AI-чатbetaКабинет

Посты канала Otabek Akromov

сначала новые

#1324Фото
Просмотры621−76%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч532
7 ч621
  1. Через 6 часов621
  2. Всего сейчас621
#1323Фото

Дипломатик протоколдаги майда деталлар аҳамиятлими?Кимнинг кимнинг ёнида тургани, аэропортда ким кутиб олгани ёки зиёфат столида кимнинг ёнидан жой олгани — булар шунчаки расмий маросим тафсилотларими? Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги АТЭС саммити доирасидаги учрашувларда протоколга оид қизиқ нарса кўзга ташланди. Си Цзиньпин Трампни аэропортда шахсан кутиб олди, қизил гилам тўшалди ва икки раҳбар қучоқлашди. Путинни эса Хитойнинг бешинчи энг юқори лавозимли амалдори Цай Ци кутиб олди. Расмий суратга тушиш маросимида Трамп Си Цзиньпиннинг ёнидан жой олди, Путин эса бошқа томонда (Цзиньпиннинг аёлини ёнида) турди. Кечки зиёфатга ҳам Си ва Трамп бирга кириб келишди, Путин эса ортда қолиб кетди. Албатта, буларнинг ҳар бирини алоҳида олиб қараганда, оддий протокол масаласи деб изоҳлаш мумкин. Аммо дипломатияда рамзлар ҳам сиёсатнинг бир қисми. Баъзан давлатлар ўз муносабатларидаги иерархияни расмий баёнотлардан кўра айнан шундай майда деталлар орқали намоён қилади. 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры2 060−20%к среднему
Пересылки—
Реакции52
Комментарии—
#1321Текст

Сўнгги кунларда Путиннинг Украина уруши бўйича Ғарб билан олиб борилаётган музокараларга Марказий Осиё масаласини ҳам киритгани ҳақида ўзбек медиасида турли фикрларни ўқидим ва эшитдим. Бироқ, уларнинг аксариятини икки хил ёндашувга ажратиш мумкин. Биринчи ёндашувга кўра, бу МО республикаларининг халқаро муносабатлардаги субъектлигини инкор этишдир ва минтақадаги давлатлар бунга нисбатан умумий позиция билдириши керак. Иккинчи ёндашув эса МО масаласи буюк давлатлар ўртасидаги музокараларда аввалдан мавжуд бўлгани, демак, минтақадаги давлатлар доимо йирик кучлар сиёсатининг объекти бўлиб келганини таъкидлайди. Менимча, масалага бундай бинар ёндашиш тўғри эмас. Аввало, халқаро муносабатларда субъектлик ва объектлик ўртасидаги чегара нисбий ва вазиятга боғлиқ. Масалан, айрим МО раҳбарларининг Россияни "катта ака" сифатида қабул қилиши минтақадаги кучлар иерархиясини ҳамда сиёсий муносабатларнинг асимметрик хусусиятини кўрсатади. Филиппо Коста Буранелли бу ҳолатни negotiated hegemony — "келишилган гегемония" деб атайди. Яъни, гегемон давлатнинг устунлиги мавжуд бўлса-да, минтақавий давлатлар уни шунчаки қабул қилмайди, балки ўз манфаатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, ушбу иерархияни музокара қилади, унга мослашади ёки унинг доирасида ўз таъсирини сақлашга ҳаракат қилади. Бошқа томондан, Тимур Дадабаев халқаро муносабатларда сукут сақлашнинг ўзи ҳам стратегик субъектлик (agency) шакли бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Яъни, давлатнинг муайян масалада очиқ позиция билдирмаслиги унинг йирик давлатлар талабларига сўзсиз бўйсунаётганини англатмайди. Баъзан сукут — танлов, баъзан эса очиқ баёнотдан кўра самаралироқ дипломатик восита. Шу боис, менимча, асосий савол МО давлатлари субъектми ёки объектми, деган масалада эмас, балки улар ўзлари учун мавжуд бўлган асимметрик халқаро муҳитда қандай ҳаракат қилишмоқда, қайси масалаларда музокара олиб бориш, қайси ҳолатларда мослашиш ва қачон сукут сақлашни танлашмоқда? 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры1 550−40%к среднему
Пересылки—
Реакции32
Комментарии—
#1320Текст
Просмотры2 5800%к среднему
Пересылки—
Реакции26
Комментарии—
#1319Текст
Просмотры2 720+6%к среднему
Пересылки—
Реакции98
Комментарии—
#1318Текст

«Fikr Yetakchilari» подкастининг илм ҳақидаги сўнгги сонини кўрдим. Унда Лазиз Адҳамов плагиат ҳақида жуда ўринли фикр билдирди. Аслида, плагиат муаммоси университет ёки илмий тадқиқотдан бошланмайди. Унинг илдизлари анча чуқур — мактабдан бошланади. Масалан, аъло баҳога ўқийдиган ўқувчи имтиҳон пайтида синфдошига жавобини кўчиришга бермаса, уни "терпилла" деб аташади. Яъни ҳалоллик эмас, қоидабузарликка шерик бўлиш ижтимоий жиҳатдан рағбатлантирилади ёки қоидабузарлик "нормасига" бўйсунмаганлар эса "терпилла" каби тамға билан стигмалаштирилади. Энг қизиғи, кейинчалик худди шу муҳитдан чиққан одамлар университетда плагиат қилади, илмий ишларда бир-биридан кўчиради ва буни оддий ҳолдек қабул қилади. Чунки бизда кўпинча билимдан кўра баҳо ва ҳалолликдан кўра "ишни битириш" муҳимроқ бўлиб қолган. 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры2 330−9%к среднему
Пересылки—
Реакции40
Комментарии—
#1316Фото
Просмотры3 770+47%к среднему
Пересылки—
Реакции81
Комментарии—
#1315Фото
Просмотры2 630+2%к среднему
Пересылки—
Реакции51
Комментарии—
#1314Видео
Просмотры2 030−21%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#1313Текст

Переслано из growithguli🌱

Buyumlarning ikkinchi hayoti Avstraliyaga kelganimda meni bir narsa ham quvontirdi, ham hayron qoldirdi. Balki o‘zbeklar uchun bu biroz g‘alati tuyular. Bu yerda hamma ham yangi narsalarni sotib olishga intilmas ekan. Facebook Marketplace orqali ishlatilgan, ammo yaxshi holatdagi buyumlarni ancha arzon narxda topish mumkin. Yoki shunchaki ko‘chadan bepul olib ketish mumkin. Ikkinchi qo‘l buyumlardan foydalanish kundalik hayotning bir qismiga aylangan. An’anaviy iste’mol madaniyatida odamlar biror narsaga egalik qilishni afzal ko‘radi. Yangi yondashuvda esa asosiy maqsad buyumga egalik qilish emas, undan foydalanish imkoniyatiga ega bo‘lish. Har bir yangi ehtiyoj yangi xaridni talab qilmaydi. Har bir buyumning hayoti uni birinchi sotib olgan odam bilan tugamaydi. Masalan, bir oilada farzand ulg‘ayib, bolalar karavoti yoki kolyaskasi endi kerak bo‘lmay qoladi. «Bir kun kerak bo‘lib qolar», «balki asqotar» deb chordoq yoki podvalda yillar davomida saqlashmaydi. Balki ayni paytda shunday buyumga muhtoj boshqa bir oilaga kerak bo‘lar, deb uni boshqalarga taklif qilishadi. Buyumlardan uzoqroq foydalanish, ularni ta’mirlash, ijaraga olish, ulashish va qayta sotish ham ekologik mas’uliyatning bir qismidir. Axir har bir yangi mahsulot ortida xomashyo, suv, energiya, inson mehnati va transport xarajatlari bor. Buyumdan foydalanishdan voz kechish uning ekologik izini yo‘q qilmaydi. Buning iqtisodiy va ekologik samarasi ham bor. NSW Environmental Protection Authority ma’lumotlariga ko‘ra, 2022–23-yillarda Yangi Janubiy Uelsda qayta foydalanish sektori orqali 107,7 millionta ikkinchi qo‘l buyum qayta muomalaga kiritilgan. Bu aholiga yangi mahsulot sotib olishga nisbatan 432 million dollar tejash imkonini bergan va 343 ming tonna CO₂ chiqindisining oldini olgan. Dunyo bugun ortiqcha ishlab chiqarish va ortiqcha iste’mol muammosi bilan yuzma-yuz turibdi. Biz esa ko‘pincha ehtiyojimizdan ko‘ra ko‘proq xarid qilamiz, hali foydalanishga yaroqli narsalarni ham yangisiga almashtiramiz. Shularni kuzatib, bir fikrga keldim: balki haqiqiy to‘kinlik hamma narsaga ega bo‘lishda emas, kerak bo‘lmagan narsadan bemalol voz kecha olishdadir. https://t.me/growithguli

Открыть в Telegram
Просмотры2 540−1%к среднему
Пересылки—
Реакции53
Комментарии—
#1312Фото
Просмотры2 320−10%к среднему
Пересылки—
Реакции80
Комментарии—
#1311Фото
Просмотры2 820+10%к среднему
Пересылки—
Реакции31
Комментарии—
#1310Текст

Сербия ва Венгрия ва демократияни ўлчаш мезонларидаги муаммолар Сиёсатшуносликдаги эски, аммо бугун янада долзарб бўлиб бораётган баҳслардан бири — демократия ва авторитаризм ўртасидаги чегарани қаердан ўтказиш масаласидир. Минималистик ёндашув демократияни ҳокимият учун рақобатли сайловлар ўтказилиши ва улар орқали ҳукуматни тинч йўл билан алмаштириш имконияти мавжудлиги билан белгилайди. Максималистик ёндашув эса бундан кўпроқ нарсани талаб қилади: фуқаролик эркинликлари, мустақил суд, қонун устуворлиги, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда мухолифат учун тенг сиёсий имкониятлар. Бу фарқ фақат назарий эмас. Максималистик мезонларга таянган айрим тадқиқотларда Венгрия ва Сербия каби давлатлар "рақобатли авторитаризм" сифатида тавсифланди. Бундай тизимларда сайловлар ўтказилади ва мухолифат мавжуд бўлади, аммо ҳокимият маъмурий ресурслар, оммавий ахборот воситалари устидан назорат ва институционал устунликлардан фойдаланиб, рақобат шартларини ўз фойдасига ўзгартиришга ҳаракат қилади. Бироқ, агар сайловлар ҳақиқатан ҳам ҳокимият алмашинувига олиб келиши мумкин бўлса, бундай тизимни қай даражада авторитар деб аташ мумкин? Венгрияда Виктор Орбан 2026 йилги сайловда мағлуб бўлди, Сербияда ҳам Вучич ўз мағлубиятини тан олди. Демак, бу икки ҳолат максималистларни ёндашувини савол остига қўймоқда, чунки улар бир тизимни рахбар алмашинувини кутмасдан, бошқа мезонларга таяниб авторитар деб юбормоқда. Аслида, демократияни баҳолашдаги асосий муаммо — уни фақат сайлов билан ўлчаш ҳам, идеал демократик институтларнинг мавжудлигига қараб баҳолаш ҳам етарли эмаслигида. Сайловлар рақобатли бўлиши, мухолифатнинг ғалаба қозониш имконияти реал бўлиши ва мағлубиятга учраган ҳокимият натижани тан олиб, лавозимни топшириши керак. Лекин ҳокимиятнинг алмашинуви ҳам ўз-ўзидан бутун сиёсий тизим демократик эканини англатмайди. Демократиянинг энг муҳим синови — ҳокимиятнинг сайловда мағлуб бўлиши мумкинлиги эмас, балки мағлуб бўлганида уни тинч йўл билан топширишга мажбур бўлишидир. 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры2 5700%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#1309Фото

Ўзбекистонга бориш хавфлими? Кеча австралиялик талабаларимдан бири олдимга келиб, бироз ийманиб, Ўзбекистонга саёҳат қилиш бўйича маслаҳат сўради. "Ўзбекистонга боришни режалаштиряпман. Лекин у ер хавфсизми? Австралия ҳукуматининг расмий саёҳат тавсиялари сайтида мамлакатга боришда юқори даражада эҳтиёткорлик тавсия қилинган экан", деди у. Сайтда терроризм, зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар ва фуқаролик тартибсизликлари хавфи тилга олинган. Мен эса унга дарҳол: "Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири", деб жавоб бердим. Қизиғи, АҚШ ва Буюк Британияда ўзимни хавфсиз ҳис қилмадим, турли отишмалар, ўғрилик ва ирқчилик сабаби, аммо улар "хавфсиз" давлатлар рўйхатига киради. Менимча, туризм ва ташқи алоқалар бўйича ташкилотлар бу масалага эътибор қаратиши керак (фақат Австралия эмас, балки бошқа давлатларга ҳам): чунки сайёҳлар мамлакатимиз ҳақидаги тасаввурни кўпинча расмий тавсиялардан олади. Баъзан бир неча жумланинг ўзи уларни саёҳатдан воз кечишга ундаши мумкин. 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры6 320+146%к среднему
Пересылки—
Реакции108
Комментарии—
#1308Фото

Принстон университетини 2024 йилда кимё муҳандислиги бўйича PhD даражаси билан тамомлаган Жек Вайс шу пайтгача 2300 дан ортиқ иш ўрнига ариза топширган. Аммо ҳануз иш топа олмаган. Бу хабар менга Миннесота университетида сиёсатшунослик бўйича ассистент-профессорлик лавозимига номзодлардан бирининг тақдимотини эслатди. У ҳам Принстон битирувчиси, нашрлари ҳам анча яхши эди. Тақдимотдан кейин кафедра мудирига: "Менимча, сиз айнан шу номзодни ишга олишингиз керак", дедим. У эса: «Биз уни ҳеч қандай ҳолатда ишга олмаймиз. У жуда манман (ass hole). Профессорлардан бири савол бераётганда, саволини тугатишга қўймай, гапини бўлди", деб жавоб берди. Шунда менга Принстонда ўқигани учун ўзини бошқалардан устун қўйишга мойиллиги бордек туюлди. Шу воқеа Дипломатияда талабалик давримдаги бир қаттиқ қўл (раҳматли) бир проректорни гапини эслатди: "Маънавият ва билим бирга келиши керак, маънавиятсиз талаба бизга керак эмас". 🤣 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov

Открыть в Telegram
Просмотры4 030+57%к среднему
Пересылки—
Реакции86
Комментарии—
#1307Текст
Просмотры2 830+10%к среднему
Пересылки—
Реакции37
Комментарии—
#1305Текст

Нега Австралияда ногиронлиги бўлган инсонлар кўпдек кўринади? Австралияга илк келганимда, ўғлим билан сайр қилиб, ҳар куни камида 2–3 нафар ногиронлиги бўлган инсонни учратардим. Кимдир электр аравачасида супермаркетда харид қиларди, кимдир набирасини мактабга олиб борарди, яна кимдир кучугини сайр қилдириб юрарди. Ёлғиз. Ҳеч кимнинг ҳамроҳлигисиз. Аввалига: ,,Бу ерда ногиронлиги бўлган инсонлар жуда кўп экан-да”деб ўйладим. Кейин тушундимки, гап уларнинг кўплигида эмас, биз яшаган жамиятларда уларнинг кўзга ташланмаслигида экан. Австралияда уларнинг мустақил яшаши учун қулай инфратузилма, сифатли тиббий хизматлар ва давлат ёрдами бор. Айрим инсонлар замонавий аравача, тиббий ёрдам ва парвариш учун давлатдан субсидия олишлари мумкин. Мен учратган инсонларнинг ҳаёти уларга қўйилган ташхис билан чекланмаган. Улар ҳам бошқалардек ўз ишлари билан банд. Харид қилишади, оиладаги болаларни боғча ёки мактабга олиб боришади, ўзлари ёқтирган машғулотлар билан шуғулланишади. Шу орқали ўзларини оиласи ва жамиятнинг керакли аъзоси сифатида ҳис қилишади. Энди тасаввур қилинг: пандус йўқ, йўлаклар ноқулай, жамоат транспортидан фойдаланиш қийин. Сифатли тиббий ёрдам ҳаммага ҳам бирдек очиқ эмас. Замонавий аравача сотиб олишга эса қурбингиз етмайди. Бундай шароитда уйдан чиқолмаслик инсоннинг танлови эмас, балки унга яратилмаган имкониятлар оқибати бўлиши мумкин. Шундай экан, жамиятнинг қай даражада ривожланганини фақат баланд бинолари, чиройли кўчалари ёки иқтисодий кўрсаткичлари билан ўлчамаслик керак. Балки, унда энг кўп ёрдамга муҳтож инсон ҳам қанчалик мустақил, муносиб ва мазмунли ҳаёт кечира олишига қараш керакдир. Муаллиф: Раънохон Акромова

Открыть в Telegram
Просмотры3 890+51%к среднему
Пересылки—
Реакции86
Комментарии—
#1304Текст
Просмотры2 780+8%к среднему
Пересылки—
Реакции30
Комментарии—