Account
🍃«Жалолиддин Румий»🍃

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

بسم ﷲ الرحمن الرحي Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» ✍️Мавлоно Румий🍃

Username
@jaloliddinrumiyy
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers45,659
Avg views per post, 7d31,629last 7 days
ERR69.27%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 20, 202628,350
Nov 21, 202645,550
Nov 22, 202643,367
Nov 23, 202628,160
Nov 24, 202629,450
Nov 25, 202629,700
Nov 26, 20266,980

Most viewed this month

  1. 01
    Views77.9K
    Forwards—
    Reactions164
    Comments—
  2. 02
    Views73.5K
    Forwards—
    Reactions175
    Comments—
  3. 03
    Views69.2K
    Forwards—
    Reactions175
    Comments—
  4. 04
    Views67.6K
    Forwards—
    Reactions166
    Comments—

Latest posts

#20957Text

НАЖОТ – НАМОЗДА Бугунги давримиз ғала-ғовур, фитна-фасод, шовқин-сурон, уруш-тўполон, ғавғо-жанжал, ваҳимаю ташвишларга тўлиб кетди. Кимдан сўраманг, фақат ҳаётдан нолийди. Айниқса, Ғарб кишилари, ҳаётлари моддий жиҳатдан анча тўкис бўлишига қарамай, уларга нимадир, нималардир етишмаётгандай. Ўзларича ўзларига чора ахтаришмоқда. Чораки, “демократия” номи остида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, бир жинсли никоҳ... Афсуски, уларнинг бу чоралари биргина натижа беряпти. У ҳам бўлса, ўзини-ўзи ўлдиришдир. Психологлар дунёларга сиғмай кетаётган кишига йога билан шуғулланишни тавсия этишмоқда. Америкалик руҳшуносларга кўра, аёллар ҳар куни бир соат тўқиш билан шуғулланиши асабий тарангликларга, ғам ва қайғуларга қарши энг яхши чора эмиш. Лекин ҳамма ҳам бу ишни уддалайвермаслиги уларнинг эътиборидан четда қолганга ўхшайди. Хўш, нима қилиш керак? Агар бир киши сизга: “Ҳар куни сенга 24 та олтин танга бераман. Шундан 1 тасини мен учун сарфлайсан. Қолганини ўзинг биласан” деса, албатта, бундай таклифни бажонидил қабул қиласиз, шундайми? Буюк Раббимиз ҳам бизга бир суткада 24 соат олтиндан қиммат бўлган умр сармоясини беминнат берди. Бунинг эвазига ҳеч бўлмаганда бир соатни ибодатга айириб, намоз ўқишимизни буюрди. Қуёш билан мусобақалашгандек тонг отмасдан уйғониб, покланиб, Аллоҳга ибодат қилиш, зикр ва тасбеҳлар айтиш, илтижолар қилиш қанчалик завқли-мароқли... БОМДОД вақтининг ифорини туйишнинг гашти бўлакча... Бундай ибодат ёлғончи ва ўткинчи дунёга қарши кийилган мустаҳкам зирҳдир. Куннинг серташвиш онларида, яъни ПЕШИН вақтида тирикчиликни бироз четга суриб, Набий алайҳиссалом “Кўзимнинг нури” (Имом Насоий ривояти) ва “Диннинг устуни” (Имом Дайламий ривояти), дея таърифлаган намоз сари чоғланамиз. Ибодатни адо этгач, ич-ичимиздан руҳий енгилликни туямиз. Дунё ҳаётининг бир кунлик йўлида “АСР” деб аталмиш “бекат”да тўхтаб, яна бироз тин оламиз-да, ожиз банда эканлигимизни, “Дунёда гўё ғариб ва йўловчи каби эканлигимиз” (Имом Бухорий ривояти)ни эсга олиб, Холиқ таолодан абадий саодатни умид қилиб, муножот айлаймиз. Қош қорайгач, яна ихлос билан қиблага юзланамиз. Қуёш ботиши билан кунимиз ҳам поёнига етиши, вақти-соати келиб умримиз ҳам ниҳояланишини эслаб, ШОМ намозига қулоқ қоқамиз. Кунимиз билан дунёмиз ҳам тун бағрига ғарқ бўлган онларда, ўлимнинг иниси бўлган уйқуга ётишдан олдин яна бир бор жойнамоз устида туриб, гўё кунлик ҳисобот топширгандек кун давомида билиб-билмай қилган гуноҳларимиз учун истиғфор айтиб, чарчоқларни унутиб, меҳрибон ва раҳмли Раббимизнинг раҳмат уммонига ўзимизни отиб, ХУФТОН намозини адо этамиз. Бир кунда барчаси жамланса ҳам бир соатдан ошмайдиган, инсонга ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик, ором ва оройиш берадиган энг мукаммал чора бу – НАМОЗдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд сураси, 28-оят), деб марҳамат қилган. Намоз ўқиган одам руҳан тетик бўлади, Руҳан тетик бўлган одам ҳар қандай ташвишу муаммони ҳеч қийинчиликсиз енгиб ўта олади. Нобель мукофоти лауреати, инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Мусулмонларнинг намози 2000 йилларга келиб дунёдаги энг машҳур профессор-шифокорларнинг рецептидан жой олади...” деган эди. Ҳа, бизнинг намозимиз нафақат инсоннинг соғлигига, айни пайтда руҳиятига ҳам кони фойдадир. ✍🏼Толибжон НИЗОМ @Jaloliddinrumiyy🕊

Open in Telegram
Views5,060−84%vs avg
Forwards—
Reactions69
Comments—
#20956Video
Views9,270−71%vs avg
Forwards—
Reactions117
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
4 h6,980
7 h9,270
  1. After 6 hours9,270
  2. Total to date9,270
#20955Text
Views20,000−37%vs avg
Forwards—
Reactions245
Comments—
#20952Video
Views53,200+68%vs avg
Forwards—
Reactions129
Comments—
#20951Video
Views14,900−53%vs avg
Forwards—
Reactions197
Comments—
#20950Text

Сутнинг турлари. 1.Қўй сути. Сутларнинг ичида энг ғализи ва намлисидир. Унинг ёғи ва ҳидида ёқимсизлик мавжуд. Қўйдан бошқа мол ва эчкининг сутларида бу каби эмас. Қўй сути балғамни келтириб чиқариши мумкин. Агар қўй сутини кўп истеъмол қилинса, терининг оқ рангга ўтишига олиб бориши мумкин. Шуниг учун қўй сутини сув билан аралаштирилса, унинг баданга зарари камаяди. Шу билан бирга чанқоқни тез қолдиради. 2. Эчки сути. Эчкининг сути мўътадил ва юмшоқ бўлиб, ични юргизади, томоқ қуриши, қуруқ йўтал ва қон туфлашни тузатади. Сут инсон организмига энг фойдали озуқа ҳисобланади. Чунки, унда озуқалик, қонга айланиш ва фитрат учун мувофиқлик хусусияти мавжуд. Икки саҳиҳ китобларида “Пайғамбар алайҳиссаломга Исро кечасида бир қадаҳ май ва бир қадаҳ сут келтирилди. У зот иккисидан бирини, яъни сутни олдилар. Жаброил алайҳиссалом “Сизни фитратга чақирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, агар майни олганингизда умматингяминиз йўлдан адашиб кетар эди”, дедилар”. Ачиган сутнинг ошқозонга фойдаси катта бўлиб, унинг ҳазм қилиниши осон. 3. Сигир сути. Бу сут баданни озиқлантириб, қоринни мўътадил қилади. У бошқа ҳайвонлар сутига қараганда энг мўътадили бўлиб, қўй ва эчки сутидан енгиллик, ғализлик камлиги учун яхшироқдир. “Сунан” асарида Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоятида Пайғамбаримиз: “Сигир сутини ичинг, у барча ўсимликлардан озиқланади”, дедилар. Сутнинг таркиби: Сут туз, витаминлар ва минералларга бой озуқа бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Сут таркибида В2, В3, В12 витаминлари ҳамда D витамини мавжуд. 1. Калций 118, фосфор 93, сода 99, магнезий 13 минералларига эга. 2. Тузлар: сиямин 0,03, ниясин 0,1. Сутнинг тиббий фойдалари: 1. Суяклар ва тишларнинг бўшашиши, болалардаги суякнинг юмшаши кабиларда фойда беради. 2. Сут муолажа қилиш ва кўз толиқишида даво бўлади. 3. Дерматит ҳамда соч тўкилиши каби касалликларда шифо бўлади. 4. Она қорнида эмбрионни ҳимоя қилади. 5. Бадҳазмликни тузатади. 6. Руҳий касалликларни тузатиш ва зеҳнни кучайтиришда кўмак беради. 7. Жинсий гармонларни ишлаб чиқаради. 8. Холестерин миқдорини камайтириш ва қон айланишини меъёрлаштиради. 9. Тaна фаоллигини оширади ва анемияга шифо бўлади. 10. Уйқусизлик ва асабийлашиш касалликларида фойда беради. 11. Мия фаолиятини яхшилайди. 12. Ўт пуфаги касалликларида. 13. Юрак-қон томир касалликларида. 14. Кўкрак бези ва саратони касалликларида. 15. Мушаклар оғриши касалликларида. 16. Болалардаги дерматит ва тери қариши касалликларида. 17. Тунги кўз ожизлиги ва бошқа кўз касалликларида. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃

Open in Telegram
Views15,000−53%vs avg
Forwards—
Reactions82
Comments—
#20949Photo

✍ ОНАЛАР ХАКИДА… 1️⃣ Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. 2️⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳхам уларнинг хҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. 3️⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! 4️⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! 5️⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. 6️⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. 7️⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқ олганини эсингдан чиқармагин! @Jaloliddinrumiyy🕊️

Open in Telegram
Views18,700−41%vs avg
Forwards—
Reactions135
Comments—
#20948Video
Views69,200+119%vs avg
Forwards—
Reactions175
Comments—
#20946Photo
Views15,900−50%vs avg
Forwards—
Reactions148
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
64 h15,800
67 h15,900
  1. Total to date15,900

All posts

Connections