AI-чатbetaКабинет

Otabek Akromov

Сиёсатшунослик бўйича Австралия миллий университети докторанти (PhD) Таълим, тадқиқот ва сиёсат ҳақида. Мурожаат учун 👉🏿 @otabek_akrom

Юзернейм
@otabek_akromov
Категория
Политика
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики4 688−6 за 1 день
Просмотров на пост, 7 дн.1 457−36,5% к пред. 7 дн.
ERR31,08 %за 7 дней

Подписчики, 30 дней

23 нояб. – 24 нояб.−6 (−0,1%)

Показать таблицей
ДатаПодписчики
23 нояб. 2026 г.4 694
24 нояб. 2026 г.4 688

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
26 окт. 2026 г.6 320
28 окт. 2026 г.2 570
29 окт. 2026 г.2 820
30 окт. 2026 г.2 320
31 окт. 2026 г.2 540
2 нояб. 2026 г.2 030
4 нояб. 2026 г.2 630
5 нояб. 2026 г.3 770
9 нояб. 2026 г.2 560
11 нояб. 2026 г.2 330
12 нояб. 2026 г.2 720
16 нояб. 2026 г.2 580
17 нояб. 2026 г.1 550
18 нояб. 2026 г.1 690
19 нояб. 2026 г.2 060
24 нояб. 2026 г.621

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    Ўзбекистонга бориш хавфлими? Кеча австралиялик талабаларимдан бири олдимга келиб, бироз ийманиб, Ўзбекистонга саёҳат қилиш бўйича маслаҳат сўради. "Ўзбекистонга боришни режалаштиряпман. Лекин у ер хавфсизми? Австралия ҳукуматининг расмий саёҳат тавсиялари сайтида мамлакатга боришда юқори даражада эҳтиёткорлик тавсия қилинган экан", деди у. Сайтда терроризм, зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар ва фуқаролик тартибсизликлари хавфи тилга олинган. Мен эса унга дарҳол: "Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири", деб жавоб бердим. Қизиғи, АҚШ ва Буюк Британияда ўзимни хавфсиз ҳис қилмадим, турли отишмалар, ўғрилик ва ирқчилик сабаби, аммо улар "хавфсиз" давлатлар рўйхатига киради. Менимча, туризм ва ташқи алоқалар бўйича ташкилотлар бу масалага эътибор қаратиши керак (фақат Австралия эмас, балки бошқа давлатларга ҳам): чунки сайёҳлар мамлакатимиз ҳақидаги тасаввурни кўпинча расмий тавсиялардан олади. Баъзан бир неча жумланинг ўзи уларни саёҳатдан воз кечишга ундаши мумкин. 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

    Фото
    Просмотры6,32 тыс.
    Пересылки—
    Реакции108
    Комментарии—
  2. 02
    Просмотры3,77 тыс.
    Пересылки—
    Реакции81
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры2,82 тыс.
    Пересылки—
    Реакции31
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры2,72 тыс.
    Пересылки—
    Реакции98
    Комментарии—

Новые посты

#1324Фото
Просмотры621−76%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч532
7 ч621
  1. Через 6 часов621
  2. Всего сейчас621
#1323Фото

Дипломатик протоколдаги майда деталлар аҳамиятлими?Кимнинг кимнинг ёнида тургани, аэропортда ким кутиб олгани ёки зиёфат столида кимнинг ёнидан жой олгани — булар шунчаки расмий маросим тафсилотларими? Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги АТЭС саммити доирасидаги учрашувларда протоколга оид қизиқ нарса кўзга ташланди. Си Цзиньпин Трампни аэропортда шахсан кутиб олди, қизил гилам тўшалди ва икки раҳбар қучоқлашди. Путинни эса Хитойнинг бешинчи энг юқори лавозимли амалдори Цай Ци кутиб олди. Расмий суратга тушиш маросимида Трамп Си Цзиньпиннинг ёнидан жой олди, Путин эса бошқа томонда (Цзиньпиннинг аёлини ёнида) турди. Кечки зиёфатга ҳам Си ва Трамп бирга кириб келишди, Путин эса ортда қолиб кетди. Албатта, буларнинг ҳар бирини алоҳида олиб қараганда, оддий протокол масаласи деб изоҳлаш мумкин. Аммо дипломатияда рамзлар ҳам сиёсатнинг бир қисми. Баъзан давлатлар ўз муносабатларидаги иерархияни расмий баёнотлардан кўра айнан шундай майда деталлар орқали намоён қилади. 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры2 060−20%к среднему
Пересылки—
Реакции52
Комментарии—
#1321Текст

Сўнгги кунларда Путиннинг Украина уруши бўйича Ғарб билан олиб борилаётган музокараларга Марказий Осиё масаласини ҳам киритгани ҳақида ўзбек медиасида турли фикрларни ўқидим ва эшитдим. Бироқ, уларнинг аксариятини икки хил ёндашувга ажратиш мумкин. Биринчи ёндашувга кўра, бу МО республикаларининг халқаро муносабатлардаги субъектлигини инкор этишдир ва минтақадаги давлатлар бунга нисбатан умумий позиция билдириши керак. Иккинчи ёндашув эса МО масаласи буюк давлатлар ўртасидаги музокараларда аввалдан мавжуд бўлгани, демак, минтақадаги давлатлар доимо йирик кучлар сиёсатининг объекти бўлиб келганини таъкидлайди. Менимча, масалага бундай бинар ёндашиш тўғри эмас. Аввало, халқаро муносабатларда субъектлик ва объектлик ўртасидаги чегара нисбий ва вазиятга боғлиқ. Масалан, айрим МО раҳбарларининг Россияни "катта ака" сифатида қабул қилиши минтақадаги кучлар иерархиясини ҳамда сиёсий муносабатларнинг асимметрик хусусиятини кўрсатади. Филиппо Коста Буранелли бу ҳолатни negotiated hegemony — "келишилган гегемония" деб атайди. Яъни, гегемон давлатнинг устунлиги мавжуд бўлса-да, минтақавий давлатлар уни шунчаки қабул қилмайди, балки ўз манфаатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, ушбу иерархияни музокара қилади, унга мослашади ёки унинг доирасида ўз таъсирини сақлашга ҳаракат қилади. Бошқа томондан, Тимур Дадабаев халқаро муносабатларда сукут сақлашнинг ўзи ҳам стратегик субъектлик (agency) шакли бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Яъни, давлатнинг муайян масалада очиқ позиция билдирмаслиги унинг йирик давлатлар талабларига сўзсиз бўйсунаётганини англатмайди. Баъзан сукут — танлов, баъзан эса очиқ баёнотдан кўра самаралироқ дипломатик восита. Шу боис, менимча, асосий савол МО давлатлари субъектми ёки объектми, деган масалада эмас, балки улар ўзлари учун мавжуд бўлган асимметрик халқаро муҳитда қандай ҳаракат қилишмоқда, қайси масалаларда музокара олиб бориш, қайси ҳолатларда мослашиш ва қачон сукут сақлашни танлашмоқда? 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры1 550−40%к среднему
Пересылки—
Реакции32
Комментарии—
#1320Текст
Просмотры2 5800%к среднему
Пересылки—
Реакции26
Комментарии—
#1319Текст
Просмотры2 720+6%к среднему
Пересылки—
Реакции98
Комментарии—
#1318Текст

«Fikr Yetakchilari» подкастининг илм ҳақидаги сўнгги сонини кўрдим. Унда Лазиз Адҳамов плагиат ҳақида жуда ўринли фикр билдирди. Аслида, плагиат муаммоси университет ёки илмий тадқиқотдан бошланмайди. Унинг илдизлари анча чуқур — мактабдан бошланади. Масалан, аъло баҳога ўқийдиган ўқувчи имтиҳон пайтида синфдошига жавобини кўчиришга бермаса, уни "терпилла" деб аташади. Яъни ҳалоллик эмас, қоидабузарликка шерик бўлиш ижтимоий жиҳатдан рағбатлантирилади ёки қоидабузарлик "нормасига" бўйсунмаганлар эса "терпилла" каби тамға билан стигмалаштирилади. Энг қизиғи, кейинчалик худди шу муҳитдан чиққан одамлар университетда плагиат қилади, илмий ишларда бир-биридан кўчиради ва буни оддий ҳолдек қабул қилади. Чунки бизда кўпинча билимдан кўра баҳо ва ҳалолликдан кўра "ишни битириш" муҳимроқ бўлиб қолган. 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры2 330−9%к среднему
Пересылки—
Реакции40
Комментарии—
#1316Фото
Просмотры3 770+47%к среднему
Пересылки—
Реакции81
Комментарии—
#1315Фото
Просмотры2 630+2%к среднему
Пересылки—
Реакции51
Комментарии—

Все посты

Связи