Account
Эркин Абдулахатов

Эркин Абдулахатов

Ҳаётда доим қийин йўлни танла, шунда сен рақобатга учрамайсан.

Username
@uzb_climate
Category
Blogs
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,190
Avg views per post, 7d493−51% vs prev 7d
ERR41.46%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 29, 20261,660
Nov 3, 20261,440
Nov 9, 20261,130
Nov 10, 20261,185
Nov 11, 20263,730
Nov 16, 20261,200
Nov 18, 2026910
Nov 21, 2026924
Nov 24, 2026386

Most viewed this month

  1. 01

    Бизда қиммат кийиниб, мансабдор бўлиб, қиммат машинада юрганлар ҳурматга сазовор. Норвегияда эса спорт билан шуғулланиб, танасини парвариш қиладиган, тишлари винир эмас, ўзиники бўлганлар ҳурматга лойиқ саналади. Америкада гаражда ўтириб янги ғоя устида ишлаётган одам эртага миллиардер бўлиши мумкин. Бизда эса гаражда ишлаётган одамни одам деб... Францияда оддий, лекин дид билан кийиниш — нафосат. Бизда эса пули йўқ деб ўйлашади. Швецияда бой одам оддий велосипедда бемалол юриши мумкин. Бизда эса машинаси йўқ одамнинг гапи уйидагиларига ҳам ўтмайди. Японияда камтарлик, интизом ва ўз ишининг устаси бўлиш қадрланади. Бизда эса ишни билишдан кўра, таниш-билиш муҳимроқ. Германияда сифатли буюмни йиллаб ишлатиш оқилона иш. Бизда эса ўтган йилги айфон билан юриш молиявий инқироз белгиси. Данияда ҳаётдан қониқиш, оилага вақт ажратиш ва хотиржам яшаш қадрланади. Бизда эса одамнинг бахтлилиги тўйига нечта машҳур артист келгани билан ўлчанади. Финляндияда боланинг мустақиллиги, билими ва руҳий хотиржамлигига катта эътибор берилади. Бизда эса боланинг иқтидоридан кўра, унинг кийими, ўқийдиган мактабининг номи ёки нархи муҳимроқ. Швейцарияда пул ҳақида кам гапириш одоб саналади. Бизда эса баъзилар ҳали топмаган пулини ҳам олдиндан Instagram'да эр-хотин намойиш қилиб, асло уялмайди. Италияда услуб — ўзига ярашганини кийиш. Бизда эса баъзан услуб — бошқаларга қанча пул сарфлаганингни билдириш. Бизда кредитга олинган «Гелик» обрў, қарзсиз яшаш эса тасаввуримизга сиғмайди. Бизда инсоннинг дунёқараши кенглигидан кўра, уйининг квадрат метри қизиқроқ. Албатта, ҳамма жойда ҳам турли одамлар бор. Гап миллатларда эмас, жамият нимани қадриятга айлантириб олганида. Энг кулгилиси, бизда баъзилар бой бўлиш учун эмас, бой кўриниш учун камбағаллашиб боради. Бошқалар ҳаётининг сифатини оширишга пул сарфлаётганда, бизда айримлар бошқаларнинг кўзидаги нархини ошириш учун пул сарфлайди. Бизда бой бўлиш шарт эмас. Бой кўриниш шарт. Ақлли бўлиш шарт эмас. Ақллилар ўтирадиган даврада туриш кифоя. Қачон биз ҳам одамнинг сохта ташқарисига эмас, ичидаги асл дунёсига қарашни ўрганамиз? Манба

    Text
    Views3.73K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  2. 02
    Views1.75K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03
    Views1.57K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  4. 04

    Пиёда юриш соғлиқ учун фойдали. Аммо... Ёшликда ўқувчилик даврларида туман марказидаги 5-мактаб ва лицейга уйимдан 1.5-2 кмгача бўлган масофада пиёда юриб, ўқишга қатнардим. Шу кунлар Чустдаман. Ёшликни қумсаб, туман маркази, деҳқон бозорига кўчалар оралаб пиёда юрсам, ҳамма ҳайрону-лол! Шундай Тошкентдек азим шаҳарда катта ишда ишлаб туриб, ҳалиям пешком юрибсизми? деган маънода қарашяпти. Ҳатто бир икки одам шу гапни қилди. Ҳайронман, мен ўзи қандай катта ишда ишлаяпман?! Ўзи мен азалдан мошинда юрмайман, айниқса 1-2 км масофага агар иш зарур бўлмаса мошинда бориш билмадим, мен учун мантиқсизлик. ) Телевизорда пиёда юринг деб тарғиб қилишадию, аммо шу пиёда юриш амалларини бажарсанг ҳамма ҳайрон. Ажойиб халқимиз борда! Сен Тошкентда қандайдир лавозимда бўлсанг, пўрим бўлиб юришинг, ойналари қорайтирилган қиммат мошинларда юришинг керак. Иложинг бўлса, халққа кўринма! Қизиқ томони, омма ҳам "катта ишда" ишлайдиганлар шунақа пўрим кийиниб, қиммат мошинларда юришини тасаввур қилиш ачинарли...

    Text
    Views1.44K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#1786Video
Views314−73%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1785Photo

Бир ози қанча экан энди? Кеча тунда пойтахтда ҳавонинг 'зарғалдоқ' таснифида ифлосланиши сабаб, аллергиям ёмон қўзиди. Тинимсиз аксириш бошланиб кетди. Камига кеча кечки пайт бир исиб бериш ортидан булутлилик аллерген қўзғатувчи замбруғ-спораларни фаоллаштириб юборди чамамда. Аллерген қўзғатувчилар ўзи нима эканлиги билан қизиқдим. Олдинлари Ўзгидромет пойтахтда ҳафталик аллерген қўзғатувчилар ҳақида маълумот берарди. Шу аснода ҳозирги вазиятни билиш учун Ўзгидромет сайтларини очиб, маълумот қидирдим. У маълумот топилмади, сайтга энг охирги аллерген қўзғатувчи гул чанг ва спора даражалари роппа роса бир йил олдин жойланган. Ўшанда яъни 2025 йил декабрь бошида пойтахтда ҳавода замбруғ-спора даражаси ўта юқори, "қизил" хавфли таснифда бўлган. Шу билан 2026 йил учун маълумот йўқ. Аммо, агентликнинг экологик хабарномасида 25 ноябрь учун "ҳавода ифлос моддалар бир оз йиғилиши мумкин" деган маълумот бор экан. Бир соатдан бери мияда мажлис бўляпти: "бир оз йиғилиши" ўзи қанча миқдор экан-а?

Open in Telegram
Views392−66%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1782Text

Forwarded from Erkin Ikramovich

Бахт тушунчаси жуда кенг тушунчаку! У биологик, моддий, ижтимоий, интелектуал ва экзистенциал бахтга бўлинади. Агар мана шу тоифалар бўйича бўлса, сўнгги 10 минг йилликда инсоният 5 га яқин даврий бахтдан баҳраманд бўлган. Ҳозир юқоридаги 5 категория бўйича биз қуйидагича бахтдан бахраманд бўляпмиз. Ўтмишдан анча мукаммал бахтли ҳаётга: Ҳозир инсоният бир ннча соатда бошқа қитъага етиб бориши мумкин. Аммо яқинлари билан руҳий яқинликни йўқотиши мумкин. Дунёнинг хохлаган кутубхонасида бўлиб, етарли билимга эга бўлиши мумкин, аммо ахборот шовқинида ҳақиқатни ажратиб олишга анча қийналади. Илгари даволаб бўлмайдиган касалликлардан тузалиб кетиши мумкин, аммо янги хавфлар ва руҳий босимлар билан яшайди. Миллионлар билан гаплашади, аммо шунга қарамай ўтмишдошларидан кўра ўзини ёлғизроқ ҳис қилади. Ҳозирги цивилизация бахти шундай. Сизга прогнозлар керакми? )

Open in Telegram
Views982−16%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1779Text

Бизда қиммат кийиниб, мансабдор бўлиб, қиммат машинада юрганлар ҳурматга сазовор. Норвегияда эса спорт билан шуғулланиб, танасини парвариш қиладиган, тишлари винир эмас, ўзиники бўлганлар ҳурматга лойиқ саналади. Америкада гаражда ўтириб янги ғоя устида ишлаётган одам эртага миллиардер бўлиши мумкин. Бизда эса гаражда ишлаётган одамни одам деб... Францияда оддий, лекин дид билан кийиниш — нафосат. Бизда эса пули йўқ деб ўйлашади. Швецияда бой одам оддий велосипедда бемалол юриши мумкин. Бизда эса машинаси йўқ одамнинг гапи уйидагиларига ҳам ўтмайди. Японияда камтарлик, интизом ва ўз ишининг устаси бўлиш қадрланади. Бизда эса ишни билишдан кўра, таниш-билиш муҳимроқ. Германияда сифатли буюмни йиллаб ишлатиш оқилона иш. Бизда эса ўтган йилги айфон билан юриш молиявий инқироз белгиси. Данияда ҳаётдан қониқиш, оилага вақт ажратиш ва хотиржам яшаш қадрланади. Бизда эса одамнинг бахтлилиги тўйига нечта машҳур артист келгани билан ўлчанади. Финляндияда боланинг мустақиллиги, билими ва руҳий хотиржамлигига катта эътибор берилади. Бизда эса боланинг иқтидоридан кўра, унинг кийими, ўқийдиган мактабининг номи ёки нархи муҳимроқ. Швейцарияда пул ҳақида кам гапириш одоб саналади. Бизда эса баъзилар ҳали топмаган пулини ҳам олдиндан Instagram'да эр-хотин намойиш қилиб, асло уялмайди. Италияда услуб — ўзига ярашганини кийиш. Бизда эса баъзан услуб — бошқаларга қанча пул сарфлаганингни билдириш. Бизда кредитга олинган «Гелик» обрў, қарзсиз яшаш эса тасаввуримизга сиғмайди. Бизда инсоннинг дунёқараши кенглигидан кўра, уйининг квадрат метри қизиқроқ. Албатта, ҳамма жойда ҳам турли одамлар бор. Гап миллатларда эмас, жамият нимани қадриятга айлантириб олганида. Энг кулгилиси, бизда баъзилар бой бўлиш учун эмас, бой кўриниш учун камбағаллашиб боради. Бошқалар ҳаётининг сифатини оширишга пул сарфлаётганда, бизда айримлар бошқаларнинг кўзидаги нархини ошириш учун пул сарфлайди. Бизда бой бўлиш шарт эмас. Бой кўриниш шарт. Ақлли бўлиш шарт эмас. Ақллилар ўтирадиган даврада туриш кифоя. Қачон биз ҳам одамнинг сохта ташқарисига эмас, ичидаги асл дунёсига қарашни ўрганамиз? Манба

Open in Telegram
Views3,730+220%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1778Text
Views1,260+8%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—

All posts

Connections