«Бизнес ҳимоя» QR-коди. Шу нарса кузатишимча унча ишламаяпти. Охирги кунларда солиқчилар солиқ текширув тайинланмаган ҳолатда корхона ва ташкилотларга бориб, нимадир камчилик топгандек бўлиб, кейин планга ёрдам сўрамоқда. "Ҳозир омборни санаймиз" деганлари ҳам бор. Доимги усул. Тадбиркор бу пайтда ишни нимадан бошлаши керак? Корхонангизга келган ҳар қандай давлат хизматчиси, жумладан, солиқчиларга ҳам аввал «Бизнес ҳимоя» QR-кодини тақдим қилишингиз керак. Ходим ушбу QR-кодни сканерлаб, нима мақсадда келганини тизимга киритиши шарт. Ҳаттоки, шунчаки гаплашгани келган бўлса ҳам. Омборни санаш солиқ аудити ёки сайёр солиқ текширувлари доирасида бўлади. Хоҳлаган солиқчи келиб омборингизни санай олмайди. Фақатгина буйруқ билан. Омборни хоҳлаган пайтингизда санолмайсиз дейишса, сайёр солиқ текширувига буйруқ чиқариш ҳеч нарса эмас деган жавоблар ҳам бўляптимиш... @avantaj_buxgalteriya
Open in Telegram
Avantaj|Buxgalteriya
Buxgalteriya xizmati! Murojaat uchun: @avantaj_boss
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 4, 2026 | 2,893 |
| Nov 5, 2026 | 3,130 |
| Nov 6, 2026 | 3,940 |
| Nov 9, 2026 | 2,880 |
| Nov 10, 2026 | 6,280 |
| Nov 25, 2026 | 2,083 |
| Nov 26, 2026 | 1,407 |
Most viewed this month
- 01Views6.28KForwards—Reactions74Comments—
- 02Views3.94KForwards—Reactions32Comments—
- 03Views3.26KForwards—Reactions15Comments—
- 04Views3.17KForwards—Reactions—Comments—
Latest posts
Аёллар пенсияга чиқаётганда бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти иш стажига қўшиб ҳисобланади, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилдан ошмайди. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун, 37-модда. @avantaj_buxgalteriya
Open in TelegramЯроқлилик муддати ўтган товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС ва фойда солиғи. Товар-моддий захиралар сақлаш муддати ўтганлиги, жисмоний ва маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Мисол сифатида дорихоналардаги сақлаш муддати ўтган дори воситаларини олишимиз мумкин. СКнинг 317-моддаси 34-бандига асосан бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади ва солиқ солинадиган базани камайтирмайди. Ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захиралар бўйича сотиб олинган пайтда ҳисобга олинган ҚҚС ҳам ҳисобдан чиқарилаётган қолдиқларга мос равишда корректировка қилиниши керак. ҚҚС суммаси охирги 12 ой ичида олинган товарлар бўйича корректировка қилинади, 12 ойдан олдин сотиб олинган товарлар бўйича корректировка қилинмайди. @avantaj_buxgalteriya
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 42 h | 1,520 |
| 67 h | 1,570 |
- Total to date1,570
Кредит олувчиларни энг кўп чалғитадиган ҳолат. Кредит олиш ёки олмаслик ҳар кимнинг шахсий қарори. Кредит олувчиларни чалғитадиган жойи бор. Айтайлик, 100 млн сўм, 3 йилга, йиллик 25%, ойига тенг тўлов (аннуитет) усули. Кредит эълонларида «йиллик 25%» деб ёзилади. Қулоққа ёқимли эшитилади, лекин 3 йилда аслида қанча ортиқча тўлашини ҳамма ҳам ҳисоблаб кўрмайди. 100 млн олган кредитингизни 3 йилда 125 млн қилиб қайтармайсиз. Келтирилган мисолда ойлик тўлов 3 975 983 сўм чиқади. 36 ойда жами 143,1 млн сўм тўланади. Яъни 3 йилда 25% эмас, 43% ортиқча тўлайсиз. Чунки бошида асосан фоиз тўлайсиз. 1-ойдаги тўловнинг 52% и фоизга кетади, қарз эса бор-йўғи 1,9 млн га камаяди. Охирги ойда эса тўловнинг атиги 2% и фоизга кетади. График илова қиламиз. Ойлик тўлов камлигига эмас, охирида жами қанча тўлашингизга қаранг. P.S. Кредит олишни ҳеч кимга тавсия қилмаймиз. Кредитни ҳукмини ҳаммангиз жуда яхши биласиз. @avantaj_buxgalteriya
Open in TelegramҚурилиши тугалланмаган объектлар учун мол-мулк солиғи. Қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар учун мол-мулк солиғи 2 баробар кўп, яъни 3 % ставкада ҳисобланади. СК, 411,415-моддалар. @avantaj_buxgalteriya
Open in TelegramЭкспорт ёки импорт бўйича муддати ўтган қарздорлик учун жарима қўлламаслик амалиёти тугашига 1 ой қолди. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун устав капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш ва ундиришга 2027 йил 1 январга қадар мораторий эълон қилинди. Бунда мораторий даврида муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳолатлари бартараф этилганда қўлланилган жарималар бекор қилинади. 19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон. @avantaj_buxgalteriya
Open in TelegramБугун Халқаро бухгалтерлар куни! Барча бухгалтерларга байрам муборак! Яхши ният қиппўйўрасизлар ))) @avantaj_buxgalteriya
Open in TelegramForwarded from SOLIQ INFO
E-POS ўрнига муқобил ечим борми? Ёки 11 000 дан ортиқ тадбиркор яна бошидан бошлаши керакми? Сўнгги кунларда Telegram каналларида E-POS виртуал кассаси блоклангани ва тадбиркорлар тез фурсатда бошқа ТХКМга ўтиши кераклиги ҳақидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Шу ўринда савол: E-POS ўрнини тўлиқ боса оладиган тайёр ва ишончли муқобил ечим борми? 11 000 дан ортиқ мижоз — бу шунча тадбиркор, шаклланган иш жараёни ва йиллар давомида қилинган меҳнат дегани. ERP ва 1C интеграциялари, ходимларни ўқитиш, дастурни ўзлаштириш учун сарфланган вақт ва маблағларни ҳам унутмаслик керак. Энди тадбиркорлар яна бошқа дастурни ўрганиши, ходимларни қайта тайёрлаши ва қўшимча харажат қилиши қанчалик тўғри? Вазиятдан фойдаланиб реклама қилишдан кўра, айни пайтда тадбиркорлар манфаатини ўйлаш ва E-POS фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлаш муҳим эмасми? Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан илтимосимиз: E-POS компаниясига мавжуд техник камчиликларни бартараф этиш учун маълум муддат берилиши ҳамда шу даврда тадбиркорларга ўзлари ўрганган касса дастури ва ишончли техник ходимлари билан фаолиятни давом эттириш имконияти яратилишини сўраймиз. Бугун тадбиркорларга навбатдаги реклама эмас, барқарорлик, аниқ ечим ва қўллаб-қувватлаш керак! Тадбиркорларнинг вақти, маблағи ва йиллар давомида шаклланган иш жараёнларини асраб қолайлик.
Open in TelegramЭнди фирмалар ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриши мумкин. Тадбиркорлик субъекти ўзининг аризасига асосан тўхтатиб турилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тўхтатиб туриш солиқ ва статистика ҳисоботларини тақдим этишни, ўзига ва ҳар бир ходимига нисбатан солиқ ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади. 17.08.2026 йилдаги ЎРҚ-1168-сон @avantaj_buxgalteriya
Open in TelegramАгар Ногиронлик жамиятлари тижорий корхона ташкил қилса, солиқдан жуда катта имтиёзлар мавжуд. Соддароқ айтганда корхонанинг ягона таъсисчиси “ногиронлик жамияти” бўлса, корхона қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўлади: Қўшилган қиймат солиғи. Солиқ кодекси 243-моддасида бундай корхоналарнинг айланмаси ҚҚСдан озод қилинади дейилган. Фойда солиғи. Солиқ кодексининг 337-моддасига асосан фойда солиғини ноль ставкада тўлайди. Мол-мулк солиғи. Бундай корхоналар мол-мулк солиғидан ҳам тўлиқ озод қилинган. СК, 414-модда. Ер солиғи. Солиқ кодексининг 429-моддасига асосан ушбу корхоналар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўлланилади. Айланмадан олинадиган солиқ. Солиқ кодексининг 467-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ҳам ноль фоиз қилиб белгиланган. Юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш учун корхона ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. @avantaj_buxgalteriya
Open in TelegramConnections
Similar channels
Пятницкий маркетинг@fridaymarkBusiness and startups4.84K
Yellow Pochta Xizmati | Rasmiy kanal🇺🇸@yellowincofficialBusiness and startups5.13K
TADBIRKOR.UZ 🇺🇿@tadbirkoruzbBusiness and startups4.78K
UZBEKISTAN GTL@uzbgtlBusiness and startups5.2K
Qashqadaryo Invest@qashinvestpressBusiness and startups5.25K
StartUpper@startupper_uzBusiness and startups4.72K
Akmal Abdullayev@akmalabdullayevvvBusiness and startups4.66K
UzPost@uzpostuzBusiness and startups5.36K