Account
Сайфиддин Сайфуллоҳ

Сайфиддин Сайфуллоҳ

Ушбу канал филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва диншунос олим устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ домланинг каналлари бўлиб, бунда тасаввуф таълимоти ва унга доир мавзулар ёритиб борилади.

Username
@sayfiddinsayfulloh
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,788
Avg views per post, 7d409last 7 days
ERR22.89%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 22, 2026471
Nov 23, 2026452
Nov 24, 2026431
Nov 25, 2026448
Nov 26, 2026492
Nov 27, 2026389
Nov 28, 2026155

Most viewed this month

  1. 01

    ТАВОЗЕЪДА МУСОБАҚА: МАВЛОНО ВА ПОП Мавлоно Румий ҳазратлари йўлда бир поп билан юзма-юз келган. Поп кўрганки, қаршисидан нурли, муборак бир зот келяпти. Унинг рўбарўсида бош эгиб таъзим қилган. Мавлоно ҳазратлари ҳам бош эгиб таъзим қилган. Поп бошини кўтариб қараса, мусулмонларнинг улуғ ва эътиборли одами унга таъзим қилиб турибди. Поп камбағал, шаҳарнинг чекка бир ерида яшар экан. Бу сафар қайтадан таъзим қилибди. Мавлоно ҳам такрор таъзим қилибди. Поп бошини кўтариб қараса, Мавлоно яна таъзим қилиб турибди. Поп қанча таъзим қилса, Мавлоно ҳам ундан ортда қолмабди. Таъзим қилса, қилаверибди... Ниҳоят поп мусулмон бўлибди... Кейинчалик Мавлоно ҳазратлари бу воқеани биттасига айтиб шундай изоҳлаганлар: «Бир поп тавозеъ хусусида биз билан мусобақага киришди ва бизнинг қўлимиздан тавозеъ вазифасини олмоқчи бўлди... Тавозеъни биз унга топшириб қўямизми? Йўқ, ҳеч қачон бермаймиз?» Шубҳасиз, бу воқеа ҳайратли ва таъсирли... Юқорида айтиб ўтганимиздек, тасаввуфий ахлоқ тарбиясини Америка, Европа таълим тизимидан, Яли университетидан, Кембридж университетидан ҳам ўрганиш мумкин эмас... Бу ахлоқий тарбияни фақат ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДАН ўрганиш мумкин... 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ✅ Сайфиддин Сайфуллоҳ

    Photo
    Views606
    Forwards—
    Reactions13
    Comments—
  2. 02

    #Асослар 3.5 ҲАЛОЛ ЛУҚМА Ислом тарихидан маълумки, Пайғамбар ва авлиёларнинг аксари бадавлат бўлсалар ҳам, бирор касб билан шуғулланиб, ҳалол еб-ичиб, бола-чақа боққанлар ва шундай яшашни шараф деб билганлар. Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг «Тазкират-ул авлиё»сида баён қилинади: «Келтурубдурларким, Абдуллоҳ Мағрибийнинг тўрт ўғли бор эрди. Ҳар бир ўғлига бир ҳунар ўрганмакни буюрди. Сўрдиларким: – На учун ўғлонларга ҳунар ўрганмакни лойиқ кўрдингиз? Абдуллоҳ деди: – Ҳар бир ўғилга бир ҳунар ўргатурман, токи мендин кейин «Фалонийнинг ўғлиман» деб элнинг жигарини емагайлар ва ҳожат вақтида касб-ҳунари ризқ-рўзига сабаб бўлгай ва элдин тама қилмагайлар». Алқисса, маърифатнинг ҳосил бўлишида ҳалол луқманинг катта аҳамияти бор. Хожа Ориф Ревгарий айтадики: «Маърифатнинг чегараси – нафсдан холи бўлмоқ ва бунинг тадбири (усули) ҳалол нарсалардан-гина баҳраманд бўлмоқни одат қилмоқдур». Машойихларимиз ҳалол ризқ учун меҳнат қилганлар ва муридларига ҳам ҳалолдан топишни, ҳаромдан ҳазар қилишни қаттиқ таъкидлаганлар. Чунки ҳаром еган, ҳаромга аралашган соликка маънавий эшиклар ҳамиша ёпилади, улар ҳеч қачон мақсадга етмайди. 👤 Муаллиф: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📚 «Хожагон — Нақшбандия (асослар ва рашҳалар)» китобидан. ✅Сайфиддин Сайфуллоҳ

    Photo
    Views527
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—
  3. 03

    #Асослар 3. ҲАЛОЛ ЛУҚМА حلال لقمه Нақшбандиянинг муҳим асосларидан бири — «луқма ҳиллияти», яъни ҳалол луқма истеъмол қилиш, бола-чақани ҳалол касб орқали боқишдир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадиларки: «Шариат ўн ҳисса бўлса, тўққиз ҳиссаси луқма ҳалоллиги, бир ҳиссаси қолган ҳукмлардир». Бошқа бир ҳадисда марҳамат қиладиларки: «Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди». Хожа Юсуф Ҳамадоний «Одоби тариқат» асарида тўрт асосдан баҳс юритиб, иккинчи асос ҳақида шундай дейди: «Иккинчи асос — луқманинг ва хирқанинг ҳалол бўлиши. Чунки ҳаром луқма туфайли қалбда нур ҳосил бўлмайди. Ҳаром либос билан эса ибодат завқини тотиб бўлмайди. Шайх Жунайд Бағдодий ҳазратлари бу ҳақда: «Ейиш-ичиш ва тураржой пок бўлса, бошқа барча ишлар тузалади», — дейдилар. Ҳар бир инсон уч нарсани тўғри йўлга қўйиши зарур: хирқа, луқма ва маскан. Буларнинг учаласи ҳам пок ва ҳалол бўлса, кишининг барча ишлари ривож топади. Ҳаром ва маъсиятлардан қочиш, парҳез қилиш вожибдир. Ҳаромхўр, фосиқлардан йироқлашиш лозим». 👤 Муаллиф: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📚 «Хожагон — Нақшбандия (асослар ва рашҳалар)» китобидан. ✅Сайфиддин Сайфуллоҳ

    Photo
    Views503
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—
  4. 04

    ИЛМЛИ БЎЛИШ ВА ОДАМ БЎЛИШ Мавлоно Румий: «Модомики, юнонларнинг фалсафасини ўрганибсан, имонлиларнинг ҳам фалсафасини ўрган, у ҳам керак!» – деб таъкидлайди. Мана, Бўғозичи университети, Билкант университети, қандайдир ингилизча соҳаларни ўргатадиган муассасалар, жамиятшунослик, руҳиятшунослик, иқтисодиёт ва бошқа даргоҳлар бор. Булар яхши, хўш, қани қаерда инсонга ахлоқ ўргатилади, ахлоқ илми билан таъминлан тирилади... Ўргатиш, илм беришни айтмайман. Ўргатмоқ қайсидир соҳага оид маълумот бермоқ дегани. Илмли, маълумотли бўлади, аммо одам бўлмайди... Шунинг учун тарбия бермоқ ҳам лозим. Адабни, тарбияни олгандан кейин ҳақиқий комил инсон бўлади. Шу университетни битирганлар, Америкада таълим олганлар замонавий бир инсон, комил бир киши бўладими?... Американинг олийжаноблари бизнинг мутасаввиф олийжанобларимиз каби эмас... Уларнинг олийжаноблиги Юнус Эмронинг олийжаноблиги каби эмас... 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ✅ Сайфиддин Сайфуллоҳ

    Photo
    Views489
    Forwards—
    Reactions19
    Comments—

Latest posts

#7060Photo

ИЛМ ТАЛАБИДАН ТЎХТАМА СУННАТНИ ЛОЗИМ ТУТ ВА ҲАЛОЛ ЕГИН Ва яна илм талаб қилишдан оёқларингни канда қилма. Фиқҳ ва ҳадис илмини ўрган. Ва жоҳил сўфийлардан йироқ бўл. Ва уларнинг авомидан ҳам узоқ бўлгинки, улар дин ўғрилари ва мусулмонлар (дини)нинг қароқчиларидир. Ва суннатни ўзингга лозим тут. Ўтган салаф имомларнинг мазҳабида бўл. Ёшлар, аёллар, бидъат аҳли ва бойлар билан суҳбат қилмагинки, улар динингга рахна соладилар. Дунёнинг жафоларига рози бўл (чунки дунёни бошқарувчиси Аллоҳдир). Ёмон одамлар суҳбатидан ва олчоқ йўқсиллардан эҳтиёт бўл. Ўзингга хилватни лозим тут. Ҳалол егинки, у яхшиликларнинг калитидир. Ҳаромдан йироқ бўлгин, токи қиёматда дўзах (ўти) куйдирмасин. Ҳалол кийгинки, тоатдан ҳаловат топгайсан. Доимо Ҳақнинг азаматидан қўрқувда бўл. Унутмагинки, бир кун келиб (қиёматда) ҳисоб майдонида тypacaн... 👤 Муаллиф: Абдухолиқ Ғиждувоний (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Васиятнома» китобидан. ✍ таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ ✅Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views177−57%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h95
4 h164
7 h177
  1. After 1 hour95
  2. After 6 hours177
  3. Total to date177
#7059Photo

#Асослар 4.2 АДАБ (ادب) Бу тариқат арбобларининг айрим рисолаларида тўрт хил адаб мавжудлиги айтилади: адаб маъа-Аллоҳ, адаб маъар-Расул, адаб маъаш-шайх ва адаб маъал-ихвон. Адаб маъа-Аллоҳ – Аллоҳга нисбатан адаб сақлашдир. Яъни, Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва қайтариқларидан сақланишдир. Банда ўзининг ожизлигини ҳис этиб, Аллоҳдан келган ҳар бир мукофотни ҳам, мусибатни ҳам бирдек қаршилаши, тақдирга рози бўлиши, Яратувчи Зотга нисбатан яхши гумонда бўлиши лозим. Адаб маъар-Расул – Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нисбатан адаб сақлашдир. Аллоҳ томонидан танланган бу муҳтарам зотни махлуқотнинг энг улуғи ва шарафлиси, деб билиш, ота-онадан, ўз жонидан яхши кўриш, аҳли байтларини ҳурмат қилиш, муборак номларини эшитган ҳамоно саловот айтиш, муборак сурат ва сийратларини билиш, суннат ва тавсияларига амал қилиш, ҳақиқий умматга хос яшаш тарзини танга сингдириш айни одоб доирасидадир. Адаб маъаш-шайх – шайх (пир)га нисбатан адаб сақлашдир. Мурид шайхини (ҳақиқий шайх назарда тутилади) Пайғамбар вориси деб билиши, унинг тавсия ва вазифаларини ихлосу садоқат билан бажариши, пирига нисбатан муҳаббатли бўлиши, шариатга мувофиқ ҳар бир ҳаракатидан ибрат олиши шарт. Адаб маъал-ихвон – тариқатдош, мўмин-мусулмонларга нисбатан адаб сақлаш. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўмин-мусулмонларни бир-бирига дўст-биродар деб айтган. Уларни аҳил, бир-бирига ёрдамчи, бири-бирининг ҳолидан хабар олувчи бўлишини таъкидлаган. Фитна-фасодлардан, ёмонликлардан, қон тўкишдан эҳтиёт бўлишни буюрган. Бу мўмин биродарлар ўртасидаги адабдандир. «Мақомоти Шоҳ Нақшбанд» китобида келтирилишича, Ҳазрат Баҳоуддин айтар экан: «Бир адаб бор, у Ҳақ субҳонаҳу ва таолога нисбатан, яна бир адаб бор, у Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нисбатан, яна бир адаб бор, у машойихларга нисбатандир. Ҳақ субҳонаҳу ва таолога нисбатан бўладиган адаб шундаки, илоҳий фармонларни зоҳирда ва ботинда тўлиқ бандалик билан адо қилинади; ундан бошқа ҳар қандай феълдан юз ўгирилади. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нисбатан адаб шундайки, солик ўзини فاتّبعوني (менга эргашинглар) мақомига тўлиқ ростлайди; барча ҳолатда У муборак зотга юксак эҳтиром сақлайди, мавжудот мушкулларини ҳал этишда Ҳақ субҳонаҳу ва таоло иродаси Пайғамбар орқали ўтишини мурид англаши, ҳар ким ва ҳар бир нарса Унинг иззат остонасига бош қўйганини билиши керак. Шайх (пир)га нисбатан адабнинг вожиб ва лозимлиги сабаби шуки, улар (шайхлар) суннатга тўлиқ амал қилиш орқали Ҳақ субҳонаҳу ва таолога етишгандирлар». (Абулмуҳсин Муҳаммад Боқир ибн Муҳаммад Али. «Баҳоуддин балогардон». – Тошкент. «Ёзувчи», 1993. 81-б.) 👤 Муаллиф: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📚 «Хожагон — Нақшбандия (асослар ва рашҳалар)» китобидан. ✅Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views188−54%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h42
6 h188
  1. After 1 hour42
  2. After 6 hours188
  3. Total to date188
#7058Photo

ОБИД, ЗОҲИД, ОШИҚИ СОДИҚ: ТАСАВВУФ МАРТАБАЛАРИ Иброҳим алайҳиссалом Каъбани бунёд қилганларида, тўрт бурчагининг ҳар бир бурчагида минг ракаатдан намоз ўқибдилар. Ва айтибдиларки: «Ё Раббим, шундай ибодат қилдим. Сенга маъқулми, мақбулми? Сенга қиладиган бундан ҳам яхшироқ, маъқулроқ ибодат борми?» – Ҳа, ё Иброҳим, – дебди Аллоҳ. – Бир фақир камбағалга бир луқма нон бериш... Демакки, ибодатингдан ўзингга фойда, аммо бошқа бир киши учун фойдали бир иш қилганда, у янада қимматлироқ, савоблироқ, нафл ибодатдан афзалроқ бўлади. ТАСАВВУФ асосида хизмат, ҳурмат, ҳиммат, ғайрат, шафқат, эҳсон ётгани учун сиз сўраганингиздек нафл ибодатларни тартибга соладиган, ташкиллаштирадиган таълимот эмас. Дарвоқе, кечаю кундуз кўп нафл ибодатларни бажарадиган инсонлар борки, мутасаввифлар уларни ОБИД дерлар. Аммо обидлик тасаввуфнинг пастроқ мартабасидир. Ундан кейин «ЗОҲИД»-лик мартабаси келади. Ундан кейин «ОШИҚИ СОДИҚ» ларнинг мартабаси келади. Аллоҳ севадиган, Аллоҳ ҳам уларни севадиганларнинг мартабаси. Юксак мартаба шудир... 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ✅ Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views99−76%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#7057Photo

بسم الله الرحمن الرحيم (Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан) Оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳга ҳамдлар, унинг Расули Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ва аҳли байтларининг барчасига салоту саломлар бўлсин. Агар солик киши (тариқат йўлчиси) ушбу нозик сўзлар билан мавсуф (сифатланган) бўлса, маърифат чашмасидан унинг жон қадаҳига томизадилар ва у абадул-абад Ҳақнинг маст (ошиғи) бўлади. Эй фарзандим!³² Мен сенга тақвони шиор қилиб олишингни васият қиламан. Ибодат вазифаларни ўзингга лозим тут ва доим Аллоҳдан қўрқувчи бўл. Худо ва расулнинг ҳақларини ҳамда ота-онанг ҳақларини адо эт. Ва барча машойихлар ҳурматларини сақла. Бу хислатлар билан Аллоҳнинг ризосига мушарраф бўласан. Худои таолонинг буйруқларини бажар, токи Ҳақ таоло сени муҳофаза қилсин ва ёрдамчинг бўлсин. Ва Қуръонни хоҳ ёддан хоҳ Мусҳафдан бўлсин, ўқишни канда қилмагин. Ва Қуръонни тадаббур, тафаккур, қўрқув ва йиғи билан ўқигин. Ҳар кору ҳолда Қуръонга амал қилгинки, Худои таолонинг ҳужжати Қуръондир. ————————————————— ³² Баъзи кўлёзмаларда таъкидланишича, Абдулхолиқ Ғиждувоний бу "Васиятнома"ни халифалари Авлиёи Кабирга қарата айтганлар (Таржимон). 👤 Муаллиф: Абдухолиқ Ғиждувоний (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Васиятнома» китобидан. ✍ таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ ✅Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views329−20%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
14 h244
25 h329
  1. After 24 hours329
  2. Total to date329
#7056Photo

#Асослар 4.1 АДАБ (ادب) Бу йўлнинг асосларидан яна бири солик Қуръоний адаб ва ахлоқ соҳиби бўлиши, юриш-туриш, ҳар бир ҳаракатини назорат остига олишидир. Қуръони каримда Аллоҳ таоло ҳазрат Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг гўзал ва мукаммал хулқларини таърифлаб, шундай марҳамат қилади: وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ «Ва албатта, сен (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) улуғ хулқ устидадурсан». («Қалам» сураси, 4-оят.) Бошқа бир Ҳадиси шарифда айтиладики: عن أبى هريرة رضى الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه وسلم انما بعثت لاتمم مكارم الاخلاق Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта, мен карамли ахлоқларни комил қилиш учун юборилганман» (Имом Байҳақий ривояти), – дедилар». – Бошқа бир ҳадисда: أدبنى ربى فأحسن تأديبى «Менга Раббимнинг ўзи адаб берди, бас, адабим қандай ҳам яхши!» – деб айтилган (Имом Суютий ривояти). Оишаи Сиддиқа онамиздан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ахлоқлари хусусида сўрашганда, ахлоқлари Қуръон эканини айтганлар. Алишер Навоий илм адабсиз ва адаб илмсиз мукаммал бўлмаслигини таъкидлайди: Адаб ўрган, илм ҳосил қил, Аҳли маъниларга ўзни восил қил. Демак, аҳли маъно бўлган улуғлар сафидан жой олиш учун соликдан илм ва адаб талаб қилинади. Жалолиддин Румий айтади: «Ақлим қалбимдан сўради: – Дин нимадир? Қалбим эса ақлимнинг қулоғига эгилди ва шивирлаб: – Дин одобдан иборатдир! – деди». 👤 Муаллиф: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📚 «Хожагон — Нақшбандия (асослар ва рашҳалар)» китобидан. ✅Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views375−8%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#7054Photo

ЗОҲИРИЙ ВА БОТИНИЙ ИЛМЛАР: ТАСАВВУФ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР Аллоҳ бизни зоҳирий ва ботиний илмлар билан мукаммал қилсин. Қалб ва кўнгил кўзи очиқ, маънавий-руҳоний оламнинг турли туман гўзал ҳис-туйғуларига соҳиб бўлган инсонлардан ай-ласин! Ички олами нурга тўлган, имон зиёси билан мунаввар бўлган эътиқодли, шафқатли, марҳаматли, гўзал ахлоқли қулларидан айласин! Омин. Валҳамду лиллоҳи раббил оламин! Бўғозичи университети профессори, фан доктори Маҳмуд Асъад Жўшон билан савол-жавоблар. 1-САВОЛ: Тасаввуф нафл — қўшимча намоз, рўза, зикр ва бошқа ибодатларни тартибга солувчи, ташкиллаштирувчи бир тизимми, таълимотми? ЖАВОБ: Йўқ. Тасаввуф нафл ибодатларни тартибга солувчи, ташкиллаштирувчи таълимот эмас. Баъзан мутасаввиф нафл ибодатларни тарк этади. Бизнинг улуғларимиз айтадиларки: «Бирор кишига хизмат қилиш лозим бўлиб қолган бир пайтда, нафл ибодатларни тарк этамиз. Чунки нафл ибодат инсоннинг ўзига фойда етказади. Аммо бошқа бир кишига хизмат қилиш, жамиятга хизмат қилишдир. Бунинг савоби кўпроқ... 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ✅ Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views464+13%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#7053Photo

ИСЛОМ БИНОСИНИНГ ЎН УСТУНИ Бизга Фазл ибн Муҳаммад ҳадис айтди. Бизга Мусо ибн Омир Димашқий ҳадис айтди. Бизга Валид ибн Муслим ҳадис айтди. Менга Абу Тамим Килобий Ибондан, у Ҳусайндан ҳадис айтди: "Ислом дини ўн рукн устига қурилган: Аллоҳ таолога ихлос қилиш бу фитратдир. Намоз бу диндир. Закот бу покланишдир. Рўза бу қалқондир. Ҳаж бу шариатдир. Амри маъруф бу ҳужжатдир. Наҳий мункар бу сақловчидир. Тоат бу сақланишдир. Жамоат бу улфат, дўстликдир. Имом Ҳаким Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Термизий раҳимаҳуллоҳнинг китобларидан бири бўлмиш "Намознинг шарҳи" китоби тугади. Уни тамомлаш Али ибн Сулаймон ибн Аҳмад ибн Сулаймон Муродий Андалусий қўли билан бўлди. Аллоҳ таоло Ўз фазлу марҳамати билан бу билан уни ундаги нарсаларни биладиганлардан қилсин. Уни ичидаги нарсаларга амал қиладиганлардан қилсин. Омин! Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламин. Вассолату вассаламу ъала саййидил мурсалийн саййидина Муҳаммад ва ъала олиҳи ажмаъийн. Бунга қараган ва уни ёзувчиси ва ота-оналарига мағфират ва розилик сўраб дуо қилганни раҳм қилсин. Буни барча мусулмонлар ҳақида умумий қилсин. Барча пайғамбарлар сўнггиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат бўлсин! 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев ✅ Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views395−3%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#7052Photo

#Асослар 3.5 ҲАЛОЛ ЛУҚМА Ислом тарихидан маълумки, Пайғамбар ва авлиёларнинг аксари бадавлат бўлсалар ҳам, бирор касб билан шуғулланиб, ҳалол еб-ичиб, бола-чақа боққанлар ва шундай яшашни шараф деб билганлар. Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг «Тазкират-ул авлиё»сида баён қилинади: «Келтурубдурларким, Абдуллоҳ Мағрибийнинг тўрт ўғли бор эрди. Ҳар бир ўғлига бир ҳунар ўрганмакни буюрди. Сўрдиларким: – На учун ўғлонларга ҳунар ўрганмакни лойиқ кўрдингиз? Абдуллоҳ деди: – Ҳар бир ўғилга бир ҳунар ўргатурман, токи мендин кейин «Фалонийнинг ўғлиман» деб элнинг жигарини емагайлар ва ҳожат вақтида касб-ҳунари ризқ-рўзига сабаб бўлгай ва элдин тама қилмагайлар». Алқисса, маърифатнинг ҳосил бўлишида ҳалол луқманинг катта аҳамияти бор. Хожа Ориф Ревгарий айтадики: «Маърифатнинг чегараси – нафсдан холи бўлмоқ ва бунинг тадбири (усули) ҳалол нарсалардан-гина баҳраманд бўлмоқни одат қилмоқдур». Машойихларимиз ҳалол ризқ учун меҳнат қилганлар ва муридларига ҳам ҳалолдан топишни, ҳаромдан ҳазар қилишни қаттиқ таъкидлаганлар. Чунки ҳаром еган, ҳаромга аралашган соликка маънавий эшиклар ҳамиша ёпилади, улар ҳеч қачон мақсадга етмайди. 👤 Муаллиф: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📚 «Хожагон — Нақшбандия (асослар ва рашҳалар)» китобидан. ✅Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views527+29%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#7051Video

Forwarded from Xojiasqar

No text

Open in Telegram
Views438+7%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
47 h412
67 h438
  1. Total to date438
#7050Photo

ТАВОЗЕЪДА МУСОБАҚА: МАВЛОНО ВА ПОП Мавлоно Румий ҳазратлари йўлда бир поп билан юзма-юз келган. Поп кўрганки, қаршисидан нурли, муборак бир зот келяпти. Унинг рўбарўсида бош эгиб таъзим қилган. Мавлоно ҳазратлари ҳам бош эгиб таъзим қилган. Поп бошини кўтариб қараса, мусулмонларнинг улуғ ва эътиборли одами унга таъзим қилиб турибди. Поп камбағал, шаҳарнинг чекка бир ерида яшар экан. Бу сафар қайтадан таъзим қилибди. Мавлоно ҳам такрор таъзим қилибди. Поп бошини кўтариб қараса, Мавлоно яна таъзим қилиб турибди. Поп қанча таъзим қилса, Мавлоно ҳам ундан ортда қолмабди. Таъзим қилса, қилаверибди... Ниҳоят поп мусулмон бўлибди... Кейинчалик Мавлоно ҳазратлари бу воқеани биттасига айтиб шундай изоҳлаганлар: «Бир поп тавозеъ хусусида биз билан мусобақага киришди ва бизнинг қўлимиздан тавозеъ вазифасини олмоқчи бўлди... Тавозеъни биз унга топшириб қўямизми? Йўқ, ҳеч қачон бермаймиз?» Шубҳасиз, бу воқеа ҳайратли ва таъсирли... Юқорида айтиб ўтганимиздек, тасаввуфий ахлоқ тарбиясини Америка, Европа таълим тизимидан, Яли университетидан, Кембридж университетидан ҳам ўрганиш мумкин эмас... Бу ахлоқий тарбияни фақат ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДАН ўрганиш мумкин... 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ✅ Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram
Views606+48%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
50 h573
67 h606
  1. Total to date606

All posts

Connections