Футбол ҳақида

Кто упоминает Футбол ҳақида

Кто упоминал или репостил

Последние упоминания

  1. 01
    Pressball | Abdulaziz IskandarovPressball | Abdulaziz Iskandarov@press_ball_1,

    Менимча, муаммо ғалабага бўлган иштиёқ йўқлигида эмас. Муаммо сал бошқа жойда. Эсингизда бўлса, ЖЧ вақтида ҳам мутахассислар ўзбекистонлик футболчилар ҳақида «рақибга ўта даражада ҳурмат кўрсатиб ўйнашяпти», деган фикрларни билдиришган эди. ЛЧда ҳам футболчиларимиз шунақа ўйнашяпти. Русларда «спортивная злость» деган яхши тушунча бор. Яъни жаҳл билан, қаттиқлик билан, агрессия билан ўйнаш. Менимча, айнан шу нарса етишмаяпти. Олдинлари бизнинг футболчилар шу даражада агрессив ўйнашардики, техникаси бор рақиб ҳам ўз техникасини кўрсатишга иккиланарди. «Ҳозир оёғимни узиб олади», деган ҳис бўларди. Ҳозир эса аксинча. Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин баъзида ҳаддан ташқари ҳурмат қиламиз. Бунақа «нозиклашиб» кетишимизда ҳакамларимизнинг ҳам ҳиссаси бормикан, деб ўйлайман. Бир футболчимиз бор эди. Ўз чемпионатимизда жуда қўпол ва агрессив ўйнарди. Деярли ҳар мавсумда жуда кўп қизил карточка оларди. Кейин шу футболчининг Эрон чемпионатига ўтишига ёрдам бергандик. Биринчи машғулотдан кейин оёқлари кўкариб, шилиниб қайтиб келди. Бизда эса машғулотларда "хой эҳтиёт бўл, хой тегиб кетма" бўлади. Расмий ўйиндан кейин эса: «Ака, бу ерда зўр экан. Мазза қилиб ўйнаса бўлар экан. Ҳакамлар бўлар-бўлмасга ҳуштак чалавермас экан», — деганди. Энг қизиғи, ўша футболчи Эрон чемпионатида бир неча йил ўйнади ва бир марта ҳам қизил карточка олмади. Балки бизда ҳам ҳакамларга: «Футбол — контактли ўйин. Ҳар бир қаттиқ тўқнашувда ҳуштак чалаверманглар», деб айтиш пайти келгандир. Ички чемпионатимизда ҳакамлар ўйин темпини ушлаб туришдан кўра, хар қандай кичик контактда ҳуштак чалиб, вазиятни «юмшатишга» ўрганиб қолишган. Натижада, футболчиларимизда курашувчанлик иммунитети пасайиб кетди. Улар ҳар бир тўқнашувда ҳакамдан нажот кутишга, сал қаттиқроқ ўйналса, йиқилиб фол ишлашга одатланишади. Ўйинни ҳакам тўхтатишини кутиб ўтиришади. ОЧЛ Элита каби юқори даражадаги мусобақаларда ёки жисмоний курашларга асосланган жамоаларга қарши ўйинларда эса, хорижлик ҳакамлар бундай майда контактларга эътибор ҳам бермайди. Шу нарса баъзан натижага таъсир қиляпти. Футболчи қаттиқ ўйнашдан қўрқса, рақиб ҳам бундан фойдаланади. Баъзида ғалаба учун фақат маҳорат ва тактика эмас, «спортивная злость» ҳам керак. @Salimov_futbol

    Текступоминаниерепост
    Просмотры965
    Пересылки4
    Реакции14
    Комментарии6
  2. 02
    Асланов билан футболАсланов билан футбол@aslanov_futbol,
    Просмотры21,6 тыс.
    Пересылки140
    Реакции619
    Комментарии—
  3. 03
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,

    Шахсий фикрим: дарвозабонлар тайёрлаш тизимида нимадир нотўғри кетяпти. Бир-икки йил эмас, йиллар давомида бутун бир Республикадан стабил, юқори даражада бир маромда ўйнайдиган дарвозабон чиқмаяпти. Буни энди тасодиф деб қараш қийин. Демак, муаммо дарвозабонларнинг ўзида эмас, балки уларни тайёрлаш тизимида бўлиши мумкин. Менимча, дарвозабонлар мактабидаги тизимни тўлиқ қайта кўриб чиқиш керак. Айниқса, дарвозабонлар мураббийларини тайёрлаш масаласини. Масалан, Ўткир Юсуповни олайлик. Унинг прайм даври клуб миқёсида Эронда ўйнаган вақтига тўғри келади. Адашмасам, ўша жамоада дарвозабонлар мураббийи италиялик мутахассис эди. Юсупов айнан ўша даврда жуда стабил ўйин кўрсатди. Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишида ҳам катта ҳисса қўшди. Шунинг учун савол туғилади: балки бизда муаммо дарвозабонларда эмасдир? Балки биз дарвозабон тайёрлашни биладиган мутахассисларни тайёрлашни билмаётгандирмиз? Менимча, масаланинг шу томонини ҳам жиддий ўрганиш керак. @Salimov_futbol

    Текступоминаниерепост
    Просмотры32,9 тыс.
    Пересылки25
    Реакции443
    Комментарии—
  4. 04
    ФутболиумФутболиум@anikimbaev,
    Просмотры2,12 тыс.
    Пересылки1
    Реакции26
    Комментарии14
  5. 05
    Футбол қоидалариФутбол қоидалари@futbol_qoidalar,

    Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бир ой олдин бошлади. Бу тайёргарликнинг «бадали»ни эса клубларимиз халқаро майдонларда тўлаб беришяпти. Фақат терма жамоани эмас, клубларни ҳам ўйлайдиган вақт келди. Раҳбарларимиз шуни тушунишлари керакки, кучли терма жамоа, аввало, кучли клубларга боғлиқ. Клублар халқаро майдонда салбий натижалар қайд этса, бу рейтингимизга таъсир қилади. Рейтинг пасайгани сари халқаро мусобақаларда иштирок этадиган клубларимиз сони ҳам қисқариб боради. Клубларимиз халқаро майдонда қанча кам иштирок этса, шунча кўп футболчиларимиз юқори даражадаги халқаро тажрибадан четда қолади. Бу эса ёш ўйинчиларнинг ўсишига, тажриба тўплашига ва келажакда терма жамоага сифатли футболчилар етказиб бериш жараёнига ўз таъсирини ўтказади. Яна бир жиҳат бор. Кўпчилик «тиғиз календарь бутун дунёда бор, бу қуруқ гап», дейиши мумкин. Бир томондан, бу тўғри. Лекин халқаро майдонда ўйнайдиган жамоалар учун нафақат ўйинлар сони, балки сафар масофаси ҳам тикланишга жиддий таъсир қилади. Европада масофалар нисбатан қисқа бўлгани учун бу ҳар доим ҳам сезилмаслиги мумкин. Лекин узоқ масофага учиш керак бўлса, улар ҳам норози бўлишни бошлайди. Масалан, ўтган мавсум Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси ЕЧЛда ўйнаганида, бир қатор рақиблар узоқ сафар ва тикланиш учун вақт камлигидан норози бўлишди. Улар орасида «Реал» Мадрид, «Спортинг» ва «Селтик» каби жамоалар ҳам бор эди. Бу жамоаларнинг аксарияти чартер рейсларда тўғридан-тўғри учади. Бизнинг клублар эса баъзан транзитлар билан 10–12 соатлаб йўлда бўлишга мажбур. Шунинг учун «ҳаммада календарь тиғиз» деган гап билан масалани ёпиб қўйиш тўғри эмас. Шароитлар ҳам бир хил эмас. Албатта, бу бир кунда ёки бир мавсумда сезиладиган жараён эмас. Бу аста-секин, йиллар давомида таъсир қиладиган ҳолат. Чет эллик мураббий учун эса асосий вазифа — ўз ишлаётган даврида натижа кўрсатиш. Клуб футболининг бир неча йилдан кейинги ҳолати, рейтинг, халқаро квота ва футболчиларнинг ривожланиши эса кенгроқ тизимли масала. Шунинг учун бу жараённи, энг аввало, ўзимиздаги раҳбарият ўйлаши керак. Кучли терма жамоа — кучли клубларсиз бўлмайди. Кучли клублар эса халқаро майдонда мунтазам иштирок ва муносиб шароитсиз ривожлана олмайди. @Salimov_futbol

    Текступоминаниерепост
    Просмотры1,74 тыс.
    Пересылки7
    Реакции33
    Комментарии13
  6. 06

    Просмотры1,95 тыс.
    Пересылки6
    Реакции25
    Комментарии10
  7. 07
    Футбол қоидалариФутбол қоидалари@futbol_qoidalar,
    Просмотры4,42 тыс.
    Пересылки9
    Реакции37
    Комментарии6
  8. 08
    Markaziy Sektor | Rasmiy blogMarkaziy Sektor | Rasmiy blog@markaziysektor,
    Просмотры1,53 тыс.
    Пересылки11
    Реакции13
    Комментарии—
  9. 09
    Nodırxöja YöldoşevNodırxöja Yöldoşev@nadirkhuja,
    Просмотры6,21 тыс.
    Пересылки37
    Реакции63
    Комментарии—
  10. 10
    Jamol BoboJamol Bobo@jamoliddin_bobojonov,
    Просмотры27,7 тыс.
    Пересылки9
    Реакции401
    Комментарии—
  11. 11
    Penalty | Narzulla SaydullayevPenalty | Narzulla Saydullayev@penaltynarzulla,
    Просмотры12,3 тыс.
    Пересылки97
    Реакции240
    Комментарии14
  12. 12
    Sabitov ©️Sabitov ©️@sabitcv,
    Просмотры1,22 тыс.
    Пересылки5
    Реакции—
    Комментарии7
  13. 13
    Даврон ФайзиевДаврон ФайзиевПодтверждён@davron_fayziev,
    Просмотры105 тыс.
    Пересылки246
    Реакции1,89 тыс.
    Комментарии—

Кого упоминает канал