Forwarded from Alijon Ravshanov
Мадрасаларда замонавий таълимни йўлга қўйиш бидъатми? Биз мадрасамизда замонавий таълимни йўлга қўйдик. Айрим кишилар эса: «Сизлар янги бир бидъатни бошладингиз», дейишмоқда. Асло ундай эмас! Дорул Улум Деобандда араб тили босқичларидан аввал форс тили ва математика фанларидан иборат беш йиллик ўқув дастури мавжуд бўлган. Менинг бобом, ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Ёсин раҳматуллоҳи алайҳ (у зот ҳазрат Гангуҳийнинг ҳамдарслари эдилар), бутун умрлари давомида шу дастур бўйича дарс берганлар. Ҳазрат Гангуҳий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Тазкиратур Рашид» асарида қайд этилган бир сўзлари бор. У зот шундай деганлар: «Мантиқ ва фалсафа ўқитишдан кўра инглиз тилини ўқитиш минг марта яхшироқдир». Замон талаби шуни тақозо этмоқда. Биз бу йўналишда қадам ташлашимиз керак. Агар ниятимиз тўғри бўлса ва илм олишдаги маънавий мансублигимиз университетга эмас, мадрасага боғлиқ бўлса, иншааллоҳ, мадрасаларда инглиз тили ва математика фанларини ўқитишимиз ҳам савобли амал бўлади. Иншааллоҳ, мадрасада инглиз тили ва математикани ўқитганимиз учун ҳам худди фиқҳ ва ҳадис илмларини ўқитганимиз каби савоб оламиз! Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари (Синд вилояти мадрасалари раҳбарлари йиғилишидаги нутқдан. 2026 йил 3 ноябрь) Манба: https://t.me/urdutiliofficial/1095
Open in Telegram







