Кабинет

Посты канала Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

сначала новые

#4301Превью ссылки

Переслано из FATVO.UZ | Расмий канал

НАРХ ЎЙИНИ #нарх ❓ 2300-САВОЛ: Ички туризм соҳасида ишлайман, одамларни табиат қўйнига саёҳатга олиб чиқамиз. Ҳозирда бошқа сайёҳлик фирмалари ўзаро тил бириктириб, саёҳатлар учун энг паст нарх чегарасини белгилашмоқда ва ундан арзон хизмат кўрсатмасликка келишиб олишмоқда. Бу иш шаръан жоизми? Яна бир тадбиркор рақобатчиларини синдириш мақсадида « Мендаги нархдан арзонини ҳеч ким таклиф қила олмайди» деб видео мурожаат қилмоқда. Шу йўл билан топган пули ҳалолми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Фиқҳ китобларимизда баён қилинадики, ҳақ олиб хизмат кўрсатувчиларнинг нархни ошириш учун ўзаро тил бириктириши дуруст эмас. Чунки улар бирлашса, нарх қимматлашади, бирлашмаса, ҳар бири мижозни қўлдан бой бермасликка ошиқади ва нарх арзонлашади. Фирмаларнинг энг паст нархни белгилаб, ундан арзон қилмасликка келишиб олиши ҳам шу ҳукмда. Бунда ҳам нарх сунъий равишда ушлаб турилади. Шариатга кўра, нарх эркин рақобат билан белгиланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларни қўйинглар, Аллоҳ уларнинг баъзисини баъзисидан ризқлантиради», деганлар (Имом Муслим ривояти). “Фиқҳул буюъ” китобида айтилади: وَيَنْبَغِي أَنْ يَكُونَ فِي حُكْمِ الِاحْتِكَارِ مَا شَاعَ فِي أَسْوَاقِنَا الْيَوْمَ مِنْ أَنَّ أَصْحَابَ صَنْعَةٍ وَاحِدَةٍ أَوْ تُجَّارَ سِلْعَةٍ وَاحِدَةٍ يُكَوِّنُونَ جَمْعِيَّةً (cartel) تَتَحَكَّمُ فِي أَسْعَارِ تِلْكَ السِّلَعِ، وَبِمَا أَنَّهُمْ لَيْسَ بَيْنَهُمْ مُنَافَسَةٌ فِي الْأَسْعَارِ فَإِنَّ النَّاسَ لَا يَبْقَى لَهُمْ خِيَارٌ إِلَّا بِأَنْ يَشْتَرُوا تِلْكَ السِّلَعَ بِتِلْكَ الْأَسْعَارِ الْمُرْتَفِعَةِ الَّتِي اتَّفَقَتْ جَمْعِيَّةُ التُّجَّارِ عَلَيْهَا، فَيَحْصُلُ بِذَلِكَ ضَرَرٌ مِثْلُ ضَرَرِ الِاحْتِكَارِ “Бугунги кунда бозорларимизда кенг тарқалган ҳолат ҳам эҳтикор (монополия) ҳукмида бўлади. Бунда бир соҳадаги ишлаб чиқарувчилар ёки бир турдаги мол савдогарлари уюшма (картель) тузадилар ва бу уюшма ўша маҳсулотлар нархини ўз измида тутади. Улар ўртасида нарх бўйича рақобат бўлмагани сабабли одамларнинг ўша молларни савдогарлар уюшмаси келишиб олган баланд нархларда сотиб олишдан бошқа иложи қолмайди. Шу тариқа монополия зарари каби зарар юзага келади”. Шунинг учун бундай келишувга қўшилиш жоиз эмас. Агар ваъда берилган бўлса ҳам у шаръан эътиборга олинмайди. Иккинчи саволга келсак, арзон нарх қўйишнинг ўзи жоиз, бу орқали топилган пул ҳалол. Аммо бунда қуйидаги уч нарсадан сақланиш керак: – Зарар этказиш нияти. Мақсад мижозга яхши нарх бериш бўлса, бу савобли иш. Бировни синдириш, даромадини қасддан қирқиш нияти эса гуноҳ. – Ёлғон реклама. “Мендан арзон ҳеч ким қилолмайди” деган гап рост бўлиши керак. – Монополия вужудга келтиришни кўзлаш. Аввал жуда арзон сотиб, рақобатчилар бозордан кетгач, нархни кескин кўтаришни мақсад қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Открыть в Telegram
Просмотры1 420−73%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#4300Видео
Просмотры1 950−62%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#4298Текст

Переслано из Muhammad Umar öğli Zokir” jome masjidi

ТЮЛЕНЬ ГЎШТИ ВА ЁҒИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ #ҳалол_ҳаром ❓ 2281-САВОЛ: Тюлень гўшти ва ёғини истеъмол қилиш ҳалолми, унинг ёғидан капсула кўринишидаги махсус дорилар тайёрланар экан. Мазкур дориларни, истеъмол қилишнинг ҳукми қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тюлень – сут эмизувчи, йиртқич, асосан сувда яшайдиган, аммо насл қолдириш, кўпайиш, болалаш ёки сув остидан чиқиб дам олиш учун қуруқликка чиқадиган ҳайвон ҳисобланади. Уни денгиз мушуги ва денгиз қоплони каби номлар билан ҳам аталади. Тюлень кўпинча сувда кун кечирса ҳам балиқ эмас, балки йиртқич ҳайвондир. Унда жуда яхши ривожланган, ўткир қозиқ тишлари бор. Йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ҳалол эмас. Тюлень ёғидан тайёрланган дориларни истеъмол қилишнинг ҳукмига келсак, бу “Ҳаром билан даволаниш”, масаласига киради ва бундай дориларни истеъмол қилиш фақат қуйидаги шартлар асосидагина жоиз бўлади: 1) Ҳалол дорининг йўқлиги – беморнинг касаллигига шифо бўладиган, шаръан пок ва мубоҳ бўлган бошқа бирорта дори ёки даволаш воситаси топилмаслиги. Агар ҳалол дори мавжуд бўлса, унинг таъсири бироз суст бўлса ҳам, ҳаромга ўтишга рухсат бўлмайди. 2) Ушбу дори шифо бўлишига қатъий ёки катта эҳтимол билан ишониш – ҳаром восита билан шунчаки тажриба ўтказиш ёки эҳтимолий наф учун фойдаланиш мумкин эмас. Ушбу ҳаром аралашган модда касалликни даф қилишига ва шифо бўлишига илмий-тиббий асос, тажриба ёки кучли ишонч бўлиши талаб этилади. 3) Билимдон ва диёнатли (ишончли) табибнинг кўрсатмаси - мазкур ҳаром модда шифо эканини ҳамда унинг ҳалол муқобили йўқлигини ўз ишининг мутахассиси бўлган моҳир, адолатли ва диёнатли табиб тасдиқлаши лозим. 4. Фақат зарурат миқдорича ишлатиш – фиқҳий қоидага кўра: «Заруратлар ўз миқдорига қараб чекланади» Шу сабабли ҳаром воситадан фақат дардни даф қиладиган ва шифо учун кифоя қиладиган миқдордагина фойдаланилади, ундан ортиғи жоиз эмас. Бу ҳолат худди очликдан ўлмаслик учун ўлимтик ейишга ўхшайди». Шунингдек, ҳанафий мазҳабида истиҳола (модданинг кимёвий-моҳиятан бошқа пок моддага айланиши) тушунчаси ҳам бор. Агар ҳаром ёки нажас модда тўлиқ кимёвий ўзгаришга учраб, ўз сифати ва моҳиятини йўқотган бўлса (масалан, айрим дори воситаларида бўлгани каби), у нажосат ҳисобланмайди ва ундан фойдаланиш шартсиз мубоҳ бўлади. Ҳақиқий ҳаромлик хусусиятини сақлаб қолган воситаларда эса юқорида зикр этилган зарурат шартлари тўлиқ топилиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Открыть в Telegram
Просмотры3 100−40%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#4297Видео
Просмотры2 940−43%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#4296Текст

Переслано из 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

🌙 УЙҚУ — КИЧИК ЎЛИМ ВА КАТТА ОРОМ Аллоҳ таоло айтади: «У сизларга кечани либос, уйқуни эса ором қилган Зотдир...» (Фурқон сураси, 47-оят). Уйқу — бу шунчаки чарчоқ чиқариш эмас, балки мўъжизавий жараёндир: ✨ Нималар содир бўлади? Тикланиш: Сиз ухлаётганингизда мия кераксиз маълумотларни ўчиради, ҳужайралар янгиланади ва тана кейинги кун учун “қувватланади”. Кичик ўлим: Уйқу пайтида руҳ вақтинча танани тарк этади (кичик вафот). Тонгги уйғониш эса — қайта тирилишнинг бир намунасидир. Тушлар олами: Инсон кўрадиган содиқ тушлар — нубувватнинг 46 дан бир бўлагидир. Бу руҳий дунёнинг борлигига энг катта далил. 🌙 Суннатга мувофиқ уйқу: Ўнг томон билан, таҳоратли ҳолда ва дуолар билан ухлаш — инсонни нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам ҳимоялайди. 💡Ҳар куни кечқурун кўзимизни юмиб, эрталаб соғ-омон очишимиз — бизга берилган иккинчи имкониятдир. Бугунги уйқу олдидан қалбингизни ҳаммадан поклаб, кечириб ухланг. @Jaloliddinrumiyy🕊️

Открыть в Telegram
Просмотры3 320−36%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#4295Видео
Просмотры2 850−45%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#4294Превью ссылки

Переслано из FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗИ БУЗИЛГАН МУСОФИР #намоз ❓ 2293-САВОЛ: Мусофир одам жамоатга кеч қолиб келиб, имомга иқтидо қилди. “Мусофирман, икки ракат ўқийман” деб ўйлаб, имом салом бергандан кейин туриб улгурмаган ракатини ўқимади. Кейин билса, бу ҳолатда намоз бузилган бўлар экан. Қазосини тўрт ракат қилиб ўқийдими ёки икки ракат қилибми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Мусофир киши бу ҳолатда намозни икки ракат қилиб қайта ўқийди. Чунки унинг имом билан тўрт ракат ўқиши имомга иқтидо қилгани учун лозим бўлган эди. Қазосини ўқишда мазкур иқтидо йўқлиги туфайли намози ўз ҳолига, яъни икки ракатга қайтади ва ушбу намознинг қазосини икки ракат қилиб ўқийди. “Жавҳаратун-наййира” китобида бу ҳақда шундай дейилган: لَو أفسَدَ صَلَاتَهُ تَعُودُ رَكعَتَينِ لِأنَّهَا إنَّمَا صَارَت أربَعًا فِى ضِمنِ الإقتِدَاءِ فَعِندَ فَوَاتِهِ يَعُودُ الأمرُ الأَوَّلُ “Мусофир киши (муқим имомга иқтидо қилган ҳолда тўрт ракатли фарз) намозини бузиб қўйса, намози яна икки ракатга қайтиб қолади. Чунки унга намозни тўрт ракат қилиб ўқиш иқтидо сабабли лозим бўлган эди, қачонки иқтидо йўқ бўлса, биринчи иш (яъни икки ракат) ўзининг ҳолига қайтади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Открыть в Telegram
Просмотры3 370−35%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#4291Видео
Просмотры4 750−9%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#4288Фото
Просмотры7 710+48%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#4287Видео
Просмотры5 860+13%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#4286Видео
Просмотры4 500−13%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#4285Видео
Просмотры4 040−22%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#4284Видео
Просмотры4 340−17%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#4283Превью ссылки

Переслано из FATVO.UZ | Расмий канал

ТАЪЗИЯ УЧУН ОЛИНАДИГАН НАРСАЛАР ТОҚ БЎЛИШИ #таъзия ❓ 2283-САВОЛ: Тоғам вафот этган эдилар. Уларникига таом пишириб, ёнига нон қўшиб олиб бораман, десам, онам “нонларни тоқ сонда олгин, чунки таъзияга тоқ нарса олиб бориш керак, жуфт ҳолда олиб бориб бўлмайди”, деб қолдилар. Шу нарса тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу нарса тўғри эмас. Зеро, динимизда таъзияга борганда бирор нарсани тоқ ёки жуфт сонда олиб бориш кераклиги ҳақида ҳеч қандай қоида ёки кўрсатма йўқ. Халқимиз орасида шаклланган бу иримга кўра, гўёки таъзияга жуфт нарса олиб борса, мусибатни ҳам жуфт бўлишини хоҳлаган бўлади, деган асоссиз тушунчалар пайдо бўлиб қолган. Баъзилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги: إِنَّ اللَّهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْرَ “Албатта, Аллоҳ тоқдир ва У Зот тоқ нарсаларни яхши кўради” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти) ҳадисларини далил қилиб, тоқ нарса олиб бориш кераклигини айтадилар. Агар бирор нарсани тоқ сонда олаётган кимса юқоридаги ҳадисга амал қилиш мақсадида шундай қилаётган бўлса, албатта ниятига яраша ажр олади. Лекин ҳадиси шарифнинг ҳукми умумий бўлиб, айнан тоқ нарса олишни таъзияга хослаш учун бирор далил йўқ. Таъзиядан асосий мақсад - вафот этган инсоннинг яқинларига ҳамдардлик билдириш ва уларнинг қайғусини енгиллатишдир. Олиб бориладиган нарсалар эса фақат ёрдам ва далда мақсадида бўлади. Яқин кишиси вафот этган хонадон аъзолари мусибат билан банд бўлганлари сабабли уларга таом олиб бориш суннат амаллардан саналади. Бу нарсаларнинг миқдори ёки сони хонадон эҳтиёжига ва келадиган одамлар сонига боғлиқ бўлиб, уларнинг тоқ ёки жуфт бўлишига эътибор берилмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Открыть в Telegram
Просмотры4 390−16%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#4282Видео
Просмотры3 850−26%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#4281Текст

Переслано из Muhammad Umar öğli Zokir” jome masjidi

СОҲИБИ УЗРДА БЎЛАДИГАН АЙРИМ ҲОЛАТЛАР ҲАҚИДА #намоз ❓ 2278-САВОЛ: Мендаги ҳолат соҳиби узрга тушадими йўқми, билмай қолдим. Баъзан тўхтамай сийдик келиб туради. Баъзида тўхтаб қолади. Сийдик тўхтамай келадиган вақтларда намозни охиригача кутар эканман. Шунда ҳам тўхтамаса, намозимни ўқир эканман. Кейинги намозларимда қандай қиламан? Уни ҳам вақтнинг охиригача кутиб туришим керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон соҳиби узрга айланиши учун бир фарз намознинг тўлиқ вақтида унинг узри давом этиши, яъни мукаммал таҳоратли ҳолатда намоз ўқий олмайдиган бўлиши лозим. Лекин кейинги намозларда бетаҳоратлик вақтни тўлиқ эгаллаб олиши шарт эмас, балки шу вақт ичида бир марта бўлса ҳам ўша узр топилса, соҳиби узр бўлаверади. Шу боис кейинги намозда охирги вақтгача кутиш шарт эмас, балки намозни ўқийверади. Қачонки, бир фарз намоз вақтида узри умуман келмаса, соҳиби узрликдан чиқади. Бундан кейин соҳиби узр бўлиши учун яна аввалги ҳолат, яъни бир намознинг тўлиқ вақтида узр бардавом бўлиб туриши шарт бўлади. Масалан, аср кирмасидан туриб, сийдиги томиб турган одам асрнинг вақти кириб, то шом намозигача тўлиқ аср вақтида сийдиги келиб турса, у одам соҳиби узрга айланади. Шом вақти киргач, бу вақтнинг ҳаммасида эмас, баъзи қисмида сийдик келиб қолса ҳам у соҳиби узр бўлиб тураверади. Шом вақтининг охирида узр тўхтаб, хуфтон вақтида тўлиқ пок турса, соҳиби узрликдан чиқади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Открыть в Telegram
Просмотры4 660−10%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—