Account

Posts of Avantaj|Buxgalteriya

newest first

#1810Text

«Бизнес ҳимоя» QR-коди. Шу нарса кузатишимча унча ишламаяпти. Охирги кунларда солиқчилар солиқ текширув тайинланмаган ҳолатда корхона ва ташкилотларга бориб, нимадир камчилик топгандек бўлиб, кейин планга ёрдам сўрамоқда. "Ҳозир омборни санаймиз" деганлари ҳам бор. Доимги усул. Тадбиркор бу пайтда ишни нимадан бошлаши керак? Корхонангизга келган ҳар қандай давлат хизматчиси, жумладан, солиқчиларга ҳам аввал «Бизнес ҳимоя» QR-кодини тақдим қилишингиз керак. Ходим ушбу QR-кодни сканерлаб, нима мақсадда келганини тизимга киритиши шарт. Ҳаттоки, шунчаки гаплашгани келган бўлса ҳам. Омборни санаш солиқ аудити ёки сайёр солиқ текширувлари доирасида бўлади. Хоҳлаган солиқчи келиб омборингизни санай олмайди. Фақатгина буйруқ билан. Омборни хоҳлаган пайтингизда санолмайсиз дейишса, сайёр солиқ текширувига буйруқ чиқариш ҳеч нарса эмас деган жавоблар ҳам бўляптимиш... @avantaj_buxgalteriya

Open in Telegram
Views1,370−50%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#1809Text
Views1,330−52%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#1808Text
Views1,570−43%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
42 h1,520
67 h1,570
  1. Total to date1,570
#1807Link preview

​​Кредит олувчиларни энг кўп чалғитадиган ҳолат. Кредит олиш ёки олмаслик ҳар кимнинг шахсий қарори. Кредит олувчиларни чалғитадиган жойи бор. Айтайлик, 100 млн сўм, 3 йилга, йиллик 25%, ойига тенг тўлов (аннуитет) усули. Кредит эълонларида «йиллик 25%» деб ёзилади. Қулоққа ёқимли эшитилади, лекин 3 йилда аслида қанча ортиқча тўлашини ҳамма ҳам ҳисоблаб кўрмайди. 100 млн олган кредитингизни 3 йилда 125 млн қилиб қайтармайсиз. Келтирилган мисолда ойлик тўлов 3 975 983 сўм чиқади. 36 ойда жами 143,1 млн сўм тўланади. Яъни 3 йилда 25% эмас, 43% ортиқча тўлайсиз. Чунки бошида асосан фоиз тўлайсиз. 1-ойдаги тўловнинг 52% и фоизга кетади, қарз эса бор-йўғи 1,9 млн га камаяди. Охирги ойда эса тўловнинг атиги 2% и фоизга кетади. График илова қиламиз. Ойлик тўлов камлигига эмас, охирида жами қанча тўлашингизга қаранг. P.S. Кредит олишни ҳеч кимга тавсия қилмаймиз. Кредитни ҳукмини ҳаммангиз жуда яхши биласиз. @avantaj_buxgalteriya

Open in Telegram
Views2,640−4%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
#1806Text
Views1,670−39%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#1805Text
Views1,940−29%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#1803Text

Forwarded from SOLIQ INFO

E-POS ўрнига муқобил ечим борми? Ёки 11 000 дан ортиқ тадбиркор яна бошидан бошлаши керакми? Сўнгги кунларда Telegram каналларида E-POS виртуал кассаси блоклангани ва тадбиркорлар тез фурсатда бошқа ТХКМга ўтиши кераклиги ҳақидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Шу ўринда савол: E-POS ўрнини тўлиқ боса оладиган тайёр ва ишончли муқобил ечим борми? 11 000 дан ортиқ мижоз — бу шунча тадбиркор, шаклланган иш жараёни ва йиллар давомида қилинган меҳнат дегани. ERP ва 1C интеграциялари, ходимларни ўқитиш, дастурни ўзлаштириш учун сарфланган вақт ва маблағларни ҳам унутмаслик керак. Энди тадбиркорлар яна бошқа дастурни ўрганиши, ходимларни қайта тайёрлаши ва қўшимча харажат қилиши қанчалик тўғри? Вазиятдан фойдаланиб реклама қилишдан кўра, айни пайтда тадбиркорлар манфаатини ўйлаш ва E-POS фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлаш муҳим эмасми? Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан илтимосимиз: E-POS компаниясига мавжуд техник камчиликларни бартараф этиш учун маълум муддат берилиши ҳамда шу даврда тадбиркорларга ўзлари ўрганган касса дастури ва ишончли техник ходимлари билан фаолиятни давом эттириш имконияти яратилишини сўраймиз. Бугун тадбиркорларга навбатдаги реклама эмас, барқарорлик, аниқ ечим ва қўллаб-қувватлаш керак! Тадбиркорларнинг вақти, маблағи ва йиллар давомида шаклланган иш жараёнларини асраб қолайлик.

Open in Telegram
Views2,880+5%vs avg
Forwards—
Reactions33
Comments—
#1802Text
Views3,940+43%vs avg
Forwards—
Reactions32
Comments—
#1801Text

Агар Ногиронлик жамиятлари тижорий корхона ташкил қилса, солиқдан жуда катта имтиёзлар мавжуд. Соддароқ айтганда корхонанинг ягона таъсисчиси “ногиронлик жамияти” бўлса, корхона қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўлади: Қўшилган қиймат солиғи. Солиқ кодекси 243-моддасида бундай корхоналарнинг айланмаси ҚҚСдан озод қилинади дейилган. Фойда солиғи. Солиқ кодексининг 337-моддасига асосан фойда солиғини ноль ставкада тўлайди. Мол-мулк солиғи. Бундай корхоналар мол-мулк солиғидан ҳам тўлиқ озод қилинган. СК, 414-модда. Ер солиғи. Солиқ кодексининг 429-моддасига асосан ушбу корхоналар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўлланилади. Айланмадан олинадиган солиқ. Солиқ кодексининг 467-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ҳам ноль фоиз қилиб белгиланган. Юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш учун корхона ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. @avantaj_buxgalteriya

Open in Telegram
Views3,260+19%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#1800Link preview
Views3,000+9%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#1799Text
Views2,580−6%vs avg
Forwards—
Reactions43
Comments—
#1798Text
Views2,930+7%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#1797Text

Аптекалар учун нохуш хабар. E-POS» виртуал кассаси давлат реестридан чиқарилди. Солиқ қўмитаси хабарномасига кўра, асосан дорихоналар фойдаланадиган «E-POS» виртуал касса техник талабларга мувофиқлаштирилмагани сабабли 2026 йил 30 октябрда Давлат реестридан чиқарилган. Бу ҳақда масъул ташкилот — «E-POS SYSTEMS» МЧЖга бир неча бор огоҳлантириш берилгани қайд этилган. E-POS жамоасининг маълум қилишича, асосий муаммолардан бири чекларда аввал фойдаланилган маркировка кодларини акс эттирилиши бўлган. «E-POS»дан фойдаланаётган тадбиркорлар нима қилиши керак? Қарор талабига мувофиқ, реестрдан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса 15 кун ичида алмаштирилиши лозим. Реестрдаги мавжуд онлайн-НКТлар билан ofd.uz сайтида танишиб, ўзингизга қулай TXKMни танлаш мумкин. Лекин E-POS томонидан муаммо 92%га ҳал қилингани, ваҳимага ҳожат йўқлиги маълум қилинмоқда. @avantaj_buxgalteriya

Open in Telegram
Views3,170+15%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1796Text

Солиқдан келган хатларда кўрсатилган муддатларни тўғри ҳисобланг. Солиқ органи ҳодимлари доим ҳам кодексда белгилаб қўйилган муддатларни ҳисоблаш тартибига риоя қилишмайди. Ўзингизни ҳимоя қилишингиз учун муддатларни ҳисоблаш тартибини яхши ўрганиб олиш керак. Календарь санадан ёки рўй бериши керак бўлган воқеадан кейинги кун солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатни ҳисоблаш бошланадиган кун деб ҳисобланади. Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. СК, 5-модда. Масалан, жума куни шахсий кабинетингизга 5 «календар кун» эмас, 5 кун муддат берилган хат келиб тушса ва сиз бу хатни шу кунни ўзида кўрган бўлсангиз, саноқ кейинги иш кундан бошланади. Кейинги иш куни душанба ҳисобланади. Демак, саноқ шанба кунидан эмас, душанбадан бошланади ва жавоб беришнинг охирги куни жума бўлади. Агар жума куни келган хатни душанба куни кўрган бўлсангиз, саноқ сешанбадан бошланади ва жавоб беришнинг охирги куни душанба бўлади. Агар жума куни келган хатни кўрмаган бўлсангиз, СКнинг 19-моддасига асосан ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан 3 кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади. Демак, жума куни келган хат чоршанба куни олинган ҳисобланади ва саноқ пайшанба кунидан бошланади. @avantaj_buxgalteriya

Open in Telegram
Views3,950+44%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#1794Text
Views3,340+21%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#1793Text
Views3,080+12%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#1792Photo
Views3,210+17%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#1791Text
Views3,080+12%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#1790Text

2-мисол. Аввал қисман бўнак тўлови одинади, кейин хизмат кўрсатилади, ундан кейин қолган пул олинди. Шартнома яна 100 000 доллар. • 10 январь — 20 000 $ аванс, курс 12 500 • 20 январь — 30 000 $ аванс, курс 12 600 31 январь куни хизмат тўлиқ кўрсатилди. Доллар курси — 13 000 сўм. Даромадни ҳисоблаймиз: 20 000 × 12 500 = 250 млн сўм 30 000 × 12 600 = 378 млн сўм 50 000 × 13 000 = 650 млн сўм Жами даромад: 1 млрд 278 млн сўм. Эътибор беринг, 50 000 доллар ҳали келиб тушмаган, лекин хизмат бажарилгани учун унинг қиймати 31 январдаги курс бўйича даромадга олинади. Энди қолган 50 000 доллар келиб тушди. • 5 февраль — 10 000 $, курс 12 800 • 15 февраль — 40 000 $, курс 12 900 Бу пуллар энди аванс эмас, балки мавжуд дебиторлик қарзининг тўловидир. Шунинг учун курс фарқи ҳисобланади: 10 000 × (12 800 − 13 000) = −2 млн сўм 40 000 × (12 900 − 13 000) = −4 млн сўм Жами 6 млн сўм салбий курс фарқи юзага келади. P.s. Шу ишларни ҳаммасини 1С ўзи автомат қилади. Лекин 1Сни ҳам текшириб туриш зарар қилмайди. @avantaj_buxgalteriya

Open in Telegram
Views3,000+9%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—