Account

Posts of autodeklarant

newest first

#660Text

🚘 АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТИГА ЧЕКЛОВ ТАКЛИФ ҚИЛИНМОҚДА. ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАРГА ЎТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ҲАМ КЕРАК ЭМАСМИ? Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво ифлосланиши кучайган кунларда автомобилларни давлат рақамининг охирги рақамига қараб тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатлантиришни таклиф қилмоқда. 📌 Таклифга кўра: ▪️ Тоқ рақамли автомобиллар — тоқ кунлари; ▪️ Жуфт рақамли автомобиллар — жуфт кунлари ҳаракатланиши мумкин. Масалан, давлат рақами 007 билан тугайдиган автомобиль тоқ кунларда, 008 билан тугайдиган автомобиль эса жуфт кунларда ҳаракатланиши назарда тутилмоқда. ⚡️ Электромобиллар ва махсус транспорт воситалари ушбу чекловдан мустасно бўлиши таклиф қилинмоқда. Бироқ, савол туғилади: бензинли автомобиллар ҳаракатини чеклаш билан бирга, аҳолини электромобилларга ўтишга рағбатлантириш чоралари ҳам кўрилиши керак эмасми? Ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида автомобиллар ҳаракатини чеклаш таклиф қилинаётган бир пайтда, электромобиллар импортидаги утилизация йиғими масаласига ҳам эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Амалда импорт қилинадиган ▪️ 3 йилгача бўлган электромобиллар учун утилизация йиғими 120 БҲМ, ▪️3 йилдан эски электромобиллар учун эса 210 БҲМни ташкил этади. Агар мақсад ҳаво сифатини яхшилаш ва аҳолини экологик тоза транспорт воситаларига ўтказиш бўлса, фақат ҳаракатни чеклаш билан эмас, балки электромобилларни импорт қилиш ва улардан фойдаланишни иқтисодий жиҳатдан ҳам рағбатлантириш орқали ёндашиш керак. Бензинли автомобиллар эгаларига чекловлар қўйиш билан бирга, электромобиллар импортидаги утилизация йиғимини камайтириш ёки қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам кун тартибига чиқарилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Экологик сиёсат фақат чекловлардан иборат бўлмаслиги, балки аҳоли учун экологик тоза транспортни танлашни ҳам манфаатли қилиши лозим. @autodeklarant

Open in Telegram
Views2,030−72%vs avg
Forwards—
Reactions41
Comments—
#658Text

🚘 Полигон бекор бўлди, энди сертификат лимитими? Аввал нархларнинг ошишига ўрганиб қолдик. Энди эса сертификатлашда кунлик лимит билан ҳам ҳисоблашишга тўғри келяпти. Маълум бўлишича, сертификатлаш органларида автомобиллар учун мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича кунлик 24 та лимит жорий қилинган. Натижада, сертификат олиш жараёни бир кунлик ишдан бир ҳафтагача чўзилиши мумкин. Бу ҳолат тадбиркорлар учун янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Чунки мувофиқлик сертификатисиз автомобилни ЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Автомобилни сотиб олган мижоз эса ўз машинасини ўз вақтида рўйхатдан ўтказа олмагач, эътирозини автомобиль сотувчисига билдирмоқда. Оқибатда, сертификатлашдаги чеклов тадбиркорлар зиммасига қўшимча муаммо ва масъулият юкламоқда. Савол туғилади: кунлик 24 та лимит қандай заруратдан келиб чиқди? Автомобиллар сертификатлаш жараёнини тезлаштириш ва ортиқча тўсиқларни бартараф этиш ўрнига, янги лимитлар жорий этилиши бозор иштирокчилари ва автомобилни сотиб олган фуқаролар учун яна бир навбат ва оворагарчиликни келтириб чиқармайдими? Полигон масаласи ҳал бўлди дегандик. Энди навбат сертификат лимитига келдими? @autodeklarant

Open in Telegram
Views5,800−19%vs avg
Forwards—
Reactions84
Comments—
#657Text

🚨 БОЖХОНА СОҲАСИДА ЯНГИ СОДДАЛАШТИРИШЛАР! Қонунчилик палатасида божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Лойиҳада бир қатор муҳим енгилликлар назарда тутилмоқда: 🚘 Чет эл автомобиллари учун Ўзбекистонда бўлиш муддати 90 кундан 180 кунга узайтирилиши таклиф этилмоқда. 💳 Божхона тўловларини тўлашда Кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 60 кундан 120 кунгача узайтирилиши кўзда тутилмоқда. 📉 Тўловларни кечиктириш фоизлари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига мувофиқ белгиланиши назарда тутилмоқда. 🖥 Бюрократик жараёнлар қисқариши Лицензия, рухсатнома ва хабар бериш тартибларида ҳужжатларни «Ягона дарча» тизими орқали қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади. ⚠️ Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган. Таклиф этилаётган нормалар ҳали қонунчиликда белгиланган кейинги босқичлардан ўтиши лозим. @autodeklarant

Open in Telegram
Views7,230+1%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—
#656Photo

🚘 ЭЛЕКТРОМОБИЛЬ ИМПОРТИДА УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИ: ҲАР ДОИМ ҲАМ АРЗОН ЭМАС! Кўпчилик электромобилларни импорт қилишда божхона тўловлари камроқ бўлади, деб ўйлайди. Аммо утилизация йиғимига келганда, айрим ҳолатларда электромобил учун тўлов бензинли автомобилникидан анча юқори бўлиши мумкин. 📊 Масалан, 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобиль билан электромобилни таққосласак: 🔋 Электромобиль: ▪️ 1 ёшгача ва 1 ёшдан 3 ёшгача — 120 БҲМ ▪️ 3 ёшдан катта — 210 БҲМ ⛽️ 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобиль: ▪️ 1 ёшгача ва 1 ёшдан 3 ёшгача — 30 БҲМ ▪️ 3 ёшдан катта — 90 БҲМ ⚖️ Демак, 3 ёшгача бўлган автомобиллар мисолида электромобиль учун утилизация йиғими 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобилникидан 4 баробар юқори. Бу эса автомобиль импорт қилишда фақат божхона божи ёки НДСни эмас, балки утилизация йиғими, автомобиль ёши ва бошқа божхона тўловларини ҳам олдиндан ҳисоблаш муҳимлигини кўрсатади. 📌 Импорт қилишдан олдин тўловларни ҳисоблаб, автомобилнинг умумий харажатини билиб олиш — ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олишга ёрдам беради. Биз ушбу жадвални автомобил импорт қилувчилар ва харид қилишни режалаштираётганлар учун манфаатли ва тушунарли маълумот бўлсин деган мақсадда тайёрладик. 🤝 AVTODEKLARANT — божхона брокери, сизнинг ишончли вакилингиз! 😎 Instagram: @autodeklarant 😎 Telegram: @autodeklarant 📞 Telefon:+99888-877-77-97

Open in Telegram
Views8,730+22%vs avg
Forwards—
Reactions38
Comments—
#655Link preview

ЭЛЕКТРОМОБИЛГА ЎТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРАМИЗМИ ЁКИ УНГА ТЎСИҚ ҚЎЯМИЗМИ? Бугун Ўзбекистон учун энергетика масаласи оддий иқтисодий муаммо эмас. Ёқилғига бўлган талаб ортиб бораётган, ички ресурслар эса бу талабни тўлиқ қоплашда қийналаётган бир шароитда муқобил транспорт воситаларига ўтиш заруратга айланмоқда. Шундай экан, электромобиллар бозорини ривожлантириш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири бўлиши керак. Лекин амалдаги ҳолатга қаранг: электромобил сотиб олишни истаган фуқаро нафақат автомобилнинг ўзи учун, балки унинг нархини сезиларли оширадиган қўшимча йиғимлар учун ҳам пул тўлашга мажбур. Бу ерда бир савол туғилади: агар давлат электромобиллардан фойдаланишни кенгайтиришдан манфаатдор бўлса, нима учун улар импортига қўшимча молиявий юк юкланмоқда? Утилизация йиғимининг мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлса, электромобилларга нисбатан бундай ёндашувнинг иқтисодий ва экологик асослари қайта кўриб чиқилиши керак. Бозорда рақобат бўлмаса, нарх пасаймайди. Импортга тўсиқлар кўпайса, истеъмолчи танлови чекланади. Натижада электромобил оммалашиши эмас, аксинча, унинг харид қилиниши қийинлашади. Давлатнинг вазифаси бозорда сунъий қимматчилик яратиш эмас, аҳоли учун қулай ва рақобатбардош шароит шакллантиришдир. Электромобиллар учун утилизация йиғимини бекор қилиш ёки камида уни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Энергетик мустақиллик ҳақида гапираётган эканмиз, унга олиб борувчи йўлда ўзимиз тўсиқ бўлмаслигимиз керак. @autodeklarant

Open in Telegram
Views10,200+42%vs avg
Forwards—
Reactions140
Comments—
#654Link preview
Views9,030+26%vs avg
Forwards—
Reactions28
Comments—
#653Text

🚘 АВТОМОБИЛ ОЛИШ ҲАМ, УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҲАМ ҚИММАТЛАШИБ БОРМОҚДА! Бугунги кунда автомобиль сотиб олишнинг ўзи осон эмас. Одамлар йиллаб пул йиғиб, кредит олиб ёки бор имкониятини ишга солиб машина харид қилмоқда. Аммо машина сотиб олиш билан харажатлар тугамайди — уни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам олиш учун ҳам анча маблағ талаб этилади. 📌 Амалдаги тўловлар: ⛽ Бензинли автомобиллар: ▪️ Техпаспорт — 616 000 сўм ▪️ Рўйхатдан ўтказиш — 3 009 600 сўм ▪️ Ариза — 44 000 сўм 💰 Жами: 3 669 600 сўм ⚡ Электромобиллар: ▪️ Техпаспорт — 616 000 сўм ▪️ Рўйхатдан ўтказиш — 660 000 сўм ▪️ Ариза — 44 000 сўм 💰 Жами: 1 320 000 сўм 🔢 Давлат рақами: ▪️ Оддий рақам — 4 620 000 сўм ▪️ Аукцион рақамлари — 5 280 000 сўмдан 13 200 000 сўмгача. Бир ўйлаб кўринг: бензинли автомобиль эгаси рақам учун алоҳида тўловни ҳам ҳисобга олса, фақатгина расмийлаштириш ва оддий рақам олишга 8 289 600 сўм сарфлайди. Бу — ҳали ёқилғи, суғурта, техник хизмат ва бошқа харажатларсиз! ❓ Савол туғилади: оддий фуқаро учун автомобиль фақат ҳаракатланиш воситасими ёки кундан-кунга қимматлашиб бораётган молиявий юкми? Албатта, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун маълум тўловлар бўлиши табиий. Аммо аҳоли даромадлари ва кундалик харажатларини ҳам инобатга олиш муҳим. Автомобиль кўпчилик учун шунчаки ҳашамат эмас, балки оила эҳтиёжи, ишга бориш ва даромад топиш воситаси ҳамдир. @autodeklarant

Open in Telegram
Views14,000+95%vs avg
Forwards—
Reactions201
Comments—
#649Video

🚀 TESLA ЯНГИ ROADSTER’НИ КЎРСАТДИ: 0,59 СОНИЯДА 96 КМ/СОАТ ВА ҲАВОГА КЎТАРИЛИШ! Илон Маск Tesla ва SpaceX муҳандислари ҳамкорлигида яратилган янги Roadster’ни тақдим этди. Компания маълумотларига кўра, автомобил нафақат ўта тез ҳаракатланиши, балки махсус технологиялар ёрдамида ҳавога ҳам кўтарилиши мумкин. 🤯 ⚡️ Автомобилнинг учта версияси мавжуд: 🔹 Performance — 96 км/соат тезликка 1,6 сониядан кам вақтда чиқади. Бронь нархи — $50 000. 🔹 Thrust — сиқилган ҳаво билан ишловчи двигателларга эга. 96 км/соат тезликка 0,9 сониядан кам вақтда чиқиши айтилмоқда. Бронь — $250 000. 🔹 Rocket — бир кишилик, ҳавога кўтарилиш имкониятига эга версия. 96 км/соатга 0,59 сониядан кам вақтда чиқиши даъво қилинмоқда. Максимал тезлиги — 370 км/соатдан юқори. Захира юриши — 480 км дан ортиқ. Tesla ишлаб чиқаришни 2028 йилда бошлашни режалаштирмоқда. ⚠️ Ҳавога кўтарилувчи Rocket версияси умумий фойдаланишдаги йўллар учун сертификатланмаган. Автомобилнинг якуний нархи ҳозирча эълон қилинмаган. @autodeklarant

Open in Telegram
Views12,700+77%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#647Text
Views14,000+95%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#646Photo
Views13,400+87%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
#644Text
Views16,700+133%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#643Text

2026 йил июль ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида электромобиллар устунлигини яна бир бор намоён қилди. Июль ойида мамлакатга 8 875 та электромобиль импорт қилинди. Бу кетма-кет олтинчи ой давом этаётган ўсиш бўлиб, шу даврда 1 604 та бензинли, 1 545 та гибрид автомобиль импорт қилинди, дизелда юрадиган автомобиллар импорти эса амалда тўхтади. Йил бошидан буён эса 46 749 та электромобиль, 10 987 та бензинли ва 8 077 та гибрид автомобиль импорт қилинган. Демак, электромобиллар импорти бензинли автомобиллардан 4 баробардан кўпроқ. Энди эса яна бир муҳим омил пайдо бўлди. Муҳокамага қўйилган лойиҳага кўра, қиймати БҲМнинг 1 000 бараваридан ошмайдиган электромобилларни сотиб олиш учун ажратилган 300 млн сўмгача бўлган автокредитлар бўйича дастлабки 2 йил давомида кредит фоизининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши режалаштирилмоқда. Бу электромобилларга бўлган талабни янада ошириши ва импорт ҳажмини кўпайтириши мумкин. Шу билан бирга, бир савол ҳам туғилади. Давлат учун қайси бири самаралироқ: кредит фоизини субсидия қилишми ёки электромобиллар бўйича божхона тўловлари ва утилизация йиғимларини қайта кўриб чиқишми? Кредит фоизини қоплаш — бу давлат бюджети учун тўғридан-тўғри харажат. Божхона тўловлари ёки утилизация йиғимлари қайта кўриб чиқилса эса, автомобиль нархи пасаяди, талаб ортади ва импорт ҳажмининг ўсиши ҳисобидан иқтисодий фаоллик ҳам кучайиши мумкин. 2026 йил статистикаси шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда электромобилларга талаб аллақачон жадал ўсиш босқичига кирган. Агар мазкур лойиҳа қабул қилинса, бу тенденция янада тезлашиши эҳтимоли юқори. @autodeklarant

Open in Telegram
Views13,700+91%vs avg
Forwards—
Reactions34
Comments—
#642Text

Forwarded from РАСТАМОЖКА

Давлат текшируви — 3 йил, тадбиркор ҳуқуқи — 15 кун? Рақамли ҳукумат деганда нимани тушунамиз? Солиқ тизимига киринг. Тадбиркор ўзининг тўлаган солиқлари, электрон ҳисобварақ-фактуралари, ҳисоботлари, шахсий карточкаси ва бошқа кўплаб маълумотларни йиллар давомида исталган вақтда бепул кўриши ва юклаб олиши мумкин. Ҳатто уларни Excel кўринишида ҳам экспорт қилиш имконияти мавжуд. Чунки бу маълумотлар тадбиркорнинг ўзига тегишли. Энди худди шу ҳолатни божхона тизими билан таққослайлик. Нега тадбиркор ўзининг божхона юк декларацияси, унга илова қилинган ҳужжатлари ва расмийлаштириш маълумотларини 15 кундан кейин эркин юклаб ололмайди? Ахир бу ҳужжатлар ҳам давлатнинг эмас, айнан тадбиркорнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва мулкига дахлдор бўлган расмий ҳужжатлардир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасида давлат органлари ҳар кимга унинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шартлиги белгилаб қўйилган. Божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар айнан шундай ҳужжатлар ҳисобланади. Шундай экан, Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қарори билан ушбу имкониятнинг 15 кун билан чекланиши Конституцияда кафолатланган ҳуқуқнинг мазмунига қай даражада мос келади? Бу ҳуқуқий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиниши лозим бўлган масала. Қизиғи шундаки, қарорнинг ўзида ҳам мазкур маълумотларни 3 йил давомида сақлаш назарда тутилган. Фақат уларни олиш пуллик хизмат сифатида белгиланган. 2025 йил март ойида "Растаможка" каналида айнан шу муаммо кўтарилди. Орадан икки кун ўтиб Божхона қўмитаси "Экспорт ва импорт маълумотларини олиш" электрон хизматини ишга туширганини маълум қилди. Ваҳоланки, ушбу имкониятнинг ҳуқуқий асоси 2018 йилда қабул қилинган 605-сон қарордаёқ мавжуд эди. Шундай экан, етти йил давомида ишламаган хизматнинг айнан жамоатчилик муҳокамасидан кейин ишга тушиши тасодиф деб ҳисоблаш қийин. Айрим ислоҳотлар учун йиллар эмас, асосли танқиднинг ўзи кифоя экан. Шу ойда Сирдарёда ўтказилган Божхона қўмитасининг очиқ мулоқотида ҳам декларацияларни узоқроқ муддат давомида юклаб олиш имкониятини яратиш таклифи билдирилди. Шундан сўнг ed1.customs.uz ва ed2.customs.uz порталларида "Ҳисобот" функцияси пайдо бўлди. Бу ҳам ижобий ўзгариш сифатида қабул қилинди. Бироқ кутилмаган ҳолат юз берди. Очиқ мулоқотгача амалда тадбиркорлар декларацияларини тахминан икки ой давомида юклаб олиш имкониятига эга эдилар. Энди эса тизим 605-сон қарорга мувофиқлаштирилиб, ушбу муддат 15 кун қилиб белгиланган. Натижада тадбиркорлар томонидан кўтарилган масала амалда имкониятларни кенгайтириш ўрнига, мавжуд имкониятнинг қисқаришига сабаб бўлгандек таассурот уйғотмоқда. Бу эса, албатта, тадбиркорларда асосли эътирозларни келтириб чиқаради. Божхона кодексининг 201-моддасига мувофиқ, товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин. Демак, давлат тадбиркорни уч йил давомида текшириш ҳуқуқига эга. Лекин тадбиркор ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни 15 кундан кейин эркин юклаб ололмайди. Бу мутаносиб ёндашув деб бўладими? Эҳтимол, бу чеклов серверларга ортиқча юклама тушмаслиги билан изоҳланар. Лекин бу асос бугунги рақамли ҳукумат шароитида ишонарли эмас. Солиқ органларининг ахборот тизимлари миллиардлаб ёзувларни сақлаб, тадбиркорларга исталган вақтда бепул тақдим этаётган бир пайтда, божхона декларацияларини уч йил давомида юклаб олиш имкониятини яратмасликни техник имконият билан изоҳлаш қийин. Ахир ушбу маълумотлар барибир давлат серверларида сақланади. Гап фақат тадбиркорга ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқини бериш ёки бермаслик ҳақида кетмоқда. Яна бир жиҳат бор. Божхона расмийлаштирувида тадбиркор божхона йиғимларини тўлайди. Кейин эса айнан ўзига тегишли ҳужжатларни олиш учун яна қўшимча ҳақ тўлаши назарда тутилган. Бу ҳақиқатан ҳам алоҳида хизматми ёки мавжуд маълумотдан фойдаланиш имконияти учун қўшимча тўловми? Бугун давлат идоралари рақамлаштириш, очиқлик ва тадбиркорларга қулайлик яратишни устувор вазифа сифатида белгиламоқда. Божхона тизими ҳам ушбу тамойилларга тўлиқ мос келиши керак. Ечим эса жуда оддий. Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қароридаги 37-банд қайта кўриб чиқилиб, тадбиркорга ўзининг божхона юк декларациялари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни камида Божхона кодексида белгиланган уч йиллик божхона назорати муддати давомида шахсий кабинети орқали бепул юклаб олиш имконияти яратилиши лозим. Бу ҳеч қандай имтиёз эмас. Бу тадбиркорнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқини амалда таъминлашдир. P.S. Танқиддан қўрқмаслик керак. Чунки кўтарилган ҳар бир асосли муаммо давлат органи фаолиятини қоралаш учун эмас, уни янада такомиллаштириш учун хизмат қилади. Энг муҳими, тадбиркорларнинг фикри натижасида имкониятлар қисқармаслиги, аксинча кенгайиши керак. Ана шунда очиқ мулоқотлар ҳам, жамоатчилик муҳокамалари ҳам ўзининг ҳақиқий самарасини беради. 🕊 @rastamojka_uz

Open in Telegram
Views11,400+59%vs avg
Forwards—
Reactions62
Comments—
#641Text

Сўнгги вақтларда автомобиль импорти билан шуғулланаётган кўплаб тадбиркорлар Божхона кодексининг 93-моддаси асосида автомобилларни ўз омборларида божхона омбори режимида сақлаш учун ариза бермоқда. Бироқ ушбу аризалар рад этилиб, автомобилларни мажбурий равишда божхона омборларига жойлаштириш тавсия этилмоқда. Энг қизиғи шундаки, ушбу амалиёт шу пайтгача қўлланилиб келган. Тадбиркорларга ўз омборларида автомобилларни сақлаш учун рухсат берилган. Аммо яқинда ҳеч қандай расмий огоҳлантиришсиз, қонунчиликдаги ўзгаришлар эълон қилинмасдан ва тадбиркорларга тушунтириш берилмасдан бу амалиёт тўхтатилди. Тадбиркорларнинг таъкидлашича, аризалар оғзаки кўрсатмалар асосида рад этилмоқда. Натижада эса тадбиркорлар бир қатор муаммоларга дуч келмоқда: 🔹 божхона омборида сақлаш учун қўшимча харажатлар юзага келмоқда; 🔹 автомобиллар бевосита харидор номига расмийлаштирилгани сабабли мижоз транспорт воситасини автосалонда эмас, балки божхона омборига бориб кўришга мажбур бўлмоқда; 🔹 бу мижозларга ноқулайлик туғдириб, савдо жараёнини мураккаблаштирмоқда; 🔹 тадбиркорларнинг логистика ва сақлаш харажатлари ошиб бормоқда. Масаланинг яна бир муҳим иқтисодий томони ҳам мавжуд. Бугунги кунда автомобилларни ёппасига божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қисқа муддатда давлат бюджетига тушумларни ошириши мумкин. Бироқ тадбиркорлар божхона тўловларини одатдагидан анча олдин тўлашга мажбур бўлгани сабабли уларнинг айланма маблағлари камаяди. Бу эса кейинги партия автомобилларини импорт қилиш имкониятини чеклаши мумкин. Натижада: ✔️ тадбиркорларнинг айланма маблағлари қисқаради; ✔️ импорт қилинаётган транспорт воситалари сони камайиши мумкин; ✔️ бозордаги таклиф ва рақобат пасайиши эҳтимоли юзага келади; ✔️ узоқ муддатда давлат бюджети тушумларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу ўринда табиий савол туғилади. ❓ Агар Божхона кодексининг 93-моддаси ўзгармаган бўлса, илгари қўлланилиб келган амалиёт нима сабабдан тўхтатилди? Агар ушбу тартибни ўзгартириш зарурати туғилган бўлса, бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосланади? Нима учун тадбиркорлар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинмади? Қонунчиликнинг барқарорлиги, тадбиркорларнинг қонуний ишончи ва бизнес учун прогноз қилинадиган муҳит иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан биридир. Божхона кодексининг 93-моддаси ҳам айнан божхона назоратини таъминлаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишни кўзда тутади. Шу сабабли мазкур масала юзасидан Божхона қўмитасининг расмий ҳуқуқий изоҳи берилиши ҳамда 93-модданинг амалиётда бир хил ва шаффоф қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. @autodeklarant

Open in Telegram
Views11,300+58%vs avg
Forwards—
Reactions63
Comments—
#640Text
Views13,800+92%vs avg
Forwards—
Reactions42
Comments—