Account

Posts of 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

newest first

#20957Text

НАЖОТ – НАМОЗДА Бугунги давримиз ғала-ғовур, фитна-фасод, шовқин-сурон, уруш-тўполон, ғавғо-жанжал, ваҳимаю ташвишларга тўлиб кетди. Кимдан сўраманг, фақат ҳаётдан нолийди. Айниқса, Ғарб кишилари, ҳаётлари моддий жиҳатдан анча тўкис бўлишига қарамай, уларга нимадир, нималардир етишмаётгандай. Ўзларича ўзларига чора ахтаришмоқда. Чораки, “демократия” номи остида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, бир жинсли никоҳ... Афсуски, уларнинг бу чоралари биргина натижа беряпти. У ҳам бўлса, ўзини-ўзи ўлдиришдир. Психологлар дунёларга сиғмай кетаётган кишига йога билан шуғулланишни тавсия этишмоқда. Америкалик руҳшуносларга кўра, аёллар ҳар куни бир соат тўқиш билан шуғулланиши асабий тарангликларга, ғам ва қайғуларга қарши энг яхши чора эмиш. Лекин ҳамма ҳам бу ишни уддалайвермаслиги уларнинг эътиборидан четда қолганга ўхшайди. Хўш, нима қилиш керак? Агар бир киши сизга: “Ҳар куни сенга 24 та олтин танга бераман. Шундан 1 тасини мен учун сарфлайсан. Қолганини ўзинг биласан” деса, албатта, бундай таклифни бажонидил қабул қиласиз, шундайми? Буюк Раббимиз ҳам бизга бир суткада 24 соат олтиндан қиммат бўлган умр сармоясини беминнат берди. Бунинг эвазига ҳеч бўлмаганда бир соатни ибодатга айириб, намоз ўқишимизни буюрди. Қуёш билан мусобақалашгандек тонг отмасдан уйғониб, покланиб, Аллоҳга ибодат қилиш, зикр ва тасбеҳлар айтиш, илтижолар қилиш қанчалик завқли-мароқли... БОМДОД вақтининг ифорини туйишнинг гашти бўлакча... Бундай ибодат ёлғончи ва ўткинчи дунёга қарши кийилган мустаҳкам зирҳдир. Куннинг серташвиш онларида, яъни ПЕШИН вақтида тирикчиликни бироз четга суриб, Набий алайҳиссалом “Кўзимнинг нури” (Имом Насоий ривояти) ва “Диннинг устуни” (Имом Дайламий ривояти), дея таърифлаган намоз сари чоғланамиз. Ибодатни адо этгач, ич-ичимиздан руҳий енгилликни туямиз. Дунё ҳаётининг бир кунлик йўлида “АСР” деб аталмиш “бекат”да тўхтаб, яна бироз тин оламиз-да, ожиз банда эканлигимизни, “Дунёда гўё ғариб ва йўловчи каби эканлигимиз” (Имом Бухорий ривояти)ни эсга олиб, Холиқ таолодан абадий саодатни умид қилиб, муножот айлаймиз. Қош қорайгач, яна ихлос билан қиблага юзланамиз. Қуёш ботиши билан кунимиз ҳам поёнига етиши, вақти-соати келиб умримиз ҳам ниҳояланишини эслаб, ШОМ намозига қулоқ қоқамиз. Кунимиз билан дунёмиз ҳам тун бағрига ғарқ бўлган онларда, ўлимнинг иниси бўлган уйқуга ётишдан олдин яна бир бор жойнамоз устида туриб, гўё кунлик ҳисобот топширгандек кун давомида билиб-билмай қилган гуноҳларимиз учун истиғфор айтиб, чарчоқларни унутиб, меҳрибон ва раҳмли Раббимизнинг раҳмат уммонига ўзимизни отиб, ХУФТОН намозини адо этамиз. Бир кунда барчаси жамланса ҳам бир соатдан ошмайдиган, инсонга ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик, ором ва оройиш берадиган энг мукаммал чора бу – НАМОЗдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд сураси, 28-оят), деб марҳамат қилган. Намоз ўқиган одам руҳан тетик бўлади, Руҳан тетик бўлган одам ҳар қандай ташвишу муаммони ҳеч қийинчиликсиз енгиб ўта олади. Нобель мукофоти лауреати, инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Мусулмонларнинг намози 2000 йилларга келиб дунёдаги энг машҳур профессор-шифокорларнинг рецептидан жой олади...” деган эди. Ҳа, бизнинг намозимиз нафақат инсоннинг соғлигига, айни пайтда руҳиятига ҳам кони фойдадир. ✍🏼Толибжон НИЗОМ @Jaloliddinrumiyy🕊

Open in Telegram
Views5,060−84%vs avg
Forwards—
Reactions69
Comments—
#20956Video
Views9,270−71%vs avg
Forwards—
Reactions117
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
4 h6,980
7 h9,270
  1. After 6 hours9,270
  2. Total to date9,270
#20955Text
Views20,000−37%vs avg
Forwards—
Reactions245
Comments—
#20952Video
Views53,200+68%vs avg
Forwards—
Reactions129
Comments—
#20951Video
Views14,900−53%vs avg
Forwards—
Reactions197
Comments—
#20950Text

Сутнинг турлари. 1.Қўй сути. Сутларнинг ичида энг ғализи ва намлисидир. Унинг ёғи ва ҳидида ёқимсизлик мавжуд. Қўйдан бошқа мол ва эчкининг сутларида бу каби эмас. Қўй сути балғамни келтириб чиқариши мумкин. Агар қўй сутини кўп истеъмол қилинса, терининг оқ рангга ўтишига олиб бориши мумкин. Шуниг учун қўй сутини сув билан аралаштирилса, унинг баданга зарари камаяди. Шу билан бирга чанқоқни тез қолдиради. 2. Эчки сути. Эчкининг сути мўътадил ва юмшоқ бўлиб, ични юргизади, томоқ қуриши, қуруқ йўтал ва қон туфлашни тузатади. Сут инсон организмига энг фойдали озуқа ҳисобланади. Чунки, унда озуқалик, қонга айланиш ва фитрат учун мувофиқлик хусусияти мавжуд. Икки саҳиҳ китобларида “Пайғамбар алайҳиссаломга Исро кечасида бир қадаҳ май ва бир қадаҳ сут келтирилди. У зот иккисидан бирини, яъни сутни олдилар. Жаброил алайҳиссалом “Сизни фитратга чақирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, агар майни олганингизда умматингяминиз йўлдан адашиб кетар эди”, дедилар”. Ачиган сутнинг ошқозонга фойдаси катта бўлиб, унинг ҳазм қилиниши осон. 3. Сигир сути. Бу сут баданни озиқлантириб, қоринни мўътадил қилади. У бошқа ҳайвонлар сутига қараганда энг мўътадили бўлиб, қўй ва эчки сутидан енгиллик, ғализлик камлиги учун яхшироқдир. “Сунан” асарида Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоятида Пайғамбаримиз: “Сигир сутини ичинг, у барча ўсимликлардан озиқланади”, дедилар. Сутнинг таркиби: Сут туз, витаминлар ва минералларга бой озуқа бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Сут таркибида В2, В3, В12 витаминлари ҳамда D витамини мавжуд. 1. Калций 118, фосфор 93, сода 99, магнезий 13 минералларига эга. 2. Тузлар: сиямин 0,03, ниясин 0,1. Сутнинг тиббий фойдалари: 1. Суяклар ва тишларнинг бўшашиши, болалардаги суякнинг юмшаши кабиларда фойда беради. 2. Сут муолажа қилиш ва кўз толиқишида даво бўлади. 3. Дерматит ҳамда соч тўкилиши каби касалликларда шифо бўлади. 4. Она қорнида эмбрионни ҳимоя қилади. 5. Бадҳазмликни тузатади. 6. Руҳий касалликларни тузатиш ва зеҳнни кучайтиришда кўмак беради. 7. Жинсий гармонларни ишлаб чиқаради. 8. Холестерин миқдорини камайтириш ва қон айланишини меъёрлаштиради. 9. Тaна фаоллигини оширади ва анемияга шифо бўлади. 10. Уйқусизлик ва асабийлашиш касалликларида фойда беради. 11. Мия фаолиятини яхшилайди. 12. Ўт пуфаги касалликларида. 13. Юрак-қон томир касалликларида. 14. Кўкрак бези ва саратони касалликларида. 15. Мушаклар оғриши касалликларида. 16. Болалардаги дерматит ва тери қариши касалликларида. 17. Тунги кўз ожизлиги ва бошқа кўз касалликларида. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃

Open in Telegram
Views15,000−53%vs avg
Forwards—
Reactions82
Comments—
#20949Photo

✍ ОНАЛАР ХАКИДА… 1️⃣ Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. 2️⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳхам уларнинг хҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. 3️⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! 4️⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! 5️⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. 6️⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. 7️⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқ олганини эсингдан чиқармагин! @Jaloliddinrumiyy🕊️

Open in Telegram
Views18,700−41%vs avg
Forwards—
Reactions135
Comments—
#20948Video
Views69,200+119%vs avg
Forwards—
Reactions175
Comments—
#20946Photo
Views15,900−50%vs avg
Forwards—
Reactions148
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
64 h15,800
67 h15,900
  1. Total to date15,900
#20944Text

МУҲАММАД АЛИНИНГ ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ БОРАСИДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАРИ: 1️⃣. Ёш – нисбий тушунча. Ўзингга неча ёш берсанг, сен ўша ёшдасан. 2️⃣. Мен бошимдан ўтказган энг машаққатли жанг 1- хотиним билан бўлган. Ҳаётда рақиб танлашда адашсанг ҳам, жуфт танлашда адашма! 3️⃣. Машқлардан чарчардим. Лекин ўзимга «Тўхтама! Ҳозир азоблансанг ҳам ҳаётингни кейинги қисмида чемпион бўлиб яшайсан», дейишни канда қилмадим. 4️⃣.Кўпчиликни олға боришдан чўчитадиган омил, бу – эътиқоднинг пастлигидир. Мен эса эътиқодим туфайли ўзимга ишонаман. 5️⃣.Таваккал қилишга журъати етмаган одам ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди. 6️⃣. Чемпионлар машқ залларида етишиб чиқишмайди. Улар аввало ўзларининг қалбларида кучли хоҳиш, орзу ва ғалаба оғушида туғилишади. 7️⃣. Бирор жойингиз оғриётган бўлса бу ҳақда ҳеч кимга гапириб юрманг. Чунки, айнан ўша оғриқли нуқтангизга зарба берадиганлар албатта топилади. 8️⃣. Муносиб жавобинг бўлмаса, сукут олтинга тенг эканини унутма. @Jaloliddinrumiyy🕊️

Open in Telegram
Views12,900−59%vs avg
Forwards—
Reactions133
Comments—
#20943Text

ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Эй, фарзанд! Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: “Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади: «Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар. Фаришталар уларга шундай дейдилар: «Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!» Эй, фарзанд! Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради». Бу суранинг фазилати кўп. Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: “Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди: «Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради: У қандай амал эди? Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта. Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади? Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”. Эй, фарзанд! Ихлос сурасини «Бисмиллоҳ» билан минг марта ўқиган тиш оғриғидан қутилиши ривоят этилган. Муҳаммад ибн Фазл дейдиларки: “Бир кун тишим жуда қаттиқ оғриди. Тушимда минг марта Ихлоси шарифни ўқишим билдирилди. Бир оз ўтди. Кетидан яна туш кўрдим. Бу гал «Бисмиллоҳ» билан ўқишимни айтдилар. Айтилганидек адо этдим. Ва бундан сўнг бир марта ҳам тишим оғримади”. Имом Ғаззолий “Эй фарзанд” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🕊

Open in Telegram
Views20,800−34%vs avg
Forwards—
Reactions173
Comments—
#20942Photo
Views13,400−58%vs avg
Forwards—
Reactions123
Comments—
#20941Video
Views77,900+146%vs avg
Forwards—
Reactions164
Comments—
#20940Text

#Bilasizmi❓ КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади. Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади. Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан. 1️⃣.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши 2️⃣. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши 3️⃣. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши 4️⃣. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши 5️⃣. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши 6️⃣. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши 7️⃣. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши 8️⃣. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши 9️⃣.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши 1️⃣0️⃣. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши 1️⃣1️⃣. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради! @Jaloliddirumiyy 🕊

Open in Telegram
Views31,6000%vs avg
Forwards—
Reactions139
Comments—
#20939Photo
Views25,000−21%vs avg
Forwards—
Reactions220
Comments—
#20938Video
Views73,500+132%vs avg
Forwards—
Reactions175
Comments—
#20937Photo
Views23,500−26%vs avg
Forwards—
Reactions156
Comments—
#20935Video
Views67,600+114%vs avg
Forwards—
Reactions166
Comments—
#20934Text

🌙 УЙҚУ — КИЧИК ЎЛИМ ВА КАТТА ОРОМ Аллоҳ таоло айтади: «У сизларга кечани либос, уйқуни эса ором қилган Зотдир...» (Фурқон сураси, 47-оят). Уйқу — бу шунчаки чарчоқ чиқариш эмас, балки мўъжизавий жараёндир: ✨ Нималар содир бўлади? Тикланиш: Сиз ухлаётганингизда мия кераксиз маълумотларни ўчиради, ҳужайралар янгиланади ва тана кейинги кун учун “қувватланади”. Кичик ўлим: Уйқу пайтида руҳ вақтинча танани тарк этади (кичик вафот). Тонгги уйғониш эса — қайта тирилишнинг бир намунасидир. Тушлар олами: Инсон кўрадиган содиқ тушлар — нубувватнинг 46 дан бир бўлагидир. Бу руҳий дунёнинг борлигига энг катта далил. 🌙 Суннатга мувофиқ уйқу: Ўнг томон билан, таҳоратли ҳолда ва дуолар билан ухлаш — инсонни нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам ҳимоялайди. 💡Ҳар куни кечқурун кўзимизни юмиб, эрталаб соғ-омон очишимиз — бизга берилган иккинчи имкониятдир. Бугунги уйқу олдидан қалбингизни ҳаммадан поклаб, кечириб ухланг. @Jaloliddinrumiyy🕊️

Open in Telegram
Views31,6000%vs avg
Forwards—
Reactions208
Comments—
#20933Photo
Views25,100−21%vs avg
Forwards—
Reactions279
Comments—