Account

Posts of Ma'rifat_un Nafs

newest first

#11973Photo
Views323−32%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h78
6 h323
  1. After 6 hours323
  2. Total to date323
#11972Photo
Views293−38%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
13 h166
30 h293
  1. After 24 hours293
  2. Total to date293
#11971Text
Views311−34%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
14 h213
31 h311
  1. After 24 hours311
  2. Total to date311
#11970Photo
Views218−54%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#11969Photo
Views242−49%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#11968Video
Views335−29%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#11967Photo
Views421−11%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
60 h399
68 h421
  1. Total to date421
#11965Text

БИЛАСИЗМИ... 🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу –  ҳасад. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу –  ўзини йўқотиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу –  ношукрлиги. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг тахсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидининг сўниши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари. 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Open in Telegram
Views604+28%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#11963Text

#ТАФАККУР...    Муслим ибн Саъднинг жияни Абдуллоҳ айтади:    "Мен ҳажга бормоқчи бўлдим. Тоғам менга ўн минг дирҳам бериб дедилар: - Агар Мадинага борсанг, у ердаги энг оддий уйни топ ва бу пулларни ўша уйнинг соҳибларига бер!    Мен Мадинага бориб энг фақир хонадонни суриштирдим. Менга бир уйни кўрсатишди. Мен ўша уйга бориб эшигини тақиллатдим. Ичкаридан аёл киши сўради: - Ким? - Мен Бағдоддан келдим. Биров менга ўн минг дирҳам бериб Мадинадаги энг фақир оилага беришимни тайинлаган эди. Мадинага келиб энг фақир хонадонни суриштирсам сизларни айтишди. Пулни олинг! Аёл деди: - Пулни берган киши Мадинадаги энг фақир оилага беришингизни шарт қилиб қўйибди. Қўшнимиз биздан фақирроқ. Ўшанга беринг!    Мен аёл айтган уйга келиб эшигини тақиллатиб бўлган воқеани айтдим ва пулни бермоқчи бўлдим. Бу уйнинг соҳибаси ҳам "биздан кўра қўшнимиз фақирроқ" дея мени яна аввалги аёлнинг хонадонига йўллади. Мен унга мени ўша аёл бу ерга йўллаганини айтдим. Аёл деди: - Биз фақирликда тенгмиз. Унда пулни иккига бўлиб беринг!".    #Ҳақиқий очлик ошқозонда эмас, нафсда бўлади. Ҳақиқий тўқлик эса қоринда эмас, кўзда бўлади.    #Кимнинг нафси оч, кўзи бўш ва фориғ бўлса гарчи бутун дунёни берсангиз ҳам тўйдира олмайсиз. У одамларнинг қўлидаги нарсага кўз тикаверади!    #Кимнинг нафси бой бўлса, кўзи тўқ бўлса унинг ризо билан тўйинганини кўрасиз. У бошқанинг луқмасига кўз тикмайди. Ўзганинг неъматига ҳасад қилмайди. Ўзи фақир бўлсада, кишиларга Аллоҳдан яхшилик тилайди!   #Шунақанги воқеаларга гувоҳ бўламизки, баъзи кўзларнинг очлигига, баъзи нафсларнинг ебтўймаслигига ишониб юборасиз. Баъзи фақирларни кўрасиз, уларга ёрдам олиб борилса ўзларидан фақирроқ деб ўйлаган бошқа фақирлар томон йўллашади.    #Яна баъзи бойларни кўрасиз, асли улар фақирларга ёрдам бериши лозим. Аммо шунчалар кўз очки, маҳалладаги кам таъминланган оилаларга бериладиган ёрдам уларга тегмагани учун қиёматни қоим қилишади. Уларда жамики ёмонликлар мавжуд. Бахиллик, очкўзлик, ебтўймаслик, ёмон қўшничилик, кишиларни айблаш....    #Эй Роббим! Сендан қаноатли қалб, тўқ кўз, бой нафс сўрайман...    𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Open in Telegram
Views943+100%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#11954Photo
Views597+27%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#11953Text

#ЖУДА-ЖУДА  ОЗ...    Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:    "Обидлардан Абу Усмон Ҳийрий ан-Насобурийнинг хотини Марямдан эшитдим. У шундай деди:   "Бир куни эрим Абу Усмон ёлғиз ўтирганини кўриб қолдим. Вақтни ғанимат билиб сўрадим: - Аллоҳнинг ҳузурида энг умид қиладиган амалингиз қайси амал?   Абу Усмон деди: - Эй Марям! Мен улғайгач, мени уйлантиришга ҳаракат қилишди. Мен кўнмадим. Бир куни бир ўралган аёл келди. У менга деди: - Эй Абу Усмон! Аллоҳнинг ҳаққи билан сўрайман, менга уйлансангиз!   Мен сўрадим: - Отанг борми? - Ҳа бор. Фалончи тикувчи менинг отам бўладилар!    Мен унинг отасини топиб бордим ва унинг қўлини сўрадим. Отаси хурсанд бўлиб рози бўлди. Гувоҳлар иштирокида никоҳ ақди бўлиб ўтди. Гўшангага кирдим. Не кўз билан кўрайки, кўзлари ғилай, ўта хуник ва бадбашара, оёқлари чўлоқ бир қиз турибди. Дарров "Аллоҳим менга қилган тақдиринг учун Сенга ҳамдлар бўлсин!", дедим. Оила аъзоларим мени маломат қилишар эди. Мен эса хотиним билан бирга бўлдим. У менга қаттиқ ўрганиб қолди. Кўчага чиқишимга тоқати йўқ эди. Унинг риояси  ва қалби синмаслигини ўйлаб ҳатто зикр ва илм мажлисларга ҳам бормай қўйдим. Ўн беш йил шу ҳолатда ўтди. Мен гўё чўғ устида тургандек яшадим. Аммо токи у вафот қилгунча ҳисларимни унга билдирмадим, унинг қалбини синдирмадим!    Аллоҳнинг ҳузурида мана шу амалимдан кўра умидли амалим йўқ!".    #Кимдир: "Инсон ўз қалби синиши эвазига бошқанинг кўнглини олиши шарт эмас. Кимдир мени яхши кўрса у билан муроса қилишим мумкин, аммо умримни унга нарх сифатида бериш эвазига эмас!", дейиши мумкин. Тўғри, унинг гаплари ҳақ. Инсон дегани қалбдир. У қалбини қаерда топса ўша ерда яшайди.    Ҳа, бизга нисбатан қалбида муҳаббати бор ҳар-бир инсонни қадрлаймиз. Аммо қадрлаш бошқа, унинг ортидан юриш бошқа.    #Бир киши сизга муҳаббат қилди. Сиз бунинг эвазига унга мулозамат(ёлғондан яхши муомала) қилдингиз. Бу ҳолатда сиз унинг кўнглини олиш ўрнига қалбини синдириб қўясиз!    Чунки куни келиб мулозамат ҳам қила олмайдиган кун келади. Ана шундаги унинг оғриғи олдингидан ҳам ёмонроқ бўлади!    Яхши кўрадиган кишига энг оғир ҳолат шуки, унга сиз аввал умид берасиз. Сиз берган умидлар устига у ўз орзуларини бино қила бошлайди. Сўнгра бирдан сиздаги умидлари пучга чиқади. Орзулари пастга қулайди!    #Оғир ҳолатлардан яна бири шуки, сиз аввал кимнингдир қалбига шам ёқасиз. Сўнгра у шамни қаттиқ пуфлаб ўчирасиз!      #Аввалдан очиқ бўлинг. Муҳаббат йўлидан мажбуран, хижолат бўлиб, мулозамат билан юрманг!    Бир томонлама муҳаббатни бир дўстим бошидан ўтказган. Мулозамат қилишдан бошқа чораси қолмаган. Аёлига умуман кўнгли бўлмаган. У ўзининг аҳволини шундай баён қилган эди:    "Шундай лаҳзалар бўлдики, хотиним қўлини қўлимга қўйса қўлимнинг узилиб тушишини орзу қилар эдим!".    #Устозларимиздан бири айтади,  Дўстим хотинининг кўнглини риоя қилиб яшади. Аммо ўз кўнглини унга тўлов сифатида берди!    #Бу юқорида айтган гапларга уйланишдан олдин амал қилинса яхши бўлади. Аммо умр йўлида юришни бошлар экансиз унинг ҳаққини тўлаб қўйишингиз лозим бўлади. Инсонлар қалби тажриба ўтказиладиган қуён эмас. Уларнинг кўнгли, уларнинг обрўси эскирса ташлаб юбориладиган кийим эмас. Ҳамма уйлар ҳам севги асосида бунёд бўлавермайди. Кўп уйлар меҳр, ўзаро ҳурмат, раҳм-шафқат ва Аллоҳнинг масъулиятли аҳди асосида қурилади.    #Ҳеч ким бошқа бировни севмаганига уйлантиришга мажбурлай олмайди. Йўқса бунинг тўлови барчага оғир бўлади. Абу Усмонга ўхшаганлар эса ниҳоятда камёб... 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Open in Telegram
Views572+21%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—