Тўланган жарима — «тўланмаган» қарздорликка айланди: ЙҲХБ ва МИБ тизимидаги узилиш ортидан фуқарога тақиқ ва ойликдан ушлаб қолиш хавфи туғилди Бухорода фуқаро билан боғлиқ ҳолат рақамлаштирилган базалар ўртасидаги ўзаро алмашинув (интеграция) қанчалик муҳим ва айни пайтда қанчалик номукаммал эканини кўрсатди. Бизда бор бўлган хужжатларга кўра, ST26800543386-рақамли қарор бўйича 618 000 сўм жарима ҳайдовчи томонидан 2026 йил 25 июль куни электрон тўлов иловаси орқали тўлиқ тўланган. Бироқ орадан ойлар ўтиб — 2026 йил 20 ноябрь куни МИБ Бухоро вилояти бўлими томонидан айнан ўша ST26800543386-рақамли қарор асосида ижро иши қўзғатилган. Натижада: Тўланган 618 000 сўм қарздорлик сифатида қайта акс этган; Устига 30 900 сўм ижро йиғими қўшилиб, жами талаб 648 900 сўмга етган; Автомототранспорт ва кўчмас мулкка тақиқ қўйиш, шунингдек фуқаронинг ишхонасига талабнома юбориб, иш ҳақининг 50 фоизини ушлаб қолиш чоралари белгиланган. Фуқаро ўз вақтида тўлаган маблағ тизимда акс этмагани сабаб энди тақиқларни ечиш, тўлов квитанциясини исботлаш ва ортиқча харажатларнинг олдини олиш билан овора бўлиши керак. Тўлов тизимлари, ЙҲХБ ва МИБ маълумотлар базаси ўртасидаги ахборот алмашинуви тезкор ва хатосиз ишлаши шарт — акс ҳолда тизим хатоси учун жавобгарлик ва оворагарчилик яна оддий фуқаро зиммасига тушаверади. Бир неча кун олдин ҳам шунга ўхшаш мавзуни-мурожаатни https://t.me/UDDU_channel/10749 ёритган эди. Лекин бирон бир натижа бўлмади. Бу гал нима билан тугаши ҳам қоронғу. Шу каби муаммоларга дучёр бўлмаслик учун, тўлаган жарималарингиз квитанцияларини сақлаб қолишларингизни сўраб қоламиз... 🛡 @UDDU_channel
Открыть в Telegram
"UDDU" CHANNEL
➖Будем выкладывать нужную ☑️ автоинформацию по законодательству Республики Узбекистан. ➖Наша группа t.me/UDDU_CHAT Ссылка для связи t.me/UDDU_help_bot ➖Каналдан олинган барча фикрлар канал муаллифлариники. Улардан фойдаланишда манбаа кўрсатилиши шарт.
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 8 нояб. 2026 г. | 5 230 |
| 9 нояб. 2026 г. | 6 010 |
| 10 нояб. 2026 г. | 6 390 |
| 11 нояб. 2026 г. | 6 095 |
| 16 нояб. 2026 г. | 6 710 |
| 17 нояб. 2026 г. | 6 605 |
| 20 нояб. 2026 г. | 6 460 |
| 24 нояб. 2026 г. | 3 040 |
| 25 нояб. 2026 г. | 4 250 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры8,48 тыс.Пересылки—Реакции17Комментарии—
- 02Просмотры7,46 тыс.Пересылки—Реакции35Комментарии—
- 03Просмотры7,34 тыс.Пересылки—Реакции8Комментарии—
- 04Просмотры6,71 тыс.Пересылки—Реакции18Комментарии—
Новые посты
#ТАШАККУРНОМА Адолат ва қонун устуворлиги учун миннатдорман! Бугун, 2026 йил 24 ноябрь куни Бухоро вилояти судида бўлиб ўтган апелляция инстанцияси суд мажлисида мен ва яна икки нафар фуқарога нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан муҳим қарор қабул қилинди. Апелляция инстанциясида ишни кўриб чиққан судья Бахтиёр Саъдуллаев томонидан Олот тумани судининг аввалги қарори бекор қилинди. 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев: "Кичик бизнес фаолиятида инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қиламиз" Тўлиқ мақола 👉 https://president.uz/uz/lists/view/9510 Мободо у, бу, масъул бехабар бўлса... 🛡 @UDDU_channel
Открыть в Telegram128/3 бу чегараланган тезлик талабларини бузиш яъни тез ҳайдаш... ДЙҲХХ ходимлари баённома тузади деб ёзиб ўтилган. Савол: Қандай қилиб ва нима билан ўлчайди? Ўша автокон радарлар ҳақида гап кетмаяптими? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramҚайсидир сабабларга кўра маъмурий баённома ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса, транспорт воситаларини тўхташ жойларида расмийлаштирилиши мумкин. Яъни жарима майдонидами? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramЭнди дарахт тагидан ёки бошқа мошина ичидан телефонни ёқиб, қоидабузарликни аниқламаймизми? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramҲурматли Анвар Рахматович! Бугунги таваллуд айёмингиз билан сизни чин дилдан табриклаб қоламиз! Сизга узоқ умр, сиҳат саломатлик, ҳамма вақт соғу-саломат оилангиз бошида бўлишингизни тилаб қоламиз! Мартабангиз бундан ҳам зиёда бўлсин ва халқ хизматидан асло чарчаманг! Ҳурмат билан "UDDU_channel" жамоаси. 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramЙўл ҳам бошқаси ҳам энасиникига кириб кетган... Айримлар мошинани ичида хуррак отиб мазза қилиб ухлаб ётибти. Ҳеч ким билан иши йўқ... 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramЙўл таъмирлаш ишлари сабаб Қашқадарё Пачкамар йўли 3 соатдан бери ёпиқ. Жуда катта тирбандлик бўлиб кетган. Кимдир қараворсин, юзлаб одамлар тиқилиб қолган😢 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramЙўл таъмирлаш ишлари сабаб Қашқадарё Пачкамар йўли 3 соатдан бери ёпиқ. Жуда катта тирбандлик бўлиб кетган. Кимдир қараворсин, юзлаб одамлар тиқилиб қолган😢 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати@avtobloguzНовости и СМИ7,43 тыс.- TSUL-Library@tsullibraryПраво8,5 тыс.
SANATSIYA@sanatsiyaПраво7,74 тыс.
Tergov departamenti@tergov_uzПраво8,57 тыс.
ANTIKORRUPSIYA@antikorruzПраво9,25 тыс.
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!@toshkentprokuraturasiПраво6,84 тыс.
Ne'mat Atamuratov@nemat_axmedovichПраво6,81 тыс.
Huquqiy axborot | Lotin@huquqiyaxborot_lotinПраво9,95 тыс.