AI ChatbetaAccount

G‘ayratxo‘ja G‘afforxo‘ja o‘g‘li

Xabar, tahlil (imkon qadar), tarix va sunʼiy intellekt

Username
@gayratkhodjasaydaliev
Category
Blogs
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers2,820−4 in 1 day
Avg views per post, 7d492−48.6% vs prev 7d
ERR17.45%last 7 days

Subscribers, 30 days

Nov 23 – Nov 24−4 (−0.1%)

Show as table
DateSubscribers
Nov 23, 20262,824
Nov 24, 20262,820

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 26, 20261,890
Oct 27, 20261,470
Oct 29, 20262,500
Oct 30, 20261,130
Oct 31, 20262,040
Nov 13, 20261,160
Nov 16, 2026754
Nov 24, 2026492

Most viewed this month

  1. 01

    #диала_2 #МАНЗИЛНИ_ЎЗГАРТИРИБ_БЎЛМАЙДИ 18-қисм Китоб нима? Машина топшириқ маълумотларини текширишда давом этар, Бушати эса юк машинаси кузовига ортилган қутиларни хаёлидан чиқара олмасди. Ўша тунда китоблар парчаланишини ҳали билмаган. Лекин қўлига олган 1936 йилги нашрнинг ишқаланган муқоваси, кутубхона муҳри ва саҳифа четидаги қалам излари хотирасида аниқ муҳрланиб қолган эди. Бироқ энди уни бошқа савол қийнай бошлади: ўша куни у нимани ҳимоя қилганди – китобними ёки унинг ичидаги билимни? Китоб ўзи нима? Қоғоз, елим, ип ва сиёҳдан тайёрланган буюмми? Матнни бир авлоддан иккинчисига етказадиган воситами? Ёки унинг жисмоний шакли ҳам алоҳида қадриятми? Инсоният билимни доим ҳам китоб орқали ташимаган. Қонунлар ёдда сақланган, тарихлар оғзаки айтилган, ҳунар эса устоздан шогирдга амал орқали ўтган. Албан тоғларида одат қоидалари қоғозга тушишидан анча олдин авлоддан авлодга оғзаки етказиларди. Қўшиқ, ривоят ва дуолар китобсиз ҳам юзлаб йил яшаган. Ёзув пайдо бўлгач ҳам матн аввал тошга, сопол лавҳаларга ва терига туширилди. Ўрама қўлёзмаларнинг ўрнини варақланадиган китоблар, қўлда кўчирилган нусхалар ўрнини эса босма нашрлар эгаллади. Ҳар янги восита аввалгисининг бир қисмини сиқиб чиқарган. Электрон китоб ҳам шу узлуксиз ўзгаришнинг навбатдаги босқичи эмасми? Бушатининг ўзи ҳам сафарларда кўпинча электрон матн ўқирди. Бир қурилмага юзлаб асар сиғади, керакли жумлани бир неча сонияда топиш, сўз маъносини текшириш ёки матнда белги қолдириш мумкин. Шрифтни катталаштириш кўзи ожиз одамга ёрдам беради, электрон нусха эса чекка қишлоқдаги ўқувчига Тирана кутубхонасидаги асарни очиш имконини яратади. Қоғозни ҳимоя қилиш баҳонасида бундай қулайликларни инкор этиш тараққиётдан қўрқиш бўларди. Аудиокитоблар масаласида ҳам у баъзан нохолис фикрларди: одамлар ўқишга эриниб, китобни тинглаб қўя қолаётгандек туюларди. Аммо асарни эшитиш орқали қабул қилиш ёзувдан ҳам қадимийроқ усул-ку. Қолаверса, автомобиль бошқараётган, кўзи яхши кўрмайдиган ёки кун бўйи жисмоний меҳнат билан банд одам учун тинглаш ялқовлик эмас, китобга етишишнинг ягона йўли бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ўқиш ва тинглаш айнан бир хил жараён эмас. Китобхон саҳифада тўхтайди, аввалги жумлага қайтади, бир сўз устида истаганича ўйлайди. Аудиода эса суръатни бошқа овоз белгилайди; урғу ва оҳанг ҳам талқиннинг бир қисмига айланади. Бу усулларнинг бирини юқори, иккинчисини паст деб бўлмайди – улар матн билан турлича муносабат ўрнатади, холос. Демак, гап қоғознинг ўзида эмас. Агар бир романнинг юз мингта бир хил нусхаси мавжуд бўлса, улардан биттасининг йўқолиши инсоният хотирасини камайтириб қўймайди. Кутубхоналар ҳам ҳар бир китобни абадий асрамайди: яроқсиз ҳолга келган, мазмунан эскирган ёки ортиқча нусхалар ҳисобдан чиқарилади. Риад ҳар бир босма саҳифани дахлсиз ёдгорлик деб эълон қилса, “Liqen Labs” вакили уни қоғозга сиғинишда айблаганда ҳақ бўлиб чиқарди. Аммо кутубхонадан олиб кетилган китоблар оддий қоғоз уюми ҳам эмас эди. Қайсидир нусханинг саҳифасида муаллиф тузатиши, таржимон қайди ёки аввалги эгасининг исми бўлиши мумкин. Босмахона хатоси, қоғоз тури, муқова, муҳр ва ўқувчи қолдирган белгилар ҳам китоб тарихининг бир бўлаги. Матнни компьютер таниб оладиган шаклга ўтказиш бу маълумотларнинг бир қисмини сақласа-да, бошқа қисмини бутунлай йўқотарди. Ҳатто барча саҳифалар суратга олинганда ҳам рақамли нусха китобнинг ўзига тенг бўла олмайди. У китобнинг ташқи кўриниши ҳақида жуда аниқ маълумот бериши мумкин, бироқ қоғоз таркиби, сиёҳнинг ёши, муқованинг кейин алмаштирилгани ёки саҳифа қай тартибда тикилганини келажакдаги тадқиқотчи айнан асл нусхадан яхшироқ аниқлайди. Бугун аҳамиятсиз кўринган белги эртага муҳим далилга айланиши мумкин. Асл нусхани йўқ қилиш – келажакда ҳали ихтиро қилинмаган текширув усулларини ҳам йўқ қилиш эди. “Liqen Labs” эса китобларни ҳатто тўлиқ рақамли кутубхона сифатида сақлаш учун ҳам парчаламаган. Матнлар қисмларга ажратилиб, такрорлар тозаланган ва тил моделини ўқитишга тайёрланган. Асарнинг жумлалари моделнинг ички ҳисобларига таъсир қилар, лекин китобнинг ўзи унинг ичида алоҳида нусха бўлиб қолмасди. Кейин моделдан ўша китобни сўраган одам аниқ матнни эмас, турли манбалардан ўрганилган боғланишлар асосида тузилган жавобни оларди. Демак, китоб йўқ қилинган, аммо унинг ўрнига китоб қўйилмаган. Унинг ўрнида шу китобдан фойдаланиб ўқитилган хизмат пайдо бўлди. Жамоат кутубхонасидаги нусхага оддий одам бепул мурожаат қила оларди. Рақамли файл хусусий маълумотлар омборига ўтгач, унга ким кириши, қандай мақсадда ишлатиши ва қанча тўлаши кераклигини компания белгилай бошлади. Масала қоғоз билан экран ўртасидаги баҳсдан кўра мулк ва назорат масаласига кўпроқ ўхшарди. Бушати ўзи учун жавобни аста-секин аниқлаштириб олди: китоб фақат билим эмас, аммо билимдан устун турадиган муқаддас буюм ҳам эмас. У бир вақтнинг ўзида матн ташувчи восита, тарихий далил ва билимга кириш имконидир. Унинг қайси хусусияти муҳимлиги китобга, нусхага ва вазиятга қараб ўзгаради. Янги босилган оммавий нашр билан ягона қўлёзмани бир хил баҳолаб бўлмаганидек, хусусий дўкондаги китоб билан жамоат кутубхонасидаги китоб ҳақида ҳам бир хил қарор чиқариб бўлмасди. Шунда Риад “Liqen Labs” билан баҳсда нима учун ғазабланганини янада аниқ тушунди. Компания китобларни рақамлаштиргани учун эмас, рақамли нусхани ягона мақбул шакл деб белгилаб, бошқа қийматларни ҳисобдан чиқаргани учун хато қилган. Тезлик асосий мезон қилиб олингач, секин сканерлаш ортиқча харажатга, муқова кераксиз тўсиққа, жисмоний нусха эса омбордан жой эгаллайдиган юкка айланган. Мақсад қанчалик тор белгиланса, ундан ташқаридаги қадриятларни йўқ қилиш шунчалик осонлашади... Давоми бор... 1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм @gayratkhodjasaydaliev

    Text
    Views2.5K
    Forwards—
    Reactions11
    Comments—
  2. 02

    Ҳозир олий таълим муассасаларида устоз ва талабаларни ўйлантираётган масалалардан бири – курс ишлари ва умуман, бошқа илмий ишларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланишдир. Ундан қай даражада фойдаланиш мумкин? Бундай ишда талабанинг ўз ҳиссаси қандай аниқланади? Унинг билими ва мустақил фикрлаш қобилияти қандай баҳоланади? Менимча, бу саволларга жавоб излашдан аввал масаланинг илдизига қайтиш керак: курс ишлари ва илмий ишлар қандай эҳтиёж туфайли пайдо бўлган? Уларни ёзишдан мақсад нима эди – янги билим яратишми, тадқиқот олиб боришни ўргатишми ёки талабанинг ўзлаштирган билимини баҳолашми? Бу вазифаларни бажариш учун шаклланган тизим бугунги шароитда қанчалик самарали? Агар сунъий интеллект инсон ярата оладиган энг юқори даражадаги технология бўлса ва кейинги технологияларни яратиш вазифаси тобора унинг ўзига ўтадиган бўлса, инсоннинг илм-фан ва тадқиқотдаги ўрни ҳам ўзгаради. Бу тахмин тўғри чиқса, илмий ишларни ёзиш зарурати, уларнинг мақсади, шакли ва баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Шунда асосий савол қуйидагича бўлади: сунъий интеллект даврида талабага илмий иш ёздириш орқали айнан нимани ўргатмоқчимиз ва унинг қайси қобилиятини баҳоламоқчимиз? Бу саволга жавоб курс ишларидан тортиб илмий тадқиқотларгача бўлган жараёнда сунъий интеллектнинг ўрнини белгилашга ёрдам беради. @gayratkhodjasaydaliev

    Text
    Views2.04K
    Forwards—
    Reactions22
    Comments—
  3. 03
    Views1.89K
    Forwards—
    Reactions77
    Comments—
  4. 04

    Университетлар даври тугаётгандек. Бундай хулосага келиш учун сабаблар бор. Сунъий интеллект мавзуни тушунтириш, талабанинг даражасига мос машқлар бериш ва мустақил ўрганишга кўмаклашиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Амалиётни корхона, малакани баҳолашни мустақил ташкилот, илмий тадқиқотни эса махсус марказлар ташкил қилиши мумкин. Жамиятга билим, мутахассис ва илм-фан зарурлиги буларни айнан ҳозирги кўринишдаги университетлар таъминлаши шартлигини англатмайди. Университет бу вазифаларни бир жойда бирлаштириши билан устунликка эга бўлиши мумкин. Аммо бундай устунлик ҳам натижа билан тасдиқланиши керак. Агар инсон зарурий билим, тажриба ва малакани бошқа йўл билан арзонроқ ва тезроқ эгалласа, университетга йиллаб вақт ва маблағ сарфлашга асос камаяди. Диплом талаби бу муассасаларга эҳтиёжни маълум муддат сақлаб туради, албатта, бироқ бу уларнинг таълимдаги ҳақиқий қийматини кафолатламайди. Шу маънода, университетлар бутунлай йўқолмаса ҳам, олий билим олиш ва мутахассис бўлишнинг асосий йўли сифатидаги мавқеи заифлашиши мумкин. Ўз қийматини исботлай олмаганлари ёшларни банд қилиб турувчи кампусларга – ўзига хос “катталар боғчаси”га айланиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай ижтимоий вазифанинг ҳам аҳамияти бор. Аммо ёшлар ва уларнинг ота-оналари бунинг учун қанча вақт ва пул сарфлашга тайёр? @gayratkhodjasaydaliev

    Text
    Views1.47K
    Forwards—
    Reactions21
    Comments—

Latest posts

#1612Photo

Forwarded from shoshgullari

@shoshgullari

Open in Telegram
Views492−66%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h344
6 h456
9 h492
  1. After 6 hours456
  2. Total to date492
#1610Photo
Views1,160−19%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#1609Text

Ҳозир олий таълим муассасаларида устоз ва талабаларни ўйлантираётган масалалардан бири – курс ишлари ва умуман, бошқа илмий ишларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланишдир. Ундан қай даражада фойдаланиш мумкин? Бундай ишда талабанинг ўз ҳиссаси қандай аниқланади? Унинг билими ва мустақил фикрлаш қобилияти қандай баҳоланади? Менимча, бу саволларга жавоб излашдан аввал масаланинг илдизига қайтиш керак: курс ишлари ва илмий ишлар қандай эҳтиёж туфайли пайдо бўлган? Уларни ёзишдан мақсад нима эди – янги билим яратишми, тадқиқот олиб боришни ўргатишми ёки талабанинг ўзлаштирган билимини баҳолашми? Бу вазифаларни бажариш учун шаклланган тизим бугунги шароитда қанчалик самарали? Агар сунъий интеллект инсон ярата оладиган энг юқори даражадаги технология бўлса ва кейинги технологияларни яратиш вазифаси тобора унинг ўзига ўтадиган бўлса, инсоннинг илм-фан ва тадқиқотдаги ўрни ҳам ўзгаради. Бу тахмин тўғри чиқса, илмий ишларни ёзиш зарурати, уларнинг мақсади, шакли ва баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Шунда асосий савол қуйидагича бўлади: сунъий интеллект даврида талабага илмий иш ёздириш орқали айнан нимани ўргатмоқчимиз ва унинг қайси қобилиятини баҳоламоқчимиз? Бу саволга жавоб курс ишларидан тортиб илмий тадқиқотларгача бўлган жараёнда сунъий интеллектнинг ўрнини белгилашга ёрдам беради. @gayratkhodjasaydaliev

Open in Telegram
Views2,040+43%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#1606Photo
Views1,130−21%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#1605Text

#диала_2 #МАНЗИЛНИ_ЎЗГАРТИРИБ_БЎЛМАЙДИ 18-қисм Китоб нима? Машина топшириқ маълумотларини текширишда давом этар, Бушати эса юк машинаси кузовига ортилган қутиларни хаёлидан чиқара олмасди. Ўша тунда китоблар парчаланишини ҳали билмаган. Лекин қўлига олган 1936 йилги нашрнинг ишқаланган муқоваси, кутубхона муҳри ва саҳифа четидаги қалам излари хотирасида аниқ муҳрланиб қолган эди. Бироқ энди уни бошқа савол қийнай бошлади: ўша куни у нимани ҳимоя қилганди – китобними ёки унинг ичидаги билимни? Китоб ўзи нима? Қоғоз, елим, ип ва сиёҳдан тайёрланган буюмми? Матнни бир авлоддан иккинчисига етказадиган воситами? Ёки унинг жисмоний шакли ҳам алоҳида қадриятми? Инсоният билимни доим ҳам китоб орқали ташимаган. Қонунлар ёдда сақланган, тарихлар оғзаки айтилган, ҳунар эса устоздан шогирдга амал орқали ўтган. Албан тоғларида одат қоидалари қоғозга тушишидан анча олдин авлоддан авлодга оғзаки етказиларди. Қўшиқ, ривоят ва дуолар китобсиз ҳам юзлаб йил яшаган. Ёзув пайдо бўлгач ҳам матн аввал тошга, сопол лавҳаларга ва терига туширилди. Ўрама қўлёзмаларнинг ўрнини варақланадиган китоблар, қўлда кўчирилган нусхалар ўрнини эса босма нашрлар эгаллади. Ҳар янги восита аввалгисининг бир қисмини сиқиб чиқарган. Электрон китоб ҳам шу узлуксиз ўзгаришнинг навбатдаги босқичи эмасми? Бушатининг ўзи ҳам сафарларда кўпинча электрон матн ўқирди. Бир қурилмага юзлаб асар сиғади, керакли жумлани бир неча сонияда топиш, сўз маъносини текшириш ёки матнда белги қолдириш мумкин. Шрифтни катталаштириш кўзи ожиз одамга ёрдам беради, электрон нусха эса чекка қишлоқдаги ўқувчига Тирана кутубхонасидаги асарни очиш имконини яратади. Қоғозни ҳимоя қилиш баҳонасида бундай қулайликларни инкор этиш тараққиётдан қўрқиш бўларди. Аудиокитоблар масаласида ҳам у баъзан нохолис фикрларди: одамлар ўқишга эриниб, китобни тинглаб қўя қолаётгандек туюларди. Аммо асарни эшитиш орқали қабул қилиш ёзувдан ҳам қадимийроқ усул-ку. Қолаверса, автомобиль бошқараётган, кўзи яхши кўрмайдиган ёки кун бўйи жисмоний меҳнат билан банд одам учун тинглаш ялқовлик эмас, китобга етишишнинг ягона йўли бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ўқиш ва тинглаш айнан бир хил жараён эмас. Китобхон саҳифада тўхтайди, аввалги жумлага қайтади, бир сўз устида истаганича ўйлайди. Аудиода эса суръатни бошқа овоз белгилайди; урғу ва оҳанг ҳам талқиннинг бир қисмига айланади. Бу усулларнинг бирини юқори, иккинчисини паст деб бўлмайди – улар матн билан турлича муносабат ўрнатади, холос. Демак, гап қоғознинг ўзида эмас. Агар бир романнинг юз мингта бир хил нусхаси мавжуд бўлса, улардан биттасининг йўқолиши инсоният хотирасини камайтириб қўймайди. Кутубхоналар ҳам ҳар бир китобни абадий асрамайди: яроқсиз ҳолга келган, мазмунан эскирган ёки ортиқча нусхалар ҳисобдан чиқарилади. Риад ҳар бир босма саҳифани дахлсиз ёдгорлик деб эълон қилса, “Liqen Labs” вакили уни қоғозга сиғинишда айблаганда ҳақ бўлиб чиқарди. Аммо кутубхонадан олиб кетилган китоблар оддий қоғоз уюми ҳам эмас эди. Қайсидир нусханинг саҳифасида муаллиф тузатиши, таржимон қайди ёки аввалги эгасининг исми бўлиши мумкин. Босмахона хатоси, қоғоз тури, муқова, муҳр ва ўқувчи қолдирган белгилар ҳам китоб тарихининг бир бўлаги. Матнни компьютер таниб оладиган шаклга ўтказиш бу маълумотларнинг бир қисмини сақласа-да, бошқа қисмини бутунлай йўқотарди. Ҳатто барча саҳифалар суратга олинганда ҳам рақамли нусха китобнинг ўзига тенг бўла олмайди. У китобнинг ташқи кўриниши ҳақида жуда аниқ маълумот бериши мумкин, бироқ қоғоз таркиби, сиёҳнинг ёши, муқованинг кейин алмаштирилгани ёки саҳифа қай тартибда тикилганини келажакдаги тадқиқотчи айнан асл нусхадан яхшироқ аниқлайди. Бугун аҳамиятсиз кўринган белги эртага муҳим далилга айланиши мумкин. Асл нусхани йўқ қилиш – келажакда ҳали ихтиро қилинмаган текширув усулларини ҳам йўқ қилиш эди. “Liqen Labs” эса китобларни ҳатто тўлиқ рақамли кутубхона сифатида сақлаш учун ҳам парчаламаган. Матнлар қисмларга ажратилиб, такрорлар тозаланган ва тил моделини ўқитишга тайёрланган. Асарнинг жумлалари моделнинг ички ҳисобларига таъсир қилар, лекин китобнинг ўзи унинг ичида алоҳида нусха бўлиб қолмасди. Кейин моделдан ўша китобни сўраган одам аниқ матнни эмас, турли манбалардан ўрганилган боғланишлар асосида тузилган жавобни оларди. Демак, китоб йўқ қилинган, аммо унинг ўрнига китоб қўйилмаган. Унинг ўрнида шу китобдан фойдаланиб ўқитилган хизмат пайдо бўлди. Жамоат кутубхонасидаги нусхага оддий одам бепул мурожаат қила оларди. Рақамли файл хусусий маълумотлар омборига ўтгач, унга ким кириши, қандай мақсадда ишлатиши ва қанча тўлаши кераклигини компания белгилай бошлади. Масала қоғоз билан экран ўртасидаги баҳсдан кўра мулк ва назорат масаласига кўпроқ ўхшарди. Бушати ўзи учун жавобни аста-секин аниқлаштириб олди: китоб фақат билим эмас, аммо билимдан устун турадиган муқаддас буюм ҳам эмас. У бир вақтнинг ўзида матн ташувчи восита, тарихий далил ва билимга кириш имконидир. Унинг қайси хусусияти муҳимлиги китобга, нусхага ва вазиятга қараб ўзгаради. Янги босилган оммавий нашр билан ягона қўлёзмани бир хил баҳолаб бўлмаганидек, хусусий дўкондаги китоб билан жамоат кутубхонасидаги китоб ҳақида ҳам бир хил қарор чиқариб бўлмасди. Шунда Риад “Liqen Labs” билан баҳсда нима учун ғазабланганини янада аниқ тушунди. Компания китобларни рақамлаштиргани учун эмас, рақамли нусхани ягона мақбул шакл деб белгилаб, бошқа қийматларни ҳисобдан чиқаргани учун хато қилган. Тезлик асосий мезон қилиб олингач, секин сканерлаш ортиқча харажатга, муқова кераксиз тўсиққа, жисмоний нусха эса омбордан жой эгаллайдиган юкка айланган. Мақсад қанчалик тор белгиланса, ундан ташқаридаги қадриятларни йўқ қилиш шунчалик осонлашади... Давоми бор... 1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм @gayratkhodjasaydaliev

Open in Telegram
Views2,500+75%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#1604Text

Университетлар даври тугаётгандек. Бундай хулосага келиш учун сабаблар бор. Сунъий интеллект мавзуни тушунтириш, талабанинг даражасига мос машқлар бериш ва мустақил ўрганишга кўмаклашиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Амалиётни корхона, малакани баҳолашни мустақил ташкилот, илмий тадқиқотни эса махсус марказлар ташкил қилиши мумкин. Жамиятга билим, мутахассис ва илм-фан зарурлиги буларни айнан ҳозирги кўринишдаги университетлар таъминлаши шартлигини англатмайди. Университет бу вазифаларни бир жойда бирлаштириши билан устунликка эга бўлиши мумкин. Аммо бундай устунлик ҳам натижа билан тасдиқланиши керак. Агар инсон зарурий билим, тажриба ва малакани бошқа йўл билан арзонроқ ва тезроқ эгалласа, университетга йиллаб вақт ва маблағ сарфлашга асос камаяди. Диплом талаби бу муассасаларга эҳтиёжни маълум муддат сақлаб туради, албатта, бироқ бу уларнинг таълимдаги ҳақиқий қийматини кафолатламайди. Шу маънода, университетлар бутунлай йўқолмаса ҳам, олий билим олиш ва мутахассис бўлишнинг асосий йўли сифатидаги мавқеи заифлашиши мумкин. Ўз қийматини исботлай олмаганлари ёшларни банд қилиб турувчи кампусларга – ўзига хос “катталар боғчаси”га айланиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай ижтимоий вазифанинг ҳам аҳамияти бор. Аммо ёшлар ва уларнинг ота-оналари бунинг учун қанча вақт ва пул сарфлашга тайёр? @gayratkhodjasaydaliev

Open in Telegram
Views1,470+3%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#1602Text
Views1,770+24%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#1601Link preview

Forwarded from RepublicAi

Францияда сунъий интеллект ёрдамида ёзилган асарлар учун илк адабий мукофот таъсис этилди Францияда инсон ва сунъий интеллект ҳамкорлигида яратилган бадиий асарларни тақдирлашга ихтисослашган янги адабий мукофот – “Prix Pascal” таъсис этилди. Ушбу мукофотнинг жорий қилиниши жаҳон адабий жамоатчилигида ижод жараёнига генератив технологияларнинг кириб келиши бўйича кескин баҳслар авж олган паллага тўғри келди. Deutsche Welle нашрининг хабар беришича, мукофотни ташкил этиш ташаббуси франциялик технология соҳаси тадбиркорлари Филипп Родригес, Альбен Сервьян ва Жиль Мантре томонидан илгари сурилган бўлиб, лойиҳа XVII асрда яшаган машҳур француз математиги, файласуфи ва ёзувчиси Блез Паскаль шарафига номланган. Паскаль нафақат адабий-фалсафий мероси, балки инсоният тарихидаги дастлабки механик ҳисоблаш машиналаридан бири – “Паскалина” ихтирочиси сифатида ҳам маълум. Танлов регламентига кўра, иштирокчиларнинг фуқаролиги ва яшаш жойи чекланмайди – ягона талаб асарларнинг француз тилида ёзилган бўлишидир. Асосий ижодий шарт сифатида матн инсон ва сунъий интеллект алгоритмларининг бевосита ҳамкорлигида яратилиши ҳамда долзарб ижтимоий, ахлоқий ёки экологик муаммоларга янгича бадиий ёндашув тақдим этиши белгиланган. Муаллифлар қўлёзма билан бир қаторда махсус техник ҳисоботни ҳам топширишлари шарт. Ушбу ҳужжатда қайси нейротармоқ моделлари қўллангани, уларга берилган буйруқлар (промптлар) тизими ва технологиянинг ижодий жараёндаги аниқ вазифаси очиқ кўрсатилиши лозим... Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/fransiyada-sun%ca%bciy-intellekt-yordamida-yozilgan-asarlar-uchun-ilk-adabiy-mukofot-ta%ca%bcsis-etildi/ @RepublicAi

Open in Telegram
Views1,4300%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—

All posts

Connections