AI ChatbetaAccount

Маркс ЖУМАНИЁЗОВ

Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг ёрқин хотирасига бағишланади. Канал унинг набираси томонидан юритилади.

Username
@marksjumaniyozov
Category
Blogs
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,9740 in 1 day
Avg views per post, 7d759−45.4% vs prev 7d
ERR38.45%last 7 days

Subscribers, 30 days

Nov 23 – Nov 240 (0%)

Show as table
DateSubscribers
Nov 23, 20261,974
Nov 24, 20261,974

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 5, 20261,740
Nov 14, 20261,390
Nov 18, 2026759

Most viewed this month

  1. 01

    КИЧИК ВАЗИФА - КАТТА ҲАЁТ ДАРСИ. Менинг болалигимнинг энг гўзал ва энг самимий онлари бобом билан бирга ўтган десам янглишмайман. У киши мен учун шунчаки бобо эмас, балки қалбимни тушунадиган дўст, суҳбатдош ва руҳий раҳнамо эди. Бола бўлишимга қарамай, у киши мени буюк шоирлар, адиблар, ғазал ва рубоийлар оламига етакларди. Мен кўп нарсаларни тўлиқ тушунмасам ҳам, бобом менга ўқиб эшиттирадиган ҳар бир сатрни келажакда ҳис этишимга ишонардилар. Бир куни бобом менга шундай деди: — Бор-да, Рабғузийнинг "Қиссаси Рабғузий" асарини китоб дўконидан топиб кел. Мен шоша-пиша, Навоий кўчасидаги китоб дўконларига йўл олдим. Бир дўкон, икки дўкон... ўн, йигирма... ниҳоят 40 га яқин китоб сотувчиси билан суҳбатлашдим. Ҳар бири мендан: — Бу китобни сенга ким буюрди? Сен нима учун бунчалик бу китобга қизиқяпсан? — деб сўрашарди. Улар билан бўлган ҳар бир мулоқот китобга бўлган қизиқишимни оширар, китоблар оламига янада яқинлаштирар эди. Ниҳоят, эски китоблар сотиладиган бир кичик дўкондан излаганимни топдим. Ушбу китобни қўлимга олганимда юрагим шодликдан титраб кетди. Бобом ёнига хурсанд бўлиб қайтдим. У киши китобни қўлга олиб, жуда хурсанд бўлдилар. Қидирувим асносида кечирган машаққатларимни эшитиб, фақат ҳазин табассум билан кулдилар. Ва шундай дедилар: — Мен бу китоб ўша дўконда борлигини билардим, лекин сенга қайси дўконлигини айтмагандим. Сабабини тушунтиришга ҳам уринмадилар ва менга ўз ташаккурини изҳор қилдилар. Бу гап мен учун «оғир» бўлса-да, чуқур маънога эгалигини ҳис қилолмадим. Орадан йиллар ўтди. Энди тушунаман — у киши мени шунчаки китоб олиб келиш учун эмас, балки китобни излаш жараёнида унинг қадрига етиш, китоблар билан суҳбат қилиш, уларга муҳаббат уйғотиш учун юборган эканлар. Ҳар гал китоб варақласам, ҳар гал китоб дўконига кирсам, ўша болаликдаги «қидирув», улуғ инсон билан ўтган онлар ёдимга тушади... Ислом Марксов. 📸 Фотоархив: Маркс Жуманиёзов турмуш ўртоғи Дармонжон Якубова ва невараси Ислом Марксовлар билан. Шаҳрисабз шаҳри, 2004 йил 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov

    Photo
    Views1.74K
    Forwards—
    Reactions35
    Comments—
  2. 02
    Views1.39K
    Forwards—
    Reactions24
    Comments—
  3. 03

    🎞 Маркс Жуманиёзов — ҳаёт йўли Оддий тракторчи оиласида туғилган қишлоқ боласидан Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими ва республика вазиригача бўлган йўл — меҳнат, матонат ва фидойилик намунаси. Маркс Жуманиёзов 1938 йил 18 августда Янгибозор туманининг Оёқдўрмон қишлоғида туғилган. Болалиги уруш йилларига тўғри келди, 9 ёшида онасидан айрилди. 16 ёшида тахта чемодан билан Тошкентга ўқишга йўл олди. 📌 Видеода у кишининг ҳаёт босқичлари: ▫️ 1959 — муҳандислик фаолиятининг бошланиши ▫️ 1961–1975 — «Сельхозтехника» тизими ва сув хўжалиги қурилишлари ▫️ 1975–1990 — Хонқа ва Урганч туманларига раҳбарлик ▫️ 1992 — Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими ▫️ 1996–1997 — Қишлоқ хўжалиги вазири, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ▫️ 1998–2007 — Республика карантин инспекцияси раҳбари ▫️ 2008 — «Эсимда қолган онлар» хотиралар китоби чоп этилди 📖 2026 йилда бу китоб невараси Марксов Ислом томонидан қайта нашр этилди. 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov

    Video
    Views759
    Forwards—
    Reactions26
    Comments—

Latest posts

#1433Video

Open in Telegram
Views759−41%vs avg
Forwards—
Reactions26
Comments—
#1432Video
Views1,390+7%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#1431Photo

КИЧИК ВАЗИФА - КАТТА ҲАЁТ ДАРСИ. Менинг болалигимнинг энг гўзал ва энг самимий онлари бобом билан бирга ўтган десам янглишмайман. У киши мен учун шунчаки бобо эмас, балки қалбимни тушунадиган дўст, суҳбатдош ва руҳий раҳнамо эди. Бола бўлишимга қарамай, у киши мени буюк шоирлар, адиблар, ғазал ва рубоийлар оламига етакларди. Мен кўп нарсаларни тўлиқ тушунмасам ҳам, бобом менга ўқиб эшиттирадиган ҳар бир сатрни келажакда ҳис этишимга ишонардилар. Бир куни бобом менга шундай деди: — Бор-да, Рабғузийнинг "Қиссаси Рабғузий" асарини китоб дўконидан топиб кел. Мен шоша-пиша, Навоий кўчасидаги китоб дўконларига йўл олдим. Бир дўкон, икки дўкон... ўн, йигирма... ниҳоят 40 га яқин китоб сотувчиси билан суҳбатлашдим. Ҳар бири мендан: — Бу китобни сенга ким буюрди? Сен нима учун бунчалик бу китобга қизиқяпсан? — деб сўрашарди. Улар билан бўлган ҳар бир мулоқот китобга бўлган қизиқишимни оширар, китоблар оламига янада яқинлаштирар эди. Ниҳоят, эски китоблар сотиладиган бир кичик дўкондан излаганимни топдим. Ушбу китобни қўлимга олганимда юрагим шодликдан титраб кетди. Бобом ёнига хурсанд бўлиб қайтдим. У киши китобни қўлга олиб, жуда хурсанд бўлдилар. Қидирувим асносида кечирган машаққатларимни эшитиб, фақат ҳазин табассум билан кулдилар. Ва шундай дедилар: — Мен бу китоб ўша дўконда борлигини билардим, лекин сенга қайси дўконлигини айтмагандим. Сабабини тушунтиришга ҳам уринмадилар ва менга ўз ташаккурини изҳор қилдилар. Бу гап мен учун «оғир» бўлса-да, чуқур маънога эгалигини ҳис қилолмадим. Орадан йиллар ўтди. Энди тушунаман — у киши мени шунчаки китоб олиб келиш учун эмас, балки китобни излаш жараёнида унинг қадрига етиш, китоблар билан суҳбат қилиш, уларга муҳаббат уйғотиш учун юборган эканлар. Ҳар гал китоб варақласам, ҳар гал китоб дўконига кирсам, ўша болаликдаги «қидирув», улуғ инсон билан ўтган онлар ёдимга тушади... Ислом Марксов. 📸 Фотоархив: Маркс Жуманиёзов турмуш ўртоғи Дармонжон Якубова ва невараси Ислом Марксовлар билан. Шаҳрисабз шаҳри, 2004 йил 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov

Open in Telegram
Views1,740+34%vs avg
Forwards—
Reactions35
Comments—
#1430Photo

"Умуман, олимлар, адиблар, санъаткорлар, матбуотчилар билан учрашиш, суҳбатлашиш раҳбар учун энг зарур ишлардан. Суҳбатдан ниманидир оласан, нимагадир эътиборингни қаратасан. Ҳонқада ишлаб юрган кезларимда таниқли адабиётшунос Озод Шарафиддинов келиб қолдилар. Озод аканинг мақолаларини ўкиб, у киши билан танишишни орзу қилиб юрардим. Биз саломлашдик, сўрашдик. У кишининг кўзи столимнинг устида турган Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" китобига тушиб қолди. Бу китобни бир неча кун илгари раҳматли Эгам Искандаров олиб келиб, сиз китобга қизиқасиз, бир ўқиб кўринг, деб бериб кетганди. "Сиз шундай китобларни ўқийсизми?" деб сўраб қолди Озод ака китобни қўлига олиб. "Озроқ ўқийман, варақлаб кўраман, тушунган жойларимдан лаззатланиб юраман", дедим. У киши тўғрисўз, ўз фикрини ҳеч кимдан тортинмасдан гапирадиган мард киши эди. "Сиз менинг райком секретарлари тўғрисидаги фикримни бутунлай ўзгартириб юбордингиз", дедилар". 1980 йиллар, Ҳонқа тумани ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov

Open in Telegram
Views7,190+455%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#1429Photo

“Маркс оғани кўпчилик тарих билимдони сифатида ғоят қадрлайди. Унинг билимлари манбалари шунчаки ўқиш, танишиш маҳсули эмас, балки илмни қалбдан ҳис эта олиш, халққа ўзликни, аслиятни англатиш орзу умидлари билан уйғунлашган. 1992 йил ёзида Маркс Жуманиёзов вилоятнинг барча бўғиндаги катта кичик раҳбарларини бир дам олиш куни кўхна Хивага йиғди. Иш-у ташвиши билан андармон кўпчилик раҳбарлар шундоқ ёнидаги қадим шаҳарнинг тарихи, маданий, меъморий обидалари аҳволидан бехабарлар. Шаҳарни зиёрат қилиб юрганларида кутилмаганда Ҳоким уларга савол билан мурожаат қилди: “Ферузнинг қабри қаерда, биласизларми?” Юздан ошиқ киши сукут сақлади. Таассуф билишмас экан... Ҳоким уларни Хиванинг сўнгги улуғ хони Муҳаммад Раҳимхон II – Феруз ҳоки ётган Саид Моҳи Рўзи Жаҳон мақбарасига олиб борди. Бошқа қатор обидаларни кўрсатди, тарихлари билан таништирди. Шу куни Ферузнинг шаҳар чеккасидаги Қибла Тозабоғ дала ҳовлисининг қайта очилиш маросими бўлиб ўтди. Узоқ йиллар қаровсизликдан ташландиқ, хароба холига келиб қолган бу ноёб тарихий меъморий маскан вилоят Ҳокими сайъ-ҳаракатлари ва ҳокимлик маблағи туфайли уч ойда таъмирланиб, жуда обод бир манзилга айланди. Унинг ёнида катта боғ бунёд қилишга киришилди. Ҳоким фикричи, бу жой вақти келиб хиваликларнинг миллий дам олиш масканига айланади”. Хоразм ҳақиқати газетаси 12-сон Газета мақоласидан парча. 1993 йил, 28 январь Газетадаги фоторасмлар муаллифи Қ.Қадамов ✅ Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov

Open in Telegram
Views1,850+43%vs avg
Forwards—
Reactions26
Comments—
#1428Video

Ферузни хон қилиб сайлаганларидан кейин Огаҳийнинг унга ёзган мактуби: Бу ишнинг камолига толиб эсанг, Онинг боиси на экандур десанг. Дегай, бир-бир они бу ошуфтаҳол, Топар салтанат неча ишдан камол. Ки, ҳиммат биридур, шижоат бири, Адолат биридур, сиёсат бири. Жалодат бири, бири ғайратдурур, Саховат бири, бири иффатдурур. Бири хилм келди, бириси ҳаё, Бири ваъдага айламаклик вафо. Футувват бири, соф ният бири, Мурувват бири-ю, ҳамият бири. Бири шаръ ҳукмига бермак ривож, Бири кафр дардига қилмоқ илож. Биридир вуқуф ўғрилар ҳолидин, Олар илкини кесмак эл молидин. Ки, шаҳсларга бу иш хатарликдурур: Бири иззат аҳлини хор айламак, Улус ичра беэътибор айламак. Бири қилмоқ авбошга тарбият, Бериб мансаб этмоқ анча тақвият. Бири қурби хуссоди ғаммоз эрур, Ки, курби аларнинг зарарлар берур. Бу сўзларниким, мен баён айладим, Неча байт бирла аён айладим. Буларга қайси шаҳки қилса амал, Онинг мулкига етмас асло халал. ✅ Ушбу каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov

Open in Telegram
Views9,130+604%vs avg
Forwards—
Reactions29
Comments—
#1427Link preview

Одамбой Қутлимуродов - Савти Сувора 📚 Амирий ғазали ————————— Кўрсатурлар жилва бирла бизлара гулзорлар, Нозпийролар, суманбарлар, чаман рухсорлар. Ишқ элин қатл этгувчи бераҳм дил озорлар, Жамъ ўлиб бир базм аро суҳбат этарлар ёрлар. Ғунча янглиғ кўнглуми юз ноз ила қон эттилар, Шўхлар, бебоклар, раққосу хушрафторлар. Буздилар диним уйини, қилдилар кўнглим хароб, Анжуман пиро париваш кўзлари беморлар. Жилва айлаб анжуман саҳнини гулшан эттилар, Гулжабинлар, ғунча оғизлар, шакар гуфторлар. Оҳким, ишқ аҳлини қонини билмишлар ҳалол, Жаврнинг ойнида бу кўзлари хумморлар. Телба бўлмай найлайин ишқу жунун водийсида, Кўнглум олди бир суруқ оҳу киби айёрлар. Раҳм қил, ёрабки аҳволимға, чўқ мушкил эрур, Менда бордур бир кўнгил, бор неча дилозорлар. Ғамза бирла ноз этиб, бир кўз учи бирла боқиб, Бисмил этмишлар бизи бу кўзлари хунхорлар. Бу ажаб гулларни жавридин қутилмассен Амир, Олдилар юз ноз ила кўнглумни бу дилдорлар. ————————— 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov

Open in Telegram
Views3,150+143%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#1425Photo
Views2,290+77%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
#1424Video
Views2,370+83%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#1423Video
Views2,490+92%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—

All posts

Connections