ҚОН ТЕККАН ДАСТРЎМОЛ БИЛАН ЎҚИЛГАН НАМОЗ ❓ 2302-САВОЛ: Дастрўмолимга қон теккан эди, чўнтагимда турган ҳолда намоз ўқибман, намозим дуруст бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай вазиятда дастрўмолга теккан қоннинг миқдорига қараб ҳукм турлича бўлади. Агар қон миқдори кафтнинг чуқурчаси (дирҳам) ҳажмида ёки ундан оз бўлса, ўқилган намоз дуруст ҳисобланади. Агар бундан кўп бўлса, мазкур намозни қайта ўқиш лозим бўлади. “Фатавои Оламгирийя” да шунга ўхшаш масала зикр қилинган: رَجُلٌ صَلَّى وَفِي كُمِّهِ قَارُورَةٌ فِيهَا بَوْلٌ لَا تَجُوزُ الصَّلَاةُ سَوَاءٌ كَانَتْ مُمْتَلِئَةً أَوْ لَمْ تَكُنْ “Намозхон енгининг ичида бавл бўлган идиш билан намоз ўқиса, шиша тўла бўладими, тўла бўлмайдими, намоз дуруст бўлмайди”. Қон кафтнинг чуқурчаси миқдорида ёки ундан кам бўлган тақдирда ҳам, унинг борлигини билиб туриб, ўша нарса билан намоз ўқиш макруҳдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 99 |
| 5 h | 110 |
| 8 h | 118 |
- After 6 hours110
- Total to date118








