Асланов билан футбол

Who mentions Асланов билан футбол

Mentioned or reposted by

Latest mentions

  1. 01
    QobiljonovQobiljonov@qobiljonovuz,
    Views821
    Forwards1
    Reactions20
    Comments—
  2. 02
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    Осиё Элит Чемпионлар Лигасида ўтган мавсум яхшироқ тўплар нисбати билан 8 очко кейинги босқич учун етарли бўлган экан. Икки йил олдин эса "Пахтакор" 7 очко билан плей-оффга чиққан сўнгги жамоа бўлганди. Демак, тахминан 8 очкони ўтиш чегараси деб ҳисобласак, кейинги 4 ўйинда "Нефтчи"га 4, "Пахтакор"га эса 6 очко керак бўлади. Рақиблар эса қуйидагилар: "Нефтчи"да: Ал Ҳилол (уйда), Истиқлол (сафарда), Ал Аҳли (уйда), Ал Кодисия (сафарда), "Пахтакор"да: Ал Иттиҳод (сафарда), Трактор (уйда), Истиқлол (уйда), Ал Ҳилол (сафарда), Тақвимга қарасак, очколари оз бўлса-да, "Пахтакор"нинг вазифаси осонроқ кўриняпти, сабаби, ўз майдонида икки Эрон жамоаси билан ўйнайди. "Нефтчи"да эса бир Эрон сафаридан бошқа ҳаммаси Саудия Арабистони жамоалари. Лекин, аввалги йилларда бу босқичда атиги 12 жамоа бўлган, бу сафар 16 та. Ўйинлар сони тенг бўлса-да, умумий даража бироз тушган бўлиши мумкин, яъни ҳатто 8 очко ҳам етмаслик эҳтимоли катта. Агар барча Саудия Арабистони жамоалари ўз мақсадига барибир етади деб ҳисобласак, қолган 3 ўрин учун даъвогарлар - "Ал Айн" ва "Шабаб" аллақачон 9 очко тўплаб бўлди, "Истиқлол" 9 очко қилиш учун атиги бир ғалаба кифоя. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views24.7K
    Forwards12
    Reactions157
    Comments—
  3. 03
    Penalty | Narzulla SaydullayevPenalty | Narzulla Saydullayev@penaltynarzulla,
    Views17.7K
    Forwards18
    Reactions32
    Comments7
  4. 04
    BoburAkmalovBoburAkmalov@boburakmalov,
    Views14.4K
    Forwards13
    Reactions280
    Comments—
  5. 05
    Футбол ҳақидаФутбол ҳақида@salimov_futbol,

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор»ни бутунлай оламан, стадионни замонавий қиламан, атрофини парк ва бошқа кўнгилочар объектлар билан ривожлантираман деганида, биринчи бўлиб қарши чиққанлардан бири Асланов эди. Унинг мақоласи керакли жойларга етиб борган ва шу билан бу иш тўхтаган эди. Ҳозир эса Аслановнинг «Пахтакорни пул тўлаб сотиб олиш керак» деган позицияси яна муҳокама қилинмоқда. Аслановнинг аргументини тушуниш мумкин: шунча ер, стадион ва инфратузилма давлатники бўлса, булар бировга текинга ўтиб кетмаслиги керак. Тўғри. Лекин инвесторнинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Биринчидан, Ортиқхўжаев «Пахтакор»ни олиш масаласи чиқишидан олдин ҳам 3 йил давомида жамоага ўз маблағидан пул тикиб келган эди. Яъни у пул тиккан. Келажакда ҳам тикади ва айнан шу пуллар сотиб олинаётган пул ҳисобида бўлиши керак дегандак. Иккинчидан, у стадион ва инфратузилмани олса, бу унинг учун тайёр пул машинаси эмас. Аксинча, уни сақлаш, таъмирлаш, клубни таъминлаш ва ривожлантириш учун ҳар йили яна катта маблағ сарфлаш керак. Дейлик, бу харажат йилига ўртача 10 миллион доллар атрофида бўлиши мумкин. Шунда савол туғилади: Агар инвестор актив учун пул тўласа, кейин уни сақлаш ва ривожлантиришга ҳам ҳар йили миллионлаб доллар сарфласа — бу активнинг ҳақиқий қиймати қанча бўлади? Бу ерда яна бир нарса бор. Ўша вақтда «Пахтакор» ҳудудига уй-жой қуриб, ерни хоҳлаганча тижорийлаштириш имконияти ҳам йўқ эди. Демак, инвесторга «мана, катта ер, хоҳлаганингни қилавер» дейилмаган. Аксинча, стадион сақланиши, спорт объекти сифатида ишлаши керак эди. Ортиқхўжаевнинг режаси ҳам стадионни бузиб, ўрнига уй қуриш эмас эди. Стадионни замонавийлаштириш, атрофини парк қилиш, кўнгилочар жойлар ва тижорий объектлар билан ривожлантириш эди. Шунинг учун мен бу ерда Аслановни ҳам, инвесторни ҳам мутлақо ноҳақ деб айтолмайман. Аслановнинг гапи — давлат мулки нуқтаи назаридан тўғри. Инвесторнинг гапи — инвестиция ва кейинги харажатлар нуқтаи назаридан тўғри. Менимча, масалани «текинга бердими ёки пулга сотдими?» деган битта савол билан ҳал қилиб бўлмайди. Ҳисоб-китоб қилиш керак. Давлат нимани беряпти — қанча туради? Инвестор олдин қанча пул тикиб бўлган? Кейин қанча пул тикиши керак? Клуб, стадион, академия ва инфратузилма учун қанча мажбурият олади? Мана шу рақамлар чиқарилса, ким ҳақлиги кўринади. Шахсан менга қизиқ бўлгани ҳам шу. «Пахтакор»ни ким текинга олади?» деган саволдан кўра, «бу битимда давлат қанча беради ва эвазига қанча олади?» деган савол муҳимроқ. Чунки инвесторга катта актив бериш ҳам халқнинг пули. Лекин инвесторни ўша активни сақлаш ва ўн йиллаб катта маблағ сарфлашга мажбур қилиш ҳам битимнинг бир қисми. Шунинг учун менимча, бу ерда бир томонни мутлақо оқ, иккинчи томонни мутлақо қора қилиш нотўғри. Ким ҳақлигини ҳиссиёт эмас, ҳисоб-китоб ҳал қилиши керак эди. Лекин барчаси тўхтатилди ва бир футбол клуби хусусий инвестордан қуруқ қолди. @Salimov_futbol

    Texteditedmentioned
    Views41K
    Forwards57
    Reactions172
    Comments—
  6. 06
    BoburAkmalovBoburAkmalov@boburakmalov,

    Жозе Моуриньонинг "Барселона" устидан ғалабадан кейинги матбуот анжумани ўта узоқ давом этди, айтишларича, 40 дақиқагача борган. Моуриньо жуда кўп гапирган, айниқса, тактик томонларга батафсил тўхталган, ҳар бир қарорини журналистларга тушунтиришга уринган. Бу билан Жозе Моуриньо мақтанган, деб ўйлайсизми? Ахир сўнгги йилларда "Бенфика", "Фенербахче", "Рома"ларда ишлаб келган мураббий учун бундай катта ғалаба ростан ҳам мақтанишга асосдир? Лекин бу Жозе, уни яхши билсангиз, матбуот анжуманлари у учун кураш қуролларидан бири, буни ҳам ишлатмаса, у Жозе эмас. Матбуот анжуманини у шунчаки мақтаниш учун исроф қилмайди, тўғрими? Менимча, "Барселона"ни ожиз қолдирган ҳар бир нуқтага алоҳида тўхталар экан, у Ла Лигадаги бошқа жамоаларга сингал жўнатмоқда. Ахир шу пайтгача юз фоизлик натижа кўрсатиб келаётган "Барселона"ни биргина Эл Класикода ютиб совринсиз қолдириб бўлмаслигини Жозе яхши тушунади. Ана, мен шунақа қилиб ютдим, сизлар ҳам шу жиҳатларга эътибор берсангиз, сизларда ҳам имконият бўлади, демоқчи. Масалан, икки ҳафтадан кейин ўз майдонида "Барселона"ни қабул қиладиган Симеонега. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views26.2K
    Forwards61
    Reactions694
    Comments—
  7. 07
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    Ўша интервюсиз ҳам Бруно яхши формада эмасди, яъни унинг захирада қолиши аслида адекват қарор. Лекин бунгача Бруно доим яхши формага ўйнаб-ўйнаб қайтган, захирадан эмас, демак, бу ҳам аслида аввалги тренерлар қилмаган жасур юриш ҳам. Айниқса, агар ғалаба қозонса... Лекин юта олмай, иккинчи таймда майдонга туширишга мажбур бўлса - мураббийнинг яна бир мағлубияти. Мураббий янги келганида юлдузлар билан курашиши осонроқ, чунки яқин истиқболда истеъфо хавфи бўлмайди. Тен Хаг Роналду билан, Аморим Рэшфорд билан зиддиятга борганда, кучли позицияда эдилар. Каррикда ундаймас, унинг ўзи ҳам, Бруно ҳам сезиб турибдики, жамоадан биринчи бўлиб мураббий кетиши эҳтимоли катта. Мана шу жиҳатдан ҳам анча жасур қарор, тўғрими? Ёки «Меҳробдан чаён»даги Анвар айтганидек, дор остига олиб келинган одамдан жасурроқ одам борми? ) @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views23.5K
    Forwards9
    Reactions121
    Comments—
  8. 08
    Hasan Turdialiyev | Rasmiy kanalHasan Turdialiyev | Rasmiy kanal@turdialiyevhasan,
    Views22.4K
    Forwards19
    Reactions267
    Comments—
  9. 09
    BoburAkmalovBoburAkmalov@boburakmalov,
    Views29.5K
    Forwards234
    Reactions457
    Comments—
  10. 10
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    Бугун Тошкентда чемпионлик ўйини бўлади. Орадаги фарқ 2 очко. Агар кейинги ўйинлар тақвими «Пахтакор»да енгилроқ эканини эътиборга олсак, тошкентликлар ғалаба қозонса, кейин пешқадамликни бермаслиги мумкин. Дуранг ё «Нефтчи» ғалабаси фарғоналикларни 1-ўринда қолдиради. Бу ҳолат беихтиёр 1993 йилги унутилмас ўйинни ёдга солади. Ўшанда «Нефтчи» Тошкентга 5 очколик устунлик билан келган, мезбонларга чемпионлик пойгасида қолиш учун ғалаба шарт эди. 2:0, 3:1, 3:3, 4:3, 4:4 - шу тарзда давом этган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўнг бурчак томондан «Пахтакор» жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлади. Миржалол Қосимов тўпни нуқтага ўрнатиб, зарбани чап оёқда тўғри дарвозанинг узоқ юқори бурчагига йўналтиради. Терма жамоа посбони Наримон Осмоновнинг қўли юқоридан келган бурама зарбага етмайди - 5:4. Фарқ 3 очкога (у пайтда ғалаба учун 2 очко берилган) қисқарди. Лекин барибир якунда «Нефтчи» чемпионликка эришган бўлса-да, ўша ўйин футболимиз тарихидаги энг ёрқин учрашув сифатида эсда қолди. Умид қиламизки, ким ютишидан қатъи назар, бугунги ўйин ҳам шундай бўлади. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views15.4K
    Forwards21
    Reactions159
    Comments—
  11. 11
    Футбол қоидалариФутбол қоидалари@futbol_qoidalar,

    Бугун Тошкентда чемпионлик ўйини бўлади. Орадаги фарқ 2 очко. Агар кейинги ўйинлар тақвими «Пахтакор»да енгилроқ эканини эътиборга олсак, тошкентликлар ғалаба қозонса, кейин пешқадамликни бермаслиги мумкин. Дуранг ё «Нефтчи» ғалабаси фарғоналикларни 1-ўринда қолдиради. Бу ҳолат беихтиёр 1993 йилги унутилмас ўйинни ёдга солади. Ўшанда «Нефтчи» Тошкентга 5 очколик устунлик билан келган, мезбонларга чемпионлик пойгасида қолиш учун ғалаба шарт эди. 2:0, 3:1, 3:3, 4:3, 4:4 - шу тарзда давом этган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўнг бурчак томондан «Пахтакор» жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлади. Миржалол Қосимов тўпни нуқтага ўрнатиб, зарбани чап оёқда тўғри дарвозанинг узоқ юқори бурчагига йўналтиради. Терма жамоа посбони Наримон Осмоновнинг қўли юқоридан келган бурама зарбага етмайди - 5:4. Фарқ 3 очкога (у пайтда ғалаба учун 2 очко берилган) қисқарди. Лекин барибир якунда «Нефтчи» чемпионликка эришган бўлса-да, ўша ўйин футболимиз тарихидаги энг ёрқин учрашув сифатида эсда қолди. Умид қиламизки, ким ютишидан қатъи назар, бугунги ўйин ҳам шундай бўлади. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views1.18K
    Forwards4
    Reactions23
    Comments1
  12. 12
    Даврон ФайзиевДаврон ФайзиевVerified@davron_fayziev,

    Бугун Тошкентда чемпионлик ўйини бўлади. Орадаги фарқ 2 очко. Агар кейинги ўйинлар тақвими «Пахтакор»да енгилроқ эканини эътиборга олсак, тошкентликлар ғалаба қозонса, кейин пешқадамликни бермаслиги мумкин. Дуранг ё «Нефтчи» ғалабаси фарғоналикларни 1-ўринда қолдиради. Бу ҳолат беихтиёр 1993 йилги унутилмас ўйинни ёдга солади. Ўшанда «Нефтчи» Тошкентга 5 очколик устунлик билан келган, мезбонларга чемпионлик пойгасида қолиш учун ғалаба шарт эди. 2:0, 3:1, 3:3, 4:4, 4:4 - шу тарзда давом этган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўнг бурчак томондан «Пахтакор» жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлади. Миржалол Қосимов тўпни нуқтага ўрнатиб, зарбани чап оёқда тўғри дарвозанинг узоқ юқори бурчагига йўналтиради. Терма жамоа посбони Наримон Осмоновнинг қўли юқоридан келган бурама зарбага етмайди - 5:4. Фарқ 3 очкога (у пайтда ғалаба учун 2 очко берилган) қисқарди. Лекин барибир якунда «Нефтчи» чемпионликка эришган бўлса-да, ўша ўйин футболимиз тарихидаги энг ёрқин учрашув сифатида эсда қолди. Умид қиламизки, ким ютишидан қатъи назар, бугунги ўйин ҳам шундай бўлади. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views124K
    Forwards57
    Reactions882
    Comments—
  13. 13
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,
    Views26.4K
    Forwards8
    Reactions215
    Comments—
  14. 14
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    Бурчак тўпларига ҳам VAR аралашишни бошлаганини биласиз. Агар ҳакам бурчак тўпини нотўғри белгиласа, VAR тўғрилаши мумкин. Юқоридаги расмга қаранг, Ферран Торрес устунни нишонга олган вазият. Кейин ҳимоячи тўпни ташқарига тепиб юборди, бурчак тўпи белгиланди. Кейин Лука Эрнандес боши билан гол уриб ҳисобни 2:1 га етказди. Расмга қаранг, Торрес мана шу ерда офсайдда турган бўлиши мумкин. Чизиқ билан яхшилаб ўлчаш керак. Агар офсайд бўлса, бурчак тўпи ҳам нотўғри белгиланган бўлиб чиқади. Гол билан якунланган бурчак тўпи аслида бекор қилиниши лозим эди. Қизиқ томони, жаҳон чемпионати пайтида, яъни бурчак тўплари белгилашда VAR аралашишни бошлаганда, мана шу ҳолатлар учун ҳам офсайд текширилган. Яъни, агар бирор офсайддан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетса, VAR "бу ерда офсайд бор эди, бурчак тўпи белгилама" деб айта оларди. УЕФА айнан мана шу жиҳатдан фарқли ёндашув белгилади. Ҳа, агар тўп ҳужумчидан ташқарига чиқиб кетган бўлса, VAR аралашиб, бурчак тўпини бекор қила олади. Лекин бунақа офсайд ҳолатларга аралаша олмайди. VAR нинг вазифаси фақат тўп кимдан чиқиб кетганини аниқлаш холос. Бу вазиятда тўпни ҳимоячи тепиб юборди, бўлди, VAR бошқа ҳолатларни, жумладан, бурчак тўпини аниқлаш учун офсайдни баҳолай олмайди. Агар Торрес гол урганда ёки умуман ўша ҳужум гол билан тугаганда, VAR голни баҳолаш учун офсайдни ўлчаб чиқарди. @aslanov_futbol

    Photomentionedreposted
    Views21.9K
    Forwards46
    Reactions282
    Comments—
  15. 15
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    Мағлубият ғалабадан ҳам фойдалироқ бўлиши мумкинми? Баъзида, ҳа. Масалан, «Сити»нинг кечаги мағлубияти. Йўқотилган очко ҳеч нарсамас, барибир жамоа плей-оффда бўлади. Ютганда нима бўларди? Ҳа, плюс уч очко. Мухлислар хурсанд бўлишади, лекин кузги «ПСЖ»ни биламизку. Кўп ютқазган, нормал ҳолат. Сен уларни баҳорда ютиб кўр. Лекин 2-таймни «Сити» 2:1 ҳисобида ютди. Ҳатто камбэк қилиши мумкинлигига ишонтирди. Мен ишондим, масалан. Демак, уларнинг ўзи ҳам ишонган. Семеньо ишонган, Ндайе ишонган, Андерсоннинг чап бурчакдаги дриблингини кўрдингизми? Буаддичи, ким айтади уни ёш бола деб. Доннарумма керак бўлса пеналти ҳам қайтаради. Холанд ҳам ишонди, янги шериклар билан ҳам узоққа борса бўлади. Бир таймнинг ўзида жарима майдони ичидан 14 та зарба берар экансан, албатта кейинги сафар кўпроқ гол киради. Мана шу ишонч кеча пайдо бўлди, «Энфилд»да эмас. Бир киши кам бўлиб ютган «Траффорд»даяммас. Кеча. Дунёнинг энг яхши жамоасига қарши истаганини қила олиши мумкинлигига ишонч. Бу янада хавфлироқ. Чемпионлар Лигасидаям, АПЛ да ҳам. Мен бу йилги АПЛни «Арсенал» осонгина ютиб олади, деб ўйлаётгандим. Кеча бироз шубҳа пайдо бўлди. Анови айблов ишлари туфайли эртаси ноаниқ бўлган футболчилар 2:4 эмас, 3:4 ютқазиш учун сўнгги дақиқаларгача жанг қилар экан, шубҳасиз, ҳамма жойда охиригача курашишади ҳали. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views26.9K
    Forwards26
    Reactions343
    Comments—
  16. 16
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    "Пахтакор"нинг "Ал Кодисия"га қарши ўйинида стадионга қанча мухлис ташриф буюрганини ҳеч қаердан топа олмадим. Фақат бир порталда 2 650 нафар деб кўрсатилган, балким сал кўпроқдир, лекин барибир, Чемпионлар Лигаси ўйини учун жуда кам эди. Твиттерда шу мавзу кўтарилганда, баъзилар об-ҳавони айтишди, баъзилар эса чиптани қиммат дейишди. Юз минг сўм экан, тўғриси, бу стадионни ҳеч бўлмаса ярми тўлиши учун қимматлик қиладими ёки нормами, аниқ айта олмайман. Шуниси факт, қизиқиш паст. Қизиғи, келаси ўйинда "Пахтакор" "Ан Наср" билан ўйнайди, рақиб таркибида Криштиану Роналду ҳам келиши эҳтимоли бор. Ўйлайманки, бу факторнинг ўзи стадион тўлишига етарли бўлиши мумкин. Тасаввур қилинг, 30 минг мухлис ўйинга кирса, яъни Тошкентда "Пахтакор" мухлислари, аниқроғи, "Пахтакор" ўйинини томоша қилишни истовчилар Криштиану Роналду мухлисларидан ўн баробар кам экани исботланса... @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views27.4K
    Forwards20
    Reactions389
    Comments—
  17. 17
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    "Манчестер Юнайтед"да муваффақиятсиз давр бошланиши билан мураббийдан ташқари, Бруно Фернандеш борасида ҳам танқидий фикрлар кўпайишни бошлайди. Бу гапларнинг кўпида жон бор ва бу нормал ҳам. Брунода ноаниқ паслар, тўп йўқотишлардан ташқари, оддий кўзга ташланмайдиган бошқа камчилик ҳам бор - тактик интизомсизлик.  Бу ҳатто баъзида унинг мухлисларга ёқадиган жиҳатидек кўринади ҳам. Мисол учун, тўп рақиб ҳимоячиларда ва Бруно бирданига уларга ташланиб, фаол прессинг қилади. Четдан қараганда, ижобий хислат, ҳа, жамоа учун жон куйдиряпти, ҳеч ким у каби югурмайди тўп орқасидан, тўғри. Лекин бундай ҳаракатлар агар жамоадан ҳоли, индивидуал қарор сифатида амалга оширилса, зарар келтиради - ҳимоячилар бемалол Брунони бир пас билан ўйиндан чиқариши, аслида Бруно тўлдириши керак бўлган позиция эса очиқ қолиб кетиши мумкин. Бу айниқса, Аморим даврида, марказда ўйнаганда кўпроқ зиён келтирганди. Хўп, агар Бруно шунақа камчиликлари билан ҳам ҳар ўйинда бир нечта голли вазиятлар яратса, ассистлар қайд этса, кўз юмиш мумкин, унинг бу услубидан жамоага келадиган фойдаси зарарини бемалол қоплайди. Бу жиҳатдан Бруно Роналдуга ҳам ўхшаб кетади. Қачонки, Роналду йилига 50-60 тадан голлар уриб юрганда, унинг прессингга қатнашмаслиги ва бошқа камчиликларига рози бўлинарди. Кейин Роналдунинг голлари камайгач, унинг камчиликлари кўрина бошлайди. Бруно Фернандеш ҳақида танқидлар кўпайгани, шу, унинг ўйин услуби, интизомсизлигида эмас, бу камчиликлар энг бошидан бор. Фарқ шундаки, бу мавсум Бруно аввалгидек самарали эмас, 7 ўйинда унда атиги 1 та ассист холос ва у яратган хавфли вазиятлар ҳам сони ҳам - 1. Ўтган мавсум 34 ўйинда 33 та ўта хавфли вазият яратган, бу мавсум 7 ўйинда 1 дона. Фарқ шунда. Бруно Португалияда гўёки янги авлод сиймоси ўлароқ Роналдуга қарама-қарши қўйилади, лекин бу мавсумда унинг ўзи «МЮ»нинг Роналдусига айланиб қолди. Агар эски даражасига қайтмаса, бундай гаплар кўпаяверади. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views26.3K
    Forwards5
    Reactions95
    Comments—
  18. 18
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    Терма жамоалар билан боғлиқ йиғинлар одатда топ-клубларга кўпроқ ҳалақит беради, чунки уларнинг таркибида турли терма жамоалар аъзолари нисбатан кўпроқ. Шунинг учун одатда бунақа йиғинлардан сўнг ўтадиган турларда топ-клублар бироз қийналишади. Қизиғи, "Тоттенҳэм" ва "Челси" анча кучли таркибга эга ва ёзда бир қатор катта харидларни амалга оширган бўлишса-да, уч ҳафталик танаффус уларга анча кам таъсир қилган. "МЮ"га қарши асосий таркибда майдонга тушган "Тоттенҳэм" футболчилари ичида фақат 3 футболчи - Тонали, ван Хекке ва Бергвал терма жамоага бориб келган холос. Шунингдек, Арчи Грей Англия ёшлар терма жамоасида ўйнади. Қолганлар ҳам дам олиб, ҳам келаётган ўйинларга хотиржам тайёргарлик кўришган. "Челси"да шундай футболчилар фақат Лекруа (Франция) ва Рожерс (Англия). Ачимпонг ёшлар терма жамоасида ўйнади. Бўлди. Ҳатто "Сандерленд"дан ҳам шу турда асосийда ўйнаганлардан 6 нафари терма жамоага бориб келган. Қолган клубларда вазият қанақа: Брентфорд - 6 Манчестер Юнайтед - 6 Астон Вилла - 7 Брайтон - 8 Арсенал - 9 Манчестер Сити - 9 Ливерпул - 10 Ўтган турда "Челси" ҳам, "Тоттенҳэм" ҳам рақибидан анча устун ўйнагани ҳам бежиз эмас. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views24.8K
    Forwards6
    Reactions133
    Comments—
  19. 19
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    «Манчестер Юнайтед» кеча ҳам бир киши кўп бўлиб, ғалаба қозона олмагач, яна эски ўйинлар эсланяпти - «Эвертон», «Нюкасл» ва «Сити»га қарши ўйинларда жамоа сон жиҳатдан устунлик бўлса-да, мағлубиятга учраганди. Умумийлаштирганда, «МЮ»нинг қуйи блокка қарши, яъни рақиб бутун жамоа бўлиб ҳимояланганда яхши ўйнай олмайди. Аксинча, Каррикнинг ўзи қарши ҳужумларда яхшироқ, мисол қилиб ўша дербини эслаш мумкин. Фоденнинг қизил карточкасигача «МЮ» яхшироқ кўринаётганди ҳам. Лекин кечаги ҳолат бироз бошқача. Фарқ шундаки, эсланган ўйинларда қизил карточкагача ҳисоб дуранг эди. Ўз ўзидан рақиб ҳимояга ўтган ва манчестерликлар қийналганди. Кеча эса Бентанкур чиқиб кетган пайтда шундоғам «МЮ» 1:0 ютаётганди. Ноқулай сценарий эмас, «Тоттенҳэм» камчилик бўлиб ҳам ҳужум қилишга мажбур, «МЮ» бемалол қарши ҳужумларда яна голлар уриши ёки шунчаки, тўпни назорат қилиб вақтни тугатиши мумкин эди. Жамоа бундаям муваффақият қозона олмади. Демак, кечаги натижа бошқа муаммони ҳам юзага чиқаради - жамоа ментал жиҳатдан ҳам яхши эмас. Босимни енга олмаяптими, қўрқяптими, тактик камчиликми, негадир бир киши кўп бўлиб ҳам тўпни олиб қўя олмаяпти. @aslanov_futbol

    Textmentionedreposted
    Views22.8K
    Forwards4
    Reactions74
    Comments—
  20. 20
    Orif TolipovOrif Tolipov@tolipovorif,

    ЗИДАН ИЗИДАН Бувам Мессини кўрмаганлар. Аммо Пелени ва Марадонани кўрганлар. Дунёнинг энг зўр футболчиси деб эса, Михаил Месхини билардилар. Айтишларича, ушбу грузиялик ҳужумчининг хайрлашув учрашуви ҳам қизиқ ўтган экан. Сойиб Хўжаев иштирок этган “Ёр ёр” фильмидаги футбол саҳнаси эсингиздами? “Пахтакор” ўша даврлардаги энг кучли жамоалардан бири, Уругвайнинг “Насьонал” клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушганди. Ўша “Насьонал” фақат Тошкентга келмаган, “Пахтакор”га қарши ўйин уругвайликлар учун Европа турнесининг якуни эди. 1969 йилнинг ёзида “Насьонал” Тбилисида маҳаллий “Динамо”га қарши майдонга тушади. Мутасаддилар ўша паллада ўз фаолиятини якунлаш арафасида юрган, “Динамо”ни эса аллақачон тарк этиб бўлган Месхини ўйинга таклиф қилишади. Бахонада машҳур футболчи билан хайрлашув ўйинини ҳам ташкил қилиб олиш мақсадида. Келишувга кўра Михаил биринчи таймдагина ўйнаши кўзда тутилганди. У ўзининг ажойиб ўйини билан рақибларни ҳам ҳайрон қолдиради. Тайм тугаб, одатга кўра футболчилар Месхини қўлларида кўтариб майдонни айлантиришаётганликларини кўрган уругвайлик машҳур мураббий Зезе Морейра дастлаб тушунмайди ва савол беради: - Сизларда ўйинчи алмаштирилаётганда шундай одат борми? Месхининг сўнгги ўйини эканлигини ва шунинг учун бу хурмат кўрсатилаётганлигини тушунтиришгач, унинг хайронлиги баттар ошади ва истеҳзоли кулимсираб: -У кетяпти, булар қолишяптими? –деб сўрайди. Зайниддин Зиданнинг футболчилик фаолияти ҳақида гап кетганда, доим мана шу ҳикоя эсга тушаверади. Французнинг “Реал” бошқарувига келган пайтдаги ҳолат, ҳали ҳеч қачон ҳеч қайси клубни бошқармаган тажрибасиз мураббийга нисбатан бўлаётган бу қадар ишончнинг замирида ҳам айнан шу жиҳатмикин, деб ўйлайвераман. Зиданнинг бошқа футболчилардан фарқи ҳам шунда – уни ҳеч қачон ожиз кўрмаганмиз. У захирада ўтирмаган. У Қатарга ёки АҚШга кетмаган. У бундайроқ клубда фаолиятининг сўнгги даврларири ўтказмаган. У терма жамоадан четда қолмаган. Футболни тарк этишидан бир ҳафта олдин “Олтин тўп” соҳиблари Роналдо-ю Роналдиньоларни маҳв этган. У футболни тарк этишидан уч кун олдин бўлажак қирол Роналдуни ўз финтларига махлиё этган. У футболни тарк этишидан бир соатгина олдин дунёнинг энг зўр дарвозабони Буффонга “паненко усули”да гол урган. Шундай кетган у футболдан. Шунинг учун ҳам унинг ўхшаши йўқ. Шунинг учун ҳам унга ўхшаш қидирганимда дадам эмас, бувамга юзланишга мажбур бўлавераман. Зидан бир кун келиб қайсидир клубни бошқариши аниқ эди. Зўр футболчилардан зўр тренерлар чиқмайди, деган гаплар қайта эсланиши ҳам ҳақиқат, ҳатто, яхши мураббийлар захирада ўтиравериб, мураббийлик малакасини оширишади, қабилидаги хазиломуз гаплар ҳам бор. Лекин бу фикрга қўшилмаган бўлардим. Пеле ёки Марадонани мисол келтирсангиз, Кройф ва Беккенбауэрни айтишим мумкин, масалан. Шунчаки, зўр футболчилар унчалик кўп эмас, демак, бундайларнинг мураббийлик даври ҳам ҳамманинг кўз ўнгида кечади. Ахир минглаб ёмонроқ, ўртачароқ футболчилар ўтган тарихда, уларнинг ичида яхши мураббийларнинг улуши жуда жуда камку, тўғрими? Хуллас Зиданни “Реал”да нималар кутаётгани, оқибатда ундан қандай даражадаги мураббийни кутишимиз мумкинлиги менга унчалик қизиқ эмас, қизиғи, у мураббийликни ҳам айнан футболчилик фаолияти сингари, энг юқори чўққида тарк эта оладими? Фергюсон ёки Баккенбауэр каби, айни вақтида тўхтай оладими? Ёки Липпи ёки Рекхагел каби “яна бир уриниб кўришни” танлаб шарманда бўлармикин? Биласизми, буниси энди анча қийин. Футболчи ўзини куч тарк этаётганини, аввалги финтлар ва зарбалар ўхшамаётгани-ю тезлик пасайиб қолганини сезиб туради. Футболни тарк этиш учун таҳминий ёш ҳам бор, қандайдир. Лекин ақлнинг нураб, ўтмаслашиб бораётганини вақтида пайқаш осонмикин? Ҳаётда ҳам шундай, назаримда. Вақт ўтиб, ёшимизга ёш қўшилса, гўёки, тажрибали, ақлли бўлиб қолишимизни, бугундаги кўпгина хатоларимизни тузатиш имкони бўлиши ҳақида кўп ўйлаймиз, режа қиламиз. Аммо аслида, эртанги тажрибамиз ҳам бугунги ақлимиз устига қурилишини, энг муҳими қўлдан чиқиб кетган кеча ёки ҳали қўлга киритилмаган эрта эмас, бугунги ҳолатимиз, бугунги қарорларимиз эканини унутмаслик керак.. Муаллиф

    Link previewmentioned
    Views15.6K
    Forwards25
    Reactions—
    Comments—

Channels it mentions