#ТАФАККУР...
Муслим ибн Саъднинг жияни Абдуллоҳ айтади:
"Мен ҳажга бормоқчи бўлдим. Тоғам менга ўн минг дирҳам бериб дедилар:
- Агар Мадинага борсанг, у ердаги энг оддий уйни топ ва бу пулларни ўша уйнинг соҳибларига бер!
Мен Мадинага бориб энг фақир хонадонни суриштирдим. Менга бир уйни кўрсатишди. Мен ўша уйга бориб эшигини тақиллатдим. Ичкаридан аёл киши сўради:
- Ким?
- Мен Бағдоддан келдим. Биров менга ўн минг дирҳам бериб Мадинадаги энг фақир оилага беришимни тайинлаган эди. Мадинага келиб энг фақир хонадонни суриштирсам сизларни айтишди. Пулни олинг!
Аёл деди:
- Пулни берган киши Мадинадаги энг фақир оилага беришингизни шарт қилиб қўйибди. Қўшнимиз биздан фақирроқ. Ўшанга беринг!
Мен аёл айтган уйга келиб эшигини тақиллатиб бўлган воқеани айтдим ва пулни бермоқчи бўлдим. Бу уйнинг соҳибаси ҳам "биздан кўра қўшнимиз фақирроқ" дея мени яна аввалги аёлнинг хонадонига йўллади. Мен унга мени ўша аёл бу ерга йўллаганини айтдим. Аёл деди:
- Биз фақирликда тенгмиз. Унда пулни иккига бўлиб беринг!".
#Ҳақиқий очлик ошқозонда эмас, нафсда бўлади. Ҳақиқий тўқлик эса қоринда эмас, кўзда бўлади.
#Кимнинг нафси оч, кўзи бўш ва фориғ бўлса гарчи бутун дунёни берсангиз ҳам тўйдира олмайсиз. У одамларнинг қўлидаги нарсага кўз тикаверади!
#Кимнинг нафси бой бўлса, кўзи тўқ бўлса унинг ризо билан тўйинганини кўрасиз. У бошқанинг луқмасига кўз тикмайди. Ўзганинг неъматига ҳасад қилмайди. Ўзи фақир бўлсада, кишиларга Аллоҳдан яхшилик тилайди!
#Шунақанги воқеаларга гувоҳ бўламизки, баъзи кўзларнинг очлигига, баъзи нафсларнинг ебтўймаслигига ишониб юборасиз. Баъзи фақирларни кўрасиз, уларга ёрдам олиб борилса ўзларидан фақирроқ деб ўйлаган бошқа фақирлар томон йўллашади.
#Яна баъзи бойларни кўрасиз, асли улар фақирларга ёрдам бериши лозим. Аммо шунчалар кўз очки, маҳалладаги кам таъминланган оилаларга бериладиган ёрдам уларга тегмагани учун қиёматни қоим қилишади. Уларда жамики ёмонликлар мавжуд. Бахиллик, очкўзлик, ебтўймаслик, ёмон қўшничилик, кишиларни айблаш....
#Эй Роббим! Сендан қаноатли қалб, тўқ кўз, бой нафс сўрайман...
𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌