22K
Şimoli-ğarbiy harbiy okrug rasmiy kanali (official)@mudofaa_shimoliyNews and media9.12K
ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿@jamoat_nazoratiNews and media9.23K
Afisha.uz - Poytaxt tadbirlari@afishauzbNews and media9.25K
Romitan tumani hokimligi | Rasmiy kanali@romitanhokimiyatNews and media9.09K