ҚАДАР МАСАЛАСИДА ЧУҚУР КЕТИШ, ХОРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ Қазои қадар иймоннинг рукнларидан бўлиб, унга ҳеч қачон эътиборсизлик билан қараб бўлмайди. Бу соҳада доимо ҳушёр бўлиш керак. Ана ўша ҳушёрлик, эҳтиёткорлик йўқолса, инсон залолат йўлига кириб кетиши ҳеч гап эмас. Қадимда шундай ишлар кўп бўлган. Кўпчилик айнан қадар масаласида ё у тарафга, ё бу тарафга оғиб, залолатга кетган. Қадар ва унга тегишли масалалар катта фитналарнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Мусулмонларга улкан зарарлар етказган. Шунинг учун ҳам Аҳли сунна ва жамоа уламолари бу масалада қаттиқ турганлар. Ҳар бир мусулмон бу масалада ўзини қандай тутиши лозимлигини аниқ иборалар билан ифода этиб, ақийда китобларига битиб қўйганлар. Бу ҳақда Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг энг мўътабар китобларидан «Ақийдаи Таҳовийя» нинг матнида жумладан, қуйидагилар айтилади: «Аслида қадар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир. У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас. У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчиси, маҳрумлик нарвони ва туғён даражасидир. У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан эҳтиёт бўлинг ва яна эҳтиёт бўлинг. Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини Ўз бандаларидан ўраб қўйгандир ва уларни уни қасд қилишдан қайтаргандир. Аллоҳ таоло Ўз китобида: «У Зот қилганидан сўралмас, улар сўралурлар», дегандир. Бас, ким: «Нима учун бундай қилди?» деб сўраса, Қуръоний ҳукмни рад қилган бўлур. Ким Қуръоннинг ҳукмини рад қилса, кофирлардан бўлур». Ушбу сўзлар кўплаб аччиқ тажрибалар бўлиб ўтгандан кейин, қадар тўғрисидаги ояту ҳадислар, саҳобаларнинг айтган гаплари атрофлича ўрганиб чиқилгандан сўнг битилган сўзлардир. Бу натижага эришгунча Аҳли сунна ва жамоа уламолари кўп тортишувларни, мунозараларни, ҳужжат солиштиришларни ва тажрибаларни бошларидан ўтказганлар. Охир-оқибат мусулмонлар оммаси бу масалада мазкур қоидаларга амал қилсалар, фойдали бўлади, деган қарорга келганлар. «Аслида қадар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир». Яъни, қадарни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Бу дунёда махлуқотларга нима қадар қилинганини билиш Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хос. «У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас». Аслида муқарраб фаришта ва юборилган пайғамбарлар кўп сир-асрорлардан хабардор бўладилар. Аммо Аллоҳ таоло қадар илмини улардан ҳам сир тутган. Улар ҳам махлуқотларга нима қадар қилингани ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Чунки қадар масаласи, Аллоҳ илмини чексиз эканлигини баён қилувчи масаладир. «У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчиси, маҳрумлик нарвони ва туғён даражасидир». Яъни, қадар масаласида чуқур кетиб, уни текширишга ўтиш охир-оқибат хорликка сабаб бўлади. Ўз эгасини кўп нарсадан маҳрум қилади. Охири келиб, туғёнга кетишига сабаб бўлади. Дарҳақиқат, Қадария ва Жабрия мазҳаблари ва уларга эргашганлар шу ҳолга тушганлар. «У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан эҳтиёт бўлинг ва яна эҳтиёт бўлинг». Яъни қадар илмини биламан, деб уринишдан, у тўғрида: «Нимага ундай бўлди, нимага бундай бўлди, ундай қилса, нима бўлар эди» каби фикр қилишдан эҳтиёт бўлинг. Шунингдек, «Ҳамма нарса маълум бўлса, амалнинг нима кераги бор, унинг ўрнига бундай деса бўлмасмиди», каби васвасалардан ҳам эҳтиёт бўлинг. Чунки ҳамма нарса Аллоҳга маълум. Аллоҳ сизни қадарга иймон келтиришга, Ўз амрига, шариатига амал қилишга буюрган, шуни қилинг! «Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини бандаларидан ўраб қўйгандир». Бандаларнинг ҳаммаси бир бўлиб, кичик бир зарранинг қадарини билишга уринсалар ҳам, била олмаслар. «Ва уларни уни қасд қилишдан қайтаргандир». Яъни Аллоҳ таоло бандаларни қадар илмини билишни қасд қилишдан қайтарган. 📗 Батафсил: ушбу ҳаволада «Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби. •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в Telegram
📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг. 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов. Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 31 окт. 2026 г. | 2 830 |
| 3 нояб. 2026 г. | 1 770 |
| 6 нояб. 2026 г. | 1 990 |
| 10 нояб. 2026 г. | 2 260 |
| 14 нояб. 2026 г. | 1 480 |
| 16 нояб. 2026 г. | 1 730 |
| 19 нояб. 2026 г. | 1 220 |
| 21 нояб. 2026 г. | 1 380 |
| 23 нояб. 2026 г. | 925 |
| 25 нояб. 2026 г. | 590 |
| 26 нояб. 2026 г. | 630 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры2,83 тыс.Пересылки—Реакции14Комментарии—
- 02Просмотры2,26 тыс.Пересылки—Реакции17Комментарии—
- 03Просмотры1,99 тыс.Пересылки—Реакции12Комментарии—
- 04Просмотры1,77 тыс.Пересылки—Реакции11Комментарии—
Новые посты
#суннат_рўза #Тошкент_вақти ЭРТАГА САҲАРЛИК ☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ... Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар. 📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак? 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в Telegram#Ҳадис_1084 АЗОН ВА АЗОН АЙТУВЧИ КИШИНИНГ ФАЗЛИ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي صَعْصَعَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ لَهُ: إِنِّي أَرَاكَ تُحِبُّ الْغَنَمَ وَالْبَادِيَةَ، فَإِذَا كُنْتَ فِي غَنَمِكَ أَوْ بَادِيَتِكَ فَأَذَّنْتَ بِالصَّلَاةِ فَارْفَعْ صَوْتَكَ بِالنِّدَاءِ، فَإِنَّهُ لَا يَسْمَعُ مَدَى صَوْتِ الْمُؤَذِّنِ جِنٌّ وَلَا إِنْسٌ وَلَا شَيْءٌ إِلَّا شَهِدَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. قَالَ أَبُو سَعِيدٍ سَمِعْتُهُ مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.. Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У кишига Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳу: «Мен сенинг қўйни ва чўлни яхши кўришингни билмоқдаман. Қачонки қўйинг ичида, чўлингда бўлсанг-у, намозга азон айтадиган бўлсанг, овозингни баланд кўтар. Чунки қайси бир жин, инс ёки бирор нарса муаззиннинг овозини эшитса, албатта, қиёмат куни унга гувоҳлик беради. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деган экан». ✍ Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар. 📜 Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа Мозиний ал-Ансорий ишончли ҳадис тўпловчи тобеъинлардан бўлганлар. Оталари улуғ саҳобалардан эдилар. У киши ҳадисларни оталаридан, Абу Саъийд ал-Худрий, Ато ибн Ясор, Умар ибн Абдулазиз, Соиб ибн Ҳаммодлардан ривоят қилдилар. Бу зот Абу Жаъфарнинг халифалик даврларида вафот этдилар. Ҳадиси шарифда азоннинг ва азон айтувчи кишининг фазли яна ҳам оширилмоқда. Шу билан бирга, азонни иложи борича узоққа етадиган қилиб айтишга тарғиб қилинмоқда. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари атрофидаги энг баланд уй – Бани Нажжор қабиласидан бўлган бир аёлнинг уйи тепасига чиқиб азон айтар эдилар. Бу ҳадисдан ёлғиз одам чўлда бўлса ҳам азон айтиб, намоз ўқиши яхши эканлиги маълум бўлмоқда. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в TelegramСАВДОЛАШИШ СУННАТМИ? #суннат ❓САВОЛ: Бирор нарса сотиб олаётганда нархни тушириш учун савдолашиш, тортишишни “Пайғамбар алайҳиссалом қилганлар, бу суннат амал”, дейилади. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Олди-сотдида савдолашиш мумкин, аммо суннат эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромлар билан савдолашганлари бор. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ҳолдан тойиб қолган туясига миниб кетаётган эди, ҳатто уни (ўз ҳолига) қўйиб юбормоқчи ҳам бўлди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар-да, ҳаққимга дуо қилиб, туяни туртдилар. Туя илгари ҳеч юрмаган юриш билан юриб кетди. Сўнг у зот: “Уни менга бир уқияга сот”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. У зот яна:“Уни менга сот”, дедилар. Мен уни уйимгача миниб бориш шарти билан бир уқияга сотдим. Манзилга етгач, туяни у зотнинг ҳузурларига олиб бордим, у зот менга пулини нақд қилиб бердилар. Кейин қайтган эдим, “Сен мени туянгни олиш учун нархини тушириб, савдолашди деб ўйладингми? Туянгни ҳам, дирҳамларингни ҳам ол, у сенга (ҳадя) бўлсин”, деб ортимдан одам юбордилар” (Имом Муслим ривояти). Шуни билиш лозимки, баъзи ҳолларда ҳадисларда бирор амалнинг зикр қилиниши унинг суннат эканлигига далолат қилса, айрим ўринларда ундан фақатгина ўша ишнинг жоиз экани собит бўлади. Шунга кўра, нархни тушириш мақсадида савдолашиш амали ҳам гарчи ҳадисда зикр қилинган бўлса-да, бундан фақат унинг жоиз эканлиги келиб чиқади; шунчаки ҳадисда зикри келгани учунгина уни мустақил суннат деб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo uz). •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в TelegramЧАП ҚЎЛДА ТАСБИҲ ЎГИРИШ МУМКИНМИ? #зикр ❓CАВОЛ: Чап қўлда тасбеҳ ўгириш жоизми, масалан, автоулов ҳайдаганда ўнг қўл банд бўлган ҳолатларда? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чап қўлда тасбеҳ айтиш жоиз. Зеро чап қўл ўнг қўлга ёрдамчи ҳисобланади. Уламоларимиз такидлашича тасбеҳ айтишга буйруқ сифатида келган оят ва ҳадислар мутлақ келган, ўнг қўлда тасбеҳ айтиш билан қайдланмаган. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وآله وَسَلَّمَ يَعْقِدُ التَّسْبِيحَ 📗 яъни: “Расулуллоҳ ﷺ бармоқлари билан тасбеҳ санаётганларини кўрдим” (✍️ Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар ривоятлари). Зикрларни санашда айнан бармоқлардан фойдаланишнинг сабаби, Қиёмат кунида гувоҳлик берувчи аъзолар қаторида бармоқлар ҳам борлигидир. Бу ҳақда Юсайра разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга хитоб қилиб шундай деганлар: عَلَيْكُنَّ بِالتَّسْبِيحِ وَالتَّهْلِيلِ وَالتَّقْدِيسِ، وَاعْقِدْنَ بِالأَنَامِلِ فَإِنَّهُنَّ مَسْئُولَاتٌ مُسْتَنْطَقَاتٌ، وَلَا تَغْفُلْنَ فَتَنْسَيْنَ الرَّحْمَةَ (رواه الامام ابو داود عن يسيرة رضي الله عنها) 📗 яъни: “(Эй, аёллар!) Тасбеҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) ва тақдис (Субҳанал маликил қуддус) айтишни ўзларингизга лозим тутинглар! Ва бармоқ учлари билан ақд қилинглар (сананглар)!. Чунки (қиёматда) бармоқ учлари масъул ва сўзловчидир. Ғафлатда қолиб раҳмат (сабаблари)ни тарк қилманглар!” (✍️ Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари). Ушбу ҳадисда “бармоқ учлари” сўзи ўнг қўл билан қайдланмади, балки умумий келтирилди. Шунга кўра зарурат бўлган ҳолатларда чап қўлда тасбеҳ айтишнинг зарари йўқ. Аммо ўнг қўлда айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки Оиша онамиздан қуйидагича ҳадис ворид бўлган: كَانَ رَسُولُ اللّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُحِبُّ التَّيَمُّنَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ. فِي نَعْلَيْهِ، وَتَرَجُّلِهِ، وَطُهُورِهِ. 📗 яъни: “Расулуллоҳ ﷺ барча ишларида таҳоратда, соч тарашда, ковуш кийиш (кабилар)да имкон қадар ўнгдан бошлашни ёқтирар эдилар” (✍️ Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo uz). •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в Telegram#Ҳадис_1083 АВРАТНИ БЕРКИТИШ 📌 «Аврат» инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, намоз ўқиганда ўша жойларни тўсиш лозим. Акс ҳолда намоз қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло: «Эй Одам болалари, ҳар бир масжид ҳузурида зийнатингизни олинг» (Аъроф сураси, 31-оят). Ва яна: «Ва кийимингни покла!!!» (Муддассир сураси, 4-оят) деган. 📜 Шарҳ: Бу оятдаги «зийнатингизни олинг» деган амр «авратингизни тўсинг» маъносидадир. Шунинг учун авратни тўсиш намознинг шартларидан бири бўлиб қолган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб турди-да, битта кийимда намоз ўқиш ҳақида сўради. Бас, у зот: «Ҳаммангиз ҳам икки кийим топа олармидингиз?» дедилар». ✍ Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. 📜 Шарҳ: Бу ривоятдан эркак киши авратини тўсиб турадиган битта кийим билан намоз ўқиши мумкинлиги келиб чиқади. Агар кўйлак ҳам, иштон ҳам бўлса, янада яхши. Аммо битта бўлса ҳам жоиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўровчига: «Ҳаммангиз ҳам икки кийим топа олармидингиз?» дейишларидан ўша пайтда саҳобаи киромларнинг кийимлари етарли бўлмаганлиги кўринади. Бухорий зиёда қилади: «Сўнгра бир одам Умардан сўради. Бас, у: «Қачон Аллоҳ кенг қилса, сизлар ҳам кенг бўлинглар. Одам кийимларини эгнига жам қилди. Одам изор (лунги) ва ридо билан, изор ва кўйлак билан, изор ва қабо билан, шалвар ва ридо билан, шалвар ва кўйлак билан, шалвар ва қабо билан, туббон ва қабо билан, туббон ва кўйлак билан намоз ўқийверади», деди. Менимча, яна «Туббон ва ридо билан» ҳам деди». 📜 Шарҳ: Бу савол ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида берилган бўлса керак. У киши розияллоҳу анҳу кийим қанчалик яхши бўлса, намоз учун шунчалик яхшилигини баён қилиб бермоқдалар. Бу ривоятда ўша пайтда кенг тарқалган кийимларнинг номлари зикр этилмоқда. 📌 «Лунги» – эркак киши белидан пастига тутиб оладиган чойшабга ўхшаш нарса. Араб тилида у «изор» дейилади. Бу кийим иссиқ ўлкаларда кенг тарқалган. 📌 «Қабо» – олди очиқ яктакка ўхшаш узун кийим. 📌 «Туббон» – аврат жойинигина тўсадиган калта иштонга ўхшаш кийим. Умумий тавсия бўйича намозга пок, авратни тўсадиган кийимлар бўлаверади. Иложи борича, яхши кийимлар бўлса, янада яхши. Юқорида ўтган: «Эй Одам болалари, ҳар бир масжид ҳузурида зийнатингизни олинг» деган оятни баъзи кишилар энг зийнатли кийимларни кийиш, деб тушунганлар ва намоз учун алоҳида кўркам кийимлар тиктириб қўйганлар. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в Telegram#Ҳадис_1082 КИМ МАЙЙИТНИ ЮВСА ҒУСЛ ҚИЛСИН عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ ﷺ كَانَ يَغْتَسِلُ مِنْ أَرْبَعٍ: مِنَ الْجَنَابَةِ، وَيَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَمِنَ الْحِجَامَةِ، وَمِنْ غُسْلِ الْمَيِّتِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар: жунубликдан, Жумъа куни, қон олдирган ва маййитни ювгандан (кейин)». ✍ Абу Довуд ривоят қилган. 📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Оиша онамиз Пайғамбаримиз қиладиган ғуслларнинг баъзи сабабларини айтмоқдалар. Ҳадиси шарифда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар» дейилганидан бу тўрт нарсадан бошқа нарсадан ғусл қилиб бўлмас экан, деган фикрга бормаслик керак. Бошқа ҳадислардан бу ҳақиқат зоҳир бўлади. Мисол учун, икки ийд кунлари ва Арафот куни ғусл қилиш марғубдир. Аммо бу ҳадисда фақат тўрт нарса зикр этилмоқда: 📌 1. «Жунубликдан». Бу ҳақда муфассал сўз юритилди. 📌 2. «Жумъа куни». Бу ҳақда кўплаб ҳадислар келган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жумъа намози учун ғусл қилганлар, бошқаларни ҳам ғусл қилишга буюрганлар. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Жумъанинг ғусли ҳар бир эҳтиломга етган учун вожибдир», дейилган. Бу маънодаги ҳадислар кўп. Шунинг учун ҳам баъзи мазҳабларда Жумъа кунги ғусл суннати муаккада дейилган. Ҳанафий мазҳабида эса жумъа кунги ғусл суннат дейилган. 📌 3. «Қон олдирганда». Ўтмишда махсус услуб билан қон олдириш одати бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қон олдирганлар. Ундан кейин эса ғусл қилганлар. Чунки баданга қон сачраш эҳтимоли кучли. Ҳанафий мазҳабида бу масала тўлиқ ўрганиб чиқилиб, «Қон олдиргандан кейинги ғусл мандубдир», дейилган. 📌 4. «Маййитни ювгандан (кейин)». Бу масалада келган ҳадисларда ихтиёр маййитни ювган одамнинг ўзига қўйилганлиги мулоҳаза қилинади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Маййитни ювар эдик. Бас, биздан баъзиларимиз ғусл қилар эдик. Баъзиларимиз ғусл қилмас эдик», дейилган. Бошқа бир ҳадисда эса: «Албатта, маййитингиз пок ҳолида ўлади. Қўлларингизни ювиб олсангиз бўлади», дейилган. Ушбу ва бошқа ҳадисларни ҳисобга олиб, Ҳанафий мазҳабида «Маййитни ювган одам ғусл қилиши мандуб», дейилган. Бундай ҳолда битта ҳадисни ўқиб олгач, ўшанга қараб ҳукм чиқариб, кишиларнинг бошини қотирмаслик керак. Тажрибада шундай ҳолатлар ҳам бўлган. Ҳадис китобларининг биридан баъзилар: «Ким маййитни ювса, ғусл қилсин, ким уни кўтарса, таҳорат қилсин», деган ҳадисни ўқиб олиб, кишилар ўртасида ихтилоф чиқарганлар. Ҳолбуки, ўша одамлар бу масаладаги бошқа ҳадисларни ҳам ўқисалар, бу ҳадислар асосида уламоларимиз олиб борган илмий баҳсларни ўргансалар, ихтилофга ҳеч ўрин қолмайди. Имом Абу Довуд мазкур ҳадисни мансух (амалдан қолган), деб очиқ-ойдин айтиб қўйган. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в Telegram#Ҳадис_1081 ҚАЗОИ ҚАДАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ عَنْ أَبِي عَزَّةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا قَضَى اللهُ لِعَبْدٍ أَنْ يَمُوتَ بِأَرْضٍ جَعَلَ لَهُ إِلَيْهَا حَاجَةً. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ. Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса, унинг учун ўша ерга бир ҳожат ҳосил қилади», дедилар». ✍ Иккисини Термизий ривоят қилган. 📜 Шарҳ: Бу ҳадис Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Аввал у киши билан танишиб олайлик. У зотнинг исмлари Ясар ибн Абдуллоҳ ибн Омир. Бу киши кўпроқ кунялари бўйича – Абу Азза деб танилганлар. Абу Азза розияллоҳу анҳу Басрада яшадилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлиб, бир нечта ҳадис ривоят қилдилар. Абу Азза розияллоҳу анҳу тўплаган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қазои қадарнинг ҳақлигини, уни Аллоҳ таоло Ўзи жорий қилишини баён қилмоқдалар. Мисол учун, бир одамнинг маълум бир жойда вафот этиши қазои қадар қилинган бўлса, Аллоҳ унинг учун ўша ерда бирор ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди. Банда ҳожатини кўзлаб боради-ю, қазосида ёзилган ўлимни ўша жойда топади. Бундай ҳолатларда халқ ичида «Ажали етиб қолган экан-да, ўз оёғи билан борибди», дейилади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қанчалик муддабирлиги ва банданинг қанчалик тадбирсиз эканлигини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг илми қанчалик чексиз, банда қанчалик жоҳил эканлигини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таоло қанчалар қодир, инсон қанчалар ожиз эканлигини ҳам кўрсатади. Қазои қадарга тегишли ҳар бир ишда, ҳаракатда шу маъноларни такрорлаш мумкин. Шунинг учун ҳам қазои қадарга иймон келтиришга Ислом алоҳида эътибор берган ва у иймоннинг асосларидан ҳисобланган. «Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби. •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в Telegram#Ҳадис_1080 МАЙЙИТНИ ЮВАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК Fассолнинг ишончли, омонатдор, ғусл ҳукмларини яхши биладиган шахс бўлиши мустаҳабдир. Fассол ва у билан бирга маййитни ювишда иштирок этадиганлар кўзларини тийишлари лозим. Маййит тирик пайтида одамларга кўрсатмайдиган жойларини беркитишлари керак. عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ غَسَّلَ مَيْتًا وَكَفَّنَهُ وَحَنَّطَهُ وَحَمَلَهُ وَصَلَّى عَلَيْهِ وَلَمْ يُفْشِ عَلَيْهِ مَا رَأَى خَرَجَ مِنْ خَطِيئَتِهِ مِثْلَ يَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир маййитни ювса, кафанласа, хушбўй нарса суртса, уни кўтарса, унга жаноза намози ўқиса ва кўрган нарсасини фош қилмаса, гуноҳларидан худди онасидан туғилган кунидагидек бўлиб чиқади», дедилар». ✍ Ибн Можа ривоят қилган. Маййитни бегона кўзлардан беркитиш лозим, токи унинг бирор айби бўлса, бошқалар кўриб қолмасин. Маййитни уй ичида ювиш ва у ерда ғассолга ёрдам берадиган кишилардан бошқалар бўлмаслиги мустаҳабдир. Fассол ёрдамга муҳтож бўлмаса, ёлғиз ўзи ювгани афзал. Fассол маййитни юваётганда, хушбўй нарсалар тутатилса, яна ҳам яхши бўлади. Fассол ва бошқалар маййитнинг авратига назар солмасликлари лозим. Бунинг учун ювиш пайтида маййитнинг авратига бирор мато ёпиб қўйилади. Авратни ювганда қўлга латта кийиб олиб ювиш шарт. Fассол маййитнинг баданидаги керак бўлмаган жойларига назар солмайди. Fассоллик ва маййитни кафанлаш, унга гўр қазиш каби ишларга ҳақ олмаган афзал. Fассол маййитни ювиб бўлганидан кейин ўзи ғусл қилиши мустаҳабдир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в Telegram#Ҳадис_1079 ЭЙ АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ, ЖАННАТ АҲЛИ ВА ДЎЗАХ АҲЛИ МАЪЛУММИ? عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قِيلَ يَا رَسُولَ اللهِ أَعُلِمَ أَهْلُ الْجَنَّةِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ؟ قَالَ: نَعَمْ. قِيلَ: فَفِيمَ يَعْمَلُ الْعَامِلُونَ؟ قَالَ: كُلٌّ مُيَسَّرٌ لِمَا خُلِقَ لَهُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли ва дўзах аҳли маълумми?» дейилди. «Ҳа», дедилар. «Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?» дейилди. «Ҳамма унинг учун халқ қилинган нарсага муяссардир», дедилар». ✍ Тўртовлари ривоят қилишган. 📜 Шарҳ: Бу ҳадисни Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Олдин у киши билан танишиб олайлик. Имрон ибн Ҳусойн ибн Абд ибн Халаф Хузоий ал-Басрий, кунялари Абу Нажд. Ҳижратнинг 7-йили, Хайбар жанги йилида Исломни қабул қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир нечта жангда иштирок этган, Макка фатҳ этилган куни Хузоъа исмли саҳоба билан бирга байроқ кўтарган. Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида Басра аҳлига дийн илмларини ўргатиш учун юборилган, Али билан Муовия ўрталаридаги «Сиффийн» урушида иштирок этмаган, яъни бу кўнгилсиз ишга қўшилмаган уламо саҳобалардан эдилар. Ҳасан Басрий «Басра шаҳрида Имрон ибн Ҳусойндан кўра фазилатли саҳобани кўрмадим», деганлар. У зот тақводор, зоҳид, ростгўй, Аллоҳнинг ишқида кўп йиғловчи саҳобалардан эдилар. Имрон ибн Ҳусойн Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 180та ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан Абу Ражо Атторий, Матроф ибн Абдуллоҳ, Зирор ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Бурайда, Ибн Сийрийн, Абу Асвад Дуалий ва бошқа тобеъийнлар ривоят қилишди. Бу зот ҳижратнинг 52-йили Басра шаҳрида вафот этдилар. Ушбу ҳадисда саҳобаи киромлар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан қадар тўғрисида дастлабки маълумотларни эшитган одамда пайдо бўладиган саволларни сўрамоқдалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қадар тўғрисидаги гапларни илк бор эшитганларидан сўнг уларда ҳам бу савол туғилган бўлиши мумкин. Саҳобаи киромлар томонидан: «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли ва дўзах аҳли маълумми?» дейилди. Яъни ким жаннат аҳли, ким дўзах аҳли бўлиши олдиндан маълумми, деб cўрашди. Билувчи маълум ва машҳур бўлганидан «Маълумми» лафзи қазои қадар Аллоҳнинг илмдан эканлигига яна бир далилдир. «Белгиланганми», «тайин қилинганми», «ҳукм қилинганми» каби сўзлар ишлатилмаган, балки «маълумми» сўзи ишлатилган. Бу саволга Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Яъни «Ҳа, жаннат аҳли ва дўзах аҳли маълум», деганлар. «Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?», дейилди». Яъни жаннат аҳлининг кимлиги ҳам, дўзах аҳлининг кимлиги ҳам маълум бўлса, унда овора бўлиб, амал қилишнинг нима кераги бор? Ана шу маънодаги саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳамма унинг учун халқ қилинган нарсага муяссардир», деб жавоб бердилар. Бу жумлага уламоларимиз «Ҳар бир инсон ўзи учун халқ қилинган амалга муяссар бўлади: саодатманд инсон саодат аҳлининг амалига, бадбахт инсон эса шақоват аҳлининг амалига муяссар бўлади. Шунинг учун Аллоҳ амр қилган амалларни қилиш ҳар бир инсондан матлубдир», деган маънони берганлар. Ҳа, Аллоҳ таоло барча бандаларини амал қилишга амр этган. Шариатнинг ҳаммаси ҳам, Қуръони Карим ҳам, Суннат ҳам Аллоҳнинг бандаларига қилган амрларидан иборатдир. Ушбу амрларга амал қилиш бандадан талаб қилинган. Ўша амрларга амал қилган бандага саодат ваъда қилинган. Батафсил: ушбу ҳаволада «Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби. •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙@nurli_yol_fiqhРелигия2,26 тыс.
Нурли йўл | Расмий канал 🌙@nurli_yolРелигия3,31 тыс.
Kozimjon Ibrohim | Rasmiy Blog@kozimjon_ibrohim_rasmiyРелигия3,56 тыс.
Habliy Hukma@muhammadsolihdarslariРелигия3,59 тыс.
Hazratnavoi.uz@hazratnavoi_uzРелигия3,53 тыс.
Siyrat.uz@siyrat_uzРелигия3,52 тыс.
Hidoyat.uz@hidoyatuzРелигия3,48 тыс.
📖 Mabdaul-qiroat 📖@mabdaulqiroatРелигия3,48 тыс.