Переслано из Rahmiddin Islomiy
ОНАМГА Ташвишлардан чиқмади бошинг, Қўлинг қадоқ, товонинг қадоқ. Етмиш йилки синмас бардошинг, Чидам билан яшадинг қандоқ? Йўқ, қўрқмадинг, турмадинг чўчиб, Ҳаёт – чексиз, тубсиз бир уммон. Бағритош бу ўғлингни қучиб, Кексаймадинг, чўкдинг, Онажон! Қараб унинг хоҳиш-раъйига, Сўз демадинг чексанг-да озор. Фақат баъзан кўнглинг майлига, Кўзёш тўкдинг тунлари зор-зор... Етказганим заҳмат-у зиён, Мен – омади чопмаган одам. Яшар бўлиб оғзи бурни қон, Етим бошин силаган отам... Минг кулфатни қаршиладим, то Яшайин деб дунёда ҳалол. Муҳаббатим, севгимни, ҳатто Ишончимни қилдилар поймол! Демак, дилда ишқ ҳам омонат, Кечинмалар топаркан поён. Асрар мени ҳар қачон, ҳар вақт, Абадийдир меҳринг, Онажон! 2022 йил, 9 декабр Раҳмиддин ИСЛОМИЙ https://t.me/Rahmiddin_Islomiy
Открыть в Telegram







