Бизнесни рўйхатга олишда ҳали қатнашмадингизми? Мамлакатда тадбиркорликнинг ривожланиш ҳолатини ўрганиш, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида келгуси қарорларни қабул қилишда бизнесни рўйхатга олиш натижаларидан фойдаланилади. 15 октябрда бошланган мазкур жараён иқтисодий фаолият билан шуғулланувчиларни, жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахсларни ҳам қамраб олади. Агар ҳали ушбу тадбирда иштирок этмаган бўлсангиз, ҳоким ёрдамчиси ёки туман статистика бўлимига мурожаат қилинг. Ўзини ўзи банд қилганлар census.stat.uz сайти орқали ҳам қатнашиши мумкин. Маълумотларнинг махфийлиги таъминланади. Саволлар бўйича 1851 рақамига мурожаат қилиш мумкин. @beshtiyin
Open in Telegram
Беш тийин
Банк-молия соҳасидаги очиқ манбалар таҳлили. Боғланиш учун — @beshtiyinbot
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 3, 2026 | 3,560 |
| Nov 5, 2026 | 3,650 |
| Nov 7, 2026 | 3,700 |
| Nov 10, 2026 | 3,635 |
| Nov 11, 2026 | 3,610 |
| Nov 12, 2026 | 3,900 |
| Nov 17, 2026 | 3,510 |
| Nov 18, 2026 | 3,410 |
| Nov 23, 2026 | 3,080 |
| Nov 24, 2026 | 3,050 |
| Nov 25, 2026 | 1,280 |
Advertising
Most viewed this month
- 01Views3.9KForwards—Reactions—Comments—
- 02Views3.79KForwards—Reactions—Comments—
- 03Views3.7KForwards—Reactions—Comments—
- 04Views3.7KForwards—Reactions—Comments—
Latest posts
Хусусийлаштириш олдидан «сюрприз»: Туронбанкнинг активлари ўсяпти, фойдаси қисқаряпти, раҳбари эса қўлга олингани айтилмоқда 20 ноябрда Kun.uz Туронбанк бошқарув раиси Чори Мирзаев йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берди. Чори Мирзаев банкни 2016 йил сентябридан буён бошқариб келаётганди. Банк ва унинг кузатув кенгаши алоҳида-алоҳида баёнот эълон қилиб, банк одатдагидек ишлаётгани, мижозлар олдидаги мажбуриятлар тўлиқ бажарилишини билдирди. Аммо Мирзаевнинг қўлга олинганини на тасдиқлади, на рад этди. Банкнинг молиявий аҳволи қандай? МҲХС бўйича молиявий натижалар ҳисоботида 2025 йилда Туронбанк активлари 25 фоизга ўсиб, 21,4 трлн сўмга етгани, кредит портфели ҳам 15,2 трлн сўмгача ошгани қайд этилган. Аммо банкнинг соф фойдаси 62 фоизга камайган! 2024 йилда 47,7 млрд сўм фойда кўрган банк 2025 йилни атиги 18,2 млрд сўм билан якунлаган. Бунинг сабабларидан бири фоиз даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқда яққол кўринади. Бир йилда банкнинг фоиз даромадлари 180 млрд сўмга ошган. Лекин фоиз харажатлари қарийб 200 млрд сўмга кўпайган. Натижада соф фоиз даромади ҳам қисқарган. Кредитларнинг сифати қандай? Марказий банкнинг 2026 йил 1 октябрдаги маълумотига кўра, Туронбанкда 579 млрд сўмлик муаммоли кредит бор. Бу жами кредитларнинг 3,8 фоизи — банк тизимидаги ўртача кўрсаткич билан бир хил. Банк активлари эса 22,5 трлн сўмга етган. Бу кўрсаткич бўйича Туронбанк мамлакатдаги 35 та банк орасида 14-ўринда. Президентнинг август ойидаги фармонига кўра, Туронбанкнинг 98,9 фоиз давлат улушини 2026–2027 йилларда хусусийлаштириш режалаштирилган. Албатта, Чори Мирзаевнинг айби судда исботлангани йўқ, банкнинг молиявий кўрсаткичларини бу гумонлар билан бевосита боғлаш ҳам нотўғри. Ўзлаштирилгани айтилаётган маблағ миқдори ва терговнинг банк операцияларига алоқаси ҳақида эса расмийлар лом-лим демади. Хуллас, активлари ўсиб, фойдаси камайган Туронбанк хусусийлаштириш арафасида ўн йиллик раҳбари билан боғлиқ ноқулай вазиятга тушиб қолди. Банк эса ўз баёнотларида энг асосий саволга жавоб бермади: Мирзаев ҳақиқатан ҳам қўлга олинганми? @beshtiyin
Open in TelegramБизнес ва ташаббускорлар учун янги имконият: ҳудудларда «Яшил лот»лар очилди Мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» доирасида яшил боғлар яратиш учун «Яшил лот»лар эълон қилинмоқда. Бу компанияларнинг корпоратив ижтимоий масъулияти (CSR) ва фуқароларнинг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Асосий шартлар: — Намангандаги ўрмон хўжаликларида 10 гектар ер 10 йилга тўловларсиз берилмоқда, Термиз туманида 6 гектар, Оҳангаронда 6 гектар, Карманада 5 гектар, Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Марғилон ва Қаршида ҳам ўнлаб участкалар, Андижон, Хоразм ва Самарқанднинг барча туман-шаҳарларида эса 10 тадан лот ажратилган. — Ер шартнома асосида берилади, кўчат экиш ва парваришлаш ташаббускор ҳисобидан амалга оширилади. — Боғга компания ёки яқин инсон номини бериш мумкин. Ҳудуд хусусийлаштирилмайди, у ерда қурилиш қилинмайди ва аҳоли учун очиқ бўлади. @beshtiyin
Open in TelegramБизнесни рўйхатга олишда маълумотлар қандай ҳимоя қилинади? Ўзбекистонда давом этаётган бизнесни рўйхатга олиш жараёнида тадбиркорлар тақдим этган шахсий маълумотлар махфий сақланиши ва фақат статистик мақсадларда ишлатилиши белгиланган. Миллий статистика қўмитасига кўра, йиғилган маълумотлар давлат идораларининг базалари билан солиштирилади. Бу хатоларни аниқлаш ва бир тадбиркорни қайта-қайта ҳисобга олишнинг олдини олиш учун керак. Қолаверса, асосий тадбир якунлангач, маҳалла ва бозорларда сўровдан ўтганларнинг 5 фоизигача бўлган қисми қайта текширилади. Рўйхатга олиш 30 ноябргача давом этади. Юридик шахслар hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилганлар эса census.stat.uz орқали онлайн иштирок этиши мумкин. Натижалар асосида тадбиркорлар учун статистик ҳисобот юкламасини камайтириш ҳам кўзда тутилган. @beshtiyin
Open in TelegramДарахт экиш орқали ҳам инвестиция жалб қилиш мумкин Ўзбекистонда қарийб 50 минг гектар майдонда янги дарахтзорлар барпо этиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 158 миллион долларга яқин хусусий инвестиция жалб қилиниши кутилмоқда. Гап шундаки, дарахтлар атмосферадаги карбонат ангидридни ютади. Бу натижалар махсус ҳисоб-китоб ва мустақил текширувлар орқали тасдиқланса, углерод бирликлари шаклида молиявий қийматга эга бўлиши мумкин. COP31 доирасида тақдим этилган лойиҳа 49 йил давомида қарийб 12 миллион тонна CO₂ эквивалентида углерод бирликларини ҳосил қилишни назарда тутади. Яъни ўрмонларни тиклаш нафақат экологик, балки иқтисодий имконият сифатида ҳам кўрилмоқда. @beshtiyin
Open in TelegramЎзбекистон банкларининг кредит портфели бир йилда 76,9 трлн сўмга ёки 13,2 фоизга ошди. Бироқ саноатга ажратилган кредитлар қолдиғи, аксинча, қисқарган. Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрда саноат кредитлари қолдиғи 133,4 трлн сўмни ташкил қилган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 146,3 трлн сўм бўлган. Бу эса саноат кредитлари 12,9 трлн сўмга (8,8 фоизга) қисқарганини англатади. Оқибатда, саноатнинг жами кредит портфелидаги улуши 25,1 фоиздан 20,2 фоизга пасайган. Саноат кредит портфели камайган ягона тармоқ бўлиб қолмоқда, бошқа барча йўналишларда ўсиш қайд этилган. Хўш, саноатга ажратилган кредитларнинг қисқаришига валюта курси сабаб бўлиши мумкинми? Бир йилда сўм долларга нисбатан қарийб 2,1 фоизга мустаҳкамланди. Ҳатто саноат кредитлари тўлиқ долларда бўлган ва уларнинг доллардаги қолдиғи ўзгармаган деб фараз қилсак ҳам, курс таъсири тахминан 3,1 трлн сўмни ташкил этарди. Амалда эса қисқариш 12,9 трлн сўмни ташкил этмоқда. Демак, қолдиқнинг камайишига бошқа омиллар ҳам сабаб бўлган. Умуман олганда, банкдаги кредит қолдиғи фақат янги берилган қарзларга қараб ўзгармайди. Бу кўрсаткичга эски қарзларнинг қайтарилиши, кредитларнинг ташқи манбалар ҳисобидан ёпилиши ёки уларни тармоқлар бўйича таснифлаш тартибининг ўзгариши ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун фақат шу рақамларга қараб, банклар саноатга янги кредит беришни камайтирди деган хулосага келиб бўлмайди. @beshtiyin
Open in TelegramТошкентда чанг бўронларини олдиндан аниқловчи халқаро марказ ва ҳаво обсерваторияси очилиши мумкин БМТнинг COP31 конференцияси доирасида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) Бош котиби Селесте Сауло билан учрашди. Учрашувда табиий офатларни эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш ва атмосфера ҳавоси сифатини назорат қилиш масалалари муҳокама қилинди. Асосий ташаббуслар сифатида Тошкент шаҳрида Марказий Осиё бўйича чанг ва қум бўронларини прогнозлаш минтақавий марказини ҳамда Ҳаво сифати халқаро обсерваториясини ташкил этиш таклиф этилди. Бу марказлар ҳаво ифлосланиши ва чанг тарқалишини илмий асосда кузатиш имконини беради. Шунингдек, об-ҳаво прогнозлари аниқлигини оширишда сунъий интеллектдан (MAZU технологияси) фойдаланиш бўйича қўшма пилот лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди. Учрашув якунида ЖМТ раҳбари 2027 йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган «Eco Expo Central Asia» халқаро кўргазмасига таклиф этилди. @beshtiyin
Open in TelegramPoytaxt Bank аввалги постимиз юзасидан расмий муносабат билдириб, FINANEX МЧЖ билан тузилган кредит битимига оид саволларга жавоб берди. Банкнинг маълум қилишича, 2,5 млн долларлик кредит битими қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва маъқулланган. Хусусан, FINANEX директори, Кузатув кенгаши раиси Отабек Мустафаев мазкур битимни муҳокама қилиш ва овоз бериш жараёнида иштирок этмаган. Қарор Кузатув кенгашининг манфаатдор бўлмаган аъзолари томонидан қабул қилинган. Банк кредитнинг FINANEX’га умумий шартлар асосида ажратилганини, компанияга ҳеч қандай имтиёз ёки устунлик берилмаганини таъкидламоқда. Шунингдек, банк қарз олувчининг молиявий ҳолати, тўлов қобилияти, кредит билан боғлиқ рисклар баҳолангани ҳамда кредит қайтарилиши ликвидли гаров билан таъминланганини алоҳида қайд этган. Goods for Kids МЧЖ билан июнь ойида тузилган 1,22 млн долларлик битим бўйича банк аввалги фикрини тасдиқлаб, кафиллик бермаганини, балки мажбуриятларни таъминлаш мақсадида кафиллик қабул қилганини маълум қилди. Муаммоли кредитлар улушига келсак, банк ушбу кўрсаткичлар Марказий банк томонидан очиқ эълон қилиб борилишини, кредит портфели сифатини яхшилаш ва таваккалчиликларни камайтириш бўйича чоралар кўрилаётганини билдирган. Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида эътироф этишни истардик. Poytaxt Bank ҳозиргача «Беш тийин»нинг танқидий постларига муносабат билдириб келаётган кам сонли банклардан бири бўлиб турибди. Албатта, ҳар доим ҳам барча саволларимизга тўлиқ жавоб олмаймиз, лекин банк танқидий постларни эътиборсиз қолдирмай, муносабатини очиқ билдиряпти. Бизнингча, бу ижобий амалиёт ва уни эътироф этиш керак. Банк фаолияти юзасидан саволлар туғилиши табиий. Муҳими, уларга очиқ муносабат билдириш ва жамоатчилик билан мулоқотни давом эттириш. Poytaxt Bank’ка навбатдаги расмий муносабати учун раҳмат 🔥 @beshtiyin
Open in Telegram«Дўконга бир марта борган одам» Тажрибали одам бозорда ҳар бир нарсани алоҳида танлаб юрмайди. У бир марта ишончли дўконни топади-ю, ҳамма керакли нарсани бир жойдан олади. Telegram'да ҳам шундай. Биз дўконни тайёрладик: ичида янгиликлар, билим, бизнес ва кайфият бор. Ҳаммаси текин. Фақат кириш ва фойдаланиш керак. Манзил:👇 https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi
Open in TelegramPoytaxt Bank 30 октябрь куни FINANEX МЧЖ билан 2,5 млн долларлик кредит шартномасини тузди ва бу битимни банкнинг Кузатув кенгаши тасдиқлади. Эътиборлиси, кредитни маъқуллаган кенгашнинг раиси Отабек Мустафаев қарз олаётган компанияга ўзи раҳбарлик қилади. 30 октябрдаги расмий курс бўйича 2,5 млн доллар қарийб 30,2 млрд сўмни ташкил этади. Бу банкнинг 1 октябрь ҳолатидаги кредит портфелининг тахминан 4 фоизи дегани. Шартнома тузилиши маблағнинг тўлиқ берилганини англатмаса-да, 750 млрд сўмлик умумий портфелга эга банк учун бу битта мижоз билан тузилган битим учун жуда йирик улуш. Таъкидлаш жоизки, банкнинг Кузатув кенгаши аъзоларига алоқадор компаниялар билан бундай йирик битимлар биринчи марта тузилаётгани йўқ. Банк 1 июнь куни Goods for Kids МЧЖ билан 1,22 млн долларлик кафиллик битимини расмийлаштирганди. Goods for Kids МЧЖнинг директори Сардор Ҳамдамов банк Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади. Банк ўшанда ўзаро алоқадор шахслар билан битимлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, маъқулланганини маълум қилганди. Шу ўринда бу битимни ким ва қандай маъқуллагани ҳақида ҳақли савол туғилади. Амалдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 88-моддасига кўра, аффилланган шахс тегишли битим бўйича қарор қабул қилинаётганда муҳокама ва овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. Қизиқ, Отабек Мустафаев ўзи директорлик қиладиган FINANEX билан битимни маъқуллаш жараёнида иштирок этганмикан? Манфаатлар тўқнашувига оид қоидаларга қанчалик амал қилинган? Бу кредит учун нима гаровга қўйилган-у, мижознинг кредитни қайтара олиш қобилияти қандай баҳоланган? Банкнинг кредит портфелидаги ҳозирги муаммоли вазиятини ҳисобга олсак, бу саволларга жавоб топиш жуда муҳим. Банкнинг июнь ойидаги баёнотига кўра, муаммоли кредитлар улуши 1 февраль ҳолатида 33,8 фоизни ташкил этган ва кейинги ойларда камайган. Марказий банкнинг 1 июль ва 1 октябрь ҳолатидаги маълумотларини солиштирсак, NPL улуши 7,3 фоиздан 13,8 фоизга ошган (банк тизимида муаммоли кредитларнинг ўртача улуши 3,8 фоизга тенг). Муаммоли кредитлар ҳажми эса уч ойда 37 млрд сўмдан 103 млрд сўмга етган. Албатта, аффилланган шахслар билан битим тузишнинг ўзи қонунбузарлик эмас. Лекин бир неча ой ичида Кузатув кенгаши раиси ва унинг ўринбосари бошқарадиган компаниялар иштирокида миллионлаб долларлик битимлар тузилиши корпоратив бошқарув тартиб-таомиллари амалда қандай ишлаётгани ҳақида саволлар туғдиради. Кузатув кенгашининг бош вазифаси банк устидан мустақил назоратни таъминлаш эканини инобатга олсак, бу вазият жиддий саволларни келтириб чиқаради. @beshtiyin
Open in TelegramConnections
Similar channels
UZSTAT | Rasmiy kanal@uzstataxborotEconomics10.3K
AloqaBank@aloqabankEconomics10K
UZCARD@uzcardEconomics9.64K
InfoUzEX@infouzexEconomics11.8K
UZEXUZ@uzexuzEconomics9.11K
Mirkonomika@mirkonomikaEconomics9.06K
FinTech & Retail Eurasia | Финансы, банки, крипто и ритейл@fintechretailEconomics12.1K
HUMO@humoofficialEconomics12.1K