Account
MARUZALAR KANALI

MARUZALAR KANALI

МАДИНА ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИЛАРИ: АБДУЛЛАТИФ ҚОРИ [ @Azzuz] ВА ЖАЛОЛИДДИН ДОМЛАНИНГ МАЪРУЗАЛАРИ КАНАЛИ. @zabardastulamolar @QalbNuriAbuHanifah @islomnuri @islomovozi @ilmtalabalari @qalam_biz

Username
@maruzalar
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,770
Avg views per post, 7d314−51.5% vs prev 7d
ERR17.76%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 6, 2026990
Nov 10, 20261,464
Nov 12, 2026701
Nov 13, 2026665
Nov 14, 2026722
Nov 16, 2026591
Nov 17, 2026586
Nov 20, 2026442
Nov 21, 2026378
Nov 23, 2026294
Nov 25, 2026145

Most viewed this month

  1. 01

    УМРИНГИЗ ҚАЕРГА КЕТЯПТИ? Умр қанча давом этиши Аллоҳнинг қўлида. Лекин бир тасаввур қилиб кўрайлик: инсон тахминан 60 йил яшайди. Бу йилларимиз қаерга сингиб кетаркан? Кунига 8 соат ухласак, 60 йиллик умрнинг 20 йили уйқуда ўтади. Кунига 8 соат ишласак, яна 20 йили иш билан кетади. Болалик даврини 15 йил деб олсак, бу 55 йил бўлди. Кунига икки маҳал овқатланишга бир соат ажратсак, яна 3 йили дастурхон атрофида ўтади. Уйқу, иш, болалик ва овқат: жами 58 йил. 60 йиллик умрдан қолгани атиги 2 йил. Энди ўзимизга бир савол берайлик: шу умримизнинг қанча қисмини ибодатга, Қуръон тиловатига, Аллоҳнинг розилигини топишга сарфладик? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирганларидек, қиёмат куни банда умрини нимада ўтказгани сўралади. Ўшанда нима деб жавоб берамиз? Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи, бандаларига нозил қилинган ҳидоятдир. Уни тиловат қилиш энг улуғ ибодатлардан ва энг афзал зикрлардан. Қуръон ўқиш шунчаки ҳарфларни ўқиш эмас. Бу Роббимиз билан қалбан боғланиш, Унинг сўзларини тинглаш, маъносини ўйлаб кўриш демак. Хўш, умримиздан бунчалик оз вақт қолган бўлса, Қуръонга вақтни қаердан топамиз? Жавоби оддий: Қуръон учун алоҳида вақт излаш шарт эмас. Намоз вақтларининг ўзи етади. Мусҳафи шариф одатда 604 саҳифа. Уни бир ойда хатм қилиш учун кунига 20 саҳифа ўқиш кифоя. «Кунига 20 саҳифа менга оғир бўлади», дерсиз. Лекин у ҳам осон. Биз кунига беш вақт намоз ўқиймиз. 20 саҳифани бешга бўлсак, ҳар намоздан кейин бор-йўғи 4 саҳифа чиқади. Ҳар намоздан кейин 4 саҳифа ўқисангиз, кунига бир пора Қуръон ўқиган бўласиз. Бир ойда эса Қуръонни тўлиқ хатм қиласиз. Намоз вақтлари кунингизда аллақачон бор. Муҳими, оз бўлса ҳам, мунтазам давом этиш. Умримизнинг тахминан 58 йили ўз йўлига кетяпти. Қолган кам вақтимизнинг энг гўзал қисмини Қуръон билан обод қилайлик.

    Text
    Views2.23K
    Forwards—
    Reactions6
    Comments—
  2. 02

    No text

    Photo
    Views990
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03

    Аллоҳнинг тадбири — ақл бовар қилмас ҳикмат Баъзан инсон бир воқеага қараб, ҳамма нарса тугагандек ўйлайди. Аммо у билмайдики, Аллоҳ таоло айнан ўша воқеанинг ичида унинг нажотини яширган бўлиши мумкин. Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг дунёга келиши ва Фиръавн хонадонига бориб қолиши ҳақида шундай ҳикоя қилади: «Бир куни Мусо алайҳиссаломнинг онаси қўрқиб берган кишиларидан бири унинг олдига кириб қолди. Шунда у шошилиб, гўдагини сандиққа солди-да, дарёга қўйиб юборди. Ҳатто шошганидан сандиқни маҳкам боғлашни ҳам унутиб қўйди. Сув сандиқни оқизиб кетди ва уни Фиръавннинг саройи ёнидан олиб ўтди. Сарой хизматкорлари сувда оқиб келаётган сандиқни кўриб, уни дарҳол сувдан олишди. Сандиқнинг ичида нима борлигини билмас эдилар. Уни Фиръавннинг хотинига олиб боришди. Унинг рухсатисиз сандиқни очишга ботина олмай, хотинининг ўзи очишини кутишди. Сандиқ очилгач, унинг ичида ниҳоятда гўзал бир гўдак борлиги маълум бўлди. Аллоҳ таоло уни кўрган заҳоти Фиръавннинг хотинининг қалбига бу гўдакка нисбатан меҳр-муҳаббат солди. Бу эса Аллоҳнинг унга ато этмоқчи бўлган саодати ва каромати, айни пайтда эри Фиръавннинг ҳалокатига олиб борадиган тадбири эди. Шу боис Аллоҳ таоло: «Бас, уни Фиръавн хонадони ўзларига душман ва ғам-ташвиш бўлиши учун тутиб олди», деган». (Қасас сураси, 8-оят). [Ибн Касир, «Тафсирул Қуръонил азийм», 6/222] Бу воқеада қандай буюк ибрат бор! Фиръавн Мусо алайҳиссаломнинг туғилишидан қўрқар, унинг келажакда ўз ҳукмронлигига таҳдид солишини билгани учун Бану Исроилнинг ўғил болаларини ўлдиртирар эди. Аммо Аллоҳ таоло Мусонинг тирик қолишинигина эмас, балки унинг айнан Фиръавннинг саройида улғайишини ҳам ирода қилди. Қаранг, Аллоҳнинг тадбири нақадар ажойиб! Мусонинг онаси уни Фиръавндан сақлаш учун сандиққа солиб, дарёга қўйди. Аммо Аллоҳнинг иродаси билан ўша сандиқ уни Фиръавннинг ўз саройига олиб борди. Уни ўлдириш учун болаларни қидирган Фиръавннинг хонадони унинг тирик қолиши ва тарбия топишига сабаб бўлди. Ҳатто Фиръавннинг хотинининг қалбига гўдакка нисбатан муҳаббат солинди. Кейинчалик эса Мусо алайҳиссаломнинг ўз онасига қайтиб, унинг бағрида эмизилиши ҳам Аллоҳнинг тадбири билан амалга ошди. Бу воқеа бизга бир ҳақиқатни эслатади: Аллоҳ бир ишни ирода қилса, унинг амалга ошиши учун сабабларни ҳам Ўзи тайёрлайди. Баъзан эса нажотимиз деб ўйламаган нарсамиз нажотимизга, мусибат деб билган воқеамиз эса яхшиликка олиб борадиган йўлга айланади. Биз воқеаларнинг фақат бошланишини кўрамиз, Аллоҳ эса унинг оқибатини билади. Биз бир эшик ёпилганига хафа бўламиз, ҳолбуки, Аллоҳ биз учун бошқа эшикни очишни ирода қилган бўлиши мумкин. Шунинг учун мўмин сабабларни қўлдан келганича тутади, ҳаракат қилади, дуо қилади ва натижани Аллоҳга топширади. Чунки унинг тадбири чекланган, Аллоҳнинг тадбири эса беҳаддир. Сиз ҳозир тушуна олмаётган бир воқеанинг ортида қандай ҳикматлар яширинганини билмайсиз. Балки бугун кўзингизга ёмон кўринаётган нарса эртага сиз учун энг катта яхшиликка айланар. Аллоҳнинг ишларида ажойиб ҳикматлар бор. У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани Ўзи хоҳлаган йўл билан амалга оширади. Иншааллоҳ, бу каби Қуръоний қиссаларда намоён бўлган Аллоҳнинг тадбири ва ҳикматлари ҳақида яна тўхталамиз.

    Text
    Views781
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  4. 04
    Views774
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—

Latest posts

#9916Text

КЕЧИРИШГА ҚОДИР БЎЛИШ - ҲАҚИҚИЙ КУЧДИР Баъзан инсон сизга шундай оғриқ етказадики, унга худди шундай жавоб қайтаришга кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етади. Сиз ҳам уни ранжитишингиз, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб беришингиз ёки етказган зарарини қайтаришингиз мумкин. Аммо айнан шу пайтда олдингизда бир савол туради: ўз ҳаққимни талаб қиламанми ёки Аллоҳнинг ҳузуридаги ажрни танлайманми? Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Ёмонликнинг жазоси ҳам ўзига ўхшаш ёмонликдир. Бас, ким афв этса ва ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У золимларни севмас». (Шўро сураси, 40-оят) Бу оят бизга муҳим бир ҳақиқатни ўргатади: Ислом инсонни зулмга рози бўлишга чақирмайди. Мазлум киши ўзига етказилган зарарга яраша ҳаққини талаб қилиши мумкин. Лекин унинг олдида бундан ҳам улуғроқ йўл бор: кечириш ва ислоҳ қилиш. Эътибор беринг, Аллоҳ таоло кечирган кишининг мукофотини бошқа ажрлар каби баён қилмади. У «унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир», деди. Яъни бу ажрни Ўзи кафолатлади. Бу қандай улуғ ваъда! Одамлар сизнинг яхшилигингизни унутиши мумкин. Кечиримингизни қадрламаслиги ҳам мумкин. Ҳатто сизга яна озор бериши эҳтимол. Аммо Аллоҳ учун қилинган афв ҳеч қачон зое кетмайди. Унинг мукофотини одамлар эмас, барча нарсанинг Эгаси бўлган Аллоҳ беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: «Садақа молни камайтирмайди. Аллоҳ банданинг афви сабабли фақат унинг иззатини зиёда қилади. Ким Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ уни юксалтиради». (Имом Муслим ривояти) Демак, кечириш инсоннинг қадрини туширмайди. Аксинча, унинг мартабасини юксалтиради. Аммо бир нарсани унутмаслик керак: кечириш зулмни маъқуллаш эмас ва адолатсизликка йўл очиш ҳам эмас. Афвнинг энг гўзал кўриниши шуки, у ислоҳга, яхшиликка ва адоватнинг барҳам топишига сабаб бўлади. Ўзингиздан сўраб кўринг: сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олишга имконингиз бўла туриб, Аллоҳ учун уни кечира олсангиз, бу қалбингиздаги имоннинг гўзал самараси эмасми? Ҳар бир ҳақоратга жавоб бериш шарт эмас. Ҳар бир хатони юзга солиш шарт эмас. Ҳар бир адоватни охиригача давом эттириш ҳам шарт эмас. Баъзан энг катта ғалаба рақибингизни енгиш эмас, нафсингизни енгишдир. Баъзан энг катта иззат ўз ҳаққингизни талаб қилишга қодир бўла туриб, Аллоҳ учун кечира олишдир. Зеро, одамлар олдидаги ғалаба вақтинчалик бўлиши мумкин. Аммо Аллоҳ ҳузуридаги ажр абадийдир. Аллоҳ таоло қалбларимизни кек ва адоватдан покласин. Ҳаққимиз поймол бўлганда бизга сабр ва адолатни, кечириш афзал бўлган ўринда эса афв ва кўнгил кенглигини насиб этсин.

Open in Telegram
Views151−76%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#9914Text

ДИН — ИБОДАТ ВА ГЎЗАЛ ХУЛҚНИНГ УЙҒУНЛИГИ Намоз, рўза, закот, ҳаж ва калимаи шаҳодат — динимизнинг асосий рукнлари. Булар Аллоҳ таоло фарз қилган бирламчи вазифалар бўлиб, ҳар бири учун банда ҳисоб беради. Ибодатсиз дин бўлмайди. Лекин ибодатдан мақсад инсон қалбини поклаш, хулқини гўзаллаштириш ва муомаласини тўғрилашдир. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради» (Анкабут, 45). Ибодат фақат масжидда қолиб, кундалик ҳаётда акс этмаса, инсон ўзини тафтиш қилиши лозим. Уйда Қуръон тиловатини канда қилмай, қўлда тасбеҳ айлантириб, кўп умра қилишнинг ўзи кифоя эмас. Булар улуғ амаллар, аммо уларнинг самараси хулқ ва муомалада кўринмоғи керак. Дин — Аллоҳга ихлос билан ибодат қилиш. Дин — ростгўйлик ва ваъдага вафо. Дин — адолат ва раҳм-шафқат. Дин — ота-онага яхшилик, қариндошлик алоқасини узмаслик. Дин — тилни ёмон сўздан, кўзни ҳаромдан сақлаш. Дин — ҳалол меҳнат қилиш. Дин — яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганларингиз хулқи энг гўзал бўлганларингиздир». (Имом Термизий ривояти). Гўзал хулқ фарз ибодатларнинг ўрнини босмайди. Худди шунингдек, ибодат бандалар ҳаққини поймол қилишга оқлов бўла олмайди. Ҳақиқий диндорлик — Аллоҳнинг ҳаққини ибодат билан, бандаларнинг ҳаққини гўзал хулқ билан адо этишдир.

Open in Telegram
Views366−41%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#9912Audio
Views396−36%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#9905Text
Views469−24%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#9903Text

Яширин ибодатлар — ихлоснинг ҳимояси Инсоннинг фақат ўзи ва Аллоҳ биладиган яширин ибодатлари бўлиши қалб тарбиясида жуда муҳим ўрин тутади. Зеро, яширин амаллари камайиб, ошкора амаллари кўпайган инсон риё хавфига кўпроқ дуч келиши мумкин. Бугун кўпчилик: «Ибодатларимга риё аралашиб қолишидан қўрқаман. Одамлар нима деб ўйларкин, деган хаёллардан қутула олмаяпман. Ниятимни холис қилишга қийналяпман», деб ташвишланади. Бундай ҳолатдан сақланишнинг муҳим йўлларидан бири — яширин ибодатларни кўпайтиришдир. Чунки баъзан ошкора амалларимиз кўпаяди-ю, аммо фақат Аллоҳ учун, ҳеч кимга билдирмай қиладиган ибодатларимиз камайиб кетади. Ўйлаб кўринг: ҳеч ким кўрмаётганида ҳам Аллоҳ учун ибодат қилишга одатланган қалб одамлар орасида ҳам уларнинг мақтови ва эътиборига муҳтож бўлмайди. Чунки у ўз амалларининг ҳақиқий қадрини одамларнинг баҳосидан эмас, Аллоҳнинг розилигидан излайди. Қанчалик кўп яширин солиҳ амалларга одатлансак, қалбимиз одамларнинг мақтови ва эътиборига шунчалик кам боғланиб боради. Яширин ибодатлар инсонни ихлосга тарбиялайди, ниятини поклашга ёрдам беради ва қалбини мустаҳкамлайди. Шунинг учун ўзингиз билан Роббингиз ўртасида ҳеч ким билмайдиган бир яхшилик бўлсин: ҳеч ким кўрмайдиган пайтда ўқилган намоз, пинҳона қилинган дуо, яширин садақа, тунги истиғфор ёки Қуръон тиловати... Бу амалларингизни одамларга айтишга, уларни кўз-кўз қилишга шошилманг. Уларнинг сир бўлиб қолишига ҳаракат қилинг. Зеро, ихлос фақат одамлар олдида қандай кўринишингиз билан эмас, ёлғиз қолганингизда ҳам Аллоҳга қандай банда бўлишингиз билан намоён бўлади. Иймонда собитқадам бўлишни истасангиз, яширин ибодатларингизни кўпайтиринг. Аллоҳ билан бўлган махфий алоқангизни мустаҳкамланг. Одамлар кўрмаса ҳам амал қилишга, мақтамаса ҳам яхшилик қилишга одатланинг. Одамлар сиз ҳақингизда нимани билишидан кўра, Аллоҳ сиз ҳақингизда нимани билиши муҳимроқдир. Аллоҳ таоло қалбларимизни риёдан покласин, амалларимизни Ўзи учун холис қилсин ва бизга яширинда ҳам, ошкорада ҳам Унинг розилигини кўзлаб яшашни насиб этсин.

Open in Telegram
Views699+13%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—

All posts

Connections