Account
ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари: @nurli_yol_quron @nurli_yol_hadis @nurli_yol Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Username
@nurli_yol_fiqh
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers2,260
Avg views per post, 7d580−44.4% vs prev 7d
ERR25.65%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 10, 20261,670
Nov 11, 20261,080
Nov 13, 20261,150
Nov 14, 2026958
Nov 15, 2026968
Nov 16, 20261,100
Nov 17, 2026919
Nov 18, 20261,000
Nov 19, 20261,820
Nov 20, 2026787
Nov 21, 2026886
Nov 22, 20261,200
Nov 23, 2026558
Nov 24, 2026501
Nov 25, 2026472
Nov 27, 2026275

Most viewed this month

  1. 01

    ҲАММА ҚИЛАЯПТИ-КУ? Бир кишига насиҳат қилсанг, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти ку?», «ҳамма хатода битта сен тўғри бўлиб қолдингми», «кўп қатори бўл, чуқур кетма» деса, унга қуйидагича жавоб бер: 🔍 «Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг: 📌 «Одамларнинг кўпчилиги билмайди», (Юсуф 21) 📌 «Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», (Юсуф 38) 📌 «Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди»(Ҳуд 17) деган оятларни топасан. 🔍 «Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг: 📌 «Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир»,(Тавба 8) 📌 «Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир» (Анбиё 24) 📌 «Уларнинг кўпчилиги ақлсиздирлар», (Моида 103) 📌 «Уларнинг кўпчилиги ҳақни ёмон кўрувчилардир» (Мўминун 70) 📌 «Уларнинг кўпчилиги гумонга эргашадилар холос» (Юнус 36) деган оятларни топасан. Билгинки ҳақдан тойилганлар ҳар замонда кўп бўлган. ☝️ Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол: 📌 «Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ 13) 📌 «У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди» (Ҳуд 40) 📌 «…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик» (Воқеъа 13) 🤲 Аллоҳ таоло бизу сизни Қуръонда зикр қилган озчилик инсонлардан қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

    Text
    Views1.82K
    Forwards—
    Reactions14
    Comments—
  2. 02

    НАМОЗ ШИФО БЎЛДИ (Ибратли ҳикоя) Бир муслима аёл намоздан топган ҳузур-ҳаловати ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Уйимиз дала ёнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик. Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаёлмадим, аллақандай тушлар кўрдим... Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ёрилдим. Чунки кечалари сира ухлаёлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ёрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди. Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ёқ-бу ёққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади. Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо... Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ётардим. Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ёнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим. У эса жилмайиб қўйди. “Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ётишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди. Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим. Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ётдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин намоз ҳаловатини сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ётишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони намоздан топганим учун бениҳоя хурсанд эдим. Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман ”. 📚 "Намозда хушуъ" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

    Text
    Views1.67K
    Forwards—
    Reactions12
    Comments—
  3. 03
    Views1.2K
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  4. 04
    Views1.17K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#3224Text

МАЗҲАБЛАРДА ФАРҚ БОРМИ? #мазҳаб ❓CАВОЛ: Динимизда 4 та фиқҳий мазҳаб бор. Бизга бериладиган фатволар, илмлар ва намоз ўқишларда фарқ борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳар бир мазҳабнинг ўз далилларию ҳукмлари бор ва уларни бир бирига қориштириб бўлмайди. Ҳар мазҳабнинг енгил ҳукмларини териб амал қилиш, айни ҳавойи нафсга эргашиш ва бу иш уламолар наздида ҳаром амалдир. Мужтаҳидлик даражасига етмаган кишининг вазифаси шу тўрт мазҳабнинг бирини тутиб, амал қилишдир. Бизнинг диёрларимизда 14 асрдан бери Ҳанафий мазҳабига амал қилинади. Юртимизда бу мазҳаб уламолари, китоблари, фатволари ва мазҳабга амал қилиш тажрибаси етарли бўлганидан юртимиз мусулмонлари ҳанафий мазҳабига эргашишлари шарт бўлади. Лекин Макка, Мадина ва шулар каби тўрт мазҳаб, уламолари ва китоблари топиладиган жойларда қайси мазҳабни танлаши ихтиёрий бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Open in Telegram
Views251−73%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#3223Photo
Views275−71%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
15 h220
26 h275
  1. After 24 hours275
  2. Total to date275
#3221Text
Views442−53%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#3220Text

АЗОН ДУОСИ ВА САЛОВАТ #азон ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоздан олдин азон айтилгандан кейин қўлни дуода очган вақтимизда «Алхамдулиллаҳ Вассолату Вассаламу Ала Росулиллаҳ»деб кейин азон дуосини айтсак тўғри бўладими, бидъатмасми? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шунча йиллардан бери азон айтилади, дуо қилинади, лекин суннатга мувофиқ дуо қилишда камчиликлар учрайди. Азон дуосидан аввал бирор бир ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилганини эшитилмайди. Дуода саловат айтинглар деган амрларини тарк қилиб, ўзлари тарафидан ҳар хил қўшимчалар қўшиб олишади. ☝️ Азон тугагач аввало саловат айтиш керак, кейин дуо қилиш керак, кейин ҳар ким ўз ҳожатини сўрашга машғул бўлиши керак. Азон айтишда ҳам камчилик ва хатоларга йўл қўйилади. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَزَادَ غَيْرُ الْبُخَارِيِّ ثُمَّ صَلُّوا عَلَىَّ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا، ثُمَّ سَلُوا اللهَ لِي الْوَسِيلَةَ، فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لَا تَنْبَغِي إِلَّا لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللهِ، وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَأَلَ اللهَ لِيَ الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар». ✍ Бешовлари ривоят қилишган. Бухорийдан бошқаси: «Сўнгра менга салавот айтинглар, чунки ким менга бир салавот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн салавот айтади. Кейин менга Василани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан биттасигагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга Василани сўраса, унга шафоат ҳалол бўлур»ни зиёда қилган. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/52171) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Open in Telegram
Views501−47%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#3219Text

#Ҳадис_1080 МАЙЙИТНИ ЮВАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ‎ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК Fассолнинг ишончли, омонатдор, ғусл ҳукмларини яхши биладиган шахс бўлиши мустаҳабдир. Fассол ва у билан бирга маййитни ювишда иштирок этадиганлар кўзларини тийишлари лозим. Маййит тирик пайтида одамларга кўрсатмайдиган жойларини беркитишлари керак. عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ غَسَّلَ مَيْتًا وَكَفَّنَهُ وَحَنَّطَهُ وَحَمَلَهُ وَصَلَّى عَلَيْهِ وَلَمْ يُفْشِ عَلَيْهِ مَا رَأَى خَرَجَ مِنْ خَطِيئَتِهِ مِثْلَ يَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.   Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир маййитни ювса, кафанласа, хушбўй нарса суртса, уни кўтарса, унга жаноза намози ўқиса ва кўрган нарсасини фош қилмаса, гуноҳларидан худди онасидан туғилган кунидагидек бўлиб чиқади», дедилар». ✍ Ибн Можа ривоят қилган. Маййитни бегона кўзлардан беркитиш лозим, токи унинг бирор айби бўлса, бошқалар кўриб қолмасин. Маййитни уй ичида ювиш ва у ерда ғассолга ёрдам берадиган кишилардан бошқалар бўлмаслиги мустаҳабдир. Fассол ёрдамга муҳтож бўлмаса, ёлғиз ўзи ювгани афзал. Fассол маййитни юваётганда, хушбўй нарсалар тутатилса, яна ҳам яхши бўлади. Fассол ва бошқалар маййитнинг авратига назар солмасликлари лозим. Бунинг учун ювиш пайтида маййитнинг авратига бирор мато ёпиб қўйилади. Авратни ювганда қўлга латта кийиб олиб ювиш шарт. Fассол маййитнинг баданидаги керак бўлмаган жойларига назар солмайди. Fассоллик ва маййитни кафанлаш, унга гўр қазиш каби ишларга ҳақ олмаган афзал. Fассол маййитни ювиб бўлганидан кейин ўзи ғусл қилиши мустаҳабдир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС

Open in Telegram
Views558−41%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#3218Video
Views1,200+28%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#3217Photo

Охирзамондаги ибодатнинг фазли عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَفَ عَلَى أُنَاسٍ جُلُوسٍ فَقَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخَيْرِكُمْ مِنْ شَرِّكُمْ»؟ قَالَ: فَسَكَتُوا فَقَالَ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَقَالَ رَجُلٌ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ أَخْبِرْنَا بِخَيْرِنَا مِنْ شَرِّنَا، قَالَ: «خَيْرُكُمْ مَنْ يُرْجَى خَيْرُهُ وَيُؤْمَنُ شَرُّهُ، وَشَرُّكُمْ مَنْ لَا يُرْجَى خَيْرُهُ وَلَا يُؤْمَنُ شَرُّهُ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, «Сизларга яхшиларингиз ва ёмонларингиз кимлигини айтайми?» дедилар. Одамлар сукут сақладилар. У зот бу гапни уч марта айтдилар. Кейин бир киши: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, яхшиларимиз ва ёмонларимиз кимлигини айтинг», деди. «Яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинадиган, ёмонлигидан омон бўлинадиган кишидир. Ёмонингиз – яхшилигидан умид қилинмайдиган, ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир», дедилар». 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22721 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views692−26%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#3216Text

ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИБ ҚАНЧА САВОБ ОЛАМИЗ? Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: 📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарфни ўқиса, унга бир ҳасана (савоб) берилади. Ҳар бир ҳасана эса ўн баробар қилиб беради. Мен «Алиф Лам Мим» ни битта ҳарф демайман, балки Алиф - бир ҳарф, Лам - бир ҳарф, Мим - бир ҳарф». ✍️ Термизий ривояти. Мана шу ҳадисни кўп эшитганмиз, лекин бир ўйлаб кўрганмисиз, энг кўп ўқийдиганимиз Фотиҳа сурасида нечта ва қайси ҳарфлар бор. Нажмиддин Умар Насафий (461-537 ҳ.) ўзининг «Тайсир фит-тафсир» китобида Фотиҳа сурасидаги калима ва ҳарфларнинг сонига алоҳида тўхталиб ўтганлар. Унда 25 та калима, 123 та ҳарф бор бўлиб, булардан ا ҳарфи 22 та, ب ҳарфи 3та, ت ҳарфи 3, ح ҳарфи 3 та, د ҳарфи 4 та, ذ ҳарфи 1 та, ل ҳарфи 10 та, ك ҳарфи 3 та, غ ҳарфи 2 та, ر ҳарфи 6 та, س ҳарфи 2 та, ص ҳарфи 2та, ض ҳарфи 2 та, ع ҳарфи 6 та, ق ҳарфи 1 та, م ҳарфи 12 та, ن ҳарфи 10 та, و ҳарфи 4 та, ه ҳарфи 4 та, لا ҳарфи 1 та, ي ҳарфи 13 тадир. Бу дегани Фотиҳа сурасини ўқиган вақтда фақат шу ҳисобга кўра савоб ҳосил бўлади, деган ҳулоса чиқмайди. Ўқувчининг ихлосига қараб Аллоҳ таоло бундан-да зиёда қилиб бериши мумкин. Бақара сурасини 261-оятида Аллоҳ таоло: «Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб беради» деб марҳамат қилган. Аллоҳ амалларимизни зиёда қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Open in Telegram
Views1,080+15%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3215Photo
Views787−16%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—

All posts

Connections