Account
imon.uz

imon.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Расмий саҳифаларимиз: https://taplink.cc/imon.uz Биз билан боғланиш: @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Username
@imonuz
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers8,375
Avg views per post, 7d530last 7 days
ERR6.33%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 25, 2026567
Nov 26, 2026485

Most viewed this month

  1. 01
    Views854
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  2. 02
    Views582
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03
    Views578
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—
  4. 04
    Views569
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—

Latest posts

#61647Text

МАШИНАГА КЎЗМУНЧОҚ ТАҚИШ #ақида ❓623-САВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман. Бу ҳам ширкка кирадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Баъзи нарсаларни машинага безак сифатида илиб қўйиш жоиз, бунда бир гуноҳ йўқ. Лекин кўзмунчоқ, қалампир, ари уяси ва шунга ўхшаган нарсаларни паноҳ истаб, шу нарсалар мени бало қазодан асрайди, уларда қандайдир илоҳий куч бор деб ўйлаш, ботил эътиқоддир. Мўмин киши доим Аллоҳ таолога суянади ва унга таваккул қилади. Аллоҳ таолони бало қазолардан асровчи, ишларини ўнгловчи Зот деб билади ва катта-кичик ишларда фақат унга сиғинади. Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. Яқинларингизга ҳам улашинг! 🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

Open in Telegram
Views854+61%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#61646Text

#Солиҳлар_ҳаёти Имом, Ҳофиз Яҳё ибн Маъин раҳимаҳуллоҳнинг Мадинаи мунавварага бўлган муҳаббати... Имом Яҳё ибн Маъин айтади: «Мадинага қилинган биргина сафар мен учун (Каъбани) икки юз бор тавоф қилишдан кўра суюклироқдир». (Ибн Муҳриз, «Маърифатур-рижал», 1/287) Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни юксак мукофот билан сийлаб, вафотини Мадинаи мунавварада қилди. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тобутларида (тахтиравонларида) кўтарилиб, Бақеъ қабристонига – у зотнинг ёнларига дафн этилди. Ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг «Сияру аъламин-нубало» асарида шундай ривоят қилинади: «Яҳё ибн Маъин қачон ҳаж қиладиган бўлса, Маккага Мадина йўли орқали борар, Маккадан қайтаётганда ҳам яна Мадина йўлидан қайтар эди. Ҳижрий 233 йилда ҳаж қилганида, ҳаж мавсумидан олдин – Зулқаъда ойининг охирларида Мадинага кирди ва у ерда касалликка чалинди. Зулқаъда ойи тугашига етти кун қолганда вафот этди. Одамлар у зотнинг келганларини ва вафот этганларини эшитиб, жамланишди. Бану Ҳошим хонадони у зот учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ювилган ёғочларни (тобутни) олиб чиқишди ва у зот ўша тобут устида ювилди. Одамлар жаноза намозини ўқиб, Бақеъ қабристонига дафн этишди. Ўшанда инсонлар: “Мана шу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан ёлғонларни узоқлаштириб (ҳимоя қилиб) юрар эди”, деб йиғлашди». Яқинларингизга ҳам улашинг! 🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram   |🔵 Facebook

Open in Telegram
Views397−25%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#61645Video
Views549+3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#61639Photo

#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views537+1%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#61632Photo
Views567+7%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#61630Video
Views582+10%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—

All posts

Connections