НАЖОТ – НАМОЗДА Бугунги давримиз ғала-ғовур, фитна-фасод, шовқин-сурон, уруш-тўполон, ғавғо-жанжал, ваҳимаю ташвишларга тўлиб кетди. Кимдан сўраманг, фақат ҳаётдан нолийди. Айниқса, Ғарб кишилари, ҳаётлари моддий жиҳатдан анча тўкис бўлишига қарамай, уларга нимадир, нималардир етишмаётгандай. Ўзларича ўзларига чора ахтаришмоқда. Чораки, “демократия” номи остида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, бир жинсли никоҳ... Афсуски, уларнинг бу чоралари биргина натижа беряпти. У ҳам бўлса, ўзини-ўзи ўлдиришдир. Психологлар дунёларга сиғмай кетаётган кишига йога билан шуғулланишни тавсия этишмоқда. Америкалик руҳшуносларга кўра, аёллар ҳар куни бир соат тўқиш билан шуғулланиши асабий тарангликларга, ғам ва қайғуларга қарши энг яхши чора эмиш. Лекин ҳамма ҳам бу ишни уддалайвермаслиги уларнинг эътиборидан четда қолганга ўхшайди. Хўш, нима қилиш керак? Агар бир киши сизга: “Ҳар куни сенга 24 та олтин танга бераман. Шундан 1 тасини мен учун сарфлайсан. Қолганини ўзинг биласан” деса, албатта, бундай таклифни бажонидил қабул қиласиз, шундайми? Буюк Раббимиз ҳам бизга бир суткада 24 соат олтиндан қиммат бўлган умр сармоясини беминнат берди. Бунинг эвазига ҳеч бўлмаганда бир соатни ибодатга айириб, намоз ўқишимизни буюрди. Қуёш билан мусобақалашгандек тонг отмасдан уйғониб, покланиб, Аллоҳга ибодат қилиш, зикр ва тасбеҳлар айтиш, илтижолар қилиш қанчалик завқли-мароқли... БОМДОД вақтининг ифорини туйишнинг гашти бўлакча... Бундай ибодат ёлғончи ва ўткинчи дунёга қарши кийилган мустаҳкам зирҳдир. Куннинг серташвиш онларида, яъни ПЕШИН вақтида тирикчиликни бироз четга суриб, Набий алайҳиссалом “Кўзимнинг нури” (Имом Насоий ривояти) ва “Диннинг устуни” (Имом Дайламий ривояти), дея таърифлаган намоз сари чоғланамиз. Ибодатни адо этгач, ич-ичимиздан руҳий енгилликни туямиз. Дунё ҳаётининг бир кунлик йўлида “АСР” деб аталмиш “бекат”да тўхтаб, яна бироз тин оламиз-да, ожиз банда эканлигимизни, “Дунёда гўё ғариб ва йўловчи каби эканлигимиз” (Имом Бухорий ривояти)ни эсга олиб, Холиқ таолодан абадий саодатни умид қилиб, муножот айлаймиз. Қош қорайгач, яна ихлос билан қиблага юзланамиз. Қуёш ботиши билан кунимиз ҳам поёнига етиши, вақти-соати келиб умримиз ҳам ниҳояланишини эслаб, ШОМ намозига қулоқ қоқамиз. Кунимиз билан дунёмиз ҳам тун бағрига ғарқ бўлган онларда, ўлимнинг иниси бўлган уйқуга ётишдан олдин яна бир бор жойнамоз устида туриб, гўё кунлик ҳисобот топширгандек кун давомида билиб-билмай қилган гуноҳларимиз учун истиғфор айтиб, чарчоқларни унутиб, меҳрибон ва раҳмли Раббимизнинг раҳмат уммонига ўзимизни отиб, ХУФТОН намозини адо этамиз. Бир кунда барчаси жамланса ҳам бир соатдан ошмайдиган, инсонга ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик, ором ва оройиш берадиган энг мукаммал чора бу – НАМОЗдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд сураси, 28-оят), деб марҳамат қилган. Намоз ўқиган одам руҳан тетик бўлади, Руҳан тетик бўлган одам ҳар қандай ташвишу муаммони ҳеч қийинчиликсиз енгиб ўта олади. Нобель мукофоти лауреати, инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Мусулмонларнинг намози 2000 йилларга келиб дунёдаги энг машҳур профессор-шифокорларнинг рецептидан жой олади...” деган эди. Ҳа, бизнинг намозимиз нафақат инсоннинг соғлигига, айни пайтда руҳиятига ҳам кони фойдадир. ✍🏼Толибжон НИЗОМ @Jaloliddinrumiyy🕊
Открыть в Telegram
🍃«Жалолиддин Румий»🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحي Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» ✍️Мавлоно Румий🍃
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 20 нояб. 2026 г. | 28 350 |
| 21 нояб. 2026 г. | 45 550 |
| 22 нояб. 2026 г. | 43 367 |
| 23 нояб. 2026 г. | 28 160 |
| 24 нояб. 2026 г. | 29 450 |
| 25 нояб. 2026 г. | 29 700 |
| 26 нояб. 2026 г. | 6 980 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры77,9 тыс.Пересылки—Реакции164Комментарии—
- 02Просмотры73,5 тыс.Пересылки—Реакции175Комментарии—
- 03Просмотры69,2 тыс.Пересылки—Реакции175Комментарии—
- 04Просмотры67,6 тыс.Пересылки—Реакции166Комментарии—
Новые посты
Дунёнинг ишлари кўпдир аломат, Ҳар ёнда чигаллик, ҳар ён маломат. Тақдир деб аталмиш бир девор топдим, Ўшанга суяниб, қолдим саломат. ✍🏼Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 6 980 |
| 7 ч | 9 270 |
- Через 6 часов9 270
- Всего сейчас9 270
• Мен қанча дўстларни кўрдим, лекин тилни тийишдан афзалроқ дўст кўрмадим. • Не-не бойликларни кўрдим, лекин қаноатдан афзалроқ бойликни топмадим. • Қанча яхшиликларни кўрдим, лекин насиҳатдан яхшироғини учратмадим. • Қанчадан-қанча таомларни кўрдим, аммо сабрдан лаззатлироғи учрамади. Шундай экан, сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас, сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас!.. ✍🏼Шамс Табризий @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramЭй нафсим! Сени сен қилган мен бўламан. Мени мен қилган сен бўласан. Ё бирга кетайлик, ёки йулимдан қочгин, мен Хаққа етай! ✍🏼Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в Telegram🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 🕌ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿 🕋ВА БАРАКАТУҲУ🌼 Бугун 25 ноябр, чоршанба +20° +12°🌨️ Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма! ✍️Жалолиддин Румий 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹 Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга хайрли бўлсин! АЛЛОҲИМ, сизларга барча яхшиликларни муяссар - осон, ёмонликларни узоқ қилсин! Кунингиз хайрли - баракали ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Открыть в TelegramҲар бир егулик таомнинг ўзига хос лаззати бўлгани каби, Аллоҳга қасамки ҳар бир солиҳ амалнинг лаззати ҳам ўзгачадир. Номаҳрамдан кўзни тийишнинг лаззати бошқача бўлса, ростгўйликнинг лаззати бошқадир. Кишиларнинг оғирини енгил қилишнинг лаззати бошқа бўлса, тоат ибодатларнинг лаззати ўзгача. Ҳазрат Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий 🍃 Ибодат лаззати. Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен 50 йил Аллоҳга ибодат қилдим,аммо уч нарсани тарк қилгунимга қадар ибодат лаззатини тополмадим; — Одамларни рози қилишни тарк қилдим,натижада ҳақни суйлашга қодир бўлдим. — Фосиқлар билан суҳбат қуришдан воз кечиб,солиҳларнинг суҳбатига эришдим. — Оҳират лаззатини топиш учун дунё лаззатидан юз ўгирдим». 🍃 Роббим барчамизга ибодатдан халоват ва лаззат топишни насиб этсин.. @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramСутнинг турлари. 1.Қўй сути. Сутларнинг ичида энг ғализи ва намлисидир. Унинг ёғи ва ҳидида ёқимсизлик мавжуд. Қўйдан бошқа мол ва эчкининг сутларида бу каби эмас. Қўй сути балғамни келтириб чиқариши мумкин. Агар қўй сутини кўп истеъмол қилинса, терининг оқ рангга ўтишига олиб бориши мумкин. Шуниг учун қўй сутини сув билан аралаштирилса, унинг баданга зарари камаяди. Шу билан бирга чанқоқни тез қолдиради. 2. Эчки сути. Эчкининг сути мўътадил ва юмшоқ бўлиб, ични юргизади, томоқ қуриши, қуруқ йўтал ва қон туфлашни тузатади. Сут инсон организмига энг фойдали озуқа ҳисобланади. Чунки, унда озуқалик, қонга айланиш ва фитрат учун мувофиқлик хусусияти мавжуд. Икки саҳиҳ китобларида “Пайғамбар алайҳиссаломга Исро кечасида бир қадаҳ май ва бир қадаҳ сут келтирилди. У зот иккисидан бирини, яъни сутни олдилар. Жаброил алайҳиссалом “Сизни фитратга чақирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, агар майни олганингизда умматингяминиз йўлдан адашиб кетар эди”, дедилар”. Ачиган сутнинг ошқозонга фойдаси катта бўлиб, унинг ҳазм қилиниши осон. 3. Сигир сути. Бу сут баданни озиқлантириб, қоринни мўътадил қилади. У бошқа ҳайвонлар сутига қараганда энг мўътадили бўлиб, қўй ва эчки сутидан енгиллик, ғализлик камлиги учун яхшироқдир. “Сунан” асарида Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоятида Пайғамбаримиз: “Сигир сутини ичинг, у барча ўсимликлардан озиқланади”, дедилар. Сутнинг таркиби: Сут туз, витаминлар ва минералларга бой озуқа бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Сут таркибида В2, В3, В12 витаминлари ҳамда D витамини мавжуд. 1. Калций 118, фосфор 93, сода 99, магнезий 13 минералларига эга. 2. Тузлар: сиямин 0,03, ниясин 0,1. Сутнинг тиббий фойдалари: 1. Суяклар ва тишларнинг бўшашиши, болалардаги суякнинг юмшаши кабиларда фойда беради. 2. Сут муолажа қилиш ва кўз толиқишида даво бўлади. 3. Дерматит ҳамда соч тўкилиши каби касалликларда шифо бўлади. 4. Она қорнида эмбрионни ҳимоя қилади. 5. Бадҳазмликни тузатади. 6. Руҳий касалликларни тузатиш ва зеҳнни кучайтиришда кўмак беради. 7. Жинсий гармонларни ишлаб чиқаради. 8. Холестерин миқдорини камайтириш ва қон айланишини меъёрлаштиради. 9. Тaна фаоллигини оширади ва анемияга шифо бўлади. 10. Уйқусизлик ва асабийлашиш касалликларида фойда беради. 11. Мия фаолиятини яхшилайди. 12. Ўт пуфаги касалликларида. 13. Юрак-қон томир касалликларида. 14. Кўкрак бези ва саратони касалликларида. 15. Мушаклар оғриши касалликларида. 16. Болалардаги дерматит ва тери қариши касалликларида. 17. Тунги кўз ожизлиги ва бошқа кўз касалликларида. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Открыть в Telegram✍ ОНАЛАР ХАКИДА… 1️⃣ Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. 2️⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳхам уларнинг хҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. 3️⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! 4️⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! 5️⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. 6️⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. 7️⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқ олганини эсингдан чиқармагин! @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramДунё фонийдир. Барча унда мусофир. Яхши ният яхшиликларни келтиради. Сабаби ниятлар қадар – неъматлар берилади. Шундай экан қалбингизни эзгуликларга тўлдиринг. Шунда Аллоҳ ишингизни ўнглайди. 🌷Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹 Аслида бахт-саодат ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят «Ҳикматлар чашмаси” дан 🌸Бошланган янги кун хайрли ўтсин!🤲🏻🌺 @Jaloliddinrumiyy🕊
Открыть в TelegramУйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари: 🔹 Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас. 🔹 Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради. 🔹 Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради. Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради. 🔹 Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради. Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми? Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 64 ч | 15 800 |
| 67 ч | 15 900 |
- Всего сейчас15 900
Связи
Похожие каналы
Abdulloh Domla | Ибратли видеолар@ibratlikРелигия41,2 тыс.
Rayyon.uz@rayyon_rasmiy_uzРелигия40,9 тыс.
Muslimaat.uz@muslimaatuzРелигия51 тыс.
VAQT QADRI@vaqtqadriРелигия51,6 тыс.
arabic.uz (hikmatlar)@arabicuzРелигия38,6 тыс.
AZIZON.UZ@azizon_uzРелигия55,1 тыс.
N1 ARAB TILIDA YOZISH VA O'QISH | Muallimi Soniy@quronsuralariРелигия56,3 тыс.
АZAN UZZ@azan_uzzРелигия35,2 тыс.