Account
Abdulhamid Murod

Abdulhamid Murod

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилади.»

Username
@abdulhamid_murod
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,848
Avg views per post, 7d474last 7 days
ERR25.67%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 22, 2026598
Nov 23, 2026683
Nov 24, 2026506
Nov 25, 2026326

Most viewed this month

  1. 01
    Views906
    Forwards—
    Reactions15
    Comments—
  2. 02

    Ҳидоят 📜"У аҳлига: «Туриб туринглар, албатта, мен ўтни кўриб қолдим. Балки, у ердан сизга бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ олиб келарман», – деди", Қосос сураси, 29 - оят Имом Бағавий оятнинг тафсирида айтди: "Мусо алайҳиссалом жуда ғаюр, рашкчи киши эди. Аёлини бошқалар кўрмаслиги учун ҳамроҳлар (карвон) билан бирга юрмас эди. Адашиб қолиб, оловни кўрган вақтида, у орқали йўл топишни истади. Лекин у олов эмас, балки нур эди". ◽️Изоҳ: "Тафсири Қуртубий"да ушбу оят қўйидагича тафсир қилинади: Ибн Аббос ва бошқалар айтдилар: «Бу ҳодиса Мусо алайҳиссалом муддатни ўтаб бўлиб, оиласи билан йўлга чиққанда содир бўлди. У Мадян томондан келаётган ва Мисрга боришни ирода қилган эди. У йўлдан адашиб қолди. Мусо алайҳиссалом жуда рашкчи киши эди. Одамлар аёлини кўриб қолмасинлар, деб рашк қилганидан улар билан кечаси бирга юрар, кундузи эса улардан ажралиб олар эди. Аллоҳ таолонинг азалий илмида ўтган тақдир сабабли у ҳамроҳларидан адашиб қолди ва бу жуда қоронғи кеча эди». Муқотил айтди: «Бу қиш фаслидаги жума кечаси эди». Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтди: «Мусо алайҳиссалом Шуайб алайҳиссаломдан онасининг олдига қайтишга ижозат сўради. У ижозат бергач, аҳли ва қўй-эчкилари билан йўлга чиқди. Йўлда, совуқ ва қорли қиш кечасида унга бир ўғил фарзанд туғилди. У йўлдан адашиб, чорваси ҳам тарқалиб кетган эди. Мусо чақмоқтошни чақди, аммо ундан ҳеч қандай олов чиқмади. Шу пайт йўлнинг чап томонида, олисдан бир оловни кўриб қолди ва аҳлига: “Кутиб туринглар (яъни шу турган жойингизда турингиз), мен бир оловни кўриб қолдим”, деди». Ибн Аббос айтди: «У олов томон юриб борганида, оловнинг бир сидр (ёки анор, чилонжийда) дарахтида эканини кўрди. У ушбу нурнинг гўзаллиги ва дарахтнинг ниҳоятда яшнаб-яшил бўлиб турганидан ҳайратда тўхтаб қолди. Оловнинг шиддатли ҳарорати дарахтнинг гўзал яшиллигини ўзгартирмас, дарахт шарбатининг кўплиги ва баргларнинг майин яшиллиги эса олов нурининг гўзаллигини сўндирмас эди». Маҳдавий эса шундай эслатди: «Ривоят қилинишича, у оловни чакалакзор (сертикон) дарахтда кўрди ва унга томон интилди. Аммо олов ундан узоқлашди. У орқага қайтган эди, дилида хавфни туйди. Сўнг олов унга яқинлашди ва Аллоҳ азза ва жалла дарахт томондан унга сўзлади». Мовардий айтди: «У Мусонинг назарида олов эди, Аллоҳ таолонинг ҳузурида эса нур эди». T.me/Abdulhamid_Murod

    Text
    Views853
    Forwards—
    Reactions8
    Comments—
  3. 03
    Views848
    Forwards—
    Reactions11
    Comments—
  4. 04
    Views747
    Forwards—
    Reactions7
    Comments—

Latest posts

#5347Text
Views221−53%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h132
3 h181
5 h221
  1. After 1 hour132
  2. After 6 hours221
  3. Total to date221
#5346Photo
Views244−49%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h172
3 h244
  1. After 1 hour172
  2. Total to date244
#5344Text
Views361−24%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h199
3 h310
7 h361
  1. After 1 hour199
  2. After 6 hours361
  3. Total to date361
#5341Text

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматкорлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларининг ёнига бориб, Софийя розияллоҳу анҳо учун тиззаларини тутиб турганларини кўрганман. Софийя розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларига оёғини қўйиб, туяга минган». Бу дин муҳаббат, нафислик, раҳмат ва гўзал муомала динидир! Аммо афсуслар бўлсинки, биз динни фақатгина эъти қод сифатида дин қилиб олганмиз, сулук сифатида эмас! Кўпчиликнинг наздида муҳаббатни изҳор қилиш гўё айбдек. Гўё лутфни кўрсатиш гуноҳ ёки ҳаромдек. Қалбимиз қотиб кетди. Ғарбда кўрганларимизгина кўзларимизни яшнатадиган, қамаштирадиган бўлиб қолди. Ғарб киноларида бир эркак аёлига машинанинг эшигини очиб берса, «Мана романтика!» деб, оғзимиз очиладиган бўлиб қолди. Ҳолбуки, бундан бир минг тўрт юз йил аввал Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам завжалари Софийя розияллоҳу анҳо туяга миниши учун ўтириб, тиззаларини тутиб турибдилар. Завжалари у зотнинг тиззалари устига оёқ қўйиб, туяга минмоқда. Бу динда бағритошлик, юз ўгириш, зулм, зўравонлик, аёлларни унутиш, уларга қаҳру ғазаб қилиш йўқ. Биз ундан истаганимизни олиб, истаганимизни тарк қиляпмиз, холос! "Росулуллоҳ ﷺдан мактублар" T.me/Abdulhamid_Murod

Open in Telegram
Views305−36%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h112
5 h259
6 h305
  1. After 1 hour112
  2. After 6 hours305
  3. Total to date305
#5340Text
Views251−47%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h100
3 h185
6 h251
  1. After 1 hour100
  2. After 6 hours251
  3. Total to date251
#5339Text
Views307−35%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h142
4 h211
7 h307
  1. After 6 hours307
  2. Total to date307
#5338Text

Таҳoрат олиб ётишнинг 6 фазилати 1. Таҳoратли ҳолда ётган банданинг ҳаққига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолда ухласа, унинг ҳаққига бир фаришта: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолда ухлади”, дейди» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 2. Таҳoратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолда ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта, беради», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). 3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади. Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами», дейдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади» (Фатҳул Борий, Умдатул Қорий). 4. Таҳoратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради» (Фатҳул Борий). Муҳаммад Закариё Кандаҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрири Бухорий). 5. Таҳoратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади. Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади» (Фатҳул Борий). 6. Таҳoратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолда ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига изн берилади» (Ибн Муборак, Китобуз-Зуҳд; Фатҳул Борий). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини мукаммал қилса, сўнгра: Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради» (Имом Муслим ривояти). Аллоҳ таоло барчамизни доимо покликда юрадиган, таҳоратли ҳолда ухлашга одатланган солиҳ бандаларидан қилсин. Омин! 🤲 T.me/Abdulhamid_Murod

Open in Telegram
Views308−35%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h144
4 h217
7 h308
  1. After 6 hours308
  2. Total to date308

All posts

Connections