1. 01
    Huquqiy axborotHuquqiy axborotVerified@huquqiyaxborot,

    😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди   Қонун (1186-сон, 02.11.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.   🏢 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, объектларни қуриш учун ер участкаларини ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда:   🔹 ваколатли орган ҳамда хулоса берувчиларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришига ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда аралашиш:   ➡️ БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.   ✅ Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан маиший газ баллонларида бериш:   ➖ БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.   📝 Бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорларининг учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги:   ➡️ мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.   📝 Ёнғин аудитини ўтказишга оид қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларни бузиш:   🩸 фуқароларга БҲМнинг 15 баравари, мансабдор шахсларга эса 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

    Text
    Views5.57K
    Forwards29
    Reactions—
    Comments—

Law Telegram channels in Uzbekistan