Account

autodeklarant

Тижорий ҳамкорлик, декларант хизмати ва реклама бўйича: - Боғланиш: @autodeklarant_uz - Тел: +99888-877-77-97 🤖 Ботдан фойдаланиш: @autodeklarantbot

Username
@autodeklarant
Subscribers21,200
Avg views per post, 7d5,020−42.5% vs prev 7d
ERR23.68%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 11, 20269,030
Nov 13, 202610,200
Nov 21, 20268,730
Nov 24, 20267,230
Nov 27, 20265,800
Nov 29, 20262,030

Most viewed this month

  1. ЭЛЕКТРОМОБИЛГА ЎТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРАМИЗМИ ЁКИ УНГА ТЎСИҚ ҚЎЯМИЗМИ? Бугун Ўзбекистон учун энергетика масаласи оддий иқтисодий муаммо эмас. Ёқилғига бўлган талаб ортиб бораётган, ички ресурслар эса бу талабни тўлиқ қоплашда қийналаётган бир шароитда муқобил транспорт воситаларига ўтиш заруратга айланмоқда. Шундай экан, электромобиллар бозорини ривожлантириш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири бўлиши керак. Лекин амалдаги ҳолатга қаранг: электромобил сотиб олишни истаган фуқаро нафақат автомобилнинг ўзи учун, балки унинг нархини сезиларли оширадиган қўшимча йиғимлар учун ҳам пул тўлашга мажбур. Бу ерда бир савол туғилади: агар давлат электромобиллардан фойдаланишни кенгайтиришдан манфаатдор бўлса, нима учун улар импортига қўшимча молиявий юк юкланмоқда? Утилизация йиғимининг мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлса, электромобилларга нисбатан бундай ёндашувнинг иқтисодий ва экологик асослари қайта кўриб чиқилиши керак. Бозорда рақобат бўлмаса, нарх пасаймайди. Импортга тўсиқлар кўпайса, истеъмолчи танлови чекланади. Натижада электромобил оммалашиши эмас, аксинча, унинг харид қилиниши қийинлашади. Давлатнинг вазифаси бозорда сунъий қимматчилик яратиш эмас, аҳоли учун қулай ва рақобатбардош шароит шакллантиришдир. Электромобиллар учун утилизация йиғимини бекор қилиш ёки камида уни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Энергетик мустақиллик ҳақида гапираётган эканмиз, унга олиб борувчи йўлда ўзимиз тўсиқ бўлмаслигимиз керак. @autodeklarant

    Link preview
    Views10.2K
    Forwards—
    Reactions140
    Comments—
  2. Views9.03K
    Forwards—
    Reactions28
    Comments—
  3. 🚘 ЭЛЕКТРОМОБИЛЬ ИМПОРТИДА УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИ: ҲАР ДОИМ ҲАМ АРЗОН ЭМАС! Кўпчилик электромобилларни импорт қилишда божхона тўловлари камроқ бўлади, деб ўйлайди. Аммо утилизация йиғимига келганда, айрим ҳолатларда электромобил учун тўлов бензинли автомобилникидан анча юқори бўлиши мумкин. 📊 Масалан, 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобиль билан электромобилни таққосласак: 🔋 Электромобиль: ▪️ 1 ёшгача ва 1 ёшдан 3 ёшгача — 120 БҲМ ▪️ 3 ёшдан катта — 210 БҲМ ⛽️ 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобиль: ▪️ 1 ёшгача ва 1 ёшдан 3 ёшгача — 30 БҲМ ▪️ 3 ёшдан катта — 90 БҲМ ⚖️ Демак, 3 ёшгача бўлган автомобиллар мисолида электромобиль учун утилизация йиғими 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобилникидан 4 баробар юқори. Бу эса автомобиль импорт қилишда фақат божхона божи ёки НДСни эмас, балки утилизация йиғими, автомобиль ёши ва бошқа божхона тўловларини ҳам олдиндан ҳисоблаш муҳимлигини кўрсатади. 📌 Импорт қилишдан олдин тўловларни ҳисоблаб, автомобилнинг умумий харажатини билиб олиш — ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олишга ёрдам беради. Биз ушбу жадвални автомобил импорт қилувчилар ва харид қилишни режалаштираётганлар учун манфаатли ва тушунарли маълумот бўлсин деган мақсадда тайёрладик. 🤝 AVTODEKLARANT — божхона брокери, сизнинг ишончли вакилингиз! 😎 Instagram: @autodeklarant 😎 Telegram: @autodeklarant 📞 Telefon:+99888-877-77-97

    Photo
    Views8.73K
    Forwards—
    Reactions38
    Comments—
  4. 🚨 БОЖХОНА СОҲАСИДА ЯНГИ СОДДАЛАШТИРИШЛАР! Қонунчилик палатасида божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Лойиҳада бир қатор муҳим енгилликлар назарда тутилмоқда: 🚘 Чет эл автомобиллари учун Ўзбекистонда бўлиш муддати 90 кундан 180 кунга узайтирилиши таклиф этилмоқда. 💳 Божхона тўловларини тўлашда Кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 60 кундан 120 кунгача узайтирилиши кўзда тутилмоқда. 📉 Тўловларни кечиктириш фоизлари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига мувофиқ белгиланиши назарда тутилмоқда. 🖥 Бюрократик жараёнлар қисқариши Лицензия, рухсатнома ва хабар бериш тартибларида ҳужжатларни «Ягона дарча» тизими орқали қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади. ⚠️ Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган. Таклиф этилаётган нормалар ҳали қонунчиликда белгиланган кейинги босқичлардан ўтиши лозим. @autodeklarant

    Text
    Views7.23K
    Forwards—
    Reactions30
    Comments—

Latest posts

#660Text

🚘 АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТИГА ЧЕКЛОВ ТАКЛИФ ҚИЛИНМОҚДА. ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАРГА ЎТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ҲАМ КЕРАК ЭМАСМИ? Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво ифлосланиши кучайган кунларда автомобилларни давлат рақамининг охирги рақамига қараб тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатлантиришни таклиф қилмоқда. 📌 Таклифга кўра: ▪️ Тоқ рақамли автомобиллар — тоқ кунлари; ▪️ Жуфт рақамли автомобиллар — жуфт кунлари ҳаракатланиши мумкин. Масалан, давлат рақами 007 билан тугайдиган автомобиль тоқ кунларда, 008 билан тугайдиган автомобиль эса жуфт кунларда ҳаракатланиши назарда тутилмоқда. ⚡️ Электромобиллар ва махсус транспорт воситалари ушбу чекловдан мустасно бўлиши таклиф қилинмоқда. Бироқ, савол туғилади: бензинли автомобиллар ҳаракатини чеклаш билан бирга, аҳолини электромобилларга ўтишга рағбатлантириш чоралари ҳам кўрилиши керак эмасми? Ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида автомобиллар ҳаракатини чеклаш таклиф қилинаётган бир пайтда, электромобиллар импортидаги утилизация йиғими масаласига ҳам эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Амалда импорт қилинадиган ▪️ 3 йилгача бўлган электромобиллар учун утилизация йиғими 120 БҲМ, ▪️3 йилдан эски электромобиллар учун эса 210 БҲМни ташкил этади. Агар мақсад ҳаво сифатини яхшилаш ва аҳолини экологик тоза транспорт воситаларига ўтказиш бўлса, фақат ҳаракатни чеклаш билан эмас, балки электромобилларни импорт қилиш ва улардан фойдаланишни иқтисодий жиҳатдан ҳам рағбатлантириш орқали ёндашиш керак. Бензинли автомобиллар эгаларига чекловлар қўйиш билан бирга, электромобиллар импортидаги утилизация йиғимини камайтириш ёки қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам кун тартибига чиқарилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Экологик сиёсат фақат чекловлардан иборат бўлмаслиги, балки аҳоли учун экологик тоза транспортни танлашни ҳам манфаатли қилиши лозим. @autodeklarant

Open in Telegram
Views2,030−72%vs avg
Forwards—
Reactions41
Comments—
#658Text

🚘 Полигон бекор бўлди, энди сертификат лимитими? Аввал нархларнинг ошишига ўрганиб қолдик. Энди эса сертификатлашда кунлик лимит билан ҳам ҳисоблашишга тўғри келяпти. Маълум бўлишича, сертификатлаш органларида автомобиллар учун мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича кунлик 24 та лимит жорий қилинган. Натижада, сертификат олиш жараёни бир кунлик ишдан бир ҳафтагача чўзилиши мумкин. Бу ҳолат тадбиркорлар учун янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Чунки мувофиқлик сертификатисиз автомобилни ЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Автомобилни сотиб олган мижоз эса ўз машинасини ўз вақтида рўйхатдан ўтказа олмагач, эътирозини автомобиль сотувчисига билдирмоқда. Оқибатда, сертификатлашдаги чеклов тадбиркорлар зиммасига қўшимча муаммо ва масъулият юкламоқда. Савол туғилади: кунлик 24 та лимит қандай заруратдан келиб чиқди? Автомобиллар сертификатлаш жараёнини тезлаштириш ва ортиқча тўсиқларни бартараф этиш ўрнига, янги лимитлар жорий этилиши бозор иштирокчилари ва автомобилни сотиб олган фуқаролар учун яна бир навбат ва оворагарчиликни келтириб чиқармайдими? Полигон масаласи ҳал бўлди дегандик. Энди навбат сертификат лимитига келдими? @autodeklarant

Open in Telegram
Views5,800−19%vs avg
Forwards—
Reactions84
Comments—
#657Text

🚨 БОЖХОНА СОҲАСИДА ЯНГИ СОДДАЛАШТИРИШЛАР! Қонунчилик палатасида божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Лойиҳада бир қатор муҳим енгилликлар назарда тутилмоқда: 🚘 Чет эл автомобиллари учун Ўзбекистонда бўлиш муддати 90 кундан 180 кунга узайтирилиши таклиф этилмоқда. 💳 Божхона тўловларини тўлашда Кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 60 кундан 120 кунгача узайтирилиши кўзда тутилмоқда. 📉 Тўловларни кечиктириш фоизлари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига мувофиқ белгиланиши назарда тутилмоқда. 🖥 Бюрократик жараёнлар қисқариши Лицензия, рухсатнома ва хабар бериш тартибларида ҳужжатларни «Ягона дарча» тизими орқали қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади. ⚠️ Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган. Таклиф этилаётган нормалар ҳали қонунчиликда белгиланган кейинги босқичлардан ўтиши лозим. @autodeklarant

Open in Telegram
Views7,230+1%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—
#656Photo

🚘 ЭЛЕКТРОМОБИЛЬ ИМПОРТИДА УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИ: ҲАР ДОИМ ҲАМ АРЗОН ЭМАС! Кўпчилик электромобилларни импорт қилишда божхона тўловлари камроқ бўлади, деб ўйлайди. Аммо утилизация йиғимига келганда, айрим ҳолатларда электромобил учун тўлов бензинли автомобилникидан анча юқори бўлиши мумкин. 📊 Масалан, 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобиль билан электромобилни таққосласак: 🔋 Электромобиль: ▪️ 1 ёшгача ва 1 ёшдан 3 ёшгача — 120 БҲМ ▪️ 3 ёшдан катта — 210 БҲМ ⛽️ 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобиль: ▪️ 1 ёшгача ва 1 ёшдан 3 ёшгача — 30 БҲМ ▪️ 3 ёшдан катта — 90 БҲМ ⚖️ Демак, 3 ёшгача бўлган автомобиллар мисолида электромобиль учун утилизация йиғими 1 000 см³ гача бўлган бензинли автомобилникидан 4 баробар юқори. Бу эса автомобиль импорт қилишда фақат божхона божи ёки НДСни эмас, балки утилизация йиғими, автомобиль ёши ва бошқа божхона тўловларини ҳам олдиндан ҳисоблаш муҳимлигини кўрсатади. 📌 Импорт қилишдан олдин тўловларни ҳисоблаб, автомобилнинг умумий харажатини билиб олиш — ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олишга ёрдам беради. Биз ушбу жадвални автомобил импорт қилувчилар ва харид қилишни режалаштираётганлар учун манфаатли ва тушунарли маълумот бўлсин деган мақсадда тайёрладик. 🤝 AVTODEKLARANT — божхона брокери, сизнинг ишончли вакилингиз! 😎 Instagram: @autodeklarant 😎 Telegram: @autodeklarant 📞 Telefon:+99888-877-77-97

Open in Telegram
Views8,730+22%vs avg
Forwards—
Reactions38
Comments—
#655Link preview

ЭЛЕКТРОМОБИЛГА ЎТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРАМИЗМИ ЁКИ УНГА ТЎСИҚ ҚЎЯМИЗМИ? Бугун Ўзбекистон учун энергетика масаласи оддий иқтисодий муаммо эмас. Ёқилғига бўлган талаб ортиб бораётган, ички ресурслар эса бу талабни тўлиқ қоплашда қийналаётган бир шароитда муқобил транспорт воситаларига ўтиш заруратга айланмоқда. Шундай экан, электромобиллар бозорини ривожлантириш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири бўлиши керак. Лекин амалдаги ҳолатга қаранг: электромобил сотиб олишни истаган фуқаро нафақат автомобилнинг ўзи учун, балки унинг нархини сезиларли оширадиган қўшимча йиғимлар учун ҳам пул тўлашга мажбур. Бу ерда бир савол туғилади: агар давлат электромобиллардан фойдаланишни кенгайтиришдан манфаатдор бўлса, нима учун улар импортига қўшимча молиявий юк юкланмоқда? Утилизация йиғимининг мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлса, электромобилларга нисбатан бундай ёндашувнинг иқтисодий ва экологик асослари қайта кўриб чиқилиши керак. Бозорда рақобат бўлмаса, нарх пасаймайди. Импортга тўсиқлар кўпайса, истеъмолчи танлови чекланади. Натижада электромобил оммалашиши эмас, аксинча, унинг харид қилиниши қийинлашади. Давлатнинг вазифаси бозорда сунъий қимматчилик яратиш эмас, аҳоли учун қулай ва рақобатбардош шароит шакллантиришдир. Электромобиллар учун утилизация йиғимини бекор қилиш ёки камида уни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Энергетик мустақиллик ҳақида гапираётган эканмиз, унга олиб борувчи йўлда ўзимиз тўсиқ бўлмаслигимиз керак. @autodeklarant

Open in Telegram
Views10,200+42%vs avg
Forwards—
Reactions140
Comments—
#654Link preview
Views9,030+26%vs avg
Forwards—
Reactions28
Comments—
#653Text

🚘 АВТОМОБИЛ ОЛИШ ҲАМ, УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҲАМ ҚИММАТЛАШИБ БОРМОҚДА! Бугунги кунда автомобиль сотиб олишнинг ўзи осон эмас. Одамлар йиллаб пул йиғиб, кредит олиб ёки бор имкониятини ишга солиб машина харид қилмоқда. Аммо машина сотиб олиш билан харажатлар тугамайди — уни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам олиш учун ҳам анча маблағ талаб этилади. 📌 Амалдаги тўловлар: ⛽ Бензинли автомобиллар: ▪️ Техпаспорт — 616 000 сўм ▪️ Рўйхатдан ўтказиш — 3 009 600 сўм ▪️ Ариза — 44 000 сўм 💰 Жами: 3 669 600 сўм ⚡ Электромобиллар: ▪️ Техпаспорт — 616 000 сўм ▪️ Рўйхатдан ўтказиш — 660 000 сўм ▪️ Ариза — 44 000 сўм 💰 Жами: 1 320 000 сўм 🔢 Давлат рақами: ▪️ Оддий рақам — 4 620 000 сўм ▪️ Аукцион рақамлари — 5 280 000 сўмдан 13 200 000 сўмгача. Бир ўйлаб кўринг: бензинли автомобиль эгаси рақам учун алоҳида тўловни ҳам ҳисобга олса, фақатгина расмийлаштириш ва оддий рақам олишга 8 289 600 сўм сарфлайди. Бу — ҳали ёқилғи, суғурта, техник хизмат ва бошқа харажатларсиз! ❓ Савол туғилади: оддий фуқаро учун автомобиль фақат ҳаракатланиш воситасими ёки кундан-кунга қимматлашиб бораётган молиявий юкми? Албатта, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун маълум тўловлар бўлиши табиий. Аммо аҳоли даромадлари ва кундалик харажатларини ҳам инобатга олиш муҳим. Автомобиль кўпчилик учун шунчаки ҳашамат эмас, балки оила эҳтиёжи, ишга бориш ва даромад топиш воситаси ҳамдир. @autodeklarant

Open in Telegram
Views14,000+95%vs avg
Forwards—
Reactions201
Comments—
#649Video

🚀 TESLA ЯНГИ ROADSTER’НИ КЎРСАТДИ: 0,59 СОНИЯДА 96 КМ/СОАТ ВА ҲАВОГА КЎТАРИЛИШ! Илон Маск Tesla ва SpaceX муҳандислари ҳамкорлигида яратилган янги Roadster’ни тақдим этди. Компания маълумотларига кўра, автомобил нафақат ўта тез ҳаракатланиши, балки махсус технологиялар ёрдамида ҳавога ҳам кўтарилиши мумкин. 🤯 ⚡️ Автомобилнинг учта версияси мавжуд: 🔹 Performance — 96 км/соат тезликка 1,6 сониядан кам вақтда чиқади. Бронь нархи — $50 000. 🔹 Thrust — сиқилган ҳаво билан ишловчи двигателларга эга. 96 км/соат тезликка 0,9 сониядан кам вақтда чиқиши айтилмоқда. Бронь — $250 000. 🔹 Rocket — бир кишилик, ҳавога кўтарилиш имкониятига эга версия. 96 км/соатга 0,59 сониядан кам вақтда чиқиши даъво қилинмоқда. Максимал тезлиги — 370 км/соатдан юқори. Захира юриши — 480 км дан ортиқ. Tesla ишлаб чиқаришни 2028 йилда бошлашни режалаштирмоқда. ⚠️ Ҳавога кўтарилувчи Rocket версияси умумий фойдаланишдаги йўллар учун сертификатланмаган. Автомобилнинг якуний нархи ҳозирча эълон қилинмаган. @autodeklarant

Open in Telegram
Views12,700+77%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#647Text
Views14,000+95%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#646Photo
Views13,400+87%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—

All posts

Connections