Тўланган жарима — «тўланмаган» қарздорликка айланди: ЙҲХБ ва МИБ тизимидаги узилиш ортидан фуқарога тақиқ ва ойликдан ушлаб қолиш хавфи туғилди Бухорода фуқаро билан боғлиқ ҳолат рақамлаштирилган базалар ўртасидаги ўзаро алмашинув (интеграция) қанчалик муҳим ва айни пайтда қанчалик номукаммал эканини кўрсатди. Бизда бор бўлган хужжатларга кўра, ST26800543386-рақамли қарор бўйича 618 000 сўм жарима ҳайдовчи томонидан 2026 йил 25 июль куни электрон тўлов иловаси орқали тўлиқ тўланган. Бироқ орадан ойлар ўтиб — 2026 йил 20 ноябрь куни МИБ Бухоро вилояти бўлими томонидан айнан ўша ST26800543386-рақамли қарор асосида ижро иши қўзғатилган. Натижада: Тўланган 618 000 сўм қарздорлик сифатида қайта акс этган; Устига 30 900 сўм ижро йиғими қўшилиб, жами талаб 648 900 сўмга етган; Автомототранспорт ва кўчмас мулкка тақиқ қўйиш, шунингдек фуқаронинг ишхонасига талабнома юбориб, иш ҳақининг 50 фоизини ушлаб қолиш чоралари белгиланган. Фуқаро ўз вақтида тўлаган маблағ тизимда акс этмагани сабаб энди тақиқларни ечиш, тўлов квитанциясини исботлаш ва ортиқча харажатларнинг олдини олиш билан овора бўлиши керак. Тўлов тизимлари, ЙҲХБ ва МИБ маълумотлар базаси ўртасидаги ахборот алмашинуви тезкор ва хатосиз ишлаши шарт — акс ҳолда тизим хатоси учун жавобгарлик ва оворагарчилик яна оддий фуқаро зиммасига тушаверади. Бир неча кун олдин ҳам шунга ўхшаш мавзуни-мурожаатни https://t.me/UDDU_channel/10749 ёритган эди. Лекин бирон бир натижа бўлмади. Бу гал нима билан тугаши ҳам қоронғу. Шу каби муаммоларга дучёр бўлмаслик учун, тўлаган жарималарингиз квитанцияларини сақлаб қолишларингизни сўраб қоламиз... 🛡 @UDDU_channel
Открыть в Telegram
AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати
Энг катта хавф, бу — ички душман. Ички душман, бу — бефарқ одам. - Шавкат Мирзиёев Murojaat uchun 👉 @Avtoblog_uz_bot 👉 @maksud_070
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 9 нояб. 2026 г. | 1 770 |
| 10 нояб. 2026 г. | 2 359 |
| 11 нояб. 2026 г. | 3 890 |
| 15 нояб. 2026 г. | 3 040 |
| 17 нояб. 2026 г. | 2 497 |
| 18 нояб. 2026 г. | 2 760 |
| 19 нояб. 2026 г. | 2 610 |
| 20 нояб. 2026 г. | 2 280 |
| 25 нояб. 2026 г. | 1 140 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры3,89 тыс.Пересылки—Реакции3Комментарии—
- 02Просмотры3,22 тыс.Пересылки—Реакции3Комментарии—
- 03Просмотры3,04 тыс.Пересылки—Реакции19Комментарии—
- 04Просмотры2,99 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
Новые посты
Президентимиз Шавкат Мирзиёев: "Кичик бизнес фаолиятида инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қиламиз" Тўлиқ мақола 👉 https://president.uz/uz/lists/view/9510 Мободо у, бу, масъул бехабар бўлса... 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramИссиққина кофе ичиб жанг томоша қиладиган бўляпди 🥸 "Ким бу эркатой" деб ҳайдовчилар қоидабузарлиги видеосини бири телеграмда бири эса инстаграмда қўйиб жазолатадиган каналлар орасида нимадир бўлганооов... Полис вс назорат @avtobloguz
Открыть в Telegram18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун Мана бу видеога ҳам 6 йил бўлибди. Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Яккабоғ тумани ҳокимлиги ҳамда туман ЙҲХБ хамкорлигида тадбир уюштирилган эди. Ҳоким ўзи қўллаб-қувватлаган эди. Мақсад, Яккабоғ туманининг марказий кўчаларида одамларга юқори кайфият улашиб, аҳолида Давлат рамзларига ҳурмат ва эътибор, ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотиш бўлган. Видео 2020 йил 18-ноябр @avtobloguz
Открыть в Telegram128/3 бу чегараланган тезлик талабларини бузиш яъни тез ҳайдаш... ДЙҲХХ ходимлари баённома тузади деб ёзиб ўтилган. Савол: Қандай қилиб ва нима билан ўлчайди? Ўша автокон радарлар ҳақида гап кетмаяптими? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramҚайсидир сабабларга кўра маъмурий баённома ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса, транспорт воситаларини тўхташ жойларида расмийлаштирилиши мумкин. Яъни жарима майдонидами? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramЭнди дарахт тагидан ёки бошқа мошина ичидан телефонни ёқиб, қоидабузарликни аниқламаймизми? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramБир жойларда "Уголовный розыск" ходими наркотик модда савдоси билан қўлга тушибди. Муллани айтганини қил, қилганини қилма деб бекорга айтишмаганда... @avtobloguz
Открыть в TelegramҲурматли Анвар Рахматович! Бугунги таваллуд айёмингиз билан сизни чин дилдан табриклаб қоламиз! Сизга узоқ умр, сиҳат саломатлик, ҳамма вақт соғу-саломат оилангиз бошида бўлишингизни тилаб қоламиз! Мартабангиз бундан ҳам зиёда бўлсин ва халқ хизматидан асло чарчаманг! Ҳурмат билан "UDDU_channel" жамоаси. 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramЙўл таъмирлаш ишлари сабаб Қашқадарё Пачкамар йўли 3 соатдан бери ёпиқ. Жуда катта тирбандлик бўлиб кетган. Кимдир қараворсин, юзлаб одамлар тиқилиб қолган😢 🛡 @UDDU_channel
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Олмалиқ хабарлари | Расмий канал | Allohning panohida bo‘ling!@olmaliqxabarlariНовости и СМИ7,4 тыс.
Xonobod Bugun | Rasmiy kanal@xonobodbugunНовости и СМИ7,49 тыс.
OLMALIQ 7/24@olmaliq7_24Новости и СМИ7,5 тыс.
Chustliklar.Uz 🇺🇿@chustliklar_24Новости и СМИ7,36 тыс.
QR Kámbaǵallıqtı qısqartıw hám bántlik ministrligi@qqr_bantlikНовости и СМИ7,33 тыс.
@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston@sizdantelegramНовости и СМИ7,33 тыс.
Jaslar isleri agentligi Qaraqalpaqstan Respublikası basqarması@jaslar_isleri_agentligiНовости и СМИ7,55 тыс.
Haftalik@haftalikrasmiyНовости и СМИ7,31 тыс.