Account
Floridiston

Floridiston

Nafaqat Amerika... Twitter: Abror_Kodirov Instagram: @abror_qodirov

Username
@floridiston
Category
Blogs
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,167
Avg views per post, 7d222last 7 days
ERR19.02%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 5, 2026397
Nov 20, 2026222

Latest posts

#259Text

Бир қўшиқ тингладим. Ҳозир нима кўп қўшиқ кўп, ким кўп қўшиқчи кўп. Илгари, бундан бир неча йиллар олдин янги қўшиқчиларни тўйларда кўрар эдик. Тўйма тўй юриб, мухлис ортириб, маблағ йиғиб эплагани радиога, телевизорга чиқиб бутун мамлакатга таниларди. Бир неча хаваскорларни биламан, бир умр тўйларда хизмат қилиб катта сахналарни кўрмасдан ўтиб кетишди. Бу хаваскорлар унча- мунча халқ артисларидан яхши қўшиқ айтарди. Уларни кўпчилигини ўзларинг хам яхши биласизлар. Ҳозирчи хозир бир тузсиз, тутруқсиз тўрт қатор гапни( шеър дегим келмади) чет элни қайсидир қўшиқчисини мусиқасга қўйиб интернетга қўйиб бир кунда танилганлпр кўп. Лекин бу қўшиқлар бир кун яшайди ёки Аваз Охун айтганидек ўлик туғилади. Лекин баъзан интернетда шундай қўшиқлар эшитиб қоламиз, маза қиламиз. Баъзи қўшиқларни эшитиб ўйланиб қоламиз, баъзиларини эшитиб ойнага қарагандек ўзимизни кўриб қоламиз. Шундай қўшиқларни бирини тинглаб ўйланиб қолдим. Сизлар хам бир тинглаб, мағзини чақиб кўринглар. Сохта хожиларинг кўнглимни ғашлар, Масжиддан чиқибоқ Ғийбатни бошлар Ўтган хар аёлга кўз қирин ташлар Яна қўшиқ айтсам дейишар ёмон , Қайси бири мўмин, Қайси мусулмон. Шайтондан дарсни ўқиб, Фол очиб, ёлғон тўқиб, Ҳалолга харом тиқиб Шайтон бўлса нима дей Ўзи оллохга банда Тоатни қилмас канда Яна бўлиб шарманда Иғво қилса нима дей Ҳажга бориб Маккага, Сиғиниб хақ, яккага, Ўхшаб яна хаккага , Харом еса нима дей Майли отанг бобонг бой бўлган Ё ҳасис, ёки хотам той бўлган, Бўлса бўлган охири ўлган, Эй одамзод кибрли бўлманг. Бу қўшиқни шеърини ким ёзган, мусиқаси кимники, хатто ижрочисиниям билмайман, танимайман. Балки сизлар биларсизлар.

Open in Telegram
Views397+28%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#257Text

Бу хам бир гапда.. (давоми) Хар иккала ярадорни машинага юкладик ва Қарши томонга юрдик. Мақсад биринчи учраган медпунктга олиб бориш. Аёл тинмай инқилар, эр эса жим бўлиб қолганиди. -Ўлиб қолсая- миямга келган фикрдан ўзим қўрқиб кетдим. Ҳой дўстим яхшимисиз дедим хушидамикан ёки йўқми билиш мақсадида. - Елкам оғриябди -деди зўрғатдан. Оғриқ сезяпсизми,демак яхшисиз дедим. Йўлда келаётиб тез ёрдамга телефон қилдим. Алоқа яхши эмас экан тушолмадим. Озгина юрганимиздан кейин оқшом тушиб юриш анча қийинлашди. Хайдовчи машинани учириб борарди. Хар иккаламизниям кўзимиз йўл белгилартда, фикри ўйимиз эса орқа ўриндиқларда ётган беморларда. Хуллас, Қаршигача касалхонаям медпункт ҳам учрамади. Қаршига кираверишдаги постда турган ДАН нозирларига йўлда авария бўлганини хабарини бердик ва улардан энг яқин шифохона қаердалигини сўраб олдик. ДАН ходимлари машина орқа эшигини очиб беморларга қарашдию, эшикни ёпиб -хайдовринглар- деб ўтказиб юборишди. Қаршига, касалхонага келганимизда аллақачон қоронғу тушиб бўлган эди. Касалхона ховлисида машинани тўхтатдик. Мен югуриб бино ичига кирдим. Узун йўлакда( коридорда) хеч ким кўринмади. Эшигига “Процедурная” деб ёзилган хонани эшигини очдим. Менга бирданига ўн иккита кўз савол назари билан тикилди. Хонада олти киши овқатланиб ўтирганди. - Мен касал обкеганидим, тезроқ ёрдам беринглар - дедим шошиб, балки овозим бақирган симон чиққандир. -Қанақа касал, қаери оғрияпти деди бир эркак ўрниданам қўзғалмасдан. Мен авария бўлганини айтдим. -Ха у бизни касалмас приёмнийга оборинглар деди совуққина ўрниданам турмасдан. - Сиз духтирмисиз, илтимос биз билан бирга юринг, узоқдан олиб келаяпмиз бирон нарса бўлиб қолмасин дедим овозимни кўтариб. - Нега бақирасиз. Қиғилиқни қилиб қўйиб яна бақирасиз деди ўтирган ўрнида. Мен бу духтирган бир нарсалар дегим келди бўрситиб сўкингим келди, ўзимни тийдим. Унга термулиб қарадимда- приёмний қаерда деб сўрадим. Анови томонда -деди касалхона ховлисини кўрсатиб, - ўзи одам урворган , яна бақиради - деб қўшиб қўйди ёнидагиларга қараб. Югуриб машинага чиқдимда хайда дедим. Пешонасига “Қабулхона” деб ёзилган бинога келдик. Хаммаси шу ерда бошланди. Машинадан тушиб Қабулхонага кирдим. Хой ким бор ёрдам беринглар- дедим қаттиқ овозда. У ёқ- бу ёқа қарадимда бурчакда турган ғилдиракли замбиллардан бирини олиб машинани ёнига келдим. Шофёр иккалимиз ярадор аёлни замбилга юклаяпмизку 4-5 тиббий ходимлар бизни томоша қилиб турарди. Мен уларга қараб - ёрдам берворинглар қанақа одамсизлар- деб бақирдим. -Нима бақирасиз,одамди уришга урибсизу яна бақирасиз- деди бир аёл аммо биз томонга ёрдамга келди. Биз одам урвормадик йўлда авария бўлиб ётган одамларни опкеляпмиз опа- деди астагина шофёр замбилга аёлни юклаётганимизда. - Билмасам, терапиядагилар телфон қилиб шунақа дейишди - деди медсестра аёл. Касал эрни, касал хотинни иккита замбилга юклаб қабулхонага олиб кирдик. Врач касалларга қарадида - рангенга опкиринглар - деди менга қараб. Мен хайрон бўлиб врачга қарадим. -Духтир энди бизга жавоб, касалларни сизларга, сизларни худога топширдик - дедим астагина. - Нима деяпсиз- деди духтир - рентгенна кириб чиқинг унгача дориларни ёзиб тураман, чиққанингиздан кейин яна бир иккита дори қўшилади аптекадан олиб келасиз. - Нималар деяпсиз духтир, мен нега опкеламан, йўлда оғир ётган одамни опкелиб яна аптекама аптека югураманми?- дедим жахлим чиқиб. - югурасан- деди духтир овозини кўтариб санлашга ўтди - сенга ўхшаган меҳрибонларни кўпини кўрганман. Қилғиликни қиб қўйиб ташлаб қочмоқчимисан. Турасан шу ерда мелисага телефон қилдим. Мен тамом бўлдим ва шофёрга қараб- Бошландиии болам -дедим. Хақиқатдаям хаммаси энди бошланганди.

Open in Telegram
Views404+31%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#256Photo

Forwarded from Зуляйха Ислямова

No text

Open in Telegram
Views454+47%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#255Text

Бир қўшиқ тингладим. Инсон ёши ўтган сари аста секин болага ўхшаб бораверар экан. Сал нарсага асабийлашадиган бўлиб қолар қолар экан. Мен ёшим улғайган сари кўп ўйлайдиган, кўп хаёл сурадиган бўлиб бораяпман. Хаёл сургандаям бир бошқача нарсалар хаёлимга келадиган бўлиб қолган. Ёшлигимда хамма тенгқурларим қатори осмонга қараб хаёл сурар эдим. Шу осмондаги юлдузларга чиқаманмикан, ойга учаманмикан деб хаёл сурардим, космонавт бўлгим келарди. Билардим бу хом ҳаёл. Сал каттароқ бўлиб ақлимни таниганимда катта катта сахналарда ашула айтишни орзу қилардим. Қўшиқчи бўлишни орзу қилардим. Қўшиқчи бўлолмадим лекин қўшиққа ишқибозлик бир умрга юракка ўрнашиб қолди. Олдинлари қўшиқни шунчаки эшитган бўлсам энди юракдан тинглайман сўзлари мағзини чаққим, қўшиқни тушунгим келади. Қўшиқ тинглагандаям мумтоз қўшиқларни , хаёт, охиратни эслатадиган қўшиқларни кўпроқ тинглайман. Муножат Йўлчиева “Қаро кўзим”ни куйласа бутун вужудим мазза қилади. Оролмирза “ Феруз”ни куйласа, Хожиакбар Хамидов “кетмоқдаман”ни куйласа сел бўлиб оқаман мазза қиламан. Лекин яқинда бир қўшиқ тингладим. Бу қўшиқни кўўўп эшитгандим, бу сафар тингладим. Қўшиқни қайси шоир ёзганини билмайман, лекин ким ёзган бўлсаям бизни тилимиздан, кексалар тилидан ёзган, эшитиб тушунмаган бўлсангиз ўқиб кўринг…. Бир кун келиб кексайиб қолсам, Гапиришдан, юришдан толсам, Сени қийнаб ташвишга солсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Уст бошимни булғалаганда лой, Яноғимда қолмаса чирой, Дастурхонга тўкиб қўйсам чой, Инжиқлигим кечиргин болам. Ташвиш бўлсам йил ўтган сари, Эзмалансам бола сингари, Юзингни хеч бурма тескари, Инжиқлигим кечиргин болам. Хасратларим қалашиб кетса, Инжиқлигим сал ошиб кетса Сўзларимдан харф тушиб қолса, Инжиқлигим кечиргин болам. Киприк бўлиб ерга тўкилсам, Давраларда бошингни эгсам, Эх, баъзида жонингга тегсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Овқатимни чайналмай қолсам, Бир корингга яралмай қолсам, Оёқ суриб юролмай қолсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Кўп гапирсам эгмагин бошинг, Эзмалансам ўймагин қошинг, Тўкиб қўйсам устимга ошинг, Инжиқлигим кечиргин болам. Бўйларингдан ўзим ўргилай, Кулгийингдан таскинлар терай Зардаларинг кўрмай жон берай, Мен шўрликни кечиргин болам. Оллохим,хамманиям боласи отасини ортида қолсин. Қўшиқни топиб тинглаб кўрингга…..

Open in Telegram
Views449+45%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#254Text

Бу хам бир гапда…… Кузнинг салқин кунларининг бири. Хизмат тақозаси билан Қарши шахридан темир йўлнинг Улус бекатига боришга тўғри келиб қолди. Режадаги ишларни битириб ортга қайтаётганимизда чарчоқданми ёки машина ичи иссиқлигиданми кўзим сал уйқуга кетиб қолган экан. Хайдовчини - ёрдам берамизми деган овозидан уйғондим. Гап нима хақида кетаётганидан бехабар - ха дедим. Ҳайдовчи машинани илкис орқага қайирди. Озгина юрганимизда кўзим дахшатли манзарага тушди. Йўл четида Матиз машинаси ағдариган холатда ётарди . Машинани хар тўртала ғилдираги айналиб турганидан воқеа хозиргина бўлганга ўхшайди. Хайдовчи машинани тўхтатиши билан иккаламиз ағдарилиб ётган Матиз томон югириб бордик. Машинани эшигини шундоққина ёнида бир аёл инқиллаб ётарди. Унинг атрофида бир неча икки юз сўмлик пуллар сочилиб ётарди. Иккаламиз аёлни текисроқ жойга олмоқчи бўлиб кўтарганимизда аёл дод солиб юборди. Икки киши кўтариб бўлмайди яна бир киши керак. Калламни кўтариб. атрофга қарадим. Биздан 20-30метр нарида ўн -ўнбеш нафар одам бизни томоша қилиб турарди. - Битталаринг келинглар ёрдамга деб бақирди хайдовчи. Бир аёл келиб , уччовлашиб жарохатланган аёлни текисроқ жойга ётқиздик. Аёл инқиллаб зўрғатдан -эрим деди. Хайдовчи иккаламиз машина атрофини қарадик, хеч ким йўқ. Шунда бизга ёрдамга келган аёл - бу ёққа , буёғдайкан деб қолди. Машинадан 10метрча ўзоқроқда эркак киши хушсиз ётарди. Эркакни нафас олиши нотекис, худди тухтаб, тўхтаб хуррак отаётганга ўхшаб нафас оларди. Кимдир сув олиб келиб, аввал аёлга ичирди, кейин қўлига сув олиб эркакни юзига сепди. Эркак сесканиб ўзига келди. Аста қимирлаб биринчи гапи - хотиним, хотинимга нима қилибди деб сўради. - Хотинингиз тирик, тура оласизми?- деб сўрадим. Эркак аста ўрнидан турдию, елкам деб бақириб юборди. - Кимдир тез ёрдамга телефон қилдими - деб сўради хайдовчи узоқдан томоша қилиб турганларга. -Тез ёрдам қачон келадию- деди кимдир- духтирга обориш керак. Хақиқатданам Қаршигача анча олис, бу жойларни қачон топиб келадию, қачон касалхонага олиб боради. Машинага юклаймиз - дедим хайдовчига. Ана шунда катта хато қилган эканман. Лекин буни кейин билдим. Бу хато бошимга қанча маломатлар олиб келишини билганимда…. ( давоми кейинроқ)

Open in Telegram
Views389+26%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#250Video

Forwarded from Кодиров Абдураззок

No text

Open in Telegram
Views636+105%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—

All posts

Connections