НАЖОТ – НАМОЗДА Бугунги давримиз ғала-ғовур, фитна-фасод, шовқин-сурон, уруш-тўполон, ғавғо-жанжал, ваҳимаю ташвишларга тўлиб кетди. Кимдан сўраманг, фақат ҳаётдан нолийди. Айниқса, Ғарб кишилари, ҳаётлари моддий жиҳатдан анча тўкис бўлишига қарамай, уларга нимадир, нималардир етишмаётгандай. Ўзларича ўзларига чора ахтаришмоқда. Чораки, “демократия” номи остида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, бир жинсли никоҳ... Афсуски, уларнинг бу чоралари биргина натижа беряпти. У ҳам бўлса, ўзини-ўзи ўлдиришдир. Психологлар дунёларга сиғмай кетаётган кишига йога билан шуғулланишни тавсия этишмоқда. Америкалик руҳшуносларга кўра, аёллар ҳар куни бир соат тўқиш билан шуғулланиши асабий тарангликларга, ғам ва қайғуларга қарши энг яхши чора эмиш. Лекин ҳамма ҳам бу ишни уддалайвермаслиги уларнинг эътиборидан четда қолганга ўхшайди. Хўш, нима қилиш керак? Агар бир киши сизга: “Ҳар куни сенга 24 та олтин танга бераман. Шундан 1 тасини мен учун сарфлайсан. Қолганини ўзинг биласан” деса, албатта, бундай таклифни бажонидил қабул қиласиз, шундайми? Буюк Раббимиз ҳам бизга бир суткада 24 соат олтиндан қиммат бўлган умр сармоясини беминнат берди. Бунинг эвазига ҳеч бўлмаганда бир соатни ибодатга айириб, намоз ўқишимизни буюрди. Қуёш билан мусобақалашгандек тонг отмасдан уйғониб, покланиб, Аллоҳга ибодат қилиш, зикр ва тасбеҳлар айтиш, илтижолар қилиш қанчалик завқли-мароқли... БОМДОД вақтининг ифорини туйишнинг гашти бўлакча... Бундай ибодат ёлғончи ва ўткинчи дунёга қарши кийилган мустаҳкам зирҳдир. Куннинг серташвиш онларида, яъни ПЕШИН вақтида тирикчиликни бироз четга суриб, Набий алайҳиссалом “Кўзимнинг нури” (Имом Насоий ривояти) ва “Диннинг устуни” (Имом Дайламий ривояти), дея таърифлаган намоз сари чоғланамиз. Ибодатни адо этгач, ич-ичимиздан руҳий енгилликни туямиз. Дунё ҳаётининг бир кунлик йўлида “АСР” деб аталмиш “бекат”да тўхтаб, яна бироз тин оламиз-да, ожиз банда эканлигимизни, “Дунёда гўё ғариб ва йўловчи каби эканлигимиз” (Имом Бухорий ривояти)ни эсга олиб, Холиқ таолодан абадий саодатни умид қилиб, муножот айлаймиз. Қош қорайгач, яна ихлос билан қиблага юзланамиз. Қуёш ботиши билан кунимиз ҳам поёнига етиши, вақти-соати келиб умримиз ҳам ниҳояланишини эслаб, ШОМ намозига қулоқ қоқамиз. Кунимиз билан дунёмиз ҳам тун бағрига ғарқ бўлган онларда, ўлимнинг иниси бўлган уйқуга ётишдан олдин яна бир бор жойнамоз устида туриб, гўё кунлик ҳисобот топширгандек кун давомида билиб-билмай қилган гуноҳларимиз учун истиғфор айтиб, чарчоқларни унутиб, меҳрибон ва раҳмли Раббимизнинг раҳмат уммонига ўзимизни отиб, ХУФТОН намозини адо этамиз. Бир кунда барчаси жамланса ҳам бир соатдан ошмайдиган, инсонга ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик, ором ва оройиш берадиган энг мукаммал чора бу – НАМОЗдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд сураси, 28-оят), деб марҳамат қилган. Намоз ўқиган одам руҳан тетик бўлади, Руҳан тетик бўлган одам ҳар қандай ташвишу муаммони ҳеч қийинчиликсиз енгиб ўта олади. Нобель мукофоти лауреати, инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Мусулмонларнинг намози 2000 йилларга келиб дунёдаги энг машҳур профессор-шифокорларнинг рецептидан жой олади...” деган эди. Ҳа, бизнинг намозимиз нафақат инсоннинг соғлигига, айни пайтда руҳиятига ҳам кони фойдадир. ✍🏼Толибжон НИЗОМ @Jaloliddinrumiyy🕊
Открыть в TelegramПосты канала 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Дунёнинг ишлари кўпдир аломат, Ҳар ёнда чигаллик, ҳар ён маломат. Тақдир деб аталмиш бир девор топдим, Ўшанга суяниб, қолдим саломат. ✍🏼Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 6 980 |
| 7 ч | 9 270 |
- Через 6 часов9 270
- Всего сейчас9 270
• Мен қанча дўстларни кўрдим, лекин тилни тийишдан афзалроқ дўст кўрмадим. • Не-не бойликларни кўрдим, лекин қаноатдан афзалроқ бойликни топмадим. • Қанча яхшиликларни кўрдим, лекин насиҳатдан яхшироғини учратмадим. • Қанчадан-қанча таомларни кўрдим, аммо сабрдан лаззатлироғи учрамади. Шундай экан, сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас, сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас!.. ✍🏼Шамс Табризий @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramЭй нафсим! Сени сен қилган мен бўламан. Мени мен қилган сен бўласан. Ё бирга кетайлик, ёки йулимдан қочгин, мен Хаққа етай! ✍🏼Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в Telegram🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 🕌ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿 🕋ВА БАРАКАТУҲУ🌼 Бугун 25 ноябр, чоршанба +20° +12°🌨️ Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма! ✍️Жалолиддин Румий 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹 Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга хайрли бўлсин! АЛЛОҲИМ, сизларга барча яхшиликларни муяссар - осон, ёмонликларни узоқ қилсин! Кунингиз хайрли - баракали ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Открыть в TelegramҲар бир егулик таомнинг ўзига хос лаззати бўлгани каби, Аллоҳга қасамки ҳар бир солиҳ амалнинг лаззати ҳам ўзгачадир. Номаҳрамдан кўзни тийишнинг лаззати бошқача бўлса, ростгўйликнинг лаззати бошқадир. Кишиларнинг оғирини енгил қилишнинг лаззати бошқа бўлса, тоат ибодатларнинг лаззати ўзгача. Ҳазрат Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий 🍃 Ибодат лаззати. Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен 50 йил Аллоҳга ибодат қилдим,аммо уч нарсани тарк қилгунимга қадар ибодат лаззатини тополмадим; — Одамларни рози қилишни тарк қилдим,натижада ҳақни суйлашга қодир бўлдим. — Фосиқлар билан суҳбат қуришдан воз кечиб,солиҳларнинг суҳбатига эришдим. — Оҳират лаззатини топиш учун дунё лаззатидан юз ўгирдим». 🍃 Роббим барчамизга ибодатдан халоват ва лаззат топишни насиб этсин.. @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramСутнинг турлари. 1.Қўй сути. Сутларнинг ичида энг ғализи ва намлисидир. Унинг ёғи ва ҳидида ёқимсизлик мавжуд. Қўйдан бошқа мол ва эчкининг сутларида бу каби эмас. Қўй сути балғамни келтириб чиқариши мумкин. Агар қўй сутини кўп истеъмол қилинса, терининг оқ рангга ўтишига олиб бориши мумкин. Шуниг учун қўй сутини сув билан аралаштирилса, унинг баданга зарари камаяди. Шу билан бирга чанқоқни тез қолдиради. 2. Эчки сути. Эчкининг сути мўътадил ва юмшоқ бўлиб, ични юргизади, томоқ қуриши, қуруқ йўтал ва қон туфлашни тузатади. Сут инсон организмига энг фойдали озуқа ҳисобланади. Чунки, унда озуқалик, қонга айланиш ва фитрат учун мувофиқлик хусусияти мавжуд. Икки саҳиҳ китобларида “Пайғамбар алайҳиссаломга Исро кечасида бир қадаҳ май ва бир қадаҳ сут келтирилди. У зот иккисидан бирини, яъни сутни олдилар. Жаброил алайҳиссалом “Сизни фитратга чақирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, агар майни олганингизда умматингяминиз йўлдан адашиб кетар эди”, дедилар”. Ачиган сутнинг ошқозонга фойдаси катта бўлиб, унинг ҳазм қилиниши осон. 3. Сигир сути. Бу сут баданни озиқлантириб, қоринни мўътадил қилади. У бошқа ҳайвонлар сутига қараганда энг мўътадили бўлиб, қўй ва эчки сутидан енгиллик, ғализлик камлиги учун яхшироқдир. “Сунан” асарида Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоятида Пайғамбаримиз: “Сигир сутини ичинг, у барча ўсимликлардан озиқланади”, дедилар. Сутнинг таркиби: Сут туз, витаминлар ва минералларга бой озуқа бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Сут таркибида В2, В3, В12 витаминлари ҳамда D витамини мавжуд. 1. Калций 118, фосфор 93, сода 99, магнезий 13 минералларига эга. 2. Тузлар: сиямин 0,03, ниясин 0,1. Сутнинг тиббий фойдалари: 1. Суяклар ва тишларнинг бўшашиши, болалардаги суякнинг юмшаши кабиларда фойда беради. 2. Сут муолажа қилиш ва кўз толиқишида даво бўлади. 3. Дерматит ҳамда соч тўкилиши каби касалликларда шифо бўлади. 4. Она қорнида эмбрионни ҳимоя қилади. 5. Бадҳазмликни тузатади. 6. Руҳий касалликларни тузатиш ва зеҳнни кучайтиришда кўмак беради. 7. Жинсий гармонларни ишлаб чиқаради. 8. Холестерин миқдорини камайтириш ва қон айланишини меъёрлаштиради. 9. Тaна фаоллигини оширади ва анемияга шифо бўлади. 10. Уйқусизлик ва асабийлашиш касалликларида фойда беради. 11. Мия фаолиятини яхшилайди. 12. Ўт пуфаги касалликларида. 13. Юрак-қон томир касалликларида. 14. Кўкрак бези ва саратони касалликларида. 15. Мушаклар оғриши касалликларида. 16. Болалардаги дерматит ва тери қариши касалликларида. 17. Тунги кўз ожизлиги ва бошқа кўз касалликларида. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Открыть в Telegram✍ ОНАЛАР ХАКИДА… 1️⃣ Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. 2️⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳхам уларнинг хҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. 3️⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! 4️⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! 5️⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. 6️⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. 7️⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқ олганини эсингдан чиқармагин! @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramДунё фонийдир. Барча унда мусофир. Яхши ният яхшиликларни келтиради. Сабаби ниятлар қадар – неъматлар берилади. Шундай экан қалбингизни эзгуликларга тўлдиринг. Шунда Аллоҳ ишингизни ўнглайди. 🌷Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹 Аслида бахт-саодат ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят «Ҳикматлар чашмаси” дан 🌸Бошланган янги кун хайрли ўтсин!🤲🏻🌺 @Jaloliddinrumiyy🕊
Открыть в TelegramУйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари: 🔹 Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас. 🔹 Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради. 🔹 Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради. Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради. 🔹 Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради. Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми? Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 64 ч | 15 800 |
| 67 ч | 15 900 |
- Всего сейчас15 900
МУҲАММАД АЛИНИНГ ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ БОРАСИДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАРИ: 1️⃣. Ёш – нисбий тушунча. Ўзингга неча ёш берсанг, сен ўша ёшдасан. 2️⃣. Мен бошимдан ўтказган энг машаққатли жанг 1- хотиним билан бўлган. Ҳаётда рақиб танлашда адашсанг ҳам, жуфт танлашда адашма! 3️⃣. Машқлардан чарчардим. Лекин ўзимга «Тўхтама! Ҳозир азоблансанг ҳам ҳаётингни кейинги қисмида чемпион бўлиб яшайсан», дейишни канда қилмадим. 4️⃣.Кўпчиликни олға боришдан чўчитадиган омил, бу – эътиқоднинг пастлигидир. Мен эса эътиқодим туфайли ўзимга ишонаман. 5️⃣.Таваккал қилишга журъати етмаган одам ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди. 6️⃣. Чемпионлар машқ залларида етишиб чиқишмайди. Улар аввало ўзларининг қалбларида кучли хоҳиш, орзу ва ғалаба оғушида туғилишади. 7️⃣. Бирор жойингиз оғриётган бўлса бу ҳақда ҳеч кимга гапириб юрманг. Чунки, айнан ўша оғриқли нуқтангизга зарба берадиганлар албатта топилади. 8️⃣. Муносиб жавобинг бўлмаса, сукут олтинга тенг эканини унутма. @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Эй, фарзанд! Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: “Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади: «Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар. Фаришталар уларга шундай дейдилар: «Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!» Эй, фарзанд! Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради». Бу суранинг фазилати кўп. Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: “Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди: «Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради: У қандай амал эди? Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта. Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади? Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”. Эй, фарзанд! Ихлос сурасини «Бисмиллоҳ» билан минг марта ўқиган тиш оғриғидан қутилиши ривоят этилган. Муҳаммад ибн Фазл дейдиларки: “Бир кун тишим жуда қаттиқ оғриди. Тушимда минг марта Ихлоси шарифни ўқишим билдирилди. Бир оз ўтди. Кетидан яна туш кўрдим. Бу гал «Бисмиллоҳ» билан ўқишимни айтдилар. Айтилганидек адо этдим. Ва бундан сўнг бир марта ҳам тишим оғримади”. Имом Ғаззолий “Эй фарзанд” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🕊
Открыть в TelegramТАДБИР Эҳтиёткорлик нима? Икки йўл (тадбир) орасида тараддудга тушмасдан қайси сени адаштирмаса шуни қилишдир. Бир киши: “Бу етти кунлик йўлда сув йўк. Ҳамма томонни товонларни куйдирувчи кум қоплаган», - деса, бошқаси: «Бўлмаган гап... бориб кўр, ҳар тунда оқадиган булокларни кўрасан”, деса, қўрқувдан халос бўлиш ва ҳақиқатга етиш учун эҳтиёт юзасидан ёнингга сув олиб, йўлга чиқишинг лозим. Йўлда сув бор бўлса, олиб чиққан сувингни тўк..., йўқ бўлса... сувсиз йўлга чиққаннинг холи вой! Инсоф қилинг, қиёмат куни учун эҳтиёт бўлиб харакат килинг! ✍🏼Жалолиддин РУМИЙ. @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramЯна бир ҳафта, яна бир имконият… Ўтган кунларда улгурмаган ишларингиз, амалга ошмаган ниятларингиз учун тушкунликка тушманг. Муҳими, бугун яна ҳаракатни бошлаш. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🕌ДУШАНБА ТОНГИ 🌺🍃ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Яхши ниятни режага, режани эса амалга айлантиринг. Кимгадир меҳр кўрсатишни, ўзингиз учун фойдали ишни бошлашни, орзуларингиз сари қадам ташлашни ортга сурманг. Зеро, ҳаёт ўзгаришини кутиш эмас, уни ўзимиздан бошлаш керак. Аллоҳ ҳафтамизни хайрли, қадамларимизни баракали, қалбимизни хотиржам қилсин! @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в Telegram#Bilasizmi❓ КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади. Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади. Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан. 1️⃣.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши 2️⃣. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши 3️⃣. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши 4️⃣. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши 5️⃣. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши 6️⃣. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши 7️⃣. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши 8️⃣. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши 9️⃣.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши 1️⃣0️⃣. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши 1️⃣1️⃣. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради! @Jaloliddirumiyy 🕊
Открыть в TelegramУСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР Ўқувчилар: — Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин ўзимиз мустақил китоб ўқисак, сизнинг дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди. Устоз: – Асалари асални нимадан олади? - деб сўради. — Гулларнинг ширасидан. – Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай? — Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - деди ўқувчилар. Устоз шунда: – Илм бериш ҳам шундай. Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларни саралаб, ширасини ўқувчиларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди. @Jaloliddinrumiyy🍃
Открыть в TelegramБаъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. Ошиқларга уйқу ҳаромдир. Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун. ✍️ Шамс Табризий АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🕌ЯКШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!🕌 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ🕊 ☘️Бугун нафақат дам олиш куни, балки ортда қолаётган ҳафтага назар ташлаш, ўзимизга ҳисоб бериш ва улгурмаган ишларимизга яна бир имконият бериш фурсатидир. Ҳамма режани бир кунда бажариш шарт эмас. Аммо бугун битта бўлса ҳам муҳим ишни бошланг. Зеро, катта ўзгаришлар ҳам кичик қадамлардан бошланади. 💐 Келаётган ҳафта барокатли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Открыть в TelegramЖаннат мевалари Анжир ва зайтун мевалар орасида энг сараларидир. Табиблар анжирни озуқали мева, баданга фойдаси кўп, дейишган. Зайтундан эса турли таомлар тайёрланишида фойдаланилади. Ундан олинган ёғ даво учун ишлатилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир товоқ анжир ҳадя қилинганида, у зот анжирдан еб, саҳобаларга ҳам: “Енглар, агар жаннатдан битта мева келтирилиши айтилса, мен анжирни танлаган бўлардим. Чунки анжир жаннат мевасидир. Анжир енглар, анжир бавосир (бавосил, ўсимта, бўқоқ хасталиклари)ни кесади, нақрус (бўғим ва оёқ бармоқлари оғриғи)га фойда қилади”, деганлар. Яна: “Муборак зайтун дарахтидан бўлган мисвок қандай ҳам яхшидир. У оғизни хушбўй қилади, ёқимсиз ҳидни кетказади”, дея марҳамат қилганлар (“Тафсири Насафий”).📚 @Jaloliddinrumiyy🍃
Открыть в TelegramЯна бир ҳафта охирлаб, ўз ниҳоясига етмоқда. Ҳафта бошида олдимизга қўйган режаларимиз, кўнглимизга туккан ниятларимиз ёдимиздами? Уларнинг қай бири амалга ошди? Қайси бирида олдинга силжидик? Ёки яна бир ҳафта «Эртага ҳам кун бор, ҳали улгураман», деган ўй билан ўтиб кетдими? 💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН! ҲАФТАНГИЗ ҚАНДАЙ ЯКУНЛАНМОҚДА? Ҳаётимизда кечиктириб келаётган ишларимиз қанча… Соғлигимиз учун шифокорга бориш, ҳол сўраб қариндошни йўқлаш, тил ўрганишни бошлаш, спортга вақт ажратиш, фарзандимизнинг таълимига жиддийроқ эътибор бериш, дўстимиз билан кўришиш, муҳтожга эҳсон қилиш, ибодатни бошлаш… Балки, бир илмий лойиҳани якунлаш, бир ҳужжатни расмийлаштириш ёки анчадан бери ортга сураётган муҳим қарорни қабул қилиш керакдир? Кунингиз хайрли ва самарали ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в Telegram🌙 УЙҚУ — КИЧИК ЎЛИМ ВА КАТТА ОРОМ Аллоҳ таоло айтади: «У сизларга кечани либос, уйқуни эса ором қилган Зотдир...» (Фурқон сураси, 47-оят). Уйқу — бу шунчаки чарчоқ чиқариш эмас, балки мўъжизавий жараёндир: ✨ Нималар содир бўлади? Тикланиш: Сиз ухлаётганингизда мия кераксиз маълумотларни ўчиради, ҳужайралар янгиланади ва тана кейинги кун учун “қувватланади”. Кичик ўлим: Уйқу пайтида руҳ вақтинча танани тарк этади (кичик вафот). Тонгги уйғониш эса — қайта тирилишнинг бир намунасидир. Тушлар олами: Инсон кўрадиган содиқ тушлар — нубувватнинг 46 дан бир бўлагидир. Бу руҳий дунёнинг борлигига энг катта далил. 🌙 Суннатга мувофиқ уйқу: Ўнг томон билан, таҳоратли ҳолда ва дуолар билан ухлаш — инсонни нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам ҳимоялайди. 💡Ҳар куни кечқурун кўзимизни юмиб, эрталаб соғ-омон очишимиз — бизга берилган иккинчи имкониятдир. Бугунги уйқу олдидан қалбингизни ҳаммадан поклаб, кечириб ухланг. @Jaloliddinrumiyy🕊️
Открыть в TelegramДУНЁ САБОҚЛАРИ Бир куни хонамда туриб, нафсимдан: “Ҳаётдаги муваффақият нима?” деб сўрадим-да, жавобни ҳам ўша хонанинг ичдан топдим. Шифт – юқорига интил, деди. Дераза – эртани ўйла, деди. Соат – вақт қимматбаҳо, деди. Кўзгулар – ўзингдан бошла, деди. Эшик – куч билан итаргин, деди. Аммо жойнамоз – аввало орзу-ниятларингни саждага қўй, чунки Аллоҳ саждада сўраганни қуруқ қайтармайди, деди. @Jaloliddinrumiyy🍃
Открыть в Telegram