«Бизнес ҳимоя» QR-коди. Шу нарса кузатишимча унча ишламаяпти. Охирги кунларда солиқчилар солиқ текширув тайинланмаган ҳолатда корхона ва ташкилотларга бориб, нимадир камчилик топгандек бўлиб, кейин планга ёрдам сўрамоқда. "Ҳозир омборни санаймиз" деганлари ҳам бор. Доимги усул. Тадбиркор бу пайтда ишни нимадан бошлаши керак? Корхонангизга келган ҳар қандай давлат хизматчиси, жумладан, солиқчиларга ҳам аввал «Бизнес ҳимоя» QR-кодини тақдим қилишингиз керак. Ходим ушбу QR-кодни сканерлаб, нима мақсадда келганини тизимга киритиши шарт. Ҳаттоки, шунчаки гаплашгани келган бўлса ҳам. Омборни санаш солиқ аудити ёки сайёр солиқ текширувлари доирасида бўлади. Хоҳлаган солиқчи келиб омборингизни санай олмайди. Фақатгина буйруқ билан. Омборни хоҳлаган пайтингизда санолмайсиз дейишса, сайёр солиқ текширувига буйруқ чиқариш ҳеч нарса эмас деган жавоблар ҳам бўляптимиш... @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramПосты канала Avantaj|Buxgalteriya
Аёллар пенсияга чиқаётганда бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти иш стажига қўшиб ҳисобланади, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилдан ошмайди. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун, 37-модда. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramЯроқлилик муддати ўтган товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС ва фойда солиғи. Товар-моддий захиралар сақлаш муддати ўтганлиги, жисмоний ва маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Мисол сифатида дорихоналардаги сақлаш муддати ўтган дори воситаларини олишимиз мумкин. СКнинг 317-моддаси 34-бандига асосан бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади ва солиқ солинадиган базани камайтирмайди. Ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захиралар бўйича сотиб олинган пайтда ҳисобга олинган ҚҚС ҳам ҳисобдан чиқарилаётган қолдиқларга мос равишда корректировка қилиниши керак. ҚҚС суммаси охирги 12 ой ичида олинган товарлар бўйича корректировка қилинади, 12 ойдан олдин сотиб олинган товарлар бўйича корректировка қилинмайди. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 42 ч | 1 520 |
| 67 ч | 1 570 |
- Всего сейчас1 570
Кредит олувчиларни энг кўп чалғитадиган ҳолат. Кредит олиш ёки олмаслик ҳар кимнинг шахсий қарори. Кредит олувчиларни чалғитадиган жойи бор. Айтайлик, 100 млн сўм, 3 йилга, йиллик 25%, ойига тенг тўлов (аннуитет) усули. Кредит эълонларида «йиллик 25%» деб ёзилади. Қулоққа ёқимли эшитилади, лекин 3 йилда аслида қанча ортиқча тўлашини ҳамма ҳам ҳисоблаб кўрмайди. 100 млн олган кредитингизни 3 йилда 125 млн қилиб қайтармайсиз. Келтирилган мисолда ойлик тўлов 3 975 983 сўм чиқади. 36 ойда жами 143,1 млн сўм тўланади. Яъни 3 йилда 25% эмас, 43% ортиқча тўлайсиз. Чунки бошида асосан фоиз тўлайсиз. 1-ойдаги тўловнинг 52% и фоизга кетади, қарз эса бор-йўғи 1,9 млн га камаяди. Охирги ойда эса тўловнинг атиги 2% и фоизга кетади. График илова қиламиз. Ойлик тўлов камлигига эмас, охирида жами қанча тўлашингизга қаранг. P.S. Кредит олишни ҳеч кимга тавсия қилмаймиз. Кредитни ҳукмини ҳаммангиз жуда яхши биласиз. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramҚурилиши тугалланмаган объектлар учун мол-мулк солиғи. Қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар учун мол-мулк солиғи 2 баробар кўп, яъни 3 % ставкада ҳисобланади. СК, 411,415-моддалар. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramЭкспорт ёки импорт бўйича муддати ўтган қарздорлик учун жарима қўлламаслик амалиёти тугашига 1 ой қолди. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун устав капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш ва ундиришга 2027 йил 1 январга қадар мораторий эълон қилинди. Бунда мораторий даврида муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳолатлари бартараф этилганда қўлланилган жарималар бекор қилинади. 19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramБугун Халқаро бухгалтерлар куни! Барча бухгалтерларга байрам муборак! Яхши ният қиппўйўрасизлар ))) @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramПереслано из SOLIQ INFO
E-POS ўрнига муқобил ечим борми? Ёки 11 000 дан ортиқ тадбиркор яна бошидан бошлаши керакми? Сўнгги кунларда Telegram каналларида E-POS виртуал кассаси блоклангани ва тадбиркорлар тез фурсатда бошқа ТХКМга ўтиши кераклиги ҳақидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Шу ўринда савол: E-POS ўрнини тўлиқ боса оладиган тайёр ва ишончли муқобил ечим борми? 11 000 дан ортиқ мижоз — бу шунча тадбиркор, шаклланган иш жараёни ва йиллар давомида қилинган меҳнат дегани. ERP ва 1C интеграциялари, ходимларни ўқитиш, дастурни ўзлаштириш учун сарфланган вақт ва маблағларни ҳам унутмаслик керак. Энди тадбиркорлар яна бошқа дастурни ўрганиши, ходимларни қайта тайёрлаши ва қўшимча харажат қилиши қанчалик тўғри? Вазиятдан фойдаланиб реклама қилишдан кўра, айни пайтда тадбиркорлар манфаатини ўйлаш ва E-POS фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлаш муҳим эмасми? Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан илтимосимиз: E-POS компаниясига мавжуд техник камчиликларни бартараф этиш учун маълум муддат берилиши ҳамда шу даврда тадбиркорларга ўзлари ўрганган касса дастури ва ишончли техник ходимлари билан фаолиятни давом эттириш имконияти яратилишини сўраймиз. Бугун тадбиркорларга навбатдаги реклама эмас, барқарорлик, аниқ ечим ва қўллаб-қувватлаш керак! Тадбиркорларнинг вақти, маблағи ва йиллар давомида шаклланган иш жараёнларини асраб қолайлик.
Открыть в TelegramЭнди фирмалар ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриши мумкин. Тадбиркорлик субъекти ўзининг аризасига асосан тўхтатиб турилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тўхтатиб туриш солиқ ва статистика ҳисоботларини тақдим этишни, ўзига ва ҳар бир ходимига нисбатан солиқ ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади. 17.08.2026 йилдаги ЎРҚ-1168-сон @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramАгар Ногиронлик жамиятлари тижорий корхона ташкил қилса, солиқдан жуда катта имтиёзлар мавжуд. Соддароқ айтганда корхонанинг ягона таъсисчиси “ногиронлик жамияти” бўлса, корхона қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўлади: Қўшилган қиймат солиғи. Солиқ кодекси 243-моддасида бундай корхоналарнинг айланмаси ҚҚСдан озод қилинади дейилган. Фойда солиғи. Солиқ кодексининг 337-моддасига асосан фойда солиғини ноль ставкада тўлайди. Мол-мулк солиғи. Бундай корхоналар мол-мулк солиғидан ҳам тўлиқ озод қилинган. СК, 414-модда. Ер солиғи. Солиқ кодексининг 429-моддасига асосан ушбу корхоналар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўлланилади. Айланмадан олинадиган солиқ. Солиқ кодексининг 467-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ҳам ноль фоиз қилиб белгиланган. Юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш учун корхона ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramАйрим корхоналардан солиқ яна пул ечиб оляпти. Ҳисоб рақамида етарли маблағи бўлмаган корхоналар ўз ҳисоб рақамларига вақтида инкассо топшириқномасини қўйганлар. Лекин солиқ органи томонидан ҳам инкассо қўйилиб, бир солиқ 2 марта тўланиб кетяпти. Бундай ҳолатларни 5 йил аввал ҳам ёзган эканмиз. Шу оддий нарса ҳалигача бартараф қилинмади. Ничего не меняется… @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramБир нарсани тушунмаяпманда. Инстаграмда lifestyle йўналишида шунақа кўп аёллар бор эканки, ҳар куни нима иш қилишса, қўйишар экан. Шу нарса одамларга қизиқ шекилли. Лекин энг ачинарлиси ва ғазабингизни келтирадиган жойи, уларни ҳам эрлари бор. Улар ҳам бу видеоларда хотинини орқасида, хотини чалган ноғорага ўйнаб бирга чиқишга қарши эмас. Шунақа қилаётган ҳурматсиз эркаклар, нега эртага сизга даюс деган ном олиб берувчи (Аллоҳ сақласин) ишларга рози бўляпсиз? Нега???
Открыть в TelegramСавдо ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар кунлик нақд пул тушумини неча кунда банкка топшириши керак? ПФ-5813-сонга асосан тадбиркорлар онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга. 2022 йил 1 январдан бери барча тадбиркорлар мажбурий онлайн НКМдан фойдаланади. Демак, тадбиркорлар савдо тушумларини қачон банкка топширишни мустақил белгилайдилар. Пулни топширмаса қандай жавобгарлик бор? Савдо пулини банкка топширмаслик солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. Лекин мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. МЖтК, 175-модда, 3-қисм. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramАптекалар учун нохуш хабар. E-POS» виртуал кассаси давлат реестридан чиқарилди. Солиқ қўмитаси хабарномасига кўра, асосан дорихоналар фойдаланадиган «E-POS» виртуал касса техник талабларга мувофиқлаштирилмагани сабабли 2026 йил 30 октябрда Давлат реестридан чиқарилган. Бу ҳақда масъул ташкилот — «E-POS SYSTEMS» МЧЖга бир неча бор огоҳлантириш берилгани қайд этилган. E-POS жамоасининг маълум қилишича, асосий муаммолардан бири чекларда аввал фойдаланилган маркировка кодларини акс эттирилиши бўлган. «E-POS»дан фойдаланаётган тадбиркорлар нима қилиши керак? Қарор талабига мувофиқ, реестрдан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса 15 кун ичида алмаштирилиши лозим. Реестрдаги мавжуд онлайн-НКТлар билан ofd.uz сайтида танишиб, ўзингизга қулай TXKMни танлаш мумкин. Лекин E-POS томонидан муаммо 92%га ҳал қилингани, ваҳимага ҳожат йўқлиги маълум қилинмоқда. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramСолиқдан келган хатларда кўрсатилган муддатларни тўғри ҳисобланг. Солиқ органи ҳодимлари доим ҳам кодексда белгилаб қўйилган муддатларни ҳисоблаш тартибига риоя қилишмайди. Ўзингизни ҳимоя қилишингиз учун муддатларни ҳисоблаш тартибини яхши ўрганиб олиш керак. Календарь санадан ёки рўй бериши керак бўлган воқеадан кейинги кун солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатни ҳисоблаш бошланадиган кун деб ҳисобланади. Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. СК, 5-модда. Масалан, жума куни шахсий кабинетингизга 5 «календар кун» эмас, 5 кун муддат берилган хат келиб тушса ва сиз бу хатни шу кунни ўзида кўрган бўлсангиз, саноқ кейинги иш кундан бошланади. Кейинги иш куни душанба ҳисобланади. Демак, саноқ шанба кунидан эмас, душанбадан бошланади ва жавоб беришнинг охирги куни жума бўлади. Агар жума куни келган хатни душанба куни кўрган бўлсангиз, саноқ сешанбадан бошланади ва жавоб беришнинг охирги куни душанба бўлади. Агар жума куни келган хатни кўрмаган бўлсангиз, СКнинг 19-моддасига асосан ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан 3 кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади. Демак, жума куни келган хат чоршанба куни олинган ҳисобланади ва саноқ пайшанба кунидан бошланади. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramХаражат бор. Ҳисобчингиз бу харажатдан солиқ тўланади деса, бу нима дегани? Кўп бизнес эгалари тушум эмас, харажатдан ҳам солиқ тўлайманми дейишлари мумкин. Корхона харажатни бухгалтерияда тан олгани уни автоматик равишда фойда солиғи базасидан чегириши мумкин дегани эмас. Солиқ кодексининг 317-моддасида чегирилмайдиган харажатлар белгиланган. Оддий мисол: Корхона даромади — 100 млн сўм. Жами харажатлари — 80 млн сўм, шундан 10 млн сўми чегирилмайдиган харажат. Бухгалтерияда фойда 20 млн сўм бўлиб кўринади. Аммо солиқ ҳисобида чегирилмайдиган 10 млн сўм қайта қўшилади: Солиқ солинадиган фойда: 100 − 80 + 10 = 30 млн сўм. Харажат ҳужжатда борлиги етарли эмас. Шу харажат учун солиқ тўланмаслиги учун унинг тури Солиқ кодекси бўйича чегириладиган бўлиши ҳам керак. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramЛизингга олинган объект учун ЭҲФ қачон расмийлаштирилади? Мол-мулкни лизингга бериш реализация ҳисобланади. СК, 239-модда. Лизингга берилаётган мол-мулк лизингга олувчининг тасарруфига ўтган санада лизингга берувчи ЭҲФ расмийлаштириши ва даромадни тан олиши керак. ЭҲф суммаси лизинг даврида тўланадиган жами тўловлардан фоиз тўловларини чегириб ташлангандаги суммага расмийлаштирилади. ҚҚС тўловчи лизингга берувчи корхона ЭҲФни ҚҚС билан расмийлаштиради, ўз навбатида лизинг объектини сотиб олгандаги ҚҚСни ҳисобга олади. Фоизли даромадларни ҳар ой тан олади ва ҚҚСсиз ЭҲФ расмийлаштиради. Фоизли даромадлар ҚҚСдан озод қилинган. СК, 244-модда. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в TelegramҚҚС ҳисоботининг янги пакети очилди. ҚҚС ҳисоботининг 3-иловаси 060 ва 070-сатрлари ҳамда 6-иловаси 01042-сатрида экспортга жўнатилган товарлар бўйича келиб тушган валюта тушумларига оид маълумотларни киритиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади. Шу муносабат билан, солиқ тўловчилар учун ҚҚС ҳисоботининг 10006_47-сонли янги ҳисобот пакети очилди. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в Telegram1-октябрдан кейин очилган фирмалар ўша йил учун баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот топширмайди! «БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ги қонуннинг 24-моддасида «Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди» дейилган. Корхонангиз 2026 йил 1-октябрдан кейин рўйхатдан ўтса, 2026 йил учун молиявий ҳисоботларни (баланс, форма-2) ва йиллик статистика ҳисоботини топширмаслик ҳуқуқига эгасиз. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в Telegram2-мисол. Аввал қисман бўнак тўлови одинади, кейин хизмат кўрсатилади, ундан кейин қолган пул олинди. Шартнома яна 100 000 доллар. • 10 январь — 20 000 $ аванс, курс 12 500 • 20 январь — 30 000 $ аванс, курс 12 600 31 январь куни хизмат тўлиқ кўрсатилди. Доллар курси — 13 000 сўм. Даромадни ҳисоблаймиз: 20 000 × 12 500 = 250 млн сўм 30 000 × 12 600 = 378 млн сўм 50 000 × 13 000 = 650 млн сўм Жами даромад: 1 млрд 278 млн сўм. Эътибор беринг, 50 000 доллар ҳали келиб тушмаган, лекин хизмат бажарилгани учун унинг қиймати 31 январдаги курс бўйича даромадга олинади. Энди қолган 50 000 доллар келиб тушди. • 5 февраль — 10 000 $, курс 12 800 • 15 февраль — 40 000 $, курс 12 900 Бу пуллар энди аванс эмас, балки мавжуд дебиторлик қарзининг тўловидир. Шунинг учун курс фарқи ҳисобланади: 10 000 × (12 800 − 13 000) = −2 млн сўм 40 000 × (12 900 − 13 000) = −4 млн сўм Жами 6 млн сўм салбий курс фарқи юзага келади. P.s. Шу ишларни ҳаммасини 1С ўзи автомат қилади. Лекин 1Сни ҳам текшириб туриш зарар қилмайди. @avantaj_buxgalteriya
Открыть в Telegram